Aktam XAITOV | rasmiy kanal
16.1K subscribers
9.41K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий фаолият турлари бўйича турлари таҳлил қилинганда 33,9 фоизи савдо, 19,2 фоизи саноат, 10,2 фоизи қишлоқ хўжалиги, 9,4 фоизи қурилиш, 7 фоизи яшаш ва овқатланиш ва 20,3 фоизи бошқа соҳалар ҳисобига тўғри келади.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11868

#uzlidep #tadbirkorlik

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Тараққиёт стратегиясидаги вазифалар ижросини таъминлаш бўйича тузилган O'zLiDeP ишчи гуруҳининг фаолияти сарҳисоб қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11869

Бугун O'zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича тузилган партия ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

#uzlidep #siyosiykengash

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Тўрткўл ва Элликқалъада аҳоли томорқалари кўздан кечирилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11874

Ўрганишлар давомида ушбу ҳудудда “Биогомус” ишлаб чиқарувчи “Тўрткўлли хасан-хусан” МЧЖ фаолияти билан танишилди. Тадбиркорга ўз ишини янада ривожлантириш учун Кенгаш ҳузуридаги жамғарма ҳисобидан 300 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратиладиган бўлди.

Хонадон эгаларига ерни шудгорлаш ва экин экишда кўмаклашилди.

Анвар Рўзимбетов Хонадон эгаси томорқадан олаётган даромади йилига 60-70 млн сўмни ташкил қилади.

#uzlidep #Xaitov #tomorqa

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича тузилган партия ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

#uzlidep #siyosiykengash

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
☑️ Дори воситаларини маҳаллийлаштириш чора-тадбирлари белгиланди.

Шу йилнинг 12 апрель куни давлатимиз раҳбари томонидан фармацевтика тармоғини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди.
Ушбу йиғилишда мен ҳам иштирок этдим.

Мамлакатимизда йилига 1 миллиард 600 миллион долларлик фармацевтика маҳсулотлари истеъмол қилинади. Шундан катта қисми – қарийб 1 миллиард 200 миллион долларлик маҳсулотлар импорт қилинмоқда.

Ҳудудлар кесимида олганда, маҳаллийлаштириш даражаси мутлақо қониқарсиз. Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм, Бухоро ва Фарғона вилоятларида истеъмол қилинадиган дорининг атиги 2-5 фоизи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳиссасига тўғри келади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида лойиҳалар билан ишлаш тизимини янгидан қилиш вазифаси қўйилди. Дори воситаларига талабни ўрганиб, уларни маҳаллийлаштириш чора-тадбирлари белгиланди.

Жорий йилнинг ўзида 80 миллион долларлик 34 та лойиҳа режалаштирилган. Мутасаддиларга бу борада тадбиркорларга кўмаклашиб, лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш бўйича топшириқлар берилди. Йирик хорижий компаниялар билан музокаралар ўтказиб, уларнинг брендларни жалб қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Инвестициялар лойиҳа маркази томонидан яна 18 та истиқболли лойиҳа ишлаб чиқилган. Давлатимиз раҳбари уларни Ҳиндистон, Германия, Туркия, Хитой, Жанубий Корея каби давлатлар компаниялари билан ҳамкорликда ташкил этиш бўйича тавсиялар берди. Янги лойиҳаларни молиялаштириш ҳамда айланма маблағлар учун 200 миллион доллар кредит ресурслари жалб қилинадиган бўлди.

Тармоқдаги экспорт масаласи муҳокама қилинар экан, унинг катта қисми Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларидан бўлаётгани, қолган ҳудудларда бу кўрсаткич анчада паст экани кўрсатиб ўтилди. Янги лойиҳалар натижасида фармацевтика маҳсулотлари экспортини кескин ошириш мумкинлиги қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигига юртимизда талаб юқори бўлган 120 турдаги дори воситаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан 3 йил муддатга кафолатли харид қилиш бўйича кўрсатма берилди. Бунда, айниқса, онкология, гематология, эндокринология ва вирусли касалликлар учун дорилар нархини арзонлаштириш кераклиги таъкидланди.

Йиғилишда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бугунги кунгача дори ва тиббий воситалар ишлаб чиқариш учун қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган хомашёлар рўйхати бешта идора томонидан тасдиқланар эди. Эндиликда бу рўйхат учта – Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Божхона қўмитаси ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан тасдиқланиши белгиланди.

Шунингдек, энди маҳаллий корхоналарнинг “GMP” сертификатини олиш билан боғлиқ харажатлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилади. Корхоналарни модернизация қилишни молиялаштириш Тўғридан-тўғридан инвестициялар жамғармаси иштирокида амалга оширилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоят ҳокимларига 80 та туманни доривор ўсимликларни етиштиришга мослаштириб, плантациялар ташкил этиш топширилди.

Бу тажрибани кенгайтиришда кооперация ва оилавий тадбиркорлик учун назарда тутилган барча имтиёз ва молиялаштириш тартиблари татбиқ этилади.

Қайд этилганидек, доривор ўсимликларни қайта ишлайдиган корхоналар 2025 йил 1 январга қадар ускуна ва эҳтиёт қисмлар, хомашё импортида божхона божидан озод қилинади. Уларга тайёр маҳсулотлар экспорти учун транспорт харажатларининг 50 фоизигача қисми қоплаб берилади, ҳар 10 гектар плантацияларга сув чиқариш учун 600 минг сўмдан субсидия ажратилади, доривор ўсимликлар плантацияларига бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

Давлатимиз раҳбари доривор ўсимликлар кластерлари ташкил этиш, ҳудудлардаги олий таълим муассасаларида фармацевтика бўйича факультетлар очиш таклифларини қўллаб-қувватлади.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддилар, соҳадаги етакчи корхоналар раҳбарлари ва доривор ўсимлик етиштирувчи тадбиркорлар сўзга чиқди. Президентимиз уларнинг таклиф ва ташаббусларини амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

@a_xaitov
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Томорқа – даромад манбаи
#14apr #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Репортаж 24 | Томорқа - даромад манбаи
#14apr #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Томорқа - даромад манбаи
#14apr #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Таъкидлаш керакки, партиямиз дастуридан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга йўналтирилган талай мақсадлар ўрин олган. Шундан келиб чиқиб, O'zLiDeP фармонда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан жамоатчилик ва депутатлик назоратини олиб боради, уларни амалга оширишга партиявий воситалар билан кўмаклашади.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11899

#uzlidep #Xaitov #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Депутатлар ер муносабатларини тартибга солувчи қонунларнинг ижросини ўрганмоқда

👉 БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram