Adliya yangiliklari/Новости юстиции
12.1K subscribers
13.5K photos
1.38K videos
32 files
5.15K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 [email protected]
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.iss.one/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги: Қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилишда сифат ва самарага эътибор бериш, ортиқча харажатлардан воз кечиш лозим

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Адлия вазирлиги томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда “Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимининг мамлакат ривожидаги ўрни ва роли” мавзусида вазирлик ва идоралар раҳбарлари учун ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

👉Батафсил
__________

👉Читать на русском языке

@adliyangiliklari
Адлия вазирлигидан навбатдаги хайрли акция.

♥️ Қон топширинг! Меҳр айланади!

@adliyangiliklari
#Адлия_меҳр_улаш

Адлия тизими “Меҳр улаш” хайрия акциясини эълон қилиб қон топширяпти. Эстафетани қайси вазирлик қабул қилади?

Адлия вазирлиги ташаббуси билан ''Меҳр улаш'' қон топшириш хайрия акциясига старт берилди.

Ушбу акциядан кўзланган асосий мақсад донорликни ривожлантириш ва рағбатлантиришдир.

Маълум бўлишича, Гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институтининг маълумотига кўра, пандемия даврида донорлар сони кескин камайди ва оғир беморларнинг донорлик қонига бўлган талаби сезиларли даражада ошди.

Донорлик ҳар қандай инсон қилиши мумкин бўлган оддий, шу билан бирга олий қаҳрамонликдир.

Адлия органлари ва муассалари кўнгилли ходимлари ҳам хайрли ишга қўл уриб, инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини тарғиб этиш мақсадида "Меҳр улаш" хайрия қон топшириш акциясида иштирок этишди.

Акцияда ихтиёрий равишда иштирок этиш истагини билдирган ва донорлик қила оладиган ходимлар рўйхати шакллантирилди ҳамда улар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилди.

Статистик маълумотларга кўра Ўзбекисон Республикасида 2020 йил давомида кўчма донорлик пунктларига 15 000 дан зиёд кўнгилли фуқароларимиз қон топширган ва минглаб беморларнинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Ўтказилган мазкур беғараз донорлик акцияси турли касалликлар ёки бахтсиз ҳодисалар туфайли қонга муҳтож бўлган инсонлар, хусусан, бемор болажонларнинг соғайиб кетишларига муаян даражада ёрдам беради.

Маълумот учун: инсон организмида 4,5–5 литр қон бўлиб, донорлардан 350-450 мл қон олинади (физиологик доза). Инсон организми топширилган қон миқдорини 36 соат ичида тиклаб олади.

Акцияда адлия органлари ва муассасаларида фаолият юритувчи масъул ходимлар кўнгилли равишда иштирок этиб, қон топширишди.

Адлия жамоаси барчани ушбу акцияга қўшилишга чақиради!

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
#Адлия_меҳр_улаш

''Меҳр улаш'' қон топшириш хайрия акцияси. Ташаббускор — Адлия вазирлиги.

Адлия жамоаси барчани ушбу акцияга қўшилишга чақиради!

@adliyangiliklari
#Адлия_меҳр_улаш

Адлия вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган ''Меҳр улаш'' қон топшириш бўйича хайрия акцияси республика бўйлаб давом этмоқда.

Ҳудудий адлия бошқармалари масъул ходимлари ушбу акцияда фаол иштирок этиб, ўз ҳиссасини қўшмоқда.

@adliyangiliklari