#Адлия_хабари
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ КАДРЛАРНИ БОШҚАРИШ ИННОВАЦИОН ЭЛЕКТРОН ТИЗИМИНИ ПАТЕНТЛАДИ
Адлия вазирлиги тизимида кадрлар муносабатларига оид маълумотларни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлаш ҳамда иш юритиш бўйича автоматлаштирилган тизим (“MinJust HR” АТ) ишга туширилди.
Янги электрон дастур қуйидаги имкониятларга эга:
➖ таркибий тузилма, штатлар, лавозимлар ва ходимлар маълумотларини ягона электрон базага бирлаштирилди, ахборотни тўплаш ва ишлов бериш жараёнлари автоматлаштирилди;
➖барча буйруқлар, шартномалар ва аризалар фақат тизим орқали электрон равишда қабул қилинади;
➖ходимларнинг меҳнат интизомига риоя қилиши, яъни ишга келиш ва кетиши юзни таниб олиш технологияси орқали (Face ID) тўлиқ назорат қилади;
➖вакант лавозимларни эълон қилишдан тортиб, танлов ўтказиш ва натижалари бўйича ҳужжатлар расмийлаштиришгача тўлиқ электрон амалга ошириш имкони мавжуд (www.vacancy.adliya.uz);
➖мартаба даража, хизмат гувоҳнома ёки рухсатнома, рағбатлантириш ёки мукофотлар, кўлланилган жазо чоралари, антропометрик кўрсатгичлар, хизмат сафари, тиббиёт варақаси, кадрлар захираси, меҳнат дафтарчалари, хизмат текширувлар, ойлик устама ҳақ миқдорлари, телефон рақамлар ва электрон почта манзиллари ҳақидаги маълумотларни рўйхатга олиш журналлари бекор қилиниб, уларни фақат тизим орқали электрон равишда юритиш йўлга қўйилди;
➖бошқа вазирлик тизимидаги электрон маълумот базалари билан интеграция қилиниши таъминланди;
➖ходимларнинг иш фаолияти самарадорлигини автоматик баҳолаш (KPI) ва масофавий ўқитиш тизими жорий қилинди, вазирлик тизимида кадрлар бўйича таҳлиллар Big Data (катта ахборот) тамойили ишлай бошлади;
Натижада:
▪️ бюрократик тўсиқларга чек қўйилади, инсон омили минимал даражага тушади;
▪️ қоғоз учун харажат тежалади (йилига 600 млн);
▪️ ҳужжатларни расмийлаштириш, маълумот тайёрлаш ва бошқа ишларга кетадиган вақт кескин оптималлашади (кунига 3-4 соат).
Адлия вазирлигининг “MinJust HR” автоматлаштирилган тизими муаллифлик ҳуқуқи сифатида Интеллектал мулк агентлигидан расмий рўйхатдан ўтказилди ва белгиланган шаклдаги гувоҳнома олинди.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
@adliyangiliklari

#Adliya_brifing
“Ijro.gov.uz” тизимида май ойида ўрганилган 7 024 та ижро ҳақидаги маълумотнинг 45 фоизи қониқарсизлиги сабаб қайтарилган
Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:
— Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ҳаракати, яъни уларнинг ижросини ташкил этиш 7 та босқичда амалга оширилади;
Топшириқлар ижро муддатлари фақатгина Адлия вазирлиги ва зарур ҳолларда, Ҳукумат томонидан кўриб чиқилиб, Ҳисоб палатаси хулосаси асосида ҳамда Президент рухсати билан узайтириш тартиби ўрнатилган.
“Ijro.gov.uz” тизимида жорий йилнинг май ойи давомида 7 024 та ижро ҳақидаги маълумот ўрганилиб, улардан 3 836 таси келишилган бўлса, 3 188 та ҳолатда ёки 45 фоизи ижро ҳақидаги маълумотлар тўлиқ бўлмаганлиги ёки ижро натижалари қониқарсиз бўлганлиги сабабли қайта ишлаш учун ижрочига қайтарилган.
👉Батафсил

Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазирлигининг Марказий аппарати ходимлари дам олиш кунларини биргаликда саёҳатда ўтказишга қарор қилди. Икки кун давомида ходимлар қадимий маданият ўчоғи анъаналари ва тарихини яқиндан ўрганиш учун Хивада бўлишди.
Ҳамкасбларнинг бирдамликдаги саёҳати нафақат ички туризмни қўллаб-қувватлаш, балки уларлар ўртасида ўзаро меҳр-оқибат, ҳурмат туйғуларини шакллантиришга, жамоада ишчанлик кайфиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ташриф завқли ва таассуротларга бой бўлди. Айниқса, Ичан қалъанинг қадимий минорлари, мақбара, гумбазлари ва муҳташам мадрасалар ҳамкасблар қалбида афсонавий Хива ҳақидаги ўчмас хотиралар муҳрлади.
Нуриллабой саройи ва Хива хонларининг ёзги қароргоҳи — Қибла Тозабоғ саройининг ажойиб меъморий ва ички безаклари ҳеч кимни бефарқ қолдирмади.
Бу саёҳат узоқ вақтлик йўл босиб, узоқ йиллик тарихни ўрганишга, асрларга гувоҳ бўлган қадимий меъморий обидаларни кўз билан кўриб, қалбан ҳис қилишга яхши бир сабаб бўлди.

Forwarded from Huquqiy axborot
⚡️ 1 августдан Адлия вазирлиги юридик техникумларига қабул бошланади
2021/2022 ўқув йили учун техникумларга абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш 2021 йил 1 августдан 20 августга қадар (20 август куни ҳам) давлат хизматлари марказлари, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (www.my.gov.uz) ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (www.dtm.uz орқали амалга оширилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Журналист ва блогерлар диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги журналист ва блогерлар учун “Жамиятда аёллар: ҳуқуқ, ҳимоя ва имкониятлар” танловини эълон қилади.
Танлов қуйидаги номинациялардан иборат:
▫️“Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган, ҳуқуқ ва кафолатлари ёритилган энг яхши журналистик материал учун”;
▫️“Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган, ҳуқуқ ва кафолатлари ёритилган энг яхши блогпост учун”;
▫️“Адлия эътирофи”.
Танловга тақдим этиладиган 2021 йилнинг I чорагида (январь, февраль ва март) босма ёки электрон ОАВда, теле-/радиоэфирларда ёки шахсий блогларда эълон қилинган бўлиши лозим.
Танловда иштирок этиш учун ҳужжат ва материаллар 2021 йилнинг 20 май кунидан 20 июнь куни соат 23:59 гача қабул қилинади.

Forwarded from TDYU • ТГЮУ • TSUL
• TDYU rektorining abituriyentlar va ularning ota-onalariga murojaati
ℹ️ O‘qish...
——————————
• Обращение ректора ТГЮУ абитуриентам и их родителям
ℹ️ Читать...
——————————
• Address of the rector of TSUL to applicants and their parents
ℹ️ Read more...
@tsulofficial
ℹ️ O‘qish...
——————————
• Обращение ректора ТГЮУ абитуриентам и их родителям
ℹ️ Читать...
——————————
• Address of the rector of TSUL to applicants and their parents
ℹ️ Read more...
@tsulofficial
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Наманган шаҳар адлия бўлими ҳузуридаги давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш маркази фаолияти юзасидан махсус репортаж
"Ўзбекистон 24" телеканали орқали эфирга узатилди
@adliyangiliklari
"Ўзбекистон 24" телеканали орқали эфирга узатилди
@adliyangiliklari
⚡️Эртага, 9 июнь куни соат 11:00 да АОКА анжуманлар залида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Мавзу: “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони.
Адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигида бўлиб ўтадиган анжуманда Бош прокурор ўринбосари, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбарияти ва бошқа мутасаддилар иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.
Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.
Анжуман "UzReport TV" ва "O‘zbekiston 24" телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

⚡️АОКА анжуманлар залида матбуот анжумани бошланди.
Мавзу: “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони.
Адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигида бўлиб ўтадиган анжуманда Бош прокурор ўринбосари, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбарияти ва бошқа мутасаддилар иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.
📹Онлайн трансляция
📹 Youtube

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️ Айни бир ҳужжат билан ёки бир вақтнинг ўзида ерни олиб қўйиш, захирага олиш, бошқа шахсга ажратиш тақиқланди
“Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2021 йил 1 августдан:
▫️ ер участкалари хусусий секторга – мулк ва ижара ҳуқуқи асосида, давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига – доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади;
▫️ мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилинади, бунда илгари ажратилган ер участкаларига бўлган бундай ҳуқуқлар уларнинг эгаларида амалдаги тартибда сақланиб қолади;
▫️ ижарага олинган ер участкасида қурилган кўчмас мулк объектига мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи ҳам янги мулкдорга ўтади;
▫️ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар очиқ электрон танлов якунларига кўра, фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратилади;
▫️ қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади;
▫️ давлат ташкилотларига ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади;
▫️ барча ҳолларда ер участкалари фақат бўш турган ва захирага олинган ерлардан ажратилади, айни бир ҳужжат билан ёки бир вақтнинг ўзида ер участкасини олиб қўйиш, захирага олиш, бошқа шахсга ажратиш ер бериш тартибини бузиш ҳисобланади ва қонунга мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос бўлади;
▫️ давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда ер участкалари давлат ташкилотига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади;
▫️ кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси, агар кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига бошқа ҳуқуқ билан тегишли бўлмаса, уларга умумий фойдаланиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.

Ҳокимликларнинг ерни тўғридан-тўғри ажратиш ваколати бекор қилинди
Фармонга кўра, 2021 йил 1 августдан ҳокимликларнинг ерга оид қуйидаги ваколатлари бекор қилинади:
▫️ерни тўғридан-тўғри ажратиш, фойдаланишга бериш, захиралаш, бириктириш, ободонлаштириш учун бериш ёки ерларни бошқача йўл билан тасарруф қилиш;
▫️туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан ерга бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилиш;
▫️ суғориладиган ерларни суғорилмайдиган ерлар тоифасига ёки бошқа ер тоифасига, суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ерларини бошқа ер тоифасига ўтказиш;
▫️ жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги ҳамда ёрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун ер бериш;
▫️ хусусийлаштириладиган ерга нисбатан инвестиция мажбуриятлари ёки хусусий мулкни эркин тасарруф этишни чеклайдиган бошқа мажбуриятларни белгилаш.
🚫 Давлат ҳокимияти органлари томонидан ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш ёки бошқача тарзда имтиёз ва истиснолар белгилаш ташаббуси билан чиқиш тақиқланади.