Маънавий-маърифий канал Абдулла Орипов ижод мактаби
88 subscribers
4K photos
645 videos
50 files
838 links
Download Telegram
#КунТарихи: 21 февраль – Халқаро она тили куни

– 1999 йил ноябрда ЮНЕСКОнинг қарори билан ҳар йилнинг 21 февраль санаси "Халқаро она тили куни" сифатида нишонланади;
– 1952 йили 21 февраль куни Бангладешда она тили учун ўтказилган намойишнинг қонга ботирилгани бундай қарорга замин ҳозирлаган;
– Худди шу куни Даккада она тили – бенгал тилига расмий мақом берилиши, мамлакатнинг давлат тили сифатида белгиланишини талаб қилган бир қанча талабалар полиция ўқидан ҳалок бўлган;
– Бутун дунё 2000 йилдан бери халқларнинг она тилисини ҳурмат қилиш кунини байрамдек нишонлайди;
"Тил воситаи робитаи оламиён"лиги янги гап эмас. Муайян миллат, халқ она тилиси билан тирик. Авлодлар онаси ўргатган тил билан ўзлигини танийди ва одамнинг энг оғриқли узви ҳам шу, асли. Келинг, бу кунни февраль ёки октябрда, умуман, маълум санада ваъзхонлик, ичи бўш, амалда фойдасиз гаплар билан ўтказмайлик. Ҳар ким қўлидан келганича, ҳар куни она тилисининг бардавом бўлиши, такомили учун ҳиссасини қўшсин... қолганини вақт кўрсатади!

https://t.iss.one/ONA_TILIM_MILLAT_RUHI