Adliya yangiliklari/Новости юстиции
12.1K subscribers
13.4K photos
1.35K videos
32 files
5.08K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 [email protected]
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.iss.one/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Марказларимиз

Навбатдаги манзил — Чилонзор

Янги қиёфадаги ДХМларнинг навбатдагиси — Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган. Ушбу марказ пойтахтимизда фойдаланишга топширилаётган замонавий марказларнинг биринчиси бўлиб, яна 8 та ДХМ қурилиши бошлаб юборилган.

Бино қурилишида унинг бугунги кун жаҳон талабларига мос келиши, кенглиги, хизмат олувчиларга барча зарур шарт-шароитлар мавжудлигига алоҳида эътибор қаратилган.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/punkt-naznachenija-chilanzar

Биз ижтимоий тармоқларда:

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Эслатма

❗️НОТАРИАЛ ИДОРАЛАРГА ЭЛЕКТРОН НАВБАТГА ЁЗИЛИШ ТАРТИБИ БЎЙИЧА ЭСЛАТМА

Нотариал идораларга электрон навбатга ёзилиш тартиби жорий этилганлигига қарамасдан, айрим фуқароларнинг ушбу янгиликдан бехабар эканлиги ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Эслатма тарзида айтиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларидаги давлат нотариал идораларига Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали электрон навбатга ёзилиш учун ариза қолдириш хизмати жорий этилган.

📌 Нотариал идораларга электрон навбатга ёзилиш учун қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:
1.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)да жойлаштирилган электрон ариза шаклига шахсий маълумотлар тўлдирилади;
2. Аризани тўлдириш давомида амалга оширилиши лозим бўлган нотариал ҳаракат тури танланади;
3. Нотариал ҳаракат амалга оширилиши лозим бўлган кун белгиланади;
4. Нотариал ҳаракат амалга ошириладиган ҳудуд танланади;
5. Белгиланган ҳудуддаги нотариуслардан бири танланади;
6. Нотариуснинг қабул вақти белгиланади;
7. Ариза бланкасини тўлдириш якунланганидан сўнг экранда навбатга ёзилганлигингиз ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлади;
8. Аризангиз "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизимининг электрон навбат бўлимига жойлаштирилади;
9. "Нотариус" тизим орқали аризангизни қабул қилади ва танишиб чиқади.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали 5 дақиқа ичида нотариуснинг навбатига ёзилиб, нафақат нотариал идорада навбат кутишга кетадиган вақтингизни, балки нотариал идорага келиб кетиш учун кетадиган ҳаражатларингизни ҳам тежашингиз мумкин.

❗️Таклиф ва мулоҳазаларингизни Адлия вазирлигининг 1008 қисқа рақамли "Ишонч телефони"га ёки (071) 207-04-43 телефон рақамига юборишингиз мумкин. Унутманг, Сизнинг фикрларингиз биз учун муҳим!

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Каналга
уланиш: https://t.iss.one/adliyangiliklari
Министерство юстиции Узбекистана и представительство Фонда имени Фридриха Эберта обсудили направления взаимодействия на 2020 год

6 октября 2019 года в Министерстве юстиции состоялась встреча заместителя министра Худаёра Мелиева с региональным директором представительства Фонда им. Фридриха Эберта в Узбекистане и Казахстане Кристофом Мором и руководителем офиса в г. Ташкенте – Наилей Резяповой.

Подробно: https://www.minjust.uz/ru/press-center/news/98467/

Подписаться на канал: https://t.iss.one/adliyangiliklari
Жорий йилнинг 6 ноябрь куни “Мадад” муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотининг Тошкент шаҳрида биринчи туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси офиси очилди.

Ушбу бюро Давлат хизматлари марказининг Чилонзор туманида фойдаланишга топширилган янги биносида иш бошламоқда.

Мақсад - аҳолига ҳуқуқий масалалар бўйича бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатиб, халққа хизмат қилишдир.

📌 “Ҳуқуқий мадад - ҳаммага, ҳар доим, ҳамма жойда!”–“Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!” каби шиорлар остида хизмат кўрсатувчи бюро алоҳида бўлинма ҳисобланади ҳамда аҳолига беғараз ҳуқуқий маслаҳатлар ва тушунтиришлар кўрсатишорқали уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга кўмаклашади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/adliyangiliklari
#Адлия_брифинг
Фуқаролик жамияти институтлари қандай ишламоқда?

📌 Адлия вазирлиги томонидан “Тараққиёт стратегияси” маркази билан ҳамкорликда ОАВ ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокида фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан пресс-брифинг ўтказилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/adliyangiliklari
“Майда” коррупция: таҳлил ва таклиф

“Майда” коррупция йирик коррупция каби долзарб масала сифатида қаралмасада, бу оддий аҳолининг кундалик ҳаётига ва умуман, жамиятга салбий таъсир кўрсатади. Бунинг натижасида кишилар фаровонлигига зарар етказилади, тенгсизлик кучаяди, давлат институтлари фаолияти сустлашади ва коррупциянинг бошқа шаклларини озиқлантиришга кўмаклашади.

“Майда” коррупция, асосан, шифохоналар, таълим муассасалари, солиқ идоралари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда содир этилиб, юридик ва жисмоний шахсларга қонунда белгиланган талабларни четлаб ўтишга ёрдам беради. Аста-секин ушбу коррупция тури юқори даражадаги кенг миқёсли коррупциянинг янада хавфли шаклларига айланиб боради. Коррупциянинг ушбу тури мамлакатда коррупция барча даражалари мавжудлигидан далолат беради. “Майда” коррупция қаерда тугаши ва ва йирик коррупция нимадан бошланиши чегараси ўртасида аниқ тўхтамлар мавжуд эмас.

Батафсил: https://xs.uz/uzkr/post/majda-korruptsiya-tahlil-va-taklif

Каналга уланиш: @adliyangiliklari
#Тайинлов
Махмудов Зикирилла Аббосович Президент фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси дин ишлари бўйича шўъбаси мудири лавозимига тайинланди.

2018 йилдан ҳозирги вақтга қадар Адлия вазирлигининг Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармасининг бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Адлия вазирлиги жамоаси Махмудов Зикирилла Аббосовични ушбу тайинлов билан муборакбод этади. Келгуси ишларида ривож ва улкан зафарлар тилайди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/adliyangiliklari
#Назначение
Согласно распоряжению Президента Зикирилла Аббосович Махмудов назначен на должность заведующего сектором Администрации Президента Республики Узбекистан.

С 2018 года по настоящее время он руководил Управлением негосударственных некоммерческих организаций Министерства юстиции.

Коллектив Министерства юстиции поздравляет Зикириллу Аббосовича Махмудова с назначением и желает успехов и больших достижений в будущей работе.

Подписаться на канал: https://t.iss.one/adliyangiliklari
Forwarded from Sevara Urinbayeva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_видеоблог
Электр энергияси ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш тартиби қандай?
Бу галги видеоблогда шу ҳақда маълумот берилади❗️
#Эслатма

📌 Ҳафта давомида (4 – 9 ноябрь кунлари) қабул қилинган муҳим қонун ҳужжатлари: ⬇️

▫️“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири Президент томонидан имзоланди. Батафсил.

▫️ “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Батафсил.

▫️ “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Батафсил.

▫️“Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️“Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ “Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун товарларни олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️Ҳар йилги “Ипак йўлида туризм” Тошкент халқаро туризм ярмаркасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️“Tashkent education” нодавлат таълим ташкилоти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Батафсил.

▫️Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Батафсил.

▫️“Автомобилда амалга оширилаётган халқаро юк ташиш турини белгилаш мезонлари ва тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Батафсил.

▫️“Маиший чиқиндиларни ташиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Батафсил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларига оид хорижий давлатлар тажрибаси

Хорижий тажрибани ўрганиш шуни кўрсатадики, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими бир қатор қўшимча ва кўп томонлама институционал механизмларни ўз ичига олади. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари истеъмолчиларнинг ўзлари танлаш ҳуқуқини ёки тадбиркорларнинг қонуний фаолият юритиш эркинлигини ҳаддан ташқари чеклашга олиб келмаслигини таъминлашда давлат муҳим роль ўйнайди.

Ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш мақсадида истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қиладиган ихтисослашган муассаса яъни Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузурида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги ташкил этилганлиги муҳим жиҳат ҳисобланади.

Асосий мақсад истеъмолчиларни қизиқтирган ҳар бир масалани тартибга солиш учун, ҳамкорликнинг ҳукуматлараро самарали механизмларини шакллантириш ва ягона давлат сиёсатни ишлаб чиқиш жараёнида истеъмолчилар манфаатларини тўлиқ ҳисобга олишга эришишдир.

Каналга уланиш: @adliyangiliklari
Ўзбекистондаги норма ижодкорлиги ёхуд баҳоланишга муҳтож бўлган қонунлар

Мамлакатимиз норма ижодкорлигидаги мавжуд ҳолатлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сонининг тобора ортаётганлиги, амалдаги ҳамда қабул қилиниши кўзда тутилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг иқтисодиётга, тадбиркорлик фаолиятига, инвестицияларни жалб этишга, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига таъсирини баҳолаш услубиётини яратиш зарурияти мавжудлигини кўрсатади.

Хориж тажрибасини ўрганиш шуни кўрсатдики, аксарият мамлакатларда қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш ваколатли органлар томонидан турли методлар асосида амалга оширилади.

Батафсил: https://uza.uz/oz/society/zbekistondagi-norma-izhodkorligi-yekhud-ba-olanishga-mu-tozh-11-11-2019

Каналга уланиш: @adliyangiliklari
#Тайинлов

Адлия вазирининг буйруғи билан Турдиев Сардор Равшанович Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Моддий-техника таъминоти бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

С.Турдиев шу кунга қадар Давлат хизматлари агентлиги Моддий-техника таъминоти бўлими бош маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Давлат хизматлари агентлиги тизими жамоаси С.Турдиевни тайинлов билан муборакбод этади.

Келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.
#Адлия_сайёр_қабул_Наманган

Адлия вазири Русланбек Давлетов Намангандаги сайёр қабулда иштирок этмоқда

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги фуқароларни қийнаётган масалалар ва муаммоларни ўрганиш ҳамда уларнинг ечимига яқиндан кўмаклашиш мақсадида Президент Администрацияси томонидан сайёр қабул ташкил этилди. Ушбу сайёр қабулда адлия вазири Русланбек Давлетов, шу билан бирга турли вазирлик ва идоралар вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Иштирокчилар фикрига кўра, барча даражадаги раҳбарларнинг аҳоли билан бевосита мулоқотга киришиши,уларнинг мурожаатлари ўз вақтида ҳал бўлишига сабаб бўлмоқда.

Каналга уланиш: @adliyangiliklari
#ЭЪЛОН
⚡️12 ноябрь куни соат 12:00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Президентнинг “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-табдирлари тўғрисида”ги фармони ижроси бўйича матбуот анжумани ўтказилади.

Ташкилотчилар : Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси

Барчани таклиф қиламиз

📌 Вақти ва жойи: 12 ноябрь куни соат 12:00, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг кичик залида.
#Адлия_ҳудуд
64 ёшида биометрик паспортлик бўлаётган ота!

📌 Фарғона вилояти Бувайда тумани "Озод" МФЙда истиқомат қилувчи, 1955-йилда туғилган Мўминжон ота собиқ ССР паспорти билан юргани, эътиборсизлиги туфайли биометрик паспортни олмагинни айтиб Бувайда тумани адлия бўлими ходимларига мурожаат қилди.

Бўлим ходимлари отага ҳуқуқий маслаҳат бериб, қай тарзда янги паспортни қўлга киритиши ва бу учун қандай ҳужжатлар кераклиги ҳақида маълумот бердилар. Ота тумандаги паспорт бўлимига барча ҳужжатларни топширди. Тез кунда адлия маслаҳати ва кўмаги билан Мўминжон ота янги биометрик паспортлик бўлади.

Каналга уланиш: @adliyangiliklari
📌 Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби Севара Уринбаева ва Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари.

▶️ Фейсбук:
1) https://www.facebook.com/profile.php?id=100009249787631 2) https://www.facebook.com/groups/adliya/

▶️ Твиттер:
3) https://twitter.com/minjustuzb
4) https://twitter.com/home?prefetchTimestamp=1573479843857

▶️ Инстаграм:
5) https://instagram.com/adliyanews

▶️ Телеграм:
@SevaraJournalist
@adliyangiliklari
@huquqiyaxborot
@advice_uz

Боғланиш учун:

☎️ Телефон:
(0371) 233-39-84

📧 E-mail:
[email protected]

Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти:
https://www.minjust.uz/

Саҳифалар орқали журналистлар, блогерлар, жамоатчилик вакиллари ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича мурожаат қилишлари ва адлия тизими фаолиятига доир янгиликлар билан танишиб боришлари мумкин.
Адлия_лойиҳа
2020 йил 1 июлидан низони медиация орқали ҳал этган тарафларга имтиёзлар берилади

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Низоларни судгача ҳал этишнинг самарали механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Лойиҳа билан айрим давлат бошқаруви органлари ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузурида низоларни судгача ҳал қилиш апелляция кенгашларини ташкил этиш ва унинг асосий вазифалари, Ўзбекистон ҳакамлик судьялари палатасини ташкил этиш ва фаолият йўналишлари, ҳакамлик судлари фаолияти ва медиация институтини оммалаштириш назарда тутилган.

Лойиҳанинг қабул қилиниши натижасида давлат органлари тизимида низоларни судгача ҳал этиш механизми жорий этилади, ҳакамлик судлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи ягона тузилманинг ташкил этилиши мамлакатда ушбу институтларнинг оммалашишига ҳамда соҳада қонунийлик таъминлашга имкон беради.

Лойиҳа билан қуйидаги ҳавола орқали танишингиз мумкин: https://regulation.gov.uz/uz/document/10066

Каналга уланиш: @adliyangiliklari
#ЭЪЛОН
⚡️14 ноябрь куни соат 11:00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини бўйича матбуот анжумани ўтказилади.

Ташкилотчилар: Адлия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази.

📌 Вақти ва жойи: 14 ноябрь куни соат 11:00, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази биносида (Тошкент ш., Миробод тумани, Фарғона йўли кўчаси).

Рўйхатдан ўтиш учун:
(0371) 233-39-84 (Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими)

_________________________________

#ОБЪЯВЛЕНИЕ
⚡️14 ноября в 11:00 состоится пресс-конференция, посвященная вопросам исполнения постановления Президента «О мерах по дальнейшему совершенствованию судебно-экспертной деятельности».

Организаторы: Министерство юстиции, Республиканский центр судебной экспертизы имени Х. Сулаймоновой при Министерстве юстиции.

📌 Время и место: 14 ноября в 11:00 в здании Республиканского центра судебной экспертизы имени Х. Сулаймоновой (г. Ташкент, Мрабадский район, ул. Фаргона йули. Ориентир: «Узжелдорконтейнер» (контейнерный двор)).

Для регистрации:
(0371) 233-39-84 (Отдел по связям с общественностью Министерства юстиции)

@adliyangiliklari