Ҳаёт – велосипед ҳайдашга ўхшайди, мувозанатни сақлаш учун эса доимо ҳаракат қилиш керак бўлади.
Алберт ЭЙНШТЕЙН (1879–1955),
немис физиги, Нобель мукофоти соҳиби
Алберт ЭЙНШТЕЙН (1879–1955),
немис физиги, Нобель мукофоти соҳиби
Худди тана аъзо касал бўлганидек ҚАЛБ ҳам касалликка чалинади. Унинг шифоси тавбадир...
Худди ойна занглагани каби ҚАЛБ ҳам занглайди. Унинг жилоси зикрдир...
Худди тана аъзо яланғоч бўлгани каби ҚАЛБ ҳам яланғоч бўлади. Унинг зийнати тақводир...
Худди тана аъзоси оч бўлганидек ҚАЛБ ҳам оч қолиб, чанқайди. Унинг таоми ва ичимлиги маърифат, таваккал, муҳаббат ва Аллоҳга буткул қайтишдир.
Мавлоно Жалолиддин Румий.

Эркин АЪЗАМ,
Ўзбекистон Халқ ёзувчиси
ОЛАМ ЯМ-ЯШИЛ
(ҳикоя)
У тушликка кеч чиққан эди – кеч қайтди. Ўзи ўтирадиган хона эшигига энди қўл чўзганида лаҳимдек қоронғи, узун йўлак адоғидан биров чақириб қолди. Бурилиб қарадию новча кишининг қорасини кўрди, лекин кимлигини ажрата олмади – товушидан қўшни бўлимда ишлайдиган ҳамкасбига ўхшарди.
– Кўрдингизми? – деб сўради ҳамкасби қувноқ ҳайқириб.
– Нимани?
– Кимни, денг! Гўзални-да, гўзални?
– Қанақа гўзал?
– Оббо! Сизни бир жонон қидириб келган эди.
– Бошни қотирманг!
– Бошингизни қотиришга вақтим йўқ, биродар, бор гапни айтяпман.
– Бўпти, хушхабарингиздан бахтиёрман.
У хонага кириб столига яқинлашар-яқинлашмас, куни бўйи чурқ этиб оғиз очмайдиган, ҳис-ҳаяжондан йироқ, тўнкамижоз ҳамкасб-ҳамхонаси кутилмаганда тил чиқариб суюнчилади:
– Сизни бир қиз сўраб келувди, йўлда учратгандирсиз?
– Қанақа қиз экан? –деди у таажжуби ортиб.
– Ўзингиз билишингиз керак. – Ҳамхонаси одатича ўмганини столга ташлаб олди – дока тасмасидек тепакали кўринди. – Лекин яхши экан.
– Бўлди, бўлди, – деб у ҳазилга йўймоқчи эди, ҳамхонаси сузмоқчидек, бошини столдан вазмин кўтариб ўқрайди.
Шу пайт ички телефон жиринглади.
– Ўзингмисан, Дон Жуан? – дея хушчақчақ гап бошлади бирга ўқиган оғайниси. – Фариштаман, деб юриб чатоқ чиқдинг, сен бола! Умрим бино бўлиб бунақасини учратмаганман. “Бундай гўзал келмагай ҳеч дунёга!” У қадди-қомату ҳусни-малоҳатни! Муомаланинг майинлигини айтинг. Хуллас, таърифга сўз ожиз. Афсоналардаги паризоднинг ўзгинаси-я! Дуэлга чақирмоқчи бўлиб ўтирибман сени. Вой писмиқ-эй, индамай юрганингда гап бор экан-да. Бирпас йўлларига нигорон бўлдию айтиб қўйишни тайинлаб, кейин кетди. Телефон номерингни бердим, кутгин, қўнғироқ қилади. Вой писмиқ-эй? “Бошимга бахт қуши қўнди”, деявер. Омад тилайман, болакай!
Хонадан чиқиб, ниманидир аниқлаш учун – телефон орқали битириш мумкинлигини унутибди – иқтисод бўлимига бораётганида чойнак кўтарган, ўзини ғайритабиий чаққон тутадиган қоровул чолга дуч келди.
– Қуллуқ бўлсин! Бизники киши билмас экан-да, а, шоввоз? Ким эди у? – дея атай паст овозда сирли қилиб сўради қоровул. – Келин бўлмишми? Тузук, тузук. Тўйдан бехабар қолмайлик, акаси!
Қайтишида Бедана лақабли суюқ, ҳовлиқмароқ ҳамкасби йўлини тўсди:
– Қойи-ил, қойи-ил! Аммо-лекин беш кетдим, оғайни. Пешонасига юлдуз битган бола экансан. Вей, кўриб ўлиб қолдим-а! Худо ҳақи, бунақаси битта бўлади. Ёрилиб кетмаганингга ҳайронман, вей!
У кечгача ҳеч иш қилолмай кафтига ияк тираб телефон кутди. Ниҳоят, иш куни тугашига яқин телефон жиринглади. Сапчиб трубкани оларкан, юраги бутун гавдасини ларзага солгудек дук-дук урарди.
– Сизмисиз? – деди кимдир дағал оҳангда. – Қараб ўтирамизми энди? Рўйхат тайёрми ўзи? Намунча дудуқланасиз? Ҳа-ҳа, план бўлимига. Тезроқ!
У ишдан кейин хазонли кўчаларда узоқ тентираб юрди. Ўзи ҳақида ўйлади. Ёши ўттизни қоралаб қолгани, аммо ҳанузгача бирон-бир қизга астойдил кўнгил қўёлмагани ҳақида ўйлади. Кўнгил қўймоқчи бўлганлари уни назарга илмай кетишгани, оқибатда ишга муккадан берилиб, бошқасига қизиқиши сўнганию кўпдан буён бу масалада бош қотирмай келаётгани ҳақида ўйлади. Мулоҳазалари давомида бир ҳақиқатнинг тагига етгандек бўлди: шундай нарсани назардан қочирган эканки, усиз яшаш...
У бахт деганлари бир кун ўзи эшик қоқиб келишига ишониб яшарди. Мана, бугун у келди, ўз оёғи билан уни излаб, сўроқлаб келибди.
Унинг қизлардан деярли таниши йўқ, шу чоққача бирортаси йўқлаб келмаган эди. Собиқ курсдошлари аллақачон бола-чақали бўлиб кетишган, қолган битта-ярими эса таърифлаганларичалик эмас. Қизиқ, ким бўлди экан у? Ким?..
Эртанги учрашувни ўйлаганида кўнгли сув ичгандек ёқимли бўшашиб кетарди.
Эртаси у ҳар доимгидек тушликка кеч чиқиб, кеч қайтаркан, учраган ҳамкасбининг оғзига ҳаяжон ичида кўз тутиб янгилик кутди; кун бўйи телефон олдидан жилмади. Индини ҳам, кейинги куни ҳам... Бироқ энди ҳамкасблари лом-мим дейишмас, телефон ҳам ортиқ жирингламас эди.
Неча кун шундай илҳақу паришон юрди. Ҳамкасбларидан батафсилроқ сўрашга ийманар, кулги бўлишдан чўчир, сирни очишга эса ғурури йўл бермас эди. Шу тариқа жумбоқ жумбоқлигича қолаверди.
Аммо сирли қизнинг сирли т

ашрифи уни батамом ўзгартириб қўйди. У энди кўча-куйда, ғайриодат, қизларга ўзгача назар-эътибор билан қарай бошлади. Гўё улар орасида уни кўриб қоладигандек туюларди. Бора-бора умидини узди. Бир қизни учратди. Севганга ўхшади. Уйланадиган бўлди. Тўйга келган ҳамкасблари четга тортиб: “Ўшами?”, деб сўраганларида мужмал кулимсираб қўя қолди.
У хотини билан тотув яшарди. Фақат гоҳида ундан ранжиса, кимлиги қоронғи бўлиб, армон бўлиб қолган ўша қиз ёдига тушар, “у билан чинакам бахтли бўлармидим”, дея ўй суриб кетар эди.
У ўқтин-ўқтин, лекин доимо бир хил кўринишда тушига кирарди. Оҳиста елиб боришаётган эмиш. Иккаласи. У ва ўзи. Қўл ушлашиб. Оёқяланг. Шудринг босган ўтлоқдан. Қайгадир. Оҳиста елиб боришаётган эмиш. “Ҳе-эйй! деб қичқирармиш у. – Қаранг, олам ям-яшил! Сиз ҳам яшил, мен ҳам яшил. Осмон яшил, замин яшил, қуёш яшил, булутлар яшил, тоғлар яшил... Олам ям-яшил! Ҳе-ҳе-эйй!..” “Қани, мен кўрмаяпман-ку?” деса, “Кўзингизни юмиб қаранг-да”, дер эмиш.
Бир куни у одатдагидек тушликка кеч чиқиб, кеч қайтди. Ўз-ўзидан ҳовлиқиб, кирган заҳоти ҳамхонасидан сўради:
– Мени ҳеч ким йўқлаб келмадими?
– Келди, – деди ҳамхонаси столдан бош кўтармай совуққина. – Хотинингиз.
Хотинига қўнғироқ қилиш мақсадида трубкани кўтарди-ю, тағин секингина жойига қўйди.
“Бугун ишхонамизга камёб моллар келармиш. Япон зонти ҳам бўлса, пул учун олдингизга бораман”.
“Демак, камёб моллар кепти. Демак, япон зонти ҳам бор...” Хийла муддат қўли ишга бормай, дилғаш бўлиб ўтирди.
– Эй, – дея сўз қотди бир маҳал бор журъатини тўплаб ҳамхонасига. – Ўшанда мени лақиллатганмидинглар? Келгани ростмиди ўзи?
– Кимни гапиряпсиз? Қачон?
У чайнала-чайнала эслатди, бироқ ҳамхонаси ҳарчанд ўйламасин, хотирлай олмади, столга энгашди – дока тасмасидек тепакали кўриниб қолди. Тоқатни тоқ қилгулик вақт ўтиб, тасма яна кўздан ғойиб бўлди – у бошини кўтарди:
– Ёмон одатингиз бор-да, тушликка вақтида чиқиб, вақтида келмайсиз.
У индамади, дераза орқали учи қизғиш япроқларга тикилганча ёмон одати ҳақида пушаймон билан ўйларди.
“Қаранг, олам ям-яшил! Сиз ҳам яшил, мен ҳам яшил... Кўзингизни юмиб қаранг-да...”
У кўзларини юмиб, кафтлари устига босди. Дийдаси олдини жимир-жимир қилиб яшил парда қоплади. Бу яшиллик секин-секин бошқа аъзоларига ҳам таралди. Боши, қўллари, бадани, оёқлари – ҳамма ёғи яшил ғуборга чулғаниб, яшил ғуборга айланди. Вужуди пардек енгил, пардек шаклсиз, пардек идорасиз бўлиб қолди. Аллақаёққа уча бошлади. “Сиз ҳам яшил, мен ҳам яшил... Олам ям-яшил...”
Бир пайт олис-олисдан ниманингдир жиринглагани, сўнгра ҳамхонасининг бўлса керак, овози эшитилди:
– Трубкани олинг, сизни сўрашяпти.
– Трубкани олинг, сизни сўрашяпти...
У яшил нурга йўғрилиб, яшил ғуборга айланиб кетган, кўзини очолмас... очгиси келмас эди.
1976

#Tanlovga
Abdulla Oripov nomidagi ijod maktabining 7-sinf o'quvchisi Hayitova Farangiz Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi tomonidan O'zbekiston Respublikasi davlat mustaqilligining 30 yilligiga bag‘ishlab "Yangi O'zbekistonda erkin va farovon yashaylik! "shiori ostida o'tkazilayotgan "Mening Vatan taraqqiyotiga qo'shgan hissam" mavzusidagi respublika ko'rik-tanlovi ishtirokchisi.

Vatan taraqqiyotiga mening qo'shgan hissam.
Darhaqiqat,O'zbekiston taraqqiy etayotgan yurt.Shu o'lkada tug'ilib, erkin va ozod istiqomat qilyapmiz.Erta tongdan charaqlab chiquvchi quyosh to kechgacha mehr sochadi.Mehnatsevar bobodehqon ter to'kib ishlaydi,Vatanimizni bog'-rog'larga aylantiradi.Ertalabdan,go'yo yomg'ir shabbodasi esib turgan toza havoda hamma ishga,maktabga,bog'chaga shoshadi.Ming shukrlar ila yangi kun boshlanadi.O'lkamiz tabiati,ko'chalari,go'zal manzaralari o'ziga xosdir.Ayniqsa,odamlarning oqko'ngilligi,insoniy qadriyatlari boshqa yurtlarda emas,jannatmakom diyorimizda jamuljamdir.Har doim maktabga ketayotganimizda buvimizning qilgan duolari butun kun bizga omad keltiradi.O'zbekona qadriyatlar har qari-yu yoshni qamrab olgan.Hattoki, notinch zamonlarda ham urushga ketgan insonlar yodi unutilmagan.Buyuk shoir G'afur G'ulomning quyidagi "Sog'inish" she'ri ham buning yaqqol namunasidir: Kechqurun osh suzsak bir nasiba kam, Qumsayman birovni,allakimimni, Doimo umidim bardam bo'lsa ham, Ba'zan vasvasalar bosar dilimni.
Albatta,o'sha yillarda butun o'lkada urushning sovuq nafasi kezib yurar,xalq non-suvga zor bo'lsa ham farzand o'rni bo'lakcha edi.Yurtimizning zabardast o'g'lonlari Vatan uchun jon fido qilishdi,munis onaxonlarimiz esa ularning ortidan duo qilib yig'lashardi.Bu she'rda shoir:"Kechqurun osh suzsak , kimningdur o'rni bilinyapti,biz uchun kerakli inson yo'q.Men o'g'limning o'rni sovib qolganini angladim,uni bir zum esladim.O'zimga o'zim tirgak bo'lib , umid bersam ham qandaydir qo'rquv meni o'rab oldi,sog'inch hissi dahshatli qo'rquvga aylandi" - deya shoir o'z sog'inchini she'rlarida aks ettirdi.G'afur G'ulom singari boshqa buyuk shoirlar ham Vatanga,onaga,do'st-u yorga bo'lgan mehrini o'z she'rlari bilan ifodalagan edi:
Mayli bir zum tirik olam bo'lib qolsin hayronlar Qonli ko'ylak porlamoqda boqingiz ,ey insonlar Boqing urush dahshatidan ogoh bo'ling, yaxshilar bo'lmasin -chun ko'ylaklar qon sergak bo'ling,yaxshilar.

Haqiqatan ham,ulug' shoirimiz Abdulla Oripov ham bu dahshatli urushdan aziyat chekayotgan oddiy xalqqa taskin berdi.Ushbu "Qonli ko'ylak"she'rida:"Onajon,menga otamning qonli ko'ylagini bering.Men uni bayroq singari tashqariga ilib qo'yay.Mayli bir daqiqa bo'lsa ham o'tgan-qaytgan odamlar bu ko'ylakni ko'rib urushda nelar bo'layotganini sezib,hayron bo'lsinlar.Ey insonlar,mana charaqlab chiquvchi quyosh izmida qonli ko'ylak porlamoqda.Qarang, uzoqlarda dahshatli urush bo'lyapti,undan ogoh bo'ling,yaxshilar.Har doim sergak bo'ling ,
yo'qsa bu oq ko'ylaklarga bir dog' singari qon tegadi yaxshilar"-deya xalqni ogohlantirdi.U davrlarda bolta-yu tesha ko'tarib jang qilayotgan mehnatkash xalqdan tashqari,shoirlarimiz ham o'zlarining qalam va qog'ozlari bilan dushmanga qarshi turishgan.Shunday notinch zamonlar ham o'tib,tinch va osoyishta diyorni ko'rish nasib etdi.Yurtimiz yoshlari har sohada mehnat qilib,Vatan taraqqiyotiga hissa qo'shishmoqda.Men ham kelajakda yurtimga kerakli farzand bo'lishga harakat qilaman.Hozirda o'zbek xalqining buyuk farzandi Abdulla Oripov nomiga qo'yilgan maktabning iqtiqorli o'quvchilaridanman.Bu yerda bir nechta faol o'quvchilar tahsil olishadi.Biz bir qancha yutuqlarga erishmoqdamiz.Barcha o'quvchilar har qanday sohada ijod qilishyapti.Kimningdur dasturchiligi,kimningdur she'r yozishi,kimningdur rasm chizishi yoki rol ijro etishi maktab uchun sharaf hisoblanadi.Chunki prezident va ijod maktablarining o'quvchilari yuksak darajada bilimdon va kelajakda o'z kasbining mutaxassisi bo'lib yetishmog'i lozim.Turli xil yutuqlarga erishishimizda buyuk shoir Abdulla Oripovning ruhi bizni qo'llab turadi.Shoirning har bir satrini maroq ila o'qib,ijod qilar ekanmiz kelajakda bu albatta bizga ulkan yutuq bag'ishlaydi.Yurtboshimiz ta'kidlaganlaridek:"Ulug' allomalarimiz,o'zlarining olamshumul kashfiyot ixtirolarini sizning yoshingizda - ayni kuchga to'lgan navqiron chog'larida amalga oshirganlar.Siz ham,buyuk ajdodlardan ibrat olib,hayotda mo'jizalar yaratishga astoydil intilishingiz kerak".
Ha , albatta , biz yoshlar yurtboshimiz so'zlariga amal qilib, buyuk kelajak barpo qilamiz.uning poydevori mustahkam bo'lishi uchun chin dildan mehnat qilib,bilim olamiz.Maktabimning,viloyatimning,jonajon O'zbekistonimning qaddi baland yoshlari,birgalikda Vatan taraqqiyotiga hissa qo'shib yurtimiz bayrog'ini ko'klarga ko'taraylik.Zero,Ona yurtimiz baxt-u iqboli va buyuk kelajagi yo'lida xizmat qilish eng oliy saodatdir.
Yurtim,faqat sening qo'lingdan tutib, Bolangday ergashib keta olsam bas. Sen piri komilsan,men senga muhib, Seni tanimagan meni ham bilmas!

📣📣📣 Abdulla Oripov nomidagi ijod maktabi O'zbekiston Respublikasi davlat mustaqilligining 30 yilligiga bag‘ishlab iste'dodli yoshlarni qo'llab-quvvatlash, iqtidorini yuzaga chiqarish hamda ularda ona Vatanimizga bo'lgan mehr-muhabbat va sadoqat tuyg‘ularini rivojlantirish maqsadida o'quvchi-yoshlar o‘rtasida "Istiqlolni kuylayman!"mavzusida ko'rik-tanlov e'lon qiladi.
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿
Tanlov quyidagi yo'nalishlarda o'tkaziladi:
1.Ona yurtimiz- O'zbekiston madh etilgan she'r, qo'shiq, audiotaqdimot, videorolik.
✍📚🎼🖥🎤📖✏️🎧🎬🎹
2.Badiiy-publisistik maqola, esse, badiiy matn, hikoya.
📖📝📃✏️📚📖📃📚✍
3.Yurtimizning go'zal manzaralari, ona tabiati aks etgan tasviriy san'at namunalari.
📝🏞🌅🌠🏙🎆🌌🌉✏️
Ijodiy ishlar @abdullaoripovyoshijodkorlar telegram kanalida qabul qilinadi.
G'oliblar O'zbekiston Respublikasi davlat mustaqilligining 30 yilligi- istiqlol bayrami arafasida e'lon qilinadi.
Tanlov g'oliblari ijod maktabi tomonidan estalik sovg'alari hamda diplom bilan taqdirlanadilar.
💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐
@abdullaoripovmaktabi

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танловга
Абдулла Орипов номли ижод мактаби 10-синф ўқувчиси Омонова Севинч
Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказилаётган ўзбек тилида равон сўзлай оладиган ёшлар учун «Муаммо, эркинлик, натижа» мавзусидаги Республика кўрик- танлови иштирокчиси.

12:00:00-13:00:00
RADIO 24
#Radioreportaj
✅ "O’zbekiston24" radiokanaliga Prezident ta’lim muassasalari agentligi direktori Hilola Umarova intervyu berdi.
🔸Mazkur eshittirishda Prezident ta’lim muassasalari agentligi tizimidagi maktablar hamda Prezidentimiz tashabbusi bilan Agentlikda amalga oshirilgan oʻzgarishlar haqida maʼlumot olishingiz mumkin.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Tanlovga
#Istiqlolni_kuylayman
Abdulla Oripov nomidagi ijod maktabining 7-sinf o‘quvchisi Badalova Shahnoza ijod maktabida o'tkazilayotgan "Istiqlolni kuylayman!" tanlovida o'z audiotaqdimoti bilan ishtirok etmoqda

#Ўткир_Ҳошимов_80_ёшда
Одамзод нима учун кафтдек ҳовлисига гул экади? Ундан кўра шолғом экса, қозонига тушади-ку.
Одамзод нима учун булбул чах-чахини эшитганда энтикиб кетади? Ундан кўра булбулни шўрвага солиб пиширса, нафсини қондиради-ку.
Одамзод нима учун осмонда чарақлаб ётган юлдузларни кўриб, кўнгли завққа тўлади? Юлдузлар унинг ҳамёнидаги тиллалар эмас-ку.
Одамзод нима учун китоб ўқиётиб, суюкли қаҳрамони ўлиб қолса йиғлайди? Уни ёзувчи "ичидан тўқиб чиқаргани"ни билади-ку?
Одамзод нима учун ўзга юртларга бориб беҳисоб мол-дунё орттирсаю, иттифоқо болалиги кечган кулбаси тушига кириб қолса, туни билан йиғлаб чиқади? Ахир у шоҳона қасрда яшайди-ку.
Одамзод нима учун боласининг бошида алла айтади? Гўдак алла эшитмаса ухламайдими?
Одамзод нима учун неварасини етаклаб неча замон аввал ўтиб кетган бобосининг қабрини зиёрат қилади? Марҳумни улар кўрмайдилар-ку?!
Гап шундаки, Одамзодни ҳайвонотдан ажратиб турадиган чегара бор. Бу чегаранинг номи «Маънавият» деб аталади.
© Ўткир Ҳошимов

Audio
#Istiqlolni_kuylayman
Abdulla Oripov nomidagi ijod maktabi 7-sinf o‘quvchisi Itolmasova Sevinchning ijod maktabida O'zbekiston Respublikasi davlat mustaqilligining 30 yilligiga bag‘ishlab o‘tkazilayotgan tanlovga tayyorlagan qo'shig'i.

JONAJON O'ZBEKISTONIM
Go'zal yurtim, maskanimsan,
Gul-u gulzor chamanimsan.
Yagonamsan, jon-tanimsan,
JONAJON O'ZBEKISTONIM.
Ko'k o'rlagan minorlaring,
Mingdan oshgan chinorlaring.
Xo'p yarashar viqorlaring,
JONAJON O'ZBEKISTONIM.
Manbaisan sen qudratning,
Bizga aziz har ne'mating.
Yaratganning nur, xilqati.
JONAJON O'ZBEKISTONIM.
Sen-da ulug'-aziz inson,
O'lkamdirsan jannatmakon.
Ta'zimdaman senga har on,
JONAJON O'ZBEKISTONIM.
Senda hurmat ustozingga,
Har kasb-kor e'zozingda.
Sen-la viqor ovozimda,
JONAJON O'ZBEKISTONIM.
Sening mehring qilaman his,
Baxtim bo'lar yana to'kis.
Gard yuqmasin senga hargiz,
JONAJON O'ZBEKISTONIM.
Xo'p mehribon yurtboshimiz,
Bizning omad quyoshimiz.
Yashnar Shosh-u,Nasaf,Keshim
JONAJON O'ZBEKISTONIM.
Abdulla Oripov nomidagi ijod maktabining 7-sinf o‘quvchisi Umrzoqova Gulsevar