Adliya yangiliklari/Новости юстиции
12K subscribers
13.4K photos
1.38K videos
32 files
5.12K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 [email protected]
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.iss.one/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Adliya_xabari

Хабарингиз бор сўнги йилларда турли масалалар ва соҳалар юзасидан оммавий сўровлар ўтказиш амалиётга кенг тарқала бошлади.

Айниқса, Интернет тармоқлари орқали аҳолини кенг жалб қилган ҳолда сўровлар ўтказиш ёйилиб бормоқда.

Хўш бундай сўровлар аҳолига нима беради, қандай ижобий ёки салбий оқибатлари мавжуд?

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Мутахассис_шарҳи

“Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори билан қуйидагиларни назарда тутувчи Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди:

▫️ жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситалари, электромобиллари ва уларнинг тиркамаларини, шунингдек трамвай ва троллейбусларни техник кўрикдан ўтказиш тартиби;

▫️транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш-техника базаси жойлаштириладиган хона ва майдонларга доир талаблар;

▫️ транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш муддатлари ва даврийлиги.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Сообщение_юстиции

Министерство юстиции разработало проект Закона Республики Узбекистан «О процедурах изъятия земельных участков для общественных нужд на условиях компенсации».

Проект закона устанавливает следующие беспрецедентные стандарты относительно проведения открытого обсуждения инициативы изъятия земельного участка для общественных нужд:
▫️обеспечение инициатором обязательной аудио- и видеозаписи процесса проведения открытого обсуждения;
▫️организация открытого обсуждения с обязательным участием средств массовой информации, участие которых обеспечивается инициатором;
▫️необходимость проведения открытого обсуждения вблизи места жительства большинства правообладателей;
▫️требование о необходимости участия двух третей правообладателей для того, чтобы открытое обсуждение считалось проведенным;
▫️обязанность инициатора по созданию возможности для онлайн-участия правообладателей в открытом обсуждении.

👉Подробнее

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги томонидан “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Қонун лойиҳасида ер участкасини компенсация эвазига олиб қўйиш ташаббусининг очиқ муҳокамасини ўтказишга оид қуйидаги мисли кўрилмаган стандатлар белгиланган:
▫️ташаббускор томонидан очиқ муҳокама ўтказилиши жараёнининг мажбурий тартибда аудио- ва видео қайд қилиниши таъминланиши;
▫️очиқ муҳокама оммавий ахборот воситалари иштирокида ўтказилиши ва уларнинг иштироки ташаббускор томонидан таъминланиши шартлиги;
▫️очиқ муҳокамани ўтказиш жойи кўпчилик ҳуқуқ эгаларининг яшаш жойига яқин бўлиши кераклиги;
▫️ очиқ муҳокамада ҳуқуқ эгаларининг учдан икки қисми қатнашганда очиқ муҳокама ўтказилган ҳисобланиши;
▫️ташаббускор ҳуқуқ эгаларига очиқ муҳокамада онлайн қатнашиш имкониятини яратиши шартлиги.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Юридик кадрларни тайёрлаш тизими такомиллаштирилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
22—23 апрель кунлари дунёнинг турли мамлакатларидаги юридик соҳа мутахассислари учун фикр ва тажриба алмашиш майдонига айланган “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми бўлиб ўтади.

Бу йилги форум офлайн ва онлайн режимларда бўлиб, форум давомида турли соҳаларда таниқли мутахассислар сўзга чиқишади ҳамда “давра суҳбатлари” ўтказилади.

Биз, ташкилотчи сифатида БМТ Тараққиёт дастури, ЭХҲТ ва бошқа бир қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда фойдали, қизиқарли ва катта тажриба алмашишга эга дастурни яратишга ҳаракат қилдик.

Офлайн иштирок этиш учун тасдиқланган иштирокчиларни рўйхатга олиш 22 апрель куни соат 8:00 да бошланади ва соат 9:20 га қадар давом этади. Форумнинг очилиши тадбири ҳамда ялпи мажлис соат 9:30 да бошланади.

Барча офлайн иштирокчиларини белгиланган муддатдан кечикмасдан келишларини илтимос қиламиз.

Форумга кириш учун 4 та йўналиш бўйича рўйхатга олиш нуқталари ташкил этилади:
▫️ таклифномалар бўйича;
▫️ юридик хизматлар;
▫️ матбуот;
▫️ адлия органлари.

Юридик хизмат вакиллари сонини ҳисобга олган ҳолда, улар фамилияси бўйича рўйхатдан ўтишда учта қаторга бўлинади:
▫️ А – Ж
▫️ И – С
▫️ Т – Я

Ноқулай вазиятларни олдини олиш учун ҳамда COVID-19 чекловлари туфайли, форумга бошқа тасдиқланмаган ва рўйхатдан ўтмаган шахсларни ўзингиз билан олиб келмасликни илтимос қиламиз.

Форум иштирокчиларидан ўзаро ҳурмат ва ижтимоий масофа меъёрларига риоя қилинишини сўраб қоламиз.

@adliyangiliklari
22—23 апреля пройдет II Международный юридический форум «Tashkent Law Spring», ставший платформой для нетворкинга и площадкой обмена мнениями и опытом с экспертами разных отраслей и стран мира.

В этом году в оффлайн и онлайн-режимах выступят знаменитые в разных отраслях специалисты, пройдут «круглые столы».

Мы, как организаторы в партнерстве с ПРООН, ОБСЕ и рядом других международных организаций, постарались создать максимально полезную и интересную программу.

Регистрация подтвержденных оффлайн-участников начнется 22 апреля в 8:00 и продлится до 9:20. По расписанию в 9:30 состоится открытие форума и пленарное заседание.

Всех подтвержденных оффлайн-участников просим прийти заблаговременно.

Будут 4 стойки регистрации:
▫️ по приглашениям;
▫️ юридические службы;
▫️ пресса;
▫️органы юстиции.

Учитывая количество представителей юридических служб, они разделены на три линии регистрации по фамилиям:
▫️ А – Ж
▫️ И – С
▫️ Т – Я

Во избежание неудобных ситуаций и в связи с ограничениями по COVID-19, просим не приводить за компанию других неподтвержденных и незарегистрированных на форуме лиц.

Надеемся на взаимопонимание и соблюдение норм социальной дистанции.

@adliyangiliklari
Эртага “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми бошланади

Аввал хабар берганимиздек, жорий йил 22-23 апрель кунлари Тошкент шаҳрида “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми бўлиб ўтади.
Эртага, 22 апрель куни ушбу форумнинг очилиш тадбири ва кун тартибидаги сессиялар бўлиб ўтади.
Форум ҳақида қисқача яна бир тушунтириш бериб ўтсак.

Форумни ташкил этишдан мақсад нимада?
Форумнинг мақсади — ҳуқуқни ривожлантириш муаммолари ва замонавий тенденцияларини муҳокама қилиш учун етакчи халқаро ва маҳаллий экспертларни жамлаган ҳолда очиқ мулоқот майдончасини яратиш, шунингдек, халқаро ҳамжамиятга Ўзбекистонда олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳотларни намойиш этишдан иборат.

Форумда кимлар иштирок этади?
Форумда бир қатор хорижий мамлакатларнинг адлия вазирлари иштироки кутилмоқда. Хусусан, Сингапур адлия вазири Касивисванатан Шанмуган, Россия адлия вазири Константин Чуйченко, Буюк Британия адлия вазири Лорд Дэвид Вольфсон, Япония адлия вазири Ёко Камикава, Корея Республикаси ҳуқумат қонунчилиги вазири Ли Кан-Соп, Қозоғистон адлия вазири Марат Бекетаев, Озарбайжон адлия вазири Фикрат Фаррух ўғли Мамедов, Беларусь адлия вазири Олег Слижевский, Шри-Ланка адлия вазири Али Сабри.

Шунингдек, tashkentlawspring.uz веб-сайти орқали 100 нафарга яқин суд ва бошқа давлат органлари раҳбарлари, халқаро ташкилотлар, дунёнинг етакчи юридик ва консалтинг фирмалари вакиллари, адвокатлар, юриспруденция, иқтисодиёт соҳаларидаги таниқли олимлар, мутахассислар ва экспертлар рўйхатдан ўткан.

Форум сессияларида қандай мавзулар муҳокама қилинади?
Форумда давлатнинг ҳуқуқий сиёсати, давлат органларининг очиқлигини таъминлаш, LegalTech ва LawTech (ҳуқуқ технологиялари), умумий (инглиз) ҳуқуқи тизими, Корновирус чекловлари даврида медиация ва арбитраж, интеллектуал мулк ҳимояси, сиёсатни амалга ошириш (policy implementation), судларнинг мустақиллиги, адолатлилиги ва холислигини таъминлаш ҳамда бошқа долзарб мавзуларда муҳокама сессиялари ўтказилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, форум давомида “Давлат хизматлари соҳасидаги илғор амалиёт”, “Рақамли муҳитда ҳуқуқий ахборот тарқатиш истиқболлари”, “Электрон нотариат”, “Адвокатурани ривожлантириш ҳамда фуқаролик жамиятини такомиллаштириш” мавзуларида давра суҳбатлари бўлиб ўтади. Шунингдек, “Маълумотлар ва ахборотни бошқариш” мавзусида мастер-класс бўлиб ўтади.

Форум қайси тилда бўлиб ўтади?
Форумнинг асосий тили ўзбек тили. Инглиз ва рус тилларига синхрон таржима амалга оширилади.

Иштирокчиларни рўйхатга олиш тартиби қандай?
Форум офлайн ва онлайн шаклда бўлиб ўтади.
Офлайн иштирок этиш учун тасдиқланган иштирокчиларни рўйхатга олиш эрага, 22 апрель куни соат 8:00 да бошланади ва соат 9:20 га қадар давом этади.

Форумнинг очилиши тадбири ҳамда ялпи мажлис соат 9:30 да бошланади.

Форум тадбирлари COVID-19 чекловларини қатъий риоя этган ҳолда ўтказилади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
Тошкент давлат юридик университети дунёнинг ТОП-500 та университетлари рўйхатига кирди

Буюк Британиянинг олий таълим соҳасига оид муҳим масалаларни ёритувчи ва университетлар фаолиятини баҳолаб борувчи Times Higher Education ташкилоти ўзининг навбатдаги THE Impact Ranking рейтинги натижаларини эълон қилди.

Ушбу рейтингда Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ) дунёнинг 94 та минтақа ва давлатларидан қатнашган минглаб университетлар орасида 401-ўринни эгаллади. ТДЮУ мазкур рейтингда мамлакатимиз олий таълим муассасалари орасида энг юқори натижани қайд этди.

THE Impact Ranking еттита йўналишида иштирок этиб, қуйидаги натижаларни қайд этди:
▫️SDG 4: Quality Education (таълим сифати) – 201-ўрин;
▫️ SDG 5: Gender Equality (гендер тенглиги) – 401-ўрин;
▫️ SDG 8: Decent Work and Economic Growth (муносиб иш жойи ва иқтисодий ўсиш) – 201-ўрин;
▫️ SDG 9: Industry, Innovation and Infrastructure (саноат, инновасия ва инфратузилма) – 401-ўрин;
▫️SDG 10: Reduced Inequalities (тенгсизликни қисқартириш) – 401-ўрин;
▫️SDG 16: Peace, Justice and Strong Institutions (тинчлик, адолат ва кучли институтлар) – 201-ўрин;
▫️SDG 17: Partnerships for the Goals (барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги ҳамкорлик) – 401-ўрин.
___________

Ташкентский государственный юридический университет вошел в ТОП-500 университетов мира

Британская организация Times Higher Education, освещающая важные аспекты высшего образования и оценивающая деятельность университетов, объявила результаты очередного рейтинга THE Impact Ranking.

В этом рейтинге Ташкентский государственный юридический университет (ТГЮУ) занял 401-е место среди тысяч университетов-участников из 94 регионов и государств. В данном рейтинге ТГЮУ получил самый высокий результат среди высших образовательных учреждений нашей страны.

Университет принял участие в 7 направлениях «High Impact Rankings» и занял следующие позиции:
▫️ SDG 4: Quality Education (качество образования) – 201-е место;
▫️ SDG 5: Gender Equality (гендерное равенство) – 401-е место;
▫️ SDG 8: Decent Work and Economic Growth (достойная работа и экономический рост) – 201-е место;
▫️ SDG 9: Industry, Innovation and Infrastructure (индустриализация, инновации и инфраструктура) – 401-е место;
▫️SDG 10: Reduced Inequalities (сокращение неравенства) – 401-е место;
▫️SDG 16: Peace, Justice and Strong Institutions (мир, правосудие и эффективные институты) – 201-е место;
▫️ SDG 17: Partnerships for the Goals (партнерство в интересах устойчивого развития) – 401-е место.

@adliyangiliklari
⚡️Саноқли дақиқалардан сўнг Тошкент шаҳрида “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми бошланади.

Форум Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан БМТ Тараққиёт дастури, ЕХҲТ ва қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида иккинчи маротаба ташкил этилмоқда.

“Tashkent Law Spring” нинг мақсади — ҳуқуқни ривожлантириш муаммолари ва замонавий тенденцияларини муҳокама қилиш учун етакчи халқаро ва маҳаллий экспертларни жамлаган ҳолда очиқ мулоқот майдончасини яратиш, шунингдек, халқаро ҳамжамиятга Ўзбекистонда олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳотларни намойиш этишдан иборат.

📹 Онлайн-трансляция
_______________

⚡️Через считанные минуты в Ташкенте начнется II Международный юридический форум «Tashkent Law Spring»

Форум во второй раз проводится Министерством юстиции Республики Узбекистан при содействии основных партнеров ПРООН, ОБСЕ и ряда других международных организаций.

«Tashkent Law Spring» станет открытой диалоговой площадкой для ведущих международных и национальных экспертов, обсуждения современных тенденций развития права и применения передовой практики в модернизации национального права, а также информирование международного сообщества о реализуемых в стране правовых реформах Узбекистана.

📹 Онлайн-трансляция

@adliyangiliklari
#Иқтибос

Русланбек ДАВЛЕТОВ, адлия вазири:

— Тошкент давлат юридик университети дунёнинг ТОП-500 та университетлари рўйхатига кирди.

Бу ўз-ўзидан эришилган ютуқ бўлмади. Авваламбор таълим соҳасига эътибор, олий таълим муассасалари мустақиллигининг кенгайганлиги, академик енгилликлар ва албатта ҳурматли домлалар, ўқитувчилар ва университетнинг олдинги ва ҳозирги раҳбариятининг машаққатли меҳнатлари маҳсулидир. Шундай бўлсада, ҳали режалар ва вазифалар кўп, муаммолар ҳам етарли. Ишлаймиз.

Шу фурсатдан фойдаланиб, барчага қилаётган меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирамиз.

@adliyangiliklari
#TashkentLawSpring

⚡️“Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р. Давлетов кириш сўзи билан очиб берди.

Русланбек ДАВЛЕТОВ, адлия вазири:

— Бугунги кунда сунъий интеллект ва роботлаштириш, виртуал ва тўлдирилган реаллик, био- ва нейротехнологиялар – ушбу энг янги усуллар кўзимиз ўнгида ҳаётимизнинг бир қисмига айланиб бормоқда.

Жаҳон Иқтисодий Форуми томонидан Тўртинчи саноат инқилоби технологияларининг аксарияти 2027 йилга келиб кундалик ҳаётга айланишини тахмин қилинган эди. Лекин Covid-19 нинг тарқалиши билан боғлиқ пандемия бу жараённи сезиларли даражада тезлаштирди.
_______________

⚡️II Международный юридический форум «Tashkent Law Spring» открыл министр юстиции Республики Узбекистан Р. Давлетов.

Русланбек ДАВЛЕТОВ, министр юстиции:

— Сегодня искусственный интеллект и роботизация, интернет вещей (IoT) и 3D-печать, виртуальная и дополненная реальность, био- и нейротехнологии – эти новейшие методы на глазах становятся частью нашей жизни.

Всемирный экономический форум прогнозировал, что большинство технологий Четвертой промышленной революции станет повседневностью уже в 2027 году. Но пандемия, связанная с распространением Covid-19, значительно ускорила этот процесс.

@adliyangiliklari
#TashkentLawSpring

Русланбек ДАВЛЕТОВ, адлия вазири:

— Барча учун тушунарли бўлган ҳар бир соҳада очиқлик таъминлаш стандартлари мавжуд бўлиши керак, уларни ҳар бир ўқиган одам бир хилда тушуниб, тегишли талабни қўя олиши керак. Иккинчидан, худди шундай рақамлаштиришнинг минимал талаблари бўлиши керакки, ташкилотлар ўз фаолиятида мажбур шу дастурлардан минимал равишда фойдаланиши керак. Жамоатчилик ҳам талаб қила олиши керак.

@adliyangiliklari
#TashkentLawSpring

Русланбек ДАВЛЕТОВ, министр юстиции:

— Во всех областях должны быть стандарты обеспечения прозрачности, понятные для всех, чтобы каждый, кто их читает, мог понимать их одинаково и выдвигать соответствующие требования. Во-вторых, аналогично должны быть минимальные требования цифровизации, которые организации в обязательном порядке должны использовать эти программы в своей деятельности.

@adliyangiliklari
#TashkentLawSpring

Русланбек ДАВЛЕТОВ, министр юстиции:

— Для Узбекистана необходимо определить приоритетные сферы по цифровизации и прозрачности. Поскольку направлений много, проблем достаточно, учитывая дефицит ресурсов, в первую очередь нужно определить направления, которые необходимо реализовать и которые должны финансироваться и поддерживаться государством.

Например, новый этап прозрачности бюджетных расходов, особенно актуальных расходов на строительство и ремонт автомобильных дорог, которые должны отображаться на интерактивных картах с указанием конкретных адресов, расходы каждой организации на ремонт их административных зданий должны быть раскрыты, необходимо раскрыть и информацию о недвижимом имуществе и транспортных средствах чиновников.

@adliyangiliklari
#TashkentLawSpring

Русланбек ДАВЛЕТОВ, адлия вазири:

— Ўзбекистон учун рақамлаштириш ва очиқлик бўйича устувор соҳаларни белгилаб олиши керак. Чунки йўналиш кўп, муаммо етарли, ресурслар танқислигини эътиборга олиб энг биринчи навбатда қилиниши керак бўлган ва давлат томонидан молиялаштирилиши ва қўллаб қувватланиши керак бўлган йўналишлари белгиланиши керак.

Масалан, биринчи навбатда бюджет пулларини сарфланишининг очиқлигининг янги босқичи, айниқса долзарб бўлган автомобиль йўлларга кетаётган харажатлар, аниқ манзиллари билан интерактив карталарда кўриниши керак, ҳар бир ташкилотнинг ўз маъмурий биноларини таъмирлашга кетказаётган харажатлари очиқланиши керак, амалдорларнинг кўчмас мулклари ва машиналари тўғрисидаги ахборотлар очиқланиши керак
.

@adliyangiliklari
#TashkentLawSpring

Русланбек ДАВЛЕТОВ, министр юстиции:

— По мере того, как мы расширяем цифровизацию и увеличиваем свое присутствие в виртуальном пространстве, мы должны применять совершенно новые подходы к защите личных данных.

@adliyangiliklari
#TashkentLawSpring

Русланбек ДАВЛЕТОВ, адлия вазири:

— Биз рақамлаштиришни кенгайтирар эканмиз, виртуал ҳаётдаги ўрнимиз ошар экан, албатта шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилишда умуман янгича ёндашувларни амалга оширишимиз керак.

@adliyangiliklari
#TashkentLawSpring

Русланбек ДАВЛЕТОВ, министр юстиции:

Отношения в процессе глобализации отражаются в растущей потребности населения в государственной власти. Это означает, что госорганы должны будут работать компактно и гибко, без бюрократии, чтобы сократить расходы и работать более эффективно, чтобы удовлетворить растущие потребности. Все зависит от правовых механизмов, процедур и правил. В этих процессах особое место и ответственность отводится юристам.

@adliyangiliklari
#TashkentLawSpring

Русланбек ДАВЛЕТОВ, адлия вазири:

— Бугунги глобаллашув жараёнидаги муносабатлар аҳолининг давлат ҳокимиятига ошиб бораётган талабида намоён бўлади. Бу эса давлат органлари ихчам ва эгилувчан, бюрократиядан ҳоли ишлашга мажбур бўлади, харажатларини камайтиришга ва самаралироқ ишлашга, ошиб бораётган эҳтиёжга яраша хизмат кўрсата олиши керак. Барчаси эса ҳуқуқий механизмлар, тартиблар ва қоидаларга боғлиқ. Бу борада ҳуқуқшунослар ўрни ва масъулияти алоҳида.

@adliyangiliklari
#TashkentLawSpring

⚡️ “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми давом этмоқда. Онлайн режимда кўзатишингиз мумкин.

Форум Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан БМТ Тараққиёт дастури, ЕХҲТ ва қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида иккинчи маротаба ташкил этилмоқда.

Форумда давлатнинг ҳуқуқий сиёсати, давлат органларининг очиқлигини таъминлаш, LegalTech ва LawTech (ҳуқуқ технологиялари), умумий (инглиз) ҳуқуқи тизими, Корновирус чекловлари даврида медиация ва арбитраж, интеллектуал мулк ҳимояси, сиёсатни амалга ошириш (policy implementation), судларнинг мустақиллиги, адолатлилиги ва холислигини таъминлаш ҳамда бошқа долзарб мавзуларда муҳокама сессиялари ўтказилиши режалаштирилган.

📹 Онлайн-трансляция (ўзбек тилида)
__________________

⚡️Продолжается II Международный юридический форум «Tashkent Law Spring». За ходом форума можно наблюдать в онлайн-режиме.

Форум во второй раз проводится Министерством юстиции Республики Узбекистан при содействии основных партнеров ПРООН, ОБСЕ и ряда других международных организаций.

В рамках форума запланированы сессии по таким темам, как государственная правовая политика, обеспечение открытости деятельности государственных органов, LegalTech ва LawTech (технологии права), система общего (английского) права, медиация и арбитраж в период ограничений пандемии коронавируса, защиты интеллектуальной собственности, реализация государственной политики (Policy Implementation), обеспечение независимости, справедливости и беспристрастности судебной власти в эпоху цифровизации и другим актуальным вопросам.

📹 Онлайн-трансляция (на русском языке)
____________________

📹 Оnline broadcast in English

@adliyangiliklari