Adliya yangiliklari/Новости юстиции
12.2K subscribers
13.8K photos
1.45K videos
33 files
5.36K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 [email protected]
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.iss.one/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
❤️“Меҳр улаш” акциясига “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати жамоаси ҳам қўшилди

Аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини оммалаштириш мақсадида турли лойиҳа ва акциялар ўтказилмоқда. “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган “Меҳр улаш” хайрия акциясини қўллаб-қувватлайди ва бундай акциялар республикамизда донорлик ҳаракатини ривожлантиришга ҳамда беморлар, қонга муҳтож инсонларнинг соғайишига ҳисса қўшаётганидан мамнунлигини билдиради.

“Меҳр улаш” акцияси давом этади. Унга сиз ҳам ўз ҳиссангизни қўшинг, зеро, акция шиорида айтилганидек, “Қон топширинг – меҳр айланади!”

Батафсил:
https://yumh.uz/uzc/news_detail/382

@uzbyuksalish
#Adliya_xabari

⚡️Юристлар малакасини ошириш марказида 700 дан ортиқ медиатор тайёрланди

“Медиация тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ мамлакатимизда профессионал медиаторларни тайёрлаш мақсадида ўтган икки йил мобайнида Марказда медиаторларни тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсларида ўқитиш ташкил этилди.

Ўтган давр мобайнида Марказда 700 дан ортиқ медиаторлар тайёрланди. Шу жумладан, 471 нафар нотариуслар медиаторликка ўқитилди.

Бунда ўқиш жарёнида тингловчилар музокаралар олиб бориш технологияси, стресс ҳолати ва келишмовчиликларни бошқариш ҳақида таянч билимлар олиши билан бир қаторда уларнинг низоларни ҳал қилиш бўйича амалий кўникмалари ҳам шакллантирилди.

Ўқув жараёни маърузалар, семинарлар, амалий машғулотлар шаклида ўтказилади. Низоли жараёнларнинг имитацияси, сайёр машғулотлар, "кейс-стади", жамоада таълим шакллари қўлланилди.

Ўқув курсларига Марказ профессор-ўқитувчилари билан бир қаторда соҳа йўналиши бўйича амалиётда фаолият юритиб келаётган тажрибали мутахассислар ҳамда хорижий етакчи профессионаллар жалб қилиниб келинмоқда.

Мазкур ўқув курсини битирган тингловчилар ҳар хил турдаги низоларни судгача ҳал этишда қатнашиш ҳуқуқига ҳам эга бўладилар.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги томонидан Президент ҳужжатларининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилишига эришиш, уларнинг ижро этилмаётганлиги ҳолати бўйича тезкор мурожаат йўллаш имконини яратиш ҳамда вазирликка берилган ваколатлар доирасида чоралар кўриб бориш мақсадида @ijronazorati_bot телеграм боти ишга туширилди.

Сизнинг фаровон ҳаёт кечиришингиз учун қабул қилинган Президент ҳужжатлари бажарилмаётганлиги ҳолатларига бефарқ бўлманг ва ўзингиз дуч келган шундай ҳолатлар бўйича ушбу бот орқали мурожаат йўлланг. Бу билан сиз ҳужжатларнинг амалда ижро этилишига ҳисса қўшган бўласиз.

@adliyangiliklari
Бугун, 24 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Адлия вазири Р. Давлетов мазкур қонун лойиҳасини кўриб чиқиш жараёнида, ижтимоий тармоқлар ва ахборот сайтларида кенг тарқалган тезликни оширганлик учун жаримани камайтириш бўйича таклиф мазкур қонун лойиҳасида мавжуд эмаслигини қайд этди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Юридик хизмат кўрсатиш марказлари жорий йилнинг 1 октябридан иш бошлайди

1 октябрдан
Республикамизнинг барча ҳудудларида туман даражасидаги 12 та давлат идораларига хизмат кўрсатувчи адлия органлари ҳузуридаги Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ўз фаолиятини бошлайди.

Марказларнинг асосий вазифаси давлат идораларининг қуйи бўғинида қонунийлик ва қонун устуворлигини таъминлаш орқали фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳисобланади.

1 октябрдан Марказларнинг фаолияти йўлга қўйилиши билан:
- 1 056 та юридик хизмат ходимлари эндиликда адлия ходими ҳисобланади;
- уларнинг ўртача ойлик маоши 3 баробарга кўтарилади;
- туман даражасидаги 12 та идоранинг юридик тусдаги барча ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнлари электрон шаклга ўтказилади;
- малакали ва ёш ҳуқуқшунослар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш тизими йўлга қўйилиб, барча йўналишлардаги мураккаб ҳуқуқий муаммоларни коллегиал тарзда ечиш имконияти яратилди;
- юридик хизмат ходимларининг тўлиқ мустақиллиги таъминланиши орқали қонун устуворлиги янада мустаҳкамланди ҳамда уларни иш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш ҳолатлари бартараф этилади.

Эслатиб ўтамиз, Марказлар Республиканинг барча ҳудудларида жорий этишдан аввал 3 та ҳудуд Наманган шаҳри, Қарши ва Марҳамат туманларида 1 йил давомида эксперимент тариқасида ишга туширилган. Экспериментнинг ижобий натижаларидан келиб чиқиб, Марказлар республиканинг барча ҳудудларида ташкил этилган.

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги: МЖтКнинг 5 та моддасининг санкция миқдорини қамайтириш таклиф этилди

Аввал хабар берилганидек, бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Лойиҳада йўл ҳаракати соҳасидаги қуйидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни бекор қилиш ва маъмурий жавобгарликка тортишда янги механизмларни жорий этиш таклиф этилди:

1. транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларга bluetooth, қулоқчин ва бошқа қўлни банд қилмайдиган гарнитуралар фойдаланишга рухсат бериш;

2. транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўзбошимчалик билан монитор (дисплей) ўрнатиш учун жавобгарликни бекор қилиш;

3. транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юборганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар қайд этган тезликдан соатига 5 километр айириб ташлаб ҳисоблаш;

4. транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари (ҳайдовчилик гувоҳномаси), суғурта полиси ва техник паспорти ёнида бўлмаган ҳайдовчиларга, Ўзбекистон Республикасида берилган биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси асосида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш.

Шунингдек, Қонун лойиҳасида:

▫️муддати ўтган суғурта полиси ёки суғурта полисида назарда тутилмаган шахс автотранспорт воситасини бошқарганлиги учун жарима миқдори икки бараварга камайтириш;

▫️бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тартибини бузганлик учун мансабдор шахсларга нисбатан жарималар миқдори деярли икки бараварга камайтириш;

▫️мансабдор шахсларга бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тартибини бузганлик учун жарималар миқдорини деярли икки бараварга камайтириш;

▫️фуқаролар томонидан валюта қийматликларини ноқонуний олиш ёки ўтказиш учун жарима миқдори амалда қатъий миқдорда БҲМнинг 20 баравари этиб белгиланган, лойиҳа билан 10 бараваридан 20 бараваригача бўлган миқдор оралиғида белгилаш;

▫️йўловчиларни лицензиясиз ташиш билан шуғулланганлик учун жарима миқдори уч бараварга камайтириш;

▫️фуқаролар томонидан паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдорини ҳам 2 баравардан кўпроққа камайтириш таклиф этилди.

Шундан сўнг, депутатлар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан кўриб чиқилиб, биринчи ўқишда маъқулланди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
⚡️ Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалига директор тайинланди

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, Отажонов Аброржон Анварович Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали директори этиб тайинланди.

А. Отажонов Юристлар малакасини ошириш маркази директорининг ўқув-услубий ва илмий ишлар бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

24 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Адлия вазири Р. Давлетов ўз маърузасида ижтимоий тармоқлар ва ахборот сайтларида кенг тарқалган тезликни оширганлик учун жаримани камайтириш бўйича таклиф мазкур Қонун лойиҳасида мавжуд эмаслигини қайд этди.

Шунингдек, мамлакатимизда ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш ҳолати ва ҳайдовчилик маданияти ҳам етарли даражада эмаслигини алоҳида таъкидлади.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Давлат органларига мурожаатлар қандай юборилади?

Фуқароларга давлат органларига мурожаатларни юборишда кўмаклашиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан услубий қўлланма ишлаб чиқилди.

👉Батафсил
____________

#Сообщение_юстиции

Как направлять обращения в государственные органы?

С целью содействия гражданам при направлении ими обращений в государственные органы Министерство юстиции разработало методическое руководство.

👉Подробнее

@adliyangiliklari