Adliya yangiliklari/Новости юстиции
12K subscribers
13.4K photos
1.34K videos
32 files
5.06K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 [email protected]
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.iss.one/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
Айни вақтда “Тараққиёт стратегияси” маркази платформасида пенсия ва нафақалар тайинлаш тизимига бағишланган #ЖАМОАТЧИЛИК_ЭШИТУВИ ўтказилмоқда.

Барча ОАВ ходимлари ва блогерларни жамоатчилик эшитувига таклиф этамиз.

📹 Кўзатиб бориш учун ҳавола:
https://www.facebook.com/DSCUzbekistan/live_videos/

https://www.youtube.com/watch?v=4uJzd90EVTo

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон Фармонида “Юксалиш” умуммиллий миллий ҳаракати ва “Тараққиёт стратегияси” маркази майдонларида фуқаролик жамияти институтлари, ОАВ ва фаол фуқароларни ижтимоий шериклик асосида жалб қилган ҳолда жамоатчилик мониторинги ва жамоатчилик эшитувларини ташкил қилиш белгиланган эди.

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Юридик техникум битирувчилари учун меҳнат ярмаркалари ташкил қилинди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда юридик таълим тизимини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон Фармонида ҳам замонавий талаблар, илғор халқаро юридик тажриба ва меҳнат бозори эҳтиёжлари асосида юқори малакали, ижодий фикрлайдиган, халол кадрлар тайёрлашни таъминлаш белгиланган эди.

Шу мақсадда юрдик техникумларда таълим сифатини ошириш, битирувчи талабалани иш билан таъминлаш борасида муҳим ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Айтиш жоизки, 2020/2021 ўқув йилида юридик техникумларни 1963 нафар ўқувчилар тамомлайди.
Айни вақтда бутун республика бўйича, хусусан Фарғона, Навоий, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, суд, прокуратура ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи бошқа органлар, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда юридик техникум битирувчилари учун меҳнат ярмаркалари ташкил этилмоқда.

Шунингдек, кун давомида юридик техникум битирувчилари ва иш берувчи ташкилотлар масъуллари иштирокида мавжуд иш ўринлари ва ходимларга қўйиладиган талаблар хусусида тизимли равишда семинар-тренинглар ҳам бўлиб ўтмоқда.

@adliyangiliklari
#Жамоатчилик_эшитуви

Пенсия ва нафақалар тайинлаш тизими бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди

Адлия вазирлиги билан биргаликда “Тараққиёт стратегияси” маркази платформасида пенсия ва нафақалар тайинлаш тизимида жорий қилинган АКТ бўйича навбатдаги жамоатчилик эшитуви ташкил этилди.

Жамоатчилик эшитувида Адлия вазирлиги томонидан Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатлари, вазифа ва топшириқларнинг ижросини ўрганиш натижалари муҳокама этилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Адлия вазирлигининг 2021 йил май ойидаги энг яхши ходими аниқланди

Анъанага мувофиқ, Адлия вазирлиги навбатдаги “ойнинг энг яхши ходими”ни аниқлади. Унга кўра, вазирлик 2021 йилнинг май ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” сифатида Кадрлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — бўлим бошлиғи Айтмурат Маратович Халтурдиев топилди.

А. Халтурдиев иш фаолиятини 2013 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар 10-сон давлат нотариал идорасида нотариус котиби лавозимидан бошлаган.

2013—2017 йиллар мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида турли масъул лавозимларда ишлаган.

А. Халтурдиев 2017 йилдан бошлаб Адлия вазирлиги марказий аппаратида ўз фаолиятини давом эттирган. 2021 йилда вазирликнинг Кадрлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — бўлим бошлиғи лавозимига тайинланган ҳамда бугунги кунда ушбу лавозимда фаолият юритиб келмоқда.

А. Халтурдиев ўзи фаолият юритаётган соҳанинг вазифаларидан келиб чиқиб, замонавий талаблар ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда адлия органлари ва муассасаларининг ҳуқуқшунос кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этишда ҳамда адлия органлари ва муассасаларига билимли, ахлоқан пок, виждонли ва малакали, юксак маънавий фазилатларга эга кадрларни танлаш, уларни лавозимларга тайинлашни таъминлашда самарали меҳнат қилиб келмоқда.

Адлия вазирлиги жамоаси Айтмурат Халтурдиевни ушбу эътироф билан табриклайди. Унинг келгусидаги ишларида омад ва ривож тилайди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
#Адлия_хабари

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ КАДРЛАРНИ БОШҚАРИШ ИННОВАЦИОН ЭЛЕКТРОН ТИЗИМИНИ ПАТЕНТЛАДИ

Адлия вазирлиги тизимида кадрлар муносабатларига оид маълумотларни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлаш ҳамда иш юритиш бўйича автоматлаштирилган тизим (“MinJust HR” АТ) ишга туширилди.

Янги электрон дастур қуйидаги имкониятларга эга:

таркибий тузилма, штатлар, лавозимлар ва ходимлар маълумотларини ягона электрон базага бирлаштирилди, ахборотни тўплаш ва ишлов бериш жараёнлари автоматлаштирилди;

барча буйруқлар, шартномалар ва аризалар фақат тизим орқали электрон равишда қабул қилинади;

ходимларнинг меҳнат интизомига риоя қилиши, яъни ишга келиш ва кетиши юзни таниб олиш технологияси орқали (Face ID) тўлиқ назорат қилади;

вакант лавозимларни эълон қилишдан тортиб, танлов ўтказиш ва натижалари бўйича ҳужжатлар расмийлаштиришгача тўлиқ электрон амалга ошириш имкони мавжуд (www.vacancy.adliya.uz);

мартаба даража, хизмат гувоҳнома ёки рухсатнома, рағбатлантириш ёки мукофотлар, кўлланилган жазо чоралари, антропометрик кўрсатгичлар, хизмат сафари, тиббиёт варақаси, кадрлар захираси, меҳнат дафтарчалари, хизмат текширувлар, ойлик устама ҳақ миқдорлари, телефон рақамлар ва электрон почта манзиллари ҳақидаги маълумотларни рўйхатга олиш журналлари бекор қилиниб, уларни фақат тизим орқали электрон равишда юритиш йўлга қўйилди;

бошқа вазирлик тизимидаги электрон маълумот базалари билан интеграция қилиниши таъминланди;

ходимларнинг иш фаолияти самарадорлигини автоматик баҳолаш (KPI) ва масофавий ўқитиш тизими жорий қилинди, вазирлик тизимида кадрлар бўйича таҳлиллар Big Data (катта ахборот) тамойили ишлай бошлади;

Натижада:

▪️ бюрократик тўсиқларга чек қўйилади, инсон омили минимал даражага тушади;

▪️ қоғоз учун харажат тежалади (йилига 600 млн);

▪️ ҳужжатларни расмийлаштириш, маълумот тайёрлаш ва бошқа ишларга кетадиган вақт кескин оптималлашади (кунига 3-4 соат).

Адлия вазирлигининг “MinJust HR” автоматлаштирилган тизими муаллифлик ҳуқуқи сифатида Интеллектал мулк агентлигидан расмий рўйхатдан ўтказилди ва белгиланган шаклдаги гувоҳнома олинди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
#Adliya_brifing

Ijro.gov.uz” тизимида май ойида ўрганилган 7 024 та ижро ҳақидаги маълумотнинг 45 фоизи қониқарсизлиги сабаб қайтарилган

Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ҳаракати, яъни уларнинг ижросини ташкил этиш 7 та босқичда амалга оширилади;

Топшириқлар ижро муддатлари фақатгина Адлия вазирлиги ва зарур ҳолларда, Ҳукумат томонидан кўриб чиқилиб, Ҳисоб палатаси хулосаси асосида ҳамда Президент рухсати билан узайтириш тартиби ўрнатилган.

Ijro.gov.uz” тизимида жорий йилнинг май ойи давомида 7 024 та ижро ҳақидаги маълумот ўрганилиб, улардан 3 836 таси келишилган бўлса, 3 188 та ҳолатда ёки 45 фоизи ижро ҳақидаги маълумотлар тўлиқ бўлмаганлиги ёки ижро натижалари қониқарсиз бўлганлиги сабабли қайта ишлаш учун ижрочига қайтарилган.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Адлия вазирлиги брифинги
#5june #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Адлия вазирлигининг Марказий аппарати ходимлари дам олиш кунларини биргаликда саёҳатда ўтказишга қарор қилди. Икки кун давомида ходимлар қадимий маданият ўчоғи анъаналари ва тарихини яқиндан ўрганиш учун Хивада бўлишди.

Ҳамкасбларнинг бирдамликдаги саёҳати нафақат ички туризмни қўллаб-қувватлаш, балки уларлар ўртасида ўзаро меҳр-оқибат, ҳурмат туйғуларини шакллантиришга, жамоада ишчанлик кайфиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ташриф завқли ва таассуротларга бой бўлди. Айниқса, Ичан қалъанинг қадимий минорлари, мақбара, гумбазлари ва муҳташам мадрасалар ҳамкасблар қалбида афсонавий Хива ҳақидаги ўчмас хотиралар муҳрлади.

Нуриллабой саройи ва Хива хонларининг ёзги қароргоҳи — Қибла Тозабоғ саройининг ажойиб меъморий ва ички безаклари ҳеч кимни бефарқ қолдирмади.

Бу саёҳат узоқ вақтлик йўл босиб, узоқ йиллик тарихни ўрганишга, асрларга гувоҳ бўлган қадимий меъморий обидаларни кўз билан кўриб, қалбан ҳис қилишга яхши бир сабаб бўлди.

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
⚡️ 1 августдан Адлия вазирлиги юридик техникумларига қабул бошланади

2021/2022 ўқув йили учун техникумларга абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш 2021 йил 1 августдан 20 августга қадар (20 август куни ҳам) давлат хизматлари марказлари, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (www.my.gov.uz) ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (www.dtm.uz орқали амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot