Adliya yangiliklari/Новости юстиции
12.1K subscribers
13.4K photos
1.35K videos
32 files
5.08K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 [email protected]
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.iss.one/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
Жорий йилнинг 21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳони ўтказилади.

Имтиҳон жараёнлари 21 сентябрь куни соат 10:00 дан бошлаб Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти (https://www.minjust.uz/)орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинади.

@adliyangiliklari
#Adliya_hudud

Хабарингиз бор, 2021 йил 29 июнь куни “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинган эди.

Мазкур қарорда республиканинг барча туман (шаҳар)ларида юридик хизмат кўрсатиш марказларини (Марказлар) ташкил этиш белгиланган.

Навоий вилояти давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш борасида биринчилардан бўлди. Вилоятда туман ва шаҳар Юридик хизмат марказлари синов тариқасида Республикада биринчи бўлиб ўз фаолиятини бошлади.

Ҳозирда Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан марказлар фаолиятини янада мувофиқлаштириш мақсадида амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ишчи гуруҳи дастлаб Навоий шаҳридаги марказ фаолияти билан танишди. Бунда марказнинг моддий-техник базаси тўлиқ таъминланганлиги, яратилган шароитлар кўздан кечирилиб, зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Маълумот учун: мазкур Президент қарорида 2021 йил 1 октябрдан бошлаб ҳудудий адлия бошқармалари ҳузурида юридик хизмат кўрсатиш марказлари (Марказлар) республиканинг барча туман (шаҳар)ларида ташкил этиш, шунингдек давлат ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча маълумот ва жараёнларни тўлиқ электрон равишда йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва амалга ошириш имконини берувчи “E-huquqshunos” электрон тизимини босқичма-босқич жорий этиш белгиланган эди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Kun.uz “Меҳр улаш” акцияси доирасида донорлик эстафетасини қабул қилиб олди

Жамоа бўлиб донорлик акциясида иштирок этишни хоҳловчилар қуйидаги рақамларга боғланиши мумкин:

+ 998-71-250-14-25 Республика қон қуйиш маркази

+998-98-367-40-06 Зулфия Исмоилова, Республика қон қуйиш маркази бўлим бошлиғи.

👉 https://kun.uz/64038846

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги англиялик экспертлар билан инвестициявий арбитраж ҳамда коррупцияга қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Эълон

📢 2021 йил 21 сентябрь куни соат 12:00да АОКА анжуманлар залида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мавзу: “Тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий ва солиқ юкини янада камайтириш, бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони мазмун-моҳияти.

Тадбирда Адлия вазирлиги масъул ходимлари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.

Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabotга жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

Анжуман @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, "UzReport TV" ва "O‘zbekiston 24" телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

2021 йил 1 октябрдан давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 16 та назорат функциялари бекор қилинади.

“Тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий ва солиқ юкини янада камайтириш, бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони билан 2022 йил 1 апрелгача тадбиркорлик соҳасида давлат назорати билан боғлиқ катта ҳажмдаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш имконини берувчи “Ягона давлат назорати” ахборот тизими ишга туширилиши белгилаб берилди.

Савдо-саноат палатаси аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектининг фаолиятини текширишда ушбу тадбиркорлик субъекти розилиги билан Савдо-саноат палатаси ходимлари иштирок этиши орқали жамоатчилик назорати йўлга қўйилмоқда.

Текширишларни рўйхатга олиш китобининг ҳисоби электрон тарзда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан юритилиши белгиланди.

👉Батафсил: https://youtu.be/4kgPiyXRxvU

@adliyangiliklari
Сайлов жараёнларини ташкил қилишда халқаро кузатувчиларнинг ўрни

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=32445

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Таҳлил
22 сентябрь куни соат 15:00да Адлия вазирлиги ҳамда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан бандлик ва меҳнат муносабатлари соҳасига бағишланган жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтади.

Эшитувда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятида йўл қўйилган камчиликлар:
▪️оммавий равишда ишдан бўшатилган (бўшатилаётган) ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш самарали ташкил этилмаганлиги;
▪️иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва иш ўринларини захирага қўйиш ишлари қониқарсиз равишда ташкил этилганлиги;
▪️таълим муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш бўйича етарли чоралар кўрилмаганлиги;
▪️уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига уйлар ажратилмасдан келинаётганлиги, шунингдек, мигрантларга ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш учун микроқарз бериш тизими тўғри йўлга қўйилмаганлиги ва бошқа шу каби долзарб масалалар юзасидан мутасаддилардан изоҳ сўралади.

Тадбирда Адлия вазирлиги, манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари масъул ходимлари, фуқаролик жамиятлари институтлари вакиллари иштирок этади.

ОАВ ходимлари ва блогерларни жамоатчилик эшитувига таклиф этамиз!

🏢 Манзил: Тошкент ш., Ш. Рашидов к., 16 (5-қават, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати офиси).

@adliyangiliklari
#Эълон

📢 2021 йил 22 сентябрь куни соат 11:00 да Ўзбекистон миллий матбуот маркази биносида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мавзу: “Шартномавий муносабатлар тубдан такомиллаштирилмоқда”.

Матбуот анжуманида 2021 йил 14 сентябрь куни қабул қилинган “Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони мазмун ва моҳияти бўйича тушунтириш берилади.

Тадбирда Адлия вазирлиги масъул ходимлари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.

ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.

Анжуман "UzReport TV" ва "O‘zbekiston 24" телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

@adliyangiliklari
#Saylov2021

"Янги Ўзбекистон" газетасининг 189-сонида (2021 йил 22 сентябрь) "Сайлов ва халқаро кузатувчилар: шаффофлик таъминланади, қонунийлик назоратга олинади" номли Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Уринбаеванинг мақоласи чоп этилди.

@adliyangiliklari
Янги Ўзбекистон газетаси_189 сон.pdf
3.7 MB
"Янги Ўзбекистон" газетасининг 189-сонида (2021 йил 22 сентябрь) "Сайлов ва халқаро кузатувчилар: шаффофлик таъминланади, қонунийлик назоратга олинади" номли мақола чоп этилди.

Мақола билан танишиб чиқишингиз мумкин (3-саҳифа).

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳони ўтказилди

Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича навбатдаги малака имтиҳони ўтказилди.

Малака имтиҳони очиқлик, шаффофлик ва одиллик принциплари асосида бўлиб ўтди ҳамда имтиҳон жараёнлари Адлия вазирлигининг www.minjust.uz расмий веб-сайти орқали онлайн тарзда ёритиб борилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Тадбиркор учун маъмурий ва солиқ юки камайтирилмоқда

2021 йил 1 октябрдан давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 16 та назорат функциялари бекор қилинади.

👉Батафсил

@adliyangiliklari