Шу кунларда депутатлар Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йил I чорак якунлари тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқмоқдалар.
Ҳисоботга кўра, 2020 йил I чорак якунига кўра мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 110,5 трлн. сўмни ташкил этган ҳолда, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,1 % га ўсган.
2020 йил январь-март ҳолатига аҳоли умумий даромадлари 78,9 трлн. сўмни ташкил этган ва 2019 йилга тегишли даврига нисбатан 107,6 фоиз реал ўсишга эришилган ҳамда аҳоли жон бошига ҳисобланган умумий даромадлар 2,3 млн. сўмни, номинал ўсиш суръати 120,1 % ни, реал ўсиш суръати эса 105,6 % ташкил этган.
2020 йилнинг январь-март (2019 йилнинг мартига нисбатан) ойлари давомида товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 13,6 % кўтарилган.
COVID-19 пандемияси халқаро интеграциянинг камайиши ҳамда давлат чегараларининг ёпилиши сабаб 2020 йил январь-март якуни билан республиканинг ташқи савдо айланмасини 8,1 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 924,1 млн. АҚШ долларига ёки 10,2 % га камайган.
2020 йилнинг 1-чорагида Давлат бюджети даромадлари 28 506,1 млрд. сўмни ташкил қилиб ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23,6 фоизга ўсган ҳамда белгиланган 27 630,5 млрд. сўм режа 875,6 млрд. сўмга ортиғи билан ёки 103,2 фоизга бажарилган.
Ҳисобот даврида маҳаллий бюджетларнинг даромадлар қисми прогнозга нисбатан 115,2 фоизга бажарилган.
ДАВЛАТ МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТИ НАТИЖАЛАРИ:
1 373 та бюджет ташкилотларининг 1 096 тасида 39 млрд. 874 млн.сўм миқдорида молиявий хатоликлар, жумладан 8 млрд. 995 млн.сўм миқдорида пул маблағлари ва моддий бойликларни камомади ва ўзлаштиришлар ҳамда 30млрд. 878 млн. сўм миқдорида ноқонуний харажатлар аниқланган.
Энг кўп миқдордаги молиявий қонунбузилишлар Халқ таълими вазирлиги тизимида 10млрд. 216,8 млн. сўмлик) ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида (7млрд. 891 млн. сўмлик) аниқланган.
@aburxanov

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Япониядаги ватандошларимиз ва япон дўстларимиз “Улуғимсан ватаним” қўшиғини ижро этишибди.
@aburxanov
@aburxanov
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.
Унга кўра, Бола ҳуқуқлари бўйича Вакилнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди.
Хусусан,
Вакилга ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқлар берилмоқда:
Бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатлари бузилган ҳолатлар ҳақидаги хабарларни ваколатли давлат органлари, мансабдор шахслар ва нодавлат ташкилотлар вакиллари билан биргаликда текшириш;
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди кўриб чиқиши учун қонунга мувофиқ масалалар киритиш;
Давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарларига бола ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилиши, уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
Ҳаракатларида бола ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилганлиги аниқланган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли органларга илтимоснома билан кириш;
Болалар ҳақида ғамхўрлик қилиш ва уларни ҳимоя қилиш учун масъул бўлган муассасалар, хизматлар, органларга, шу жумладан таълим, тиббиёт муассасалари, қамоқда сақлаш жойлари ва жазони ижро этиш муассасаларига мунтазам равишда ва монеликсиз кириш.
Вакил ўз ваколатларини мустақил ҳамда давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига тобе бўлмаган тарзда бажаради.
Вакил дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланади ва у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазога тортилиши мумкин эмас.
Вакилга нисбатан жиноят иши фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан қўзғатилиши мумкин.
Вакилни мажбурий келтиришга, ушлаб туришга, шунингдек, унинг шахсий буюмлари, юки, транспорти, турар жойи ва хизмат хонасини кўздан кечиришга йўл қўйилмайди.
Қарор билан шунингдек, Вакил ҳузурида Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича жамоатчилик кенгаши ташкил этилмоқда.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 апрелдаги “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозими жорий этилган эди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Улуғимсан ватаним” челленжи Ўзбекистондаги корейс юртдошларимиз Магдалина Ким, Ирина Нам, Александра Ли ҳамда Ясмина Омар-Мунлар ижросида.
@aburxanov
@aburxanov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Улуғимсан ватаним” челленжи: кореялик қўшиқчи Канг Джувон жонли ижрода профессионал ижро этибди.
Барчага ҳафта давомида яхши кайфият тилайман.
@aburxanov
Барчага ҳафта давомида яхши кайфият тилайман.
@aburxanov
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали regulation.gov.uz сайтига Ўзбекистонда бир қатор янги нодавлат олий таълим муассасаларини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг
Қарорлари лойиҳалари муҳокамага қўйилди.
Жумладан:
Урганч шаҳридаги халқаро «Binary» университети (Малайзия)
Тошкент шаҳрида “Япония рақамли университети”
Ангрен шаҳрида Кукмин университети
Ҳар учала университетда ҳам ўқишга қабул шу йилдан, яъни 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб амалга оширилиши режалаштирилмоқда.
Мазкур университетларда Муҳандис-дастурчи, Бизнес бошқаруви, Электрон инженерия ва информатика, Ахборот хавфсизлиги, Архитектура, Дизайн, Бизнес бошқаруви ва бошқа йўналишларда таълим олиш имконияти пайдо бўлади.
Муҳокамалар 16 июнгача давом этади.

Кеча Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида статистика соҳасини такомиллаштириш бўйича йиғилиш ўтказилди. Унда “Статистика тизими қанчалик ҳаққоний ва очиқ бўлса, ислоҳотлар шунчалик тўғри ва натижадор бўлади”, дея таъкидланди.
Шунингдек, кеча парламентда Давлат бюджетининг 2020 йил I чорак якунлари бўйича ҳукуматнинг ҳисоботи кўриб чиқилди.
Ҳисоботга кўра, 2020 йилнинг январь-март (2019 йилнинг мартига нисбатан) ойлари давомида товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 13,6 % кўтарилгани келтирилди.
Лекин ўтган давр мобайнида асосий истеъмол маҳсулотларининг нархлари сезиларли даражада ошганини кузатдик.
Бернард Шоу статистика ҳақида шундай деган экан: “Агар менинг қўшним хотинини ҳар куни урса, мен эса ҳеч қачон урмасам - унда статистика бўйича биз иккаламиз ҳам хотинимизни икки кунда бир урган бўламиз”.

Қирғизистон Парламентида Чечма Қадамжой ҳамда Сўх анклави аҳолиси ўртасида вужудга келган зиддиятлар тафсилотлари бўйича эшитув бўлиб ўтди.
Унда Қирғизистон Бош вазири биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов депутатлар саволига жавоб бериб, "Кайтпас" постини очиш бўйича вазиятни тўлиқ баҳоламасдан, шошилинч тарзда келишувга эришилгани, натижада эса мазкур пост Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо эмаслиги туфайли ёпилганини маълум қилган.
Бороновнинг маълум қилишича, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда икки томон можаронинг кучайишига йўл қўймаслик ва чегара масалалари бўйича ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олишган.
Шунингдек, мазкур учрашувда 20 июнь куни паритет асосида комиссия мажлиси ўтказилиши режалаштирилгани, унда Қирғиз-Ўзбек давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалаларини муҳокама қилишга келишиб олингани айтилди.

Бугун ижтимоий тармоқларда ИИВ томонидан тайёрланган бир неча видеолар тарқала бошлади. Унда ички ишлар идоралари ходимларининг образи ҳажв қилингани учун ролик муаллифлари узр сўраганлар.
Дарҳақиқат, бугунги кунда ички ишлар органлари ходимлари томонидан юртимиз осойишталиги, фуқароларимиз тинчлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлида улкан ишлар амалга оширилмоқда.
Шундай бўлсада, эркин ва демократик жамият қуриш йўлидан бораётган юртимизда ижод эркинлигини таъминлаш, маданият ва санъат соҳасига сиёсий жиҳатдан ёндашилмаслиги керак, деб ҳисоблайман.
Эътиборлиси, шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида "Маданият тўғрисида”ги қонун лойиҳаси сиёсий партиялар фракцияларида муҳокама қилинмоқда. Юқоридаги ҳолат шуни кўрсатмоқдаки, янги қонун билан маданият ва санъат соҳаси вакилларини эркин ижод қилишлари учун шароит яратилиши, уларнинг фаолияти қўллаб-қувватланиши муҳим.

Шу кунларда Қонунчилик палатасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.
Ушбу мавзу долзарб бўлганлиги учун лойиҳада таклиф этилаётган бир қатор муҳим ўзгаришларни келтириб ўтмоқчиман:
1. Хорижда иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни чет эллик иш берувчи ҳисобидан амалга ошириш механизми жорий этилади.
2. Хорижда иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги жамғармага заҳира қилиб қўйиладиган маблағларни миллий валютада базавий ҳисоблаш микдори 8 500 баравари (тахм. 185 минг АҚШ доллари) миқдорида этиб белгиланмоқда (ҳозирда ушбу миқдор 50 минг АҚШ долларини ташкил этади).
3. Хусусий бандлик агентликлари томонидан ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатилган тақдирда, базавий ҳисоблаш микдорининг бир бараваридан ошмаган миқдорда ҳақ олинади.
4. Хусусий бандлик агентликлари томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномалари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг "labor migration" дастурий мажмуасида реал вақт режимида рўйхатдан ўтказиш тартиби жорий этилади.
5. Хусусий бандлик агентликлари томонидан хорижда иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатишдан олдин уларга кўрсатиладиган хизматлар учун тўловлар ундирилмаслиги белгиланмоқда.

Андижонлик фуқаронинг қийноққа солиниши оқибатида вафот этиши юзасидан мендан муносабат билдиришимни сўраб мурожаат қилишмоқда.
Қуйида "Юксалиш" умуммиллий ҳаракатининг ушбу воқеа юзасидан баёнотини ҳавола қиламан.
Қўшимча сифатида яна шуни таъкидлаш керакки, Андижон вилоят ички ишлар бошқармаси ўтган йили ҳам прокуратура органлари ва жамоатчилик диққат марказида бўлган эди.
Ўшанда Андижон вилоят ИИБнинг қатор мансабдор шахслари ҳибсга олинган эди. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 206- (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 234- (Қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш) моддалари билан 2018 йил 19 декабрь куни Бош прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган эди.
Ушбу воқеадан 1ой ўтиб – 2019 йилнинг февраль ойида подполковник Санжар Жабборов Андижон вилояти ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
Бундан ташқари, жорий йилнинг март ойида Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига полковник Азат Тасбаев тайинланган.
Эътиборлиси, А.Тасбаев ушбу тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Бундан хулоса қилса бўладики, бу ва бунга ўхшаш ҳодисаларнинг рўй беришини кадрлар муаммосини ҳал этиш ёки жазолаш билангина эмас, балки соҳани тубдан ислоҳ қилиш йўли билангина олдини олиш мумкинлигини англатади.

Telegram
YUKSALISH | UYDA QOLING!
Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ҳибсга олиниб, қийноққа солиниши оқибатида вафот этган фуқаро билан боғлиқ ҳодиса юзасидан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада…
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Япониянинг Uniqlo компанияси коронавирусдан ҳимояловчи "салқин" ва ҳаво ўтказувчи тиббий ниқобларни шу ҳафтадан сотувга чиқаришини маълум қилди.
Ушбу ниқобнинг нархи (3 донаси) 9 АҚШ доллари бўлиб, ундан кўп марта (20 мартагача) ювиб фойдаланиш мумкин бўлади ва бактериялардан 99 фоизга ҳимоя қилади. Ниқобнинг S, M ва L размерларидан бирини танлаш мумкин бўлади.
@aburxanov
Ушбу ниқобнинг нархи (3 донаси) 9 АҚШ доллари бўлиб, ундан кўп марта (20 мартагача) ювиб фойдаланиш мумкин бўлади ва бактериялардан 99 фоизга ҳимоя қилади. Ниқобнинг S, M ва L размерларидан бирини танлаш мумкин бўлади.
@aburxanov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонликлар БМТ томонидан ўтказилаётган глобал сўровда фаол иштирок этмоқда.
Сиз ҳам қатнашинг.
@aburxanov
Сиз ҳам қатнашинг.
@aburxanov
Жорий йилнинг 15 июнь куни давлатимиз раҳбарининг “Электр энергияси ва табиий газ сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Унга мувофиқ Мажбурий ижро бюроси фаолиятидаги газ ва электр учун тўловларни қабул қилиш вазифа ва функциялари тегишли ташкилотларга ўтказилади.
Фикримча, ушбу институт 3 йиллик фаолияти давомида суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш функциясини амалга ошириш билан бир қаторда коммунал тўловлар билан боғлиқ масалаларни ҳам тартибга солиш бўйича катта ҳажмдаги ишни амалга оширди.
Асосийси, тизимда тартиб, юртдошларимизда эса тўлов интизомига риоя қилиш маданияти шакллана бошлади.
Шунингдек, йиллар давомида асоссиз равишда фуқароларга юклатилган нореал қарздорликлар тозаланди.
Эндиликда, ушбу вазифалар Энергетика вазирлиги томонидан тизимли равишда олиб борилади.
Энергетика тизимида тадбиркорлик ва бизнес руҳининг киритилиши натижасида соҳада ижобий ўзгаришлар бўлади, деб умид билдирамиз.
https://mib.uz/news_single?pub_id=731

mib.uz
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuratura huzuridagi Majburiy ijro byurosi
Бугун Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида Қонунчилик палатаси томонидан жорий йилнинг апрель ойида қабул қилинган “Инновацион фаолият тўғрисида”ги қонун лойиҳаси сенаторлар томонидан маъқулланди.
Қонуннинг мен учун қизиқ бўлган иккита янгилигини келтириб ўтмоқчиман:
Устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик юритувчи субъектлар йиллик ялпи фойдаларининг 1 фоизи миқдоридаги ажратмаларини Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланишни ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасини молиялаштириш учун йўналтиришлари белгиланмоқда.
Шунингдек, қонун билан Ўзбекистон Республикасига миллий қадриятлар, анъаналар ва ижтимоий хулқ-атворга салбий таъсир кўрсатувчи маҳсулотларни яратиш ҳамда тарғиб қилиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар ва маҳсулотлардан фойдаланишга асосланган технологияларнинг трансфери чекланмоқда.

Бугун Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан парламент, депутат ва сенатор сўровига жавоб хати, сўров кимнинг номига юборилган бўлса айнан ўша мансабдор шахс томонидан имзоланиши тўғрисидаги мажбурий нормани жорий қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси қабул қилинди.
Эслатиб ўтиш жоизки, Президент Шавкат Мирзиёев шу йил 20 январ куни парламент назоратининг таъсирчанлигини кучайтириш бўйича ўзининг бир қатор таклифларини билдириб, депутат сўровига раҳбарнинг ўзи эмас, балки унинг ўринбосари, ҳатто бошқарма бошлиқлари жавоб қайтараётганлигини, бундай салбий ҳолатларга мутлақо йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлаб, парламент ва депутат сўровига вазирлик ва идоралар биринчи раҳбарларининг шахсан ўзлари жавоб бериши шартлигини қонунда белгилашни таклиф қилган эди.
Қизиғи, айни шу кунларда Россия Давлат Думасида ҳам депутат сўрови билан боғлиқ масала кўриб чиқилаётган экан. Унга кўра, бундан буён депутатнинг ҳар бир сўрови Думанинг расмий сайтига жойлаштириб борилади.
Бу албатта бир томондан, депутат фаолиятининг шаффофлигини таъминласа, иккинчи томондан депутат кимнинг манфаатларига хизмат қилаётганлигини билиб олиш имконини беради.
Ўйлайманки яқин истиқболда бизда ҳам бундай амалиётни йўлга қўйиш фойдадан холи бўлмайди.

CEOWORLD журнали аёллар учун энг қулай давлатлар рейтингини эълон қилди. 156 та мамлакат кирган ушбу рейтингда Ўзбекистон 108-ўринни эгаллаган. Хаттоки, бизга қўшни бўлган Қозоғистон (75), Қирғизистон (97), Тожикистон (98), Туркманистон (106) давлатлари юқорироқ ўринни эгаллашган.
Ушбу рейтингда бутун дунё бўйлаб 256 700 нафар аёл-респондентлар иштирок этишган. Рейтингни тузишда гендер тенглиги, қонунчилик органларида аёлларнинг сони, кўчаларда аёлларнинг ҳимояланганлик даражаси, даромадларнинг тенглиги, аёллар ҳуқуқларининг ҳимояланганлиги ва имкониятларининг кенглиги, хотин-қизлар таълими даражаси, аёлларнинг жамиятга интеграцияси каби мезонлар инобатга олинган.
Шубҳасиз, сўнгги йилларда Ўзбекистонда хотин-қизлар мавқеини ошириш, уларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқларини кафолатлаш борасида кўплаб ишлар қилинди.
Шундай бўлсада, бу каби халқаро рейтинглар турли соҳаларда амалга оширилаётган ишларга фрагментар эмас, балки тизимли ёндашиш лозимлигини, ҳар қандай ислоҳотларни режалаштириш ва ижро қилишда изчилликка эътибор қаратиш кераклигини кўрсатмоқда.

CEOWORLD magazine
RANKED: The World’s Best Countries For Women, 2021 - CEOWORLD magazine
The Netherlands was ranked the best country in the world for women, according to a new report recently published by the CEOWORLD magazine. Norway and Sweden follow up in second and third place, respectively. Denmark ranks 4th. Eight out of the top ten countries…
Ўтган ҳафтадан бошлаб ЎзЭОАВМА билан ҳамкорликда янги медиа-лойиҳани бошладик.
"Жамоатчилик мулоқоти" деб номланган бу лойиҳада ОАВ, блогерлар, маҳаллий ва хорижий экспертлар, давлат идоралари вакиллари иштирок этиб, ҳафта мобайнида жамоатчиликда резонанс уйғотган воқеа-ҳодисалар муҳокама қилиб борилади.
Мулоқотлар ҳар ҳафтанинг чоршанба куни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати базасида ўтказилади ва “Севимли”, "Mening yurtim"," Zo’r TV" ва бошқа телеканалларда намойиш этилади.
Навбатдаги мулоқотимиз ички ишлар органлари фаолиятига бағишланди. Хусусан, ички ишлар органларининг фуқаролар ҳуқуқларини таъминлашга амал қилиши, қийноққа йўл қўймаслик, улар фаолияти бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда ҳуқуқ-тартибот идораларининг аҳоли билан мулоқотини кенгайтириш жиҳатлари муҳокама қилинди.
Жамоатчилик мулоқотининг келгуси мавзулари аҳоли томонидан билдирилган таклифлардан келиб чиқиб белгиланади. Шу боис, Jamoatchilik.uz сайти ёки ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали ўз фикрларингизни қолдиринг!