Adliya yangiliklari/Новости юстиции
12K subscribers
13.4K photos
1.36K videos
32 files
5.1K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 [email protected]
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.iss.one/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Давлат хизматлари маркази ва Технопарк фаолиятини кўздан кечирди.
Президент марказдаги шароитлар билан танишди, хизматлар кўлами билан қизиқди. Одамлар талабидан келиб чиқиб, янги хизмат турларини йўлга қўйиш, аҳолига қулайлик яратиш бўйича топшириқлар берди.
IT-технопарк фаолияти билан танишар экан, давлат раҳбари ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос имкониятлари, долзарб муаммоларига мос бўлган дастурий маҳсулотлар яратиш кераклигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев посетил Центр госуслуг и Технопарк в городе Карши, ознакомился с созданными здесь условиями, результативностью работы. Дал указания запустить новые виды услуг с учетом запросов граждан, сделать обслуживание более удобным.
Знакомясь с деятельностью IT-технопарка, глава государства отметил необходимость создания программных продуктов с учетом специфики и актуальных проблем каждого региона.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #texnopark

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлат органлари вакиллари учун Трансформация индекси бўйича вебинар ташкил этилди

👉
Батафсил
__________________________

Для представителей госорганов организован вебинар по Индексу трансформации

👉Подробнее

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📣📣 Адлия вазирлиги журналист ва блогерлар учун “Пандемия 2020: чақириқлар, хулосалар, оқибатлар” номли танлов ўтказади.

30 ноябрь куни соат 23:59 гача ҳужжатларингизни топширинг ва қимматбаҳо совғалар эгасига айланинг!

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Президент: "Давлат хизматлари маркази орқали одамлар давлатнинг эътиборини сезиши керак"

2020 йил 12 ноябрь куни Президент Ш. Мирзиёев давлат ташрифи чоғида Қарши шаҳар Давлат хизматлари маркази фаолияти ва бу ерда фуқаролар учун яратилган шароит билан яқиндан танишди. У ерда адлия вазири Р.Давлетов ва вазирлик ҳузуридаги ДХА директори У. Муҳаммадиев марказ фаолияти ҳақида маълумот беришди.

Ушбу Марказ 2020 йилнинг февраль ойида фойдаланишга топширилган бўлиб, ҳозирда марказ орқали 140 дан зиёд давлат хизматлари кўрсатилмоқда.

Давлатимиз раҳбари Марказдаги шароитлар билан танишиб, хизматлар кўлами билан қизиқди.

Марказда тўловларни амалга ошириш учун 2 та банк кассалари, нақд пул ечиш учун банкоматлар, мобил телефонларни қувватлаш имконияти ҳамда бепул Wi-Fi ўрнатилган бўлиб, улардан фуқаролар бемалол фойдаланиши учун барча имкониятлар яратилган.

Ушбу Марказ биносида нотариус, ФҲДЁ ва адлия бўлими ҳам ўз фаолиятини амалга оширмоқда.

Бундан ташқари Бундан ташқари республика миқёсида, Тошкент шаҳрида синов тариқасида йўлга қўйилган махсус хизмат – “Surdo-online” платформаси республика миқёсида илк маротаба Қарши шаҳар Давлат хизматлари марказида ўрнатилган.

“Surdo-online” гапириш ва эшитиш билан боғлиқ имконияти чекланган шахсларга давлат хизматларидан чекланмаган тарзда, қулай ва тезкор хизмат олишларига ёрдам беради.

Бугунги кунга қадар Марказ орқали 300 мингдан зиёд давлат хизматлари кўрсатилган. Марказ юқори тезликда интернет алоқаси, замонавий техник воситалар ва кенг кутиш заллари фуқароларга тезкор, шаффоф ва қулай давлат хизматларини тақдим этишда хизмат қилмоқда.

Ташриф давомида давлатимиз раҳбари томонидан Давлат хизматлари маркази орқали одамлар давлатнинг эътиборини сезиши кераклиги таъкидланди.
________________

Президент: «Через центр государственных услуг люди должны чувствовать внимание государства»

12 ноября 2020 года Президент Шавкат Мирзиёев в ходе поездки в Кашкадарьинскую область ознакомился с деятельностью Центра государственных услуг города Карши, а также с условиями, созданными здесь для граждан.

Министр юстиции Русланбек Давлетов и директор Агентства государственных услуг при Министерстве юстиции Улугбек Мухаммадиев проинформировали главу государства о деятельности центра. Так, центр введен в эксплуатацию в феврале 2020 года. В настоящее время он оказывает свыше 140 государственных услуг.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с созданными в центре условиями, поинтересовался с объемом оказываемых услуг.

В центре установлены 2 банковские кассы по приему платежей, банкоматы, просторные залы ожидания, оснащенные зарядными устройствами для мобильных телефонов и бесплатным Wi-Fi, — в целом созданы все необходимые условия для посетителей. В здании центра также функционируют нотариус, отделы загса и юстиции.

Более того, запущенная в тестовом режиме в республиканском масштабе в городе Ташкенте специальная служба «Surdo-online» установлена и в Центре государственных услуг города Карши. Платформа «Surdo-online» предназначена для лиц с ограниченными речевыми и слуховыми возможностями. Она не только ускоряет процесс получения государственных услуг, но и очень удобна в использовании.

За прошедший период года центром оказано свыше 300 тысяч государственных услуг. Имеющиеся здесь высокоскоростной Интернет, современная техника способствуют оказанию гражданам оперативных, прозрачных и удобных государственных услуг.

В ходе поездки глава государства отметил, что через центр государственных услуг люди должны чувствовать внимание государства к их нуждам и потребностям.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Adliya_xabari

Самарқанд, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг лицензияси тўхтатилди

Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг 15-2-моддасига мувофиқ Самарқанд, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссияларининг йиғилиши қарорларига асосан:

Самарқанд вилояти
Нарпай туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Эшниёзов Дилшод Қурбоновичнинг (лицензия SА № 0043, 23.04.2020 й) лицензияси 2020 йилнинг 11 ноябридан 2 ой муддатга тўхтатилди.
Пастдарғом туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ахатов Ўлмас Тўраевичнинг (лицензия SА № 0041, 23.04.2020 й) лицензияси 2020 йилнинг 11 ноябридан 15 кун муддатга тўхтатилди.

Тошкент вилояти
Тошкент туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Мусакова Зульфия Усмановнанинг (лицензия ТS № 0005, 20.04.2020 й) лицензияси 2020 йилнинг 9 ноябридан 15 кун муддатга тўхтатилди.
Янгийўл туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Бекназаров Тулкин Неъматовичнинг (лицензия ТS № 0071, 22.04.2020 й) лицензияси 2020 йилнинг 11 ноябридан 1 ой муддатга тўхтатилди.

Тошкент шаҳри
Юнусобод туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ахметова Мадина Дилшотовнанинг (лицензия ТN № 0071, 23.04.2020 й.) лицензияси 2020 йилнинг 13 ноябридан 15 кун муддатга тўхтатилди;
Чилонзор туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Исаева Хосиятхон Ғайратхон кизининг (лицензия ТN № 0087, 24.04.2020 й.) лицензияси 2020 йилнинг 13 ноябридан 15 кун муддатга тўхтатилди.

Эслатиб ўтамиз, нотариуслар фаолиятида мунтазам ўрганишлар ўтказиб борилмоқда. Натижада шу кунгача фаолиятида қўпол камчилик ёки қонунбузарлик аниқланган 160 нафарга яқин хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг лицензиялари тўхтатилган.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Adliya_tanlov

Ёдингизда бўлса Адлия вазирлиги томонидан “Пандемия 2020: чақириқлар, хулосалар, оқибатлар” номли танлов ўтказилаётганлиги ҳақида эълон берган эдик.

Жорий йилнинг 14 ноябрь кунига қадар танловда иштирок этиш учун 30га яқин журналист ва блогерлардан жами бўлиб 140 га яқин материал келиб тушди. Ҳозирда комиссия аъзолари томонидан танловга келиб тушган материаллар ўрганиб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, танловда иштирок этиш учун 2020 йилнинг 31 ноябрь куни соат 23:59 гача қуйидаги ҳужжат ва материаллар [email protected] электрон почтасига юборилиши лозим:
🔹 Иштирокчи ҳақида маълумот
🔹 Иштирокчининг фотосурати
🔹 Танловда иштирок этувчи материал (Word дастурида ёзилган матн ёки аудио/видеофайл, файлнинг ўзи ёки у жойланган сайт/файл манбасига ҳавола). Барча материаллар эълон қилинганлиги тўғрисида скриншот, pdf-нусха, ҳавола билан тасдиқланиши керак.

Танлов ҳақидаги тўлиқ маълумот билан ушбу манзил орқали танишишингиз мумкин – www.adliya.uz
________________

#Юстиция_конкурс

Министерством юстиции проводится конкурс «Пандемия—2020: угрозы, вызовы, последствия».

По состоянию на 14 ноября текущего года от около 30 журналистов и блогеров поступило почти 140 медиаматериалов. В настоящее время члены комиссии изучают материалы, поступившие на конкурс.

Напомним, конкурсантам до 23:59 30 ноября 2020 года на электронную почту [email protected] необходимо отправить следующие документы и материалы:
🔹информация об участнике;
🔹фотография участника;
🔹материал, предоставленный на конкурс (текст, написанный в программе Word или аудио/видеофайл, сам файл либо ссылка на источник, сайт, на котором они размещены). Все материалы должны быть подтверждены скриншотами, копией в формате pdf и ссылкой.

Подробности о конкурсе можете найти на официальном веб-сайте министерства www.adliya.uz.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Adliya_hudud

Адлия аралашуви билан ўқитувчиларга устама пуллари тўлаб берилди

Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари фаолиятида “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори талабларига риоя этилиши ҳолати ўрганилди.

Таълим муассасалари ўқитувчиларидан халқаро олимпиадалар ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 150 фоиз ҳамда асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 100 фоизлик устама ҳақлари тўланиши керак бўлса-да, амалда вилоят бўйича олимпиада ғолиби бўлган Учкўприк ва Сўх туманларидаги мактабларда ишловчи 7 нафар ўқитувчига устамалар тўланмаганлиги аниқланган.

Вилоят адлия бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганиш якуни бўйича вилоят халқ таълими бошқармасига киритилган тақдимнома муҳокама қилинди.

Унга кўра, Сўх ва Учкўприк туман ХТБ мудирларига жорий йилнинг 5 октябрь кунига қадар устама ва мукофот пулларини тўлаб берилиши юклатилган бўлса-да, амалда ушбу ўқитувчиларга 164 миллион 303 минг сўм устама пуллари тўланмаган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Риштон ва Қўқон туманлараро судига 7 та суд буйруғи тартибида 164 миллион 303 минг сўмни ундириш юзасидан аризалар киритилиб, ҳозирда 5 та ариза юзасидан 121 миллион 855 минг сўмни ундириш юзасидан суд буйруқлари чиқарилди. 2 та 42 448 000 сўм устама суммаларини ундириш ҳақидаги аризалар фуқаролик судида кўриб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, Фарғона вилоят адлия бошқармасининг Сўх ва Учкўприк туман ХТБ мудирларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисми маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатиш юзасидан вилоят бандлик бош бошқармасига киритилган маъмурий таклифларга асосан Сўх туман ХТБ мудири А.Темиров ва Учкўприк туман ХТБ мудири Д.Аюповаларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) баробаридан маъмурий жарима тайинлаш юзасидан қарор қабул қилиниб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан бошқарманинг ёзма кўрсатмаси юборилди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Байроғим_фахрим

🇺🇿18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун.

Доим юксакда бўл, Ватан байроғи!

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Бугун — давлат байроғи қабул қилинган кун. Ушбу рамз ҳақида нималарни биласиз?

Кўпчиликни қизиртирган саволларга жавоблар

📌Давлат байроғининг давлат рамзи сифатидаги аҳамияти нималарда кўринади?

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланади.

📌Давлат байроғи халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли бўлади.
Давлат байроғи қаерларда доимий равишда кўтарилган бўлиши керак?

▫️Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи:
▫️Ўзбекистон Республикаси Президентиқароргоҳларининг;
▫️Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг;
▫️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг;
▫️Республика давлатбошқаруви органларининг;
▫️Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг;
▫️Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг;
▫️Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг;
▫️Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг;
▫️Ўзбекистон Республикаси Ҳисобпалатасининг;
▫️Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг;
▫️Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг;
▫️судларнинг;
▫️прокуратура органларининг биноларида кўтарилади.

📌Давлат байроғининг тасвири туширилган белгилардан фойдаланиш тартиби қандай?

Давлат байроғи тасвири туширилган белгилардан Ўзбекистон Республикасига тегишлиликни белгилаш мақсадида предметларда, ўқув-тарбия жараёнида (мавзуни тушунтириш, болаларга керакли тушунчаларни ҳосил ва шу кабилар), шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларининг элементи сифатида фойдаланилиши мумкин.

📌Давлат байроғи элементлари ва белгиларидан қай ҳолларда фойдаланишга йўл қўйилмайди?
▫️Давлат байроғи элементлари ва белгиларини нодавлат ташкилотлари ҳужжатларининг реквизитлари ёки реклама материалларига киритиш;
▫️ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарлар, ишлар ёки хизматларни ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғига ўхшаш бўлиши мумкин эмас.

📌Давлат байроғини ўрнатиш қай тартибда амалга оширилади?

Давлат байроғи:
▫️биноларнинг асосий кириш жойида ёки бунинг учун мақбул бўлган бошқа жойда;
тегишли тутқичи бўлган дастада;
▫️флагштокда байроқнинг дастаси бинонинг олд томони билан кўпи билан 45 градусли бурчак ҳосил қиладиган тарзда ўрнатилади.
Ўрнатилган Давлат байроғининг матоси ер сатҳидан камида 2,5 метр баландликда бўлиши керак.

📌Давлат байроғини ҳурмат қилишда фуқароларнинг мажбурияти нимадан иборат?

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам Давлат байроғини ҳурмат қилишлари шарт.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Ёнғинга эмас, сохта “ўт ўчирувчи ва мўри тозаловчилар”га қарши курашинг

Одамларнинг ишончига кириб, ўзларини “ўт ўчирувчи ва мўри тозаловчилар” деб таништириб, кўплаб фуқароларнинг пулларини ўзлаштириш ҳолатлари кузатилмоқда.

Адлия вазирлиги огоҳлантиради: Эҳтиёт бўлинг! Сохта “ўт ўчирувчи ва мўри тозаловчилар”га алданиб қолманг.

Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти билан ҳамкорликда давлат идораларидаги Топ-40 истиқболли раҳбарлар рўйхатини шакллантирди.

Унга 26 ёшдан 40 ёшгача бўлган ўзбекистонлик ёш кадрлар киритилди. Улар ёш бўлишларига қарамай, салмоқли тажриба орттиришган. Сўнгги бир неча йил давомида турли соҳаларда ўз салоҳиятларини намоён этишга, илғор ғоя ва нуқтаи назарларини илгари суришга ҳам улгуришган.

Рейтингни шакллантиришда раҳбарларнинг маълумоти, билими, жамоатчилик орасида танилганлик, уларнинг ислоҳотлар жараёнида иштирок этиш ва таъсир даражаси инобатга олинди.

❗️Ушбу Топ-40 рейтингда адлия вазири Русланбек Давлетов ва адлия вазири ўринбосари Худаёр Мелиевлар ҳам ўрин олган.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌐 Ўзбекистон шаҳарларидаги кўплаб марказий бинолар 19-20 ноябрь кунлари Бутунжаҳон болалар куни муносабати билан кўк рангда товланади. 20 ноябрь БМТ томонидан 1954 йилда Бутунжаҳон болалар куни деб эълон қилинган.

#ForEveryChild (#ДляКаждогоРебенка, #HarBirBolaUchun)

#WorldChildrensDay (#ВсемирныйДеньДетей, #JahonBolalarKuni)

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Объявление

Министр юстиции Русланбек Давлетов проведет ОНЛАЙН-ДИАЛОГ с гражданами в группе «Халқ билан мулоқот/Диалог с народом» в Facebook.

Диалог состоится 25 ноября 2020 года, в 11:00. В режиме реального времени он будет транслироваться и на канале Министерства юстиции в Youtube.

Вопросы можно заранее отправлять и на страницу Adliya maslahatchisi/Консультант в Facebook или @adliyaga_savolbot в мессенджере Telegram. Схожие по содержанию вопросы будут проанализированы, на них могут ответить в обобщенном виде.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Подписаться на канал: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Эълон

Адлия вазири Русланбек Давлетов илк бора Facebook ижтимоий тармоғидаги “Халқ билан мулоқот/Диалог с народом” гуруҳида фуқаролар билан ОНЛАЙН МУЛОҚОТ ўтказади.

Мулоқот 2020 йил 25 ноябрь куни соат 11:00 да бошланади, у вазирликнинг Youtubeдаги саҳифасида тўғридан-тўғри узатилади.

Саволларни олдиндан Facebook ижтимоий тармоғидаги Adliya maslahatchisi/Консультант саҳифасига ёки телеграмдаги @adliyaga_savolbotга юбориш мумкинлигини маълум қиламиз.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Бугун қонун ҳужжатларидан аҳоли қанчалик хабардор? Тарғибот тадбирлари ўзини оқлаяптими?

👉 Батафсил:
https://www.minjust.uz/uz/press-center/news/101250/

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw