Adliya yangiliklari/Новости юстиции
12.1K subscribers
13.4K photos
1.35K videos
32 files
5.09K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 [email protected]
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.iss.one/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Adliya_xabari

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги янги Қонун юристлар муҳокамасида

Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 6 июль куни “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонун мазмунини тушунтириш мақсадида ўқув-амалий вебинар ташкил қилинди. Унда ташкилотларнинг 300 дан ортиқ юридик хизмат ходимлари иштирок этишди.

Вебинарда янги таҳрирда қабул қилинган Қонунда белгиланган устувор қоидалар, унинг аввалги Қонундан афзаллик жиҳатлари тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Андижон ва Қашқадарё вилоятидаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи айрим нотариусларнинг лицензиялари ва нотариус мақоми тугатилди

Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг
15-3-моддасига мувофиқ маъмурий судларнинг қарорларига кўра Андижон ва Қашқадарё вилоят адлия бошқармаларининг буйруқларига асосан:

Андижон вилояти, Андижон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Абдукаримходжаева Гулгина Абдулазизовнанинг (лицензия AN № 0011, 20.04.2020 й.);

Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Жобборов Аброр Дилшодовичнинг (лицензия KS № 0039, 27.04.2020 й.) лицензиясининг амал қилиши ҳамда нотариус мақоми тугатилди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
⚡️ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг матбуот анжумани бошланди.

Мавзу: "Ҳоким қарорлари қабул қилинишининг янги тизими: эндиликда барча қарорлар очиқ".

Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.

📹 Онлайн трансляция: https://youtu.be/GX6mKn2jzvc

@adliyangiliklari
#Эълон

Диққат, муҳим!

Куни кеча қабул қилинган коррупцияга қарши Президент Фармони ва Қарори юзасидан матбуот анжумани ўтказилади.

Сана ва вақти:
9 июль, 15:00

Жойи: АОКА мажлислар зали

Иштирок этади:
Русланбек Давлетов — адлия вазири;
Акмал Бурханов — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори;
Икрам Муслимов — Олий суд раиси ўринбосари;
Бахриддин Валиев — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари, шунингдек, тегишли ташкилотларнинг масъул ходимлари.

Барча ОАВ вакиллари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиши мумкин!

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Коррупцияга қарши кураш бўйича янги тартиблар

Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 9 июль куни АОКА анжуманлар залида коррупцияга қарши бўйича қабул қилинган Ўзекистон Республикаси Президентининг Фармони ва Қарори юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Унда адлия вазири Русланбек Давлетов, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов, Олий суд раиси ўринбосари Икрам Муслимов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Бахриддин Валиев, шунингдек, тегишли ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирок этишди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Forwarded from 67 studio
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коррупцияга қарши муросасиз муҳит яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтиришга қаратилган Президент Фармони ва қарори мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига бағишланган матбуот анжумани

Русланбек Давлетов, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири:

Президентимизни сўнгги қабул қилган қарор ва фармонлари олий мақсадлар учун йўналтирилган. Бу нафақат ҳуқуқий ҳужжат, балки сиёсий-ижтимоий янги доктринал аҳамиятга эга десак ҳам бўлаверади. Чунки у ерда кўп масалалар қандайдир декларатив хусусида айтилган эмас, балки аниқ, манзилли муддатлари билан белгиланган, ижрочиларига эга бўлган бошқача ёндашув асосида фармон ва қарор шакллантирилди. Шунинг учун бу ҳужжат комплекс, кескин чораларни ўз ичига олган ҳалқ ҳужжати десак ҳам бўлади.

© UzReport

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коррупцияга қарши муросасиз муҳит яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтиришга қаратилган Президент Фармони ва қарори мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига бағишланган матбуот анжумани

Янги қабул қилинган фармон ва қарорнинг ижроси бўйича адлия вазирлигининг вазифалари нималардан иборат?

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коррупцияга қарши муросасиз муҳит яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтиришга қаратилган Президент Фармони ва қарори мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига бағишланган матбуот анжумани.

Президентнинг фармон ва қарори 9 тадан ортиқ ҳужжатни ишлаб чиқиш мажбуриятини юклаётгани айтилмоқда. Мазкур ҳужжатлар ўз вақтида ишлаб чиқиладими, уни муҳокамага жараёнлари қай шаклда ташкил этилади?

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коррупцияга қарши муросасиз муҳит яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтиришга қаратилган Президент Фармони ва қарори мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига бағишланган матбуот анжумани

Масалан, муайян бир вазирликда коррупция ҳолати урчиб кетди. Шундай жараёнда вазирга ҳам чора кўриладими?

@adliyangiliklari
#Эълон

📢 Бугун, 10 июль куни АОКА анжуманлар залида янги "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида" қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Вақти: 11:30.

Иштирок этади:
▫️Акмал Саидов — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари;
▫️Русланбек Давлетов —Ўзбекистон Республикаси адлия вазири;
▫️Дилшод Эшнаев — Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари.

Барча ОАВ вакиллари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф этамиз!

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

9 июль куни вазир ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари А. Ташкулов ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида Сурхондарё вилоят адлия бошқармасини комплекс ўрганиш якунлари бўйича ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Ҳайъат йиғилишида текшириш давомида амалга оширилган ижобий ишлар билан бир қаторда йўл қўйилган айрим хато ва камчиликлар муҳокама қилинди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Адлия вазири ўринбосари халқаро тадбирда коррупциявий хатарлар ва одил судлов ҳақида гапирди

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=30090

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Муҳим #Янгиликлар
АОКАда "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида" Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида матбуот анжумани давом этмоқда.

Янги таҳрирдаги Қонун виждон эркинлиги меъёрларини аниқ кўрсатиб, фуқароларнинг хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслигини таъминлайди. Шунингдек, ҳар қандай динга зўравонлик билан киритишни тақиқлайди.

Демократик давлатлар қаторида, қонун устуворлиги тамойилидан келиб чиқиб Ўзбекистонда ҳам диннинг сиёсатга аралашиши ҳамда диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмаслиги Қонунда аниқ кўрсатилди.

Қонундаги принципиал янгиликлардан диний-маърифий соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг изчил давоми сифатида, аввало, ҳар бир инсоннинг виждон эркинлигини таъминлаш учун қулай шарт-шароитларни яратишга, ҳуқуқни қўллаш амалиётига аниқликлар киритишга алоҳида эътибор қаратилган

@adliyangiliklari
⚡️Диний ташкилот мансабдор шахс устидан судга мурожаат қилганда давлат божи тўлашдан озод этилади

"Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида" қонунга биноан:

Диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ хизматлар тўлиқ электрон шаклда, инсон омилисиз амалга оширилиши жорий этилди;

Рўйхатдан ўтказувчи адлия идораларига тақдим этиладиган ҳужжатлар сони кескин қисқарди, уларни кўриб чиқишнинг муддати эса 3 баробарга камайди, яъни 3 ойдан 1 ойга туширилди;

Диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш асослари Қонун билан белгиланиб, унда кўрсатилмаган асосларга кўра рад этишга йўл қўйилмаслиги таъминланди;

Диний ташкилотнинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш ва тугатиш фақатгина суд орқали бўлиши, рўйхатдан ўтказадиган ва бошқа давлат органлари бунга ҳақли эмаслиги, мансабдор шахсларнинг муайян диний ташкилот қонуний манфаатларини бузувчи хатти-ҳаракатлари устидан судга мурожаат қилинганда диний ташкилот давлат божини тўлашдан озод этилиши каби қўшимча кафолатлар назарда тутилди.