Adliya yangiliklari/Новости юстиции
12.1K subscribers
13.4K photos
1.35K videos
32 files
5.09K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 [email protected]
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.iss.one/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Adliya_xabari

Тошкенг вилояти, Бўстонлиқ туманидаги Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг оромгоҳида танловнинг республика босқичида ўқувчилар 4 та шарт бўйича беллашдилар.

Танловнинг республика босқичи якунланиб, ғолиблар вазирлик томонидан эсдалик совға ва сертификатлар билан тақдирланди.

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

⚡️Диний эркинликларни янада кенгайтирувчи қонун
Сенат томонидан маъқулланди

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

Қонун билан виждон эркинлигини таъминлашнинг асосий устуворликлари, диний ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари доираси аниқ белгилаб берилмоқда. Диний ташкилотлар фаолиятининг қўшимча кафолатлари мустаҳкамланмоқда.

Қонун билан қуйидагилар бекор бўлмоқда:
▫️фуқароларнинг жамоат жойларида “ибодат либослари”да юришларига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги чеклов;
▫️диний таълим муссасаларида диний таълим берувчиларга марказий органнинг алоҳида розилигини олиш талаби;
▫️диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун нотариал тасдиқланган ҳужжатларни тақдим этиш тартиби;
▫️диний ташкилотни тузишда маҳалла фуқаролар йиғинлари розилигини олиш талаби бекор бўлмоқда.

Қонунда диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомиллари тубдан енгиллаштирилмоқда:
▫️диний ташкилотни тузиш учун ташаббускорларнинг сони 100 нафардан 50 нафарга қисқартирилмоқда;
▫️диний ташкилотни тузиш ҳақидаги йиғилиш ўтказилгандан кейин 6 ой мобайнида (амалда 3 ой) адлия органига мурожаат қилиш ҳуқуқи мустаҳкамланмоқда;
▫️тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқармоқда;
▫️рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ хизматлар тўлиқ электрон кўринишда амалга оширилиши жорий этилмоқда;
▫️диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқишнинг 3 ойлик муддати 1 ой этиб белгиланмоқда;
▫️рўйхатдан ўтказишни рад этиш асослари аниқ белгиланмоқда.

Диний ташкилотнинг фаолияти фақатгина суд томонидан тўхтатиб қўйилиши мумкинлиги, мансабдор шахслар томонидан диний ташкилотларнинг қонуний манфаатларини бузувчи хатти-ҳаракатлари устидан судга мурожаат қилганда улар давлат божини тўлашдан озод этилиши ва бошқа қўшимча кафолатлар назарда тутилмоқда.

Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач кучга киради.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_табриги

Ҳурматли журналистлар, сизни 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан табриклаймиз!

Касбингизнинг асл моҳияти сўз орқали жамоатчилик алоқаларини ривожлантириш, кишилар онгига таъсир ўтказишдан иборатдир. Эътироф этиш жоиз, фидокорона меҳнатингиз, ҳақиқатни сўзлашдаги жасоратингиз мамлакатимизда демократик ислоҳотларни амалга оширишда катта аҳамиятга эга.

Сиз ўз қаламингиз билан юртимизда тинчлик-осойишталик, ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга, ёшларнинг ҳуқуқий онгини оширишга, уларни ростни ёлғондан ажратишга қодир этиб тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқдасиз.

Бундан кейинги фаолиятингиз ҳам улкан муваффақиятларга бой бўлишига тилакдошмиз. Сизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файз-у барака тилаймиз. Байрамингиз муборак бўлсин!

Адлия вазирлиги жамоаси

@adliyangiliklari
Журналистларнинг танқидий материалларига масъулларнинг жавоб бериш кўрсаткичи кескин ошди

Давлатимиз раҳбарининг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган табригида барча даражадаги бошқарув идоралари раҳбарларининг оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар билан мунтазам учрашиб, жамият ҳаётига дахлдор муҳим масалаларни эркин мулоқот асосида кенг муҳокама этиши яхши анъанага айланиб бораётгани эътироф этилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Адлия вазирлигида “Жамиятда аёллар: ҳуқуқ, ҳимоя ва имкониятлар” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими давом этмоқда.

📹 Онлайн трансляция: https://www.facebook.com/100009249787631/videos/2926171477701150

@adliyangiliklari
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги журналист ва блогерлар учун “Жамиятда аёллар: ҳуқуқ, ҳимоя ва имкониятлар” танловини ўтказди.

28 июнь куни ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

“Жамиятда аёллар: ҳуқуқ, ҳимоя ва имкониятлар” танлови бўйича ғолиблар:

“Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган, ҳуқуқ ва кафолатлари ёритилган энг яхши журналистик материал учун” номинациясида:

1-ўрин — Муҳаббат Мамирова;
2-ўрин — Зарнигор Абдувоҳидова;
3-ўрин — Норгул Абдураимова.

@adliyangiliklari

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги журналист ва блогерлар учун “Жамиятда аёллар: ҳуқуқ, ҳимоя ва имкониятлар” танловини ўтказди.

28 июнь куни ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

“Жамиятда аёллар: ҳуқуқ, ҳимоя ва имкониятлар” танлови бўйича ғолиблар:

“Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган, ҳуқуқ ва кафолатлари ёритилган энг яхши блогпост учун” номинациясида:

1-ўрин — Наргис Қосимова;
2-ўрин — Нурбек Алимов;
3-ўрин — Барно Султонова.

@adliyangiliklari
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги журналист ва блогерлар учун “Жамиятда аёллар: ҳуқуқ, ҳимоя ва имкониятлар” танловини ўтказди.

28 июнь куни ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

“Адлия эътирофи” номинациясида Зафар Ҳошимов ғолиб деб топилди.

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Жорий йилнинг 28 июнь куни Адлия ташаббуси билан илк бора ўтказилган “Жамиятда аёллар: ҳуқуқ, ҳимоя ва имкониятлар” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ғолиб ва совриндорларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari