Adliya yangiliklari/Новости юстиции
12K subscribers
13.3K photos
1.34K videos
32 files
5.05K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 [email protected]
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.iss.one/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Adliya_xabari

Суд экспертиза: муаммолар, ечимлар ва вазифалар

Адлия вазирлиги томонидан “Суд экспертизаси соҳасидаги муаммолар ҳамда уларни ечимига оид амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
⚡️Адлия вазирлигида “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ОАВни роли” мавзусида семинар бошланди.

Тадбирда Адлия вазирлиги масъул ходимлари, медиа экспертлар иштирок этиб, ҳуқуқий мавзуларни ёритишда қонун нормаларига риоя этиш, ахборотни ёритишда ҳуқуқ, масъулият ва жавобгарлик масалалари бўйича тушунтириш беришади.

Zoom конференцияга уланиш:
https://zoom.us/j/98589243740?pwd=a1dKOWpkVytPQkZEcDZSUytjLzEvQT09

Конференция идентификатори: 985 8924 3740
Код: 787576

Семинар вазирликнинг Facebook даги “Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией” гуруҳи ва You Tube даги “Adliya vazirligi Ministry of Justice” канали орқали ҳам онлайн ёритилади.

@adliyangiliklari
#Adliya_hudud

Наманган вилоятида сайёр қабуллар ўтказилди

Жорий йилнинг 28 май куни Наманган тумани Тепақўрғон МФЙда жойлашган 17-сонли умумтаълим мактаби биносида Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Д. Аҳмедов томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг сайёр қабули ўтказилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Ҳуқуқий маданиятни оширишда ОАВнинг роли

Жорий йилнинг 28 май куни Адлия вазирлигида журналист ва блогерлар учун “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ОАВни роли” мавзусида семинар
ташкил этилди.

Тадбирда ОАВ ва жамоатчиик вакиллари, блогерлар, давлат органлари ва ташкилотларининг матбуот хизмати раҳбарлари иштирок этди, шу жумладан Zoom дастури орқали.
_________________

28 мая текущего года по инициативе Министерства юстиции организован семинар для журналистов и блогеров на тему «Роль СМИ в повышении правовой культуры в обществе».

В мероприятии участвовали представители СМИ и общественности, блогеры, руководители пресс-служб государственных органов и организаций, в том числе через программу Zoom.

@adliyangiliklari
Адлия вазирлиги раҳбарияти андижонлик ёшлар билан учрашди

2021 йил 29 май куни Адлия вазири ўринбосари М.Икрамов Андижон вилояти, Андижон шаҳрида ёшлар билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Андижон шаҳар ҳокими Б. Ҳайдаров, тадбиркор ёшлар, олий таълим муассасалари талабалар ёгшлари ҳамда оммавий ахборот вакиллари иштирок этишди.

Вазир ўринбосари М. Икрамов мамлакатимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар, қонунчиликдаги имтиёзлар ҳақида гапириб, ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларга янада кенг имконият ва шароитларни яратиш мақсадида шундай учрашувлар ташкил этилаётганлигини, учрашув очиқ мулоқот шаклида ўтказилишини, бунда ёшлар ўзини қизиқтирган саволларини бериши мумкинлигини билдириб ўтди.

Учрашув давомида ёш тадбиркорлар томонидан уларнинг тадбиркорлик фаолиятига оид, блогерлар ва талабалар томонидан суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолиятига оид, таълим ҳамда ёшларга оид давлат сиёсати ва бошқа соҳаларга оид 50 дан ошиқ мурожаат, таклифлар келиб тушди ҳамда уларнинг айримлари шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
#Эълон

Бугун, 31 май куни соат 11:00 да Адлия вазирлиги биносида "Фермерга мадад” ҳуқуқий акциясини ўтказишдан мақсад ва уни амалга ошириш тартиблари бўйича матбуот анжумани ўтказилади.

Анжуман онлайн ва офлайн режимида бўлиб ўтади.

Онлайн иштирокчилар Zoom платформасида қуйидаги ҳавола орқали қатнашиши мумкин:
https://zoom.us/j/95876445769?pwd=SEhFN2FTUFNzYnlybm8rSUZLWVdUUT09

ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

📹 Онлайн трансляция https://www.youtube.com/embed/gRdzNHjoMfM

@adliyangiliklari
#Adliya_loyiha

Адлия вазирлиги томонидан яна бир янги акцияга старт берилди. Жорий йилнинг 31 майида “Фермерга мадад” акциясининг амалга оширилиши юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Акция жорий йилнинг июнь—декабрь ойларида соҳа мутахассислари иштирокида тузилган ишчи гуруҳлар томонидан республиканинг барча ҳудудларида ўтказилади.

Акция доирасида фермерлар мурожаатлари ўрганилади, муаммоларни аниқлаш бўйича сўров ўтказилади, манзилли ва сайёр тадбирлар, интерактив усуллар, онлайн ва офлайн мулоқот платформалари орқали амалга оширилади.

👉Батафсил

@adliyangiliklari