#Адлия_хабари
🦠 Адлия органлари коронавирусга қарши қандай курашмоқда?
Мамлакатимизда коронавирусдан огоҳлик эълон қилинган ушбу кунларда адлия органлари ва муассасаларида ҳам вирусга қарши кураш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Чунки адлия ташкилотлари аҳоли билан фаол мулоқот қиладиган органлардан ҳисобланиб, айрим таркибий тизимлар, хусусан, давлат хизматлари марказлари, нотариат идораларида аҳоли кўп тўпланиши, шунингдек, адлия бўлимларида фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда бевосита мулоқот қилиш эҳтиёжи мавжудлиги ушбу чора-тадбирларни тақозо қилмоқда.
Биринчи навбатда, одам кўп тўпланадиган жойларда вирусдан ҳимояланиш тадбирлари ишлаб чиқилди. Хусусан, Тошкент шаҳридаги 11 та Давлат хизматлари марказларида Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази мутахассисларини жалб қилган ҳолда профилактик дизинфекция ишлари амалга оширилди. Ходимлар тиббиёт ниқоблари ва зарур гигиена воситалари билан таъминланди, келувчиларга ҳам дезинфекцияловчи гел ва тиббиёт ниқоблари таклиф қилинмоқда.
Бундан ташқари, адлия органларига фуқаролар мурожаатини “call-center” ёки виртуал тарзда, яъни сайт орқали амалга ошириш мумкинлиги эслатилмоқда. Бевосита ўзи мурожаат қилган фуқаролар билан тиббий ниқоб таққан ҳолда мулоқот қилинмоқда.
Шунингдек:
↪️ вирусга қарши тарғибот чоралари кучайтирилди. Хусусан, бу борадаги тавсияларни, инфекция аломатлари ва унга қарши чоралар ҳақидаги инфографикаларни алоҳида плакатларда иш жойларида кўзга кўринарли жойларда осиб қўйилди;
↪️ адлия органлари ва муассасалари томонидан мажлис ҳамда бошқа тадбирлар ўтказилиши вақтинчалик тўхтатилди;
↪️ ҳужжатлар билан ишлашда имкон қадар масофадан туриб (локал тармоқ, ижтимоий тармоқ орқали) ишлаш йўлга қўйилди;
↪️ карантин вақтида ёлғон ва текширилмаган, одамларда ваҳима яратадиган хабарлар тарқатадиган шахсларга нисбатан қонунчилик доирасида жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар борлиги ҳақида тарғибот қилиш йўлга қўйилди;
↪️ иш жойлари, шу жумладан давлат хизматлари марказларида биноларни дезинфекция қилиш чора-тадбирлари амалга оширилди.
#vahimasizkarantin
✅ @adliyangiliklari

Telegraph
Адлия органлари коронавирусга қарши қандай курашмоқда?
#Адлия_хабари Мамлакатимизда коронавирусдан огоҳлик эълон қилинган ушбу кунларда адлия органлари ва муассасаларида ҳам вирусга қарши кураш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Чунки адлия ташкилотлари аҳоли билан фаол мулоқот қиладиган органлардан…
#Adliya_hudud #Бир_мурожаат_изидан
Нафақа масаласида адолат бўлиши керак
📌 Муаммонинг илдизи қанча барвақт аниқланса, уни бартараф этиш ҳам шунча осон кечади. Дарҳақиқат, инсон ўз манфаати йўлида яшайди, елиб-югуради, ёшликдан то кексайгунига қадар моддий эҳтиёжларини ҳисобга олади. Бу оддий ҳаёт ҳақиқати.
Адлия бўлимларига келиб тушаётган мурожаатларни кузатар экансиз, иш ҳақи ва пенсия, нафақа тайинлаш масалаларидаги адолатсизлик кўнгилни бироз ҳира қилади. Шу ўринда эътиборингизни Наманган шаҳар адлия бўлимига келиб тушган мурожаатга қаратмоқчиман.
Фуқаро С. Алимов бир неча кун аввал Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлимининг қароридан норози бўлиб ҳамда ортиқча ҳисобланган пенсияни ундиришни тўхтатишда амалий ёрдам сўраб Наманган шаҳар адлия бўлимига мурожаат қилган.
Мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида фуқаронинг пенсия ишига оид ҳужжатлари пенсия бўлими томонидан ўрганилиб, гарчанд фуқаро томонидан нотўғри ҳужжатлар тақдим этилган бўлмасада, орадаги иш ҳақи мавжуд бўлмаган ойларини ҳисобга олмай иш ҳақи олинган ойга ўтказиб келинганлиги сабабли қайта ҳисоб-китоб қилинганлиги, натижада 2011-2018 йиллар оралиғида жами 4 751 474 сўм ортиқча пенсия ҳисоблангани аниқланиб, пенсия жамғармаси шаҳар бўлимининг 2019 йил 21 июндаги 90-сонли қарори билан фуқародан жами 4 751 474 сўм ортиқча ҳисобланган пенсия миқдорини ундириш белгиланган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 15-моддасида давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), шу жумладан давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳужжат чиқарилиши натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар давлат томонидан ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тўланиши кераклиги, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг айби билан етказилган зарарларни қоплаш суднинг қарори билан шу мансабдор шахслар зиммасига юкланиши мумкинлиги белгиланган.
Мурожаат атрофлича ўрганилиб, адлия бўлими томонидан Наманган шаҳар маъмурий судига ариза киритилиб, суднинг ҳал қилув қарорига кўра Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлимининг юқоридаги қарори ҳақиқий эмас деб топилди. Натижада, жамғарманинг Наманган шаҳар бўлими зиммасига ортиқча ҳисобланган 4 751 474 сўм пенсия миқдорини фуқародан ундирмаслик мажбурияти юклатилди.

#Adliya_hudud
Пайсалга солинган ҳоким қарори суддан кейин қабул қилинди
📌 Пайариқ тумани Челак шаҳрида яшовчи Рауф Худойбердиев тураржойига Пайариқ туман ҳокимининг қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилмаётганлигидан норози бўлиб, шикоят қилган.
Аниқланишича, фуқаро Р. Худойбердиев фойдаланишида бўлган уй-жой ер майдонига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида Пайариқ туман Давлат хизматлари маркази орқали туман ҳокимига мурожаат қилган. Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича комиссия аъзоларининг ижобий хулосалари ҳамда комиссиянинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатни ўрганиш натижалари бўйича далолатномасига асосан “ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш мумкин” деб топилган.
Комиссия ишчи органи томонидан ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида туман ҳокимининг қарори лойиҳаси тайёрланиб, тасдиқлаш учун туман ҳокимига тақдим этилган. Аммо туман ҳокимлиги томонидан ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида қарори қабул қилинмаган.
Фуқаро Р. Худойбердиевнинг тураржойига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида Пайариқ туман ҳокимлигига қилган мурожаати ҳал этилмаётганлигидан норози бўлиб Президент “Ишонч телефони”га қилган шикояти Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ўрганилиб, туман ҳокимлигига тақдимнома киритилган. Тақдимномада тураржойга мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида туман ҳокимининг қарорини қабул қилиш сўралган бўлишига қарамасдан, туман ҳокимининг қарори қабул қилинмаган.
Вазирлар Маҳкамасининг 461-сон қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 23-бандида “Туман (шаҳар) ҳокимининг комиссия ишчи органи томонидан тайёрланган қарори лойиҳаси у тақдим этилган кундан бошлаб 2 иш куни мобайнида қабул қилинади” деб кўрсатилган.
Бироқ кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича комиссиянинг далолатномаси 2019 йилнинг 17 апрелида тасдиқланган бўлса-да, орадан 10 ой вақт ўтганига қарамасдан, ҳоким томонидан қарор қабул қилинмаган.
Туман адлия бўлими фуқаро Р.Худойбердиевнинг манфаатини кўзлаб, 2020 йил 19 февралда Пайариқ туман маъмурий судга тураржойга мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақида туман ҳокимининг қарорини қабул қилиш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилди.
Пайариқ туман маъмурий судининг ҳал қилув қарорига асосан туман адлия бўлимининг аризаси қаноатлантирилди ва фуқаронинг тураржойига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида суд қарори қабул қилинди.

hudud24.uz
Пайсалга солинган ҳоким қарори суддан кейин қабул қилинди - hudud24.uz
Пайариқ тумани Челак шаҳрида яшовчи Рауф Худойбердиев тураржойига Пайариқ туман ҳокимининг қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилмаётганлигидан норози бўлиб, шикоят қилган. Аниқланишича, фуқаро Р.Худойбердиев фойдаланишида бўлган уй-жой ер майдонига нисбатан…
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекцияси бўйича халққа мурожаат қилди. Вазият тўлиқ назорат остида эканини, хавотир ёки ваҳимага тушишга асос йўқлигини таъкидлади.
Молиявий барқарорликни сақлаш ҳамда бозорларда нарх-наво ўсишининг олдини олиш, ҳудудий бюджетлар ва аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берилди.
– Кўпни кўрган халқимиз янада жипслашиб, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, бу мураккаб синовларни ҳам енгиб ўтади, – деди давлатимиз раҳбари.
—
Президент Шавкат Мирзиёев обратился к народу в связи с ситуацией вокруг коронавируса. Он отметил, что ситуация находится под полным контролем, нет никаких оснований для беспокойства или паники.
Даны поручения по сохранению финансовой стабильности и предотвращению роста цен на рынках, поддержке местных бюджетов и населения.
- Уверен, что наш народ, повидавший многое в своей истории, дружно и сплоченно преодолеет эти тяжелые испытания, - сказал глава государства.
#Mirziyoyev #yigilish #murojaat #koronavirus
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Forwarded from Gazetalar sharhi
ВАҲИМА — ярим касаллик,
САБР — шифонинг боши
«Ҳуррият» газетасининг 2020 йил 18 март кунги сонидан.
https://t.iss.one/gazetalar_sharhi

#Adliya_xabari
Адлия вазирлиги: Активларни қайтаришда Г.Каримованинг роли умуман йўқ
2019 йилда халқаро тузилмалар ва фуқаролардан Г.Каримовага нисбатан олдин олиб борилган тергов ҳаракатлари билан қамраб олинмаган жиноятлар ҳақида хабарлар келиб тушди. Бу эса янгидан очилган ҳолатлар бўйича янги жиноят иши очилишига асос бўлди.
Тергов Г.Каримова ўзига яқин шахслардан иборат бир нечта уюшган жиноий гуруҳ тузиб, жиноий уюшмага раҳбарлик қилганлиги, республиканинг саноат корхоналарида фаолият юритиб, унга жиноий йўл билан орттирилган даромаддан улуш бериб турган яна бир уюшган жиноий гуруҳга раҳбарлик қилганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, жиноий иш материалларига кўра, Г.Каримова фуқароларга ва турли компаниялар эгаларига босим ўтказиш ва қўрқитиш йўли билан ўзларининг мулкларини унга қарашли компанияларга қайта расмийлаштириб беришга мажбурлаган.
👉 Батафсил
_____________________________________
#Сообщение_юстиции
Министерство юстиции: Гульнара Каримова не играет роль в возвращении активов
📌 В 2019 году от международных структур и граждан поступили сообщения о новых, не охваченных прежними расследованиями, преступлениях Г.Каримовой. Это послужило основанием для возбуждения нового уголовного дела по вновь открывшимся обстоятельствам.
Следствием установлено, что Г. Каримова руководила преступным сообществом, создав для этого несколько организованных преступных групп (ОПГ), состоящих из числа приближенных ей лиц. Она располагала еще одной ОПГ, действовавшей на промышленных предприятиях республики, предоставлявшей ей долю от преступных доходов.
Кроме этого, по материалам уголовного дела Г. Каримова путем давления и запугивания принуждала граждан и владельцев разных компаний переоформить имущество на подконтрольные ей компании.
👉 Читать далее

2019 йилда халқаро тузилмалар ва фуқаролардан Г.Каримовага нисбатан олдин олиб борилган тергов ҳаракатлари билан қамраб олинмаган жиноятлар ҳақида хабарлар келиб тушди. Бу эса янгидан очилган ҳолатлар бўйича янги жиноят иши очилишига асос бўлди. Тергов Г.Каримова…
Forwarded from #Aziza Umar kundaligi
Хайрия фондларидан моддий ёрдам оладиган фуқаролар учун даромад солиғи бекор қилинди.
Бизнинг “Эзгу амал” хайрия жамғармамизнинг илк хисобот конференциясида хайрия фондларидан моддий ёрдам оладиган фуқароларнинг даромад солиғи тўлаш муаммоси кўтарилган эди. Давлат солиқ қўмитаси ушбу холатни қайта кўриб чиқди
ва 1 апрел 2020 йилдан бошлаб фуқароларнинг хайрия фондларидан моддий наф кўринишдаги олган даромадларига даромад солиғи тўлаш амалиёти бекор қилинмоқда.
Мен ушбу тадбирда қатнашган Адлия Вазирлиги жамоасини ва шахсан Вазир Русланбек Давлетовга миннатдорчилик билдирмокчиман. Ушбу кўтарилган масалани ечишга дарров киришилди. Сенатдан кўнғироқлар бўлиб холат хақида батафсил маълумот олишди. Шу билан биргаликда бефарқ бўлмаганлар қўшилди.
Ушбу муаммони ёритган барча оммавий ахборот воситалари вакилларига миннатдорчилик билдираман. Бу жуда хам ажойиб янгилик ва бизнинг яна бир ғалабамиз деб хисоблайман. Барчамизни табриклайман. Катта рахмат.
__
Налог на благотворительность отменён
Во время проведения первого публичного отчета фонда Эзгу Амал был поднят вопрос налогообложения на благотворительность. Государственный Налоговый Комитет пересмотрел эту норму и официально объявил что ‘’с 1 апреля 2020 года освобождаются от налогообложения доходов физических лиц, получаемых в виде материальной выгоды от благотворительных организаций’’.
Я хотела бы поблагодарить команду Министерства юстиции, которая участвовала на мероприятии, а также лично министра Давлетова Р.К. за его внимание и поддержку гражданскому сектору. Сразу началась проработка поднятой проблемы в министерстве. Звонили из Сената, просили справку по ситуации разные чиновники. Подключились неравнодушные. Отмена налога — отличная новость! И я всех нас поздравляю.
И отдельная благодарность всем журналистам, оперативно осветившим данную проблему.

Forwarded from Huquqiy axborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
Эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик жавобгарлик борлигини биласизми? Ваҳима тарқатганлик учун-чи? Батафсил ушбу ролик орқали танишинг
❗️Коронавирус сабабли юзага келаётган ҳуқуқий саволларга Адлия вазирлигининг @huquqiyaxborot телеграм каналида батафсил маълумотлар бериб борилмоқда.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Байрам (ишланмайдиган) кунлари ходимларни ишлатиш ман этилади
💡 Ходимларни шу кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.
Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.
Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.
⏱ Байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
_________________________________________
#Вы_знаете_что
Привлечение работников к работе в праздничные (не рабочие) дни запрещается
💡 Привлечение работников к работе в эти дни по распоряжению работодателя допускается по основаниям и в порядке, устанавливаемым в коллективном договоре, а если он не заключен — определяемом работодателем по соглашению с профсоюзным комитетом либо иным представительным органом работников.
В праздничные (нерабочие) дни допускаются работы, приостановка которых невозможна по производственно-техническим и иным условиям работы, вызываемые необходимостью обслуживания населения, а также неотложные ремонтные и погрузочно-разгрузочные работы.
За работу в выходные и праздничные дни производится оплата не менее чем в двойном размере.
⏱ Продолжительность ежедневной работы (смены) накануне праздничных (не рабочих) дней уменьшается для всех работников не менее чем на один час.

Эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик бор
💡Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш, одамларнинг оммавий касалланишига олиб келса 11 млн 150 минг сўмдан 22 млн 300 минг сўмгача миқдорда жарима солиш ёки 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш одамнинг ўлимига сабаб бўлса, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш одамларнинг ўлимига сабаб бўлса, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
________________________________________
#Знаете_ли_вы
За нарушение правил борьбы с эпидемией предусмотрена уголовная ответственность
💡 Нарушение санитарного законодательства или правил борьбы с эпидемиями, повлекшее массовое заболевание или отравление людей, — наказывается штрафом от 11 млн 150 тысяч сумов до 22 млн 300 тысяч сумов или лишением определенного права до пяти лет, или исправительными работами до двух лет или ограничением свободы от одного года до трех лет либо лишением свободы до трех лет.
То же деяние, повлекшее смерть человека, — наказывается исправительными работами от двух до трех лет или ограничением свободы от трех до пяти лет либо лишением свободы от трех до пяти лет.
То же деяние, повлекшее человеческие жертвы, —наказывается лишением свободы от пяти до восьми лет.

Беморлар ҳақидаги маълумотни ошкор қилиш қонунга зидми?
📌 Бугунги кунда коронавирусдан огоҳлик шароитида беморнинг шахсий маълумотларини эълон қилиш масаласи турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.
Шахсга доир маълумот ўзи нима? Шифокор сири-чи? Қайси ҳолда шифокор сирини ошкор этишга йўл қўйилади? каби саволларга жавоб бериш орқали масалага бироз ойдинлик киритишни лозим деб топдик.
Шахсга доир маълумотни ошкор қилиш мумкинми?
Қонунларимизга кўра, ҳар бир фуқаро шахсий дахлсизлик, ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга.
Шахсга доир маълумот — муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган ахборотдир. Унга шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва жойи, манзили, абонент рақами, касби тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар киради.
Шахсга доир маълумотлар махфий ҳисобланиб, бундай маълумот шахснинг розилигисиз ёки бошқа қонуний асос мавжуд бўлмаган ҳолда ошкор қилинишга ёки тарқатилишига йўл қўйилмайди.
Шахсга доир маълумотларни кенг доирадаги шахсларга ошкор этиш, уларни ОАВларда маълум қилиш, Интернетга жойлаштириш ёки бошқа бирор-бир усул билан фойдаланиш имконини бериш уларни тарқатиш ҳисобланади.
Ушбу маълумотларни тарқатиш маълумот тааллуқли бўлган шахснинг розилиги билан амалга оширилиши керак. Ушбу маълумотларни қонунга хилоф равишда тарқатганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.
Шифокор сирини жамоатчилик манфаатлари йўлида ошкор қилиш мумкинми?
Шифокор сири – фуқаронинг тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги, унинг соғлиғининг ҳолати, касаллигига қўйилган ташхис хусусидаги ҳамда уни текшириш ва даволаш давомида олинган бошқа маълумотлардан иборат бўлади.
Шифокор сирини ҳам фуқаронинг розилигисиз ошкор қилишга йўл қўйилмайди. Бироқ қонунда истисно ҳолатлар бор.
Масалан, юқумли касалликлар тарқалиши, ялпи заҳарланиш ва зарарланиш хавфи таҳдид солганида, шифокор сири ҳисобланган маълумотларни фуқаронинг розилигисиз ошкор қилишга йўл қўйилади.
Фақат маълумотни кенг оммага эмас, балки бундай маълумотлар ошкор қилиниши мумкин бўлган шахслар доирасигагина берилишига алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Хорижда қандай?
Дунёнинг аксар мамлакатларида шахсга доир маълумотларни ошкор қилиш шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқи доирасида тақиқланган ёки чекловлар ўрнатилган.
Шифокор сири масаласида жаҳон амалиётига назар ташласак, АҚШнинг айрим штатларида оғир юқумли касалликлар аниқланганда шифокор беморга тегишли махфий ахборотни ошкор қилишига йўл қўйилади.
Буюк Британияда шифокор беморнинг розилигисиз унга тегишли бўлган махфий ахборотни, агар ушбу ахборот жамоат манфаатларига таъсир қилса, ошкор қилишига йўл қўйилади. Бироқ АҚШда ҳам Буюк Британияда ҳам ушбу қарор етарлича асосларга эга бўлмаса, бемор уни судга беришга ҳақли.
Хулоса
Юқоридагилардан келиб чиқиб, шифокор томонидан беморнинг розилигисиз у ҳақидаги маълумотни фақат маълум шахслар доирасига ошкор қилиш мумкин деган хулосага келиш мумкин. Ўз навбатида бундай ахборотнинг ўзгага берилиши у ҳақида маълумот ошкор қиланаётган шахснинг ҳуқуқлари бузилишига олиб келмаслиги лозим.

Teletype
Беморлар ҳақидаги маълумотни ошкор қилиш қонунга зидми?
Бугунги кунда коронавирусдан огоҳлик шароитида беморнинг шахсий маълумотларини эълон қилиш масаласи турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.
Forwarded from Huquqiy axborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
Эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик жавобгарлик борлигини биласизми? Ваҳима тарқатганлик учун-чи? Батафсил ушбу ролик орқали танишинг
❗️Коронавирус сабабли юзага келаётган ҳуқуқий саволларга Адлия вазирлигининг @huquqiyaxborot телеграм каналида батафсил маълумотлар бериб борилмоқда.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик жавобгарлик борлигини биласизми? Ваҳима тарқатганлик учун-чи? Батафсил ушбу ролик орқали танишинг
❗️Коронавирус сабабли юзага келаётган ҳуқуқий саволларга Адлия вазирлигининг @huquqiyaxborot телеграм каналида батафсил маълумотлар бериб борилмоқда.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_онлайн
🦠 Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19) эпидемияси бўйича эълон қилинган карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларни қизиқтирган саволлар юзасидан ташкил этилган брифингдан тўғридан-тўғри эфир.
Саволларга адлия вазири ўринбосари Акбар Ташкулов жавоб бермоқда.
"Узрепорт" телеканали орқали брифинг тўғридан-тўғри узатилмоқда.
👉 https://www.youtube.com/watch?v=yAUET1UyHCs

YouTube
Adliya vaziri o'rinbosari AKBAR TOSHKULOV ishtirokida koronavirus mavzusiga bag'ishlangan brifing.
Официальный сайт: https://uzreport.news/
UzReportTV @ Instagram: https://www.instagram.com/uzreport.news/
UzReportTV @ Facebook: https://www.facebook.com/uzreport.tv/
UzReportTV @ Telegram: https://t.iss.one/UzReport

Диққат: танлов натижасини эълон қиламиз
📌 Хабарингиз бор, 2020 йилнинг 10 март куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимига ўтказилган танлов ўтказилган эди.
Танлов жараёни Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти www.minjust.uz ва фейсбук ижтимоий тармоғидаги “Адлия билан мулоқот” гуруҳида онлайн равишда ёритиб борилди.
Унда 88 балл билан Маъсум Хайруллоевич Ҳатамов ғолиб чиқди ва адлия вазирининг 2020 йил 20 мартдаги буйруғига асосан ушбу бошқарма бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Эслатма: танловда ушбу лавозимига ҳужжат топширган 25 нафар номзоддан дастлабки саралаш босқичидан ўтган 9 нафари комиссияга суҳбатдан ўтишга таклиф қилинган эди.
Адлия вазирлиги жамоаси мазкур тайинлов билан Маъсум Ҳатамовни табриклайди. Келгуси ишларида ривож тилайди.
Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Внимание: объявляем результаты конкурса
📌 Как ранее сообщали, 10 марта 2020 года состоялся конкурс по назначению на вакантную должность заместителя начальника Управления государственного регулирования правового обслуживания Министерства юстиции.
Онлайн-трансляция процесса осуществлялась на официальном веб-сайте Министерства юстиции www.minjust.uz и странице «Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией».
По итогам конкурса, набрав 88 баллов, победил Маъсум Хайруллоевич Хатамов. Приказом министра юстиции от 20 марта 2020 года он назначен на должность заместителя начальника данного управления.
Для сведения: для участия в конкурсе по назначению на данную должность документы подали 25 кандидатов. 9 человек, прошедших начальный отбор, были приглашены на собеседование комиссии.
Коллектив Министерства юстиции поздравляет Маъсума Хатамова с назначением и желает успехов в дальнейшей деятельности.
Отдел по связям с общественностью Министерства юстиции

📢 Ўзбекистонда коронавирусга оид расмий янгиликларни эълон қилиб борувчи махсус Telegram-канал очилган.
Ушбу каналда коронавирус инфекциясининг тарқалиши ва унга қарши кўрилаётган чоралар ҳақида аҳолига аниқ маълумотлар тезкор етказиб борилади.
Канал Соғлиқни сақлаш вазирлиги, АОКА, Ёшлар иттифоқи ҳамда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилган.
👉 Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятни @koronavirusinfouz'да кузатиб боринг.
__________________________________
#Сообщение_юстиции
📢 В Узбекистане открыт официальный Telegram-канал о коронавирусе.
Через данный канал население оперативно и достоверно информируют о распространении коронавирусной инфекции и мерах, принимаемых по борьбе с ней.
Канал организован Министерством здравоохранения совместно с АИМК, Союзом молодежи и Общественным фондом поддержки и развития национальных масс-медиа.
👉 @koronavirusinfouz — будьте в курсе эпидемиологической обстановки в Узбекистане.

Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазири ўринбосари Aкбар Тошқулов иштирокида брифинг
13-Савол. Ходим ўзи касалланмаган, лекин яқинлари карантинда. У ҳам карантинга олинса, унинг иш ҳақи сақланиб қоладими?
Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67