Adliya yangiliklari/Новости юстиции
12K subscribers
13.4K photos
1.34K videos
32 files
5.06K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 [email protected]
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.iss.one/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Жамоатчилик_эшитуви

Аҳолининг бандлиги ва меҳнат муносабатлари бўйича қонун ҳужжатларининг ижродаги ҳолати қандай?

Бугун, 22 сентябрь куни Адлия вазирлиги ташаббуси билан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати платформасида аҳолининг бандлиги ва меҳнат муносабатлари бўйича қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижродаги ҳолати бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

👉Батафсил
___________

👉Читать на русском языке

@adliyangiliklari
#Адлия_аралашгач

⚡️Адлия вазирлигининг аралашуви билан фуқарога асоссиз ҳисобланган қарздорлик ҳал этилди

Адлия вазириги томонидан фуқаро Х.А.В.нинг Тошкент вилоят “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Қибрай туман бўлими томонидан асоссиз равишда унга 1,9 млн сўмдан ортиқ қарздорлик белгиланганлиги ва бўлим ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозилиги ҳақидаги мурожаати кўриб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида белгиланган тартибда фуқаронинг хонадонига ўрнатилган сув ҳисоблагич бўйича фуқаро Х.А.В. ортиғи билан тўланганлиги ва унга “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Қибрай туман бўлими томонидан ҳисобланган қарздорлик асоссизлиги аниқланган.

Кўрилган чоралар натижасида фуқаро Х.А.В.га асоссиз равишда ҳисобланган 1,9 млн. сўмдан ортиқ қарздорлик олиб ташланган ва бу ҳолат юзасидан ўз ишига совуққонлик билан қараган “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Қибрай туман бўлимининг 3 нафар масъул ходимларга нисбатан бўлим томонидан интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адлия вазири Халқаро нотариал ҳамкорлик комиссияси президенти билан учрашди

2021 йил 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов ҳамда Халқаро Нотариуслар Иттифоқининг Халқаро нотариал ҳамкорлик комиссияси (CCNI) президенти Р. Бок ўртасида учрашув ўтказилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

22 сентябрь куни Миллий матбуот марказида “Шартномавий муносабатлар тубдан такомиллаштирилмоқда” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Адлия вазирлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган шартномавий муносабатларни янада такомиллаштиришга қаратилган Президент Фармони мазмун-моҳияти бўйича журналистлар ва ОАВ вакилларига маълумот берилди.

👉Батафсил
___________

👉Читать на русском языке

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адлия вазири “Jacobs, Cordova and Associates” халқаро консалтинг ташкилоти вакиллари билан учрашди

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
❤️“Меҳр улаш” акциясига “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати жамоаси ҳам қўшилди

Аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини оммалаштириш мақсадида турли лойиҳа ва акциялар ўтказилмоқда. “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган “Меҳр улаш” хайрия акциясини қўллаб-қувватлайди ва бундай акциялар республикамизда донорлик ҳаракатини ривожлантиришга ҳамда беморлар, қонга муҳтож инсонларнинг соғайишига ҳисса қўшаётганидан мамнунлигини билдиради.

“Меҳр улаш” акцияси давом этади. Унга сиз ҳам ўз ҳиссангизни қўшинг, зеро, акция шиорида айтилганидек, “Қон топширинг – меҳр айланади!”

Батафсил:
https://yumh.uz/uzc/news_detail/382

@uzbyuksalish