Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Куни кеча «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатида ички ишлар фаолиятига бағишланган жамоатчилик мулоқоти ўтказилган эди.
Ушбу тадбирнинг тўлиқ телевизион версиясини эртага, 26 июнь куни қуйидаги нодавлат телеканаллар орқали томоша қилишингиз мумкин:
1. «Zo‘r TV» - соат 7:30
2. «Sevimli TV» - соат 9:30
3. «MY5» телеканали - соат 14:30
4. «UzReport TV» телеканали - соат 15:00
@uzbyuksalish

26 июнь – Халқаро наркотик моддаларни суиистеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш куни арафасида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази билан ҳамкорлик меморандумини имзоладик.
Статистикага кўра, дунёда 500 миллиондан ортиқ одам гиёҳвандликка йўлиққан бўлиб, ҳар йили 200 мингдан ортиқ киши вафот этмоқда.
Сўнгги йилларда минтақамизда “анъанавий” ҳисобланган наркотик воситалар билан бир қаторда синтетик психофаол моддаларнинг пайдо бўлиш тенденцияси нарковазиятнинг кескинлашувига сабаб бўлмоқда.
БМТ маълумотларига кўра, Марказий Осиёда ҳозирги вақтгача 60дан зиёд синтетик наркотиклар аниқланган. Уларнинг нисбатан арзонлиги, турларининг кўплиги Ўзбекистон аҳолисининг ҳаёти ва соғлиғига жиддий раҳна солмоқда.
Ўзбекистон афғон наркотикларини ўтказиш учун “транзит йўлак” сифатида энг “қулай” ҳудудлардан бири бўлиб қолаётганлиги мазкур муаммога ҳам ҳукумат, ҳам жамоатчилик томонидан ўта жиддий эътибор қаратилишини талаб қилади.
@aburxanov

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли матбуот ва оммавий ахборот воситалари вакиллари!
Барчангизни бугунги касб байрамингиз билан чин қалбимдан самимий табриклайман!
Сизлар билан доимий ҳамкорлик қилувчи ва иш фаолиятингизни яқиндан билувчи киши сифатида сидқидилдан қилаётган меҳнатингиз, профессионаллигингиз, журналистика принципларига содиқлигингиз учун миннатдорлик билдираман!
@aburxanov
Барчангизни бугунги касб байрамингиз билан чин қалбимдан самимий табриклайман!
Сизлар билан доимий ҳамкорлик қилувчи ва иш фаолиятингизни яқиндан билувчи киши сифатида сидқидилдан қилаётган меҳнатингиз, профессионаллигингиз, журналистика принципларига содиқлигингиз учун миннатдорлик билдираман!
@aburxanov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 10 миллиондан ошди, 500 мингдан ортиқ фуқаро вафот этди...
Ўзбекистонда ҳам 8 мингдан ортиқ фуқароларимизда ушбу касаллик қайд этилди.
Ҳозиргина қозоғистонлик ҳамкасбим ушбу видеороликни менга юборди.
Уни Сизлар билан ҳам бўлишмоқчиман.
Хулоса ўзингиздан...
Яна бир бор барчани эҳтиёткорликка чақириб қоламан.
Ўзингизни асранг, карантин қоидаларига риоя қилинг!
@aburxanov
Ўзбекистонда ҳам 8 мингдан ортиқ фуқароларимизда ушбу касаллик қайд этилди.
Ҳозиргина қозоғистонлик ҳамкасбим ушбу видеороликни менга юборди.
Уни Сизлар билан ҳам бўлишмоқчиман.
Хулоса ўзингиздан...
Яна бир бор барчани эҳтиёткорликка чақириб қоламан.
Ўзингизни асранг, карантин қоидаларига риоя қилинг!
@aburxanov
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азиз ёшлар, барчангизни бугунги Ёшлар куни билан самимий табриклайман! Тилагим — катта зафарларни кўзланг, инсонлар тасаввурини ўзгартирувчи ғояларни амалга оширинг, дунё ҳамжамияти билан бир тўлқинда бўлинг! Ўзбек ёшлари ўзининг билими, салоҳияти ва интилувчанлиги билан доимо ажралиб турганлар. Биз сизларга ишонамиз, байрамингиз билан!
Акмал Бурханов, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати раиси

Бугун “Ўзбекистон Республикаси давлат герби тўғрисида”ги қонун қабул қилинганининг 28 йиллиги кенг нишонланмоқда.
Бироқ, ушбу қонун бугунги кун талабларига тўлиқ жавоб бера оладими? Мисол учун, автомашиналар ойналари, футболкалар, телефон ғилофларида давлатимиз герби туширилганини кузатиш мумкин.
Қонунда Давлат гербидан фойдаланишнинг қатор тартиблари белгилаб қўйилган. Хусусан
Давлат гербининг тасвири унинг катта-кичиклигидан қатъи назар, Қонунга илова қилинаётган рангли ва оқ-қора тасвирига аниқ мос бўлиши керак;
Давлат гербининг тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас.
Давлат гербига ҳурматсизлик қилганлик учун жиноий жазо чоралари белгилаб қўйилган.
Қонунчилик билан давлат рамзлари, шу жумладан давлат гербидан фойдаланишда бироз эркинликлар берилиши, фуқароларимиз уларни севишлари, ҳурмат қилишлари ва фахрланишларини намойиш эта олишлари учун шароит яратиш пайти келди, деб ҳисоблайман.

Президент фармонига мувофиқ ташкил этилган “Халқаро мунозара клуби” бугундан ўз ишини бошлади.
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ва «UzReport TV» телеканали томонидан ташкил этиладиган ушбу таҳлилий медиа-лойиҳада бугуннинг долзарб ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий масалалари, глобал тенденциялар, инновацион ғоялар ва қарашлар маҳаллий ва хорижий экспертлар, парламент аъзолари, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида муҳокама қилиб борилади.
“Халқаро мунозара клуби»нинг бугун бўлиб ўтадиган 1-сони Covid-19 шароитида кўрилаётган карантин чоралари ва жаҳондаги вазиятга бағишланади ва ТВ ҳамда Facebook саҳифалари орқали онлайн эфирга узатилади.
Ҳамкорларимиз — Олий Мажлис
Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси ҳамда Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси.
Жараёнларда Сиз ҳам онлайн иштирок этишингиз мумкин.
❗️ Бугун, 8 июль, соат 15:00да!
«UzReport TV» телеканалида жонли эфирда.

Forwarded from Bobur Bekmurodov
"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати тўрт ой олдин мамлакатимизда эпидемиологик вазиятни яхшилашга қаратилган қатор тавсияларни илгари сурган эди. Ушбу тавсиялар орасида қуйидаги учта муҳим вазифа ҳам бор эди:
- шаҳарлар, ҳудудлар, айниқса чекка қишлоқларда тест олишга мўлжалланган мобил пунктлар ва лабораторияларни ташкил қилиш, тест натижаларини эълон қилиш бўйича ягона ахборот ресурсини ишга тушириш;
- хусусий тиббиёт муассасаларининг экспресс-тест ўтказиш бўйича ташаббусларини давлат томонидан рағбатлантириш чораларини кўриш;
- аҳолига дистанцион тиббий маслаҳат бериш тизимини яратиш, дориларни қўллаш-бўйича расмий протоколларни эълон қилиш.
COVID-19 кенг тарқалган давлатлараги эпидемиологик вазият шуни кўрсатмоқдаки, вирус тарқалишининг иккинчи ва ҳаттоки учинчи тўлқинлари ҳам бўлиши мумкин. Шундай экан, ҳали ҳам таклиф қилинган ташаббусларни амалга оширишга кеч эмас.
https://t.iss.one/bbekmurodov

Авваламбор, мени янги ташкил этилган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори этиб тайинланганим муносабати билан билдирилаётган табриклар учун барчага миннатдорчилик билдираман.
Коррупция масаласи барчани бирдек ташвишга солаётган, чуқур илдиз отган иллатлигини жуда яхши тушунаман.
Эслатиб ўтмоқчиман, ушбу Агентлик Ўзбекистон учун тамомила янги тузилма ва, табиийки, асосий фаолият билан бир қаторда, ташкилий масалалар, шу жумладан, жамоани шакллантириш масаласи ҳам кун тартибида турибди.
Кўпчилик ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларим ва бошқа алоқа воситалар орқали менга коррупция ҳолатлари юзасидан мурожаатлар юборишмоқда ва тезкор муносабат билдиришим ёки чоралар кўришимни сўрашмоқда. Шунингдек, Агентликка ишга жойлашиш истагида бўлганлар ўзлари ҳақидаги маълумотларни юбормоқдалар.
Шу муносабат билан, қуйидагиларни маълум қилмоқчиман:
Фаолиятимизнинг илк кунидан фуқароларнинг коррупция ҳолатлари ҳақида Агентликни хабардор қилиш имконини берувчи махсус дастурни ишга туширишга киришдик.
Шунингдек, Агентликка ишга қабул қилишнинг танловга асосланган, шаффоф тизимини йўлга қўйиш устида иш бошланди. Номзодларни саралаш жараёнини адолатли ташкил этиш мақсадида (соҳа мутахассислари, жамоат ва халқаро ташкилотлар вакилларидан иборат) махсус комиссия тузилади.
Яна бир бор айтаман, бу янги фаолият. Уни аввалдан тўғри йўлга қўйишга ҳаракат қиламиз. Шунинг учун ушбу ташкилий масалаларни ҳал қилиш учун бироз вақт талаб этилади.
Агентликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:
Telegram — t.iss.one/antikor_uzb
Facebook — https://www.facebook.com/antikoruzb
Савол, таклиф ва мурожаатлар учун: @antikoruz_bot

Telegram
Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi
Rasmiy sahifa.
▪️Veb-sayt: https://anticorruption.uz
▪️Facebook: https://www.facebook.com/anticorruptionUzb/
▪️Instagram: https://www.instagram.com/anticorruption.uz
▪️Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCFLAcJYyHcpcPhHXnKddfKA

Forwarded from Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi
❗️ Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги малакали кадрларни ишга таклиф қилади
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлардан https://anticorruption.uz/konkurs/ веб-сайти орқали онлайн ариза тўлдиришлари ва ҳужжатларни электрон юборишлари сўралади.
Шунингдек, ушбу сайтда танлов ўтказиш тартиби, муддати, вакансиялар, номзодларга қўйиладиган талаблар, ҳужжат шакллари ва бошқа қўшимча маълумотлар жойлаштирилган.
✅ Саралаш жараёни қуйидаги босқичларда ўтказилади:
1. Ҳужжатлар қабули;
2. Аризалар ва ҳужжатларни кўриб чиқиш ва баҳолаш;
3. Тест синовларини ўтказиш;
4. Психологик тест ва психофизиологик кўрикдан ўтказиш (алоҳида ҳолларда полиграфологик ўрганиш ҳам ўтказилиши мумкин);
5. Индивидуал суҳбат.
Агентлик ходимларининг мансаб маоши эгаллаган лавозимидан келиб чиқиб, ўртача 10 млн сўмни ташкил этади. Бундан ташқари, мукофотлар, қўшимча тўловлар ва устамалар қўлланилади.
⚠️ Ҳужжатлар 2020 йил 3 августга қадар қабул қилинади.
👉 Мурожаат учун: @antikoruz_bot
@antikor_uzb

Бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарори билан менинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати сифатидаги ваколатим Агентликка директор этиб тайинланганим муносабати билан муддатидан аввал тугатилди.
Шунингдек, Агентликдаги иш фаолиятимга таъсир этмаслиги учун, хусусан, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси аъзолигини ҳам тарк этишга қарор қилдим.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати сифатида 6 йиллик фаолиятим мен учун катта мактаб бўлди. Бу янги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишдан тортиб, сайлов округимда фуқаролар мурожаатлари билан ишлашгача бўлган ғоят қизиқ ва масъулиятли бурч!
Ўйлайманки, шу йиллар давомида давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида орттирилган тажриба келгусида қўл келади. Юртимиз ривожига озми-кўпми ҳисса қўшишга ҳаракат қилишда давом этамиз.
Шунга қарамай, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, сиёсий партиялар билан яқин ҳамкорликда ишлайди.
Доим ҳамкорликка тайёрмиз! Раҳмат!

❗️ Аризалар қабули якунланди. Тест синовларига қўйилган номзодлар рўйхати 17 август куни эълон қилинади
Жорий йилнинг 23 июль — 5 август кунлари давомида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан малакали кадрларни ишга қабул қилиш бўйича эълон қилинган танловга аризалар қабул қилинди. Республиканинг барча ҳудудларидан жами 13 минг 186 та аризалар келиб тушди. Ушбу жараёнларда инсон омилини камайтириш мақсадида барча ҳужжатлар электрон тарзда махсус веб-сайт орқали қабул қилинди.
Саралаш жараёнларининг шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат комиссия тузилди ва унинг илк йиғилиши жорий йилнинг 6 август куни бўлиб ўтди. Йиғилишда комиссия аъзолари келиб тушган аризаларнинг эълон қилинган малака талабларига мослигини текшириш ҳамда техник камчиликлар (тўлиқ тўлдирилмаган ёки нотўғри тўлдирилган, бир неча бор топширилган аризалар)га эга аризаларни кўриб чиқишга келишиб олдилар.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6013-сон Фармонига мувофиқ, коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалий иш тажрибасига эга ва Агентлик зиммасига юклатилган вазифаларни профессионал даражада бажаришга қодир шахслар орасидан тўлдириш мақсадида ҳар бир номзоднинг ихтисослашуви, мутахассислиги (олий маълумот тўғрисидаги диплом бўйича), орттирган иш тажрибаси каби мезонлар бўйича адолатли баҳолаш муҳимлиги таъкидланди.
Натижада юқоридаги малака талаблари ва мезонларга тўлиқ мос келадиган ва танловнинг иккинчи босқичи — тест синовларига ўтган номзодлар рўйхати жорий йилнинг 17 август куни www.anticorruption.uz веб-сайти орқали очиқ эълон қилиниши тўғрисида қарор қабул қилинди.
Танлов босқичлари:
1. Ариза ва ҳужжатлар қабули;
2. Номзодларнинг аризаларини кўриб чиқиш ва баҳолаш;
3. Интеллектуал салоҳиятни баҳолаш бўйича тестдан ўтказиш;
4. Психологик тест ва психофизиологик кўрикдан ўтказиш;
5. Суҳбат ўтказиш.
⚠️ Эслатма: Танловда иштирок этиш учун тақдим этилган аризанинг комиссия томонидан кўриб чиқилмаслик ҳамда номзодни кейинги босқичга қўймаслик сабаблари ва асослари эълон қилинмайди.
Facebook | Telegram | anticorruption.uz

Афсуски, айрим мансабдор шахслар бугунги мураккаб (пандемия) шароитида давлат маблағларининг самарали сарфланиши нақадар муҳим эканлигини тўла англаб етмаяптилар. Ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама бўлаётган – қиммат нархлардаги хизмат автотранспортларини харид қилиш – бунга яққол мисол бўла олади.
Бундай ҳолларда давлат хизматчиларига “Ҳалоллик вакцинаси”ни норматив ҳужжатлар қабул қилиб, тегишли чекловларни қўллаш орқали сингдиришдан бошқа чора қолмаяпти.
“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасида айнан мана шу каби ҳолатларнинг олдини олиш режалаштирилмоқда.
Лойиҳага кўра, Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбар ходимларига хизмат авторанспортларни классига қараб бириктириш нормативлари (энг юқори нархлари) белгиланади.
Жумладан, туман, шаҳар ҳокимларига бириктириладиган хизмат автотранспорти нархи БҲМнинг 1200 баравари (267 млн. 600 минг сўм)дан ошмаслиги, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўлинмалари раҳбарлари хизмат автомашинаси нархи эса БҲМнинг 700 баравари (156 млн. 100 минг сўм)дан ошмаслиги керак бўлади.
Давлат ташкилотларида фойдаланишда мавжуд бўлган хизмат авторанспортлари хатловдан ўтказилади ва белгиланган нормативлардан ортиқча бўлган хизмат автотранспортлари “E-IJRO AUKSION” орқали аукцион савдоларда сотилиши таъминланади.
Хизмат авторанспортларини сотишдан тушган маблағлар эса тегишлича республика бюджетига ва Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига йўналтирилади.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хизмат автотранспортларини янгисига алмаштириш ундан камида 5 йил фойдаланилгандан сўнг амалга оширилади. Бунда автотранспортнинг теxник ҳолати, ундан фойдаланиш xавфсизлиги, шунингдек, янгисига алмаштиришнинг иқтисодий мақсади инобатга олиниши лозим бўлади.
Бундан ташқари, хизмат автотранспортларидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилиши жамоатчилик томонидан назорат қилинади ҳамда хизматдан ташқари мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг махсус веб-порталига, шунингдек, махсус мобиль дастурий таъминотига фото ва видео материалларни жойлаштириш орқали хабардор қилинади.
Ўйлайманки, мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши бугунги кун учун жуда долзарб масалага айланган — бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши, унинг устидан жамоатчилик назоратининг ўрнатилишига хизмат қилади.

Барча ватандошларимизни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги билан самимий муборакбод этаман!
@aburxanov
@aburxanov
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2020 йил давомида республика бўйича жами 1.723 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган.
Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 500,1 млрд. сўм миқдорида моддий зарар етказилган.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича фуқароларнинг фикрлари
“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида жамоатчилик фикри” мавзусида жамоатчилик фикри сўрови ўтказилди.
Респондентлар томонидан билдирилган барча фикрлар эътиборга молик ва таҳлил қилиш учун хизмат қилади. Чунки, сўров давомида фуқаролардан коррупция тушунчаси, унга қарши курашиш бўйича Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишларга муносабатлари каби 10дан ортиқ масалалар бўйича фикрлар ўрганилган.
Тадқиқот натижалари бирмунча катта, фақатгина баъзи муҳим жиҳатларга тўхталмоқчиман. Жумладан:
- фуқароларда коррупцияга қарши муросасизлик кайфияти шаклланмоқда, улар жамиятда коррупция мавжудлиги ҳақида анча дадил гапиришмоқда. Мисол учун, сўралганларнинг 83,2%и жамиятда коррупция мавжуд ва юрт тараққиётига таҳдид солади, дея фикр билдиришган.
- респондентларнинг 32,4%ининг фикрича, деярли ҳар иккинчи мансабдор шахс коррупцияга мубтало бўлган. Бу ёмон сигнал.
Фуқароларни пора беришга нима ундамоқда?
Аниқланишича, масалани қонун йўли билан ҳал этишдаги тўрачилик, сансалорлик, муаммони қонун йўли билан ҳал этишнинг иложи йўқлиги айрим фуқароларни мансабдор шахсни сотиб олишга ундайди.
Шунингдек, фуқаролар коррупцияга қарши курашишда қуйидаги чоралар энг самарали деб ҳисоблашмоқда:
- жиноий жавобгарлик ва жазо чораларини кучайтириш;
- тарбиявий ишларни кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини ошириш;
- иш ҳақи миқдорини ошириш;
- ОАВларида коррупцияга қарши курашишни ёритиш, коррупционерлар ва порахўрларни фош қилиш ва бошқалар.
Ўз навбатида, Агентлигимиз бугунги кунда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши самарали курашиш бўйича кўплаб таклифларни ишлаб чиқмоқда. Уларнинг асосий ғояси коррупциявий жиноятларга муросасиз бўлиш ҳисобланади.
Фаолиятимиз давомида ҳамда хориж тажрибасидан шуни кўряпмизки, бу соҳада жавобгарлик чорасини кескин кучайтириш лозим, деб ҳисоблаймиз. Амалдаги жазо чоралари етарли эмас. Шунингдек, коррупциявий жиноятларга қўл урган мансабдорларга нисбатан енгиллаштирувчи чораларни қўллаш амалиётини бекор қилиш лозим.
Бу каби сўровлар ва тадқиқотлар эса келгуси ориентирларни белгилаб олиш учун хизмат қилади.