Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15.2K subscribers
9.43K photos
1.98K videos
22 files
5.44K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Амударёлик ҳоким ёрдамчилари билан мулоқот қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11451

Маълумот ўрнида бугунги кунда Амударё туманидаги маҳаллаларда фаолият олиб бораётган 49 нафар ҳоким ёрдамчиларининг 39 нафари партия сафига қабул қилинган.

#uzlidep #Xaitov #hokimyordamchilari

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
☑️ Ахборот хавфсизлиги ҳақида...

Шу кунларда Олий Мажлисда депутатлар муҳокамасидан ўтган
“Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонуннинг аҳамияти ҳақида:

Биринчидан, қонун лойиҳаси республика миқёсида киберхавфсизликни таъминлашга доир давлат сиёсатини амалда жорий этилишини таъминлайди;

Иккинчидан, бу қонун давлат томонидан киберхавфсизликни таъминлашнинг ҳуқуқий, ташкилий, илмий-техникавий ва норматив-услубий тартибга солади;

Учинчидан, ахборот тизимлари ва ресурсларининг яхлитлигини сақлаш, ахборотни йўқ қилиш, ўзгартириш, бузиб кўрсатиш, нусха кўчириш, блоклаш каби рухсат этилмаган ҳаракатларни чеклайди;

Тўртинчидан, Ўзбекистон Республикасининг ахборот тизимлари ва тармоқларига ноқонуний аралашувнинг бошқа шаклларига йўл қўймаслик тизимни такомиллаштиришга хизмат қилади.

@a_xaitov
Амударёлик ҳоким ёрдамчилари билан мулоқот қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11451

Маълумот ўрнида бугунги кунда Амударё туманидаги маҳаллаларда фаолият олиб бораётган 49 нафар ҳоким ёрдамчиларининг 39 нафари партия сафига қабул қилинган.

#uzlidep #Xaitov #hokimyordamchilari

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Forwarded from CHIROQCHI.UZ
​​Томорқачилик илмий-амалий маркази: назариядан амалиётгача...

Хабарингиз бор, яқинда Қашқадарё вилоятида ягона ҳисобланган Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг таъсисчилигида Чироқчи туманида “Томорқачилик илмий-амалий маркази томорқа хизмати” МЧЖ ўқув-илмий марказ биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Марказ очилишида ушбу жамиятга ажратилган Чироқчи тумани Ҳамид Олимжон ҳудудидаги МТП га қараши бир гектар ер майдонида аҳоли томорқаларига етаказиб беришга мўлжалланган 350 минг тўп кўчат етиштиришга ихтисослаштирилган замонавий иссиқхона, 16 минг бош жўжа очиришга мўлжалланган инкубация, 3000 бош наслдор товуқларни парваришлашга ихтисослаштирилган товуқхона, зотдор насл берувчи қуёнларни кўпайтиришга мўлжалланган қуёнхона, 400 тонналик сиғимга эга бўлган музлатгич ва намунавий кўчатчилик, боғдорчилик ташкил этишга мўлжалланган комплекс қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

Бугун Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жўраев “Томорқачилик илмий-амалий маркази" учун ажратилган 1 гектар ер майдонида олиб борилаётган кенг кўламли қурилиш ишлари билан яқиндан танишди. Жорий йилнинг май ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган мазкур комплекс қурилиш ишларини сифатли ва ўз вақтида фойдаланишга топширилиши хусусида туман ҳокими Х.Жўраев уста қурувчиларга тегишли тавсиялар берди.

Давлатимиз раҳбарининг "Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида"ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида қурилаётган мазкур комплекс, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга, уларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш, маҳаллабай ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш орқали камбағалликни қисқартиришга замин яратиши билан аҳамиятлидир.

Хулоса ўрнида, "маҳаллабай" ишлаш тизими пировардида мамлакатда яшаётган ҳар бир фуқаронинг давлат эътиборида эканлигини ҳис қилдириш, уларнинг хоҳиш ва истаклари асосида ўз тадбиркорлигини йўлга қўйишлари учун шарт-шароит яратиш ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/chiroqchi_press
☑️ Волонтёрлик - ихтиёрий асосда турли дастурларни амалга оширишда иштирок этиш рағбатлантирилади

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокамалардан ўтмоқда.

Қонунни қабул қилишдан асосий мақсад волонтёрликнинг алоҳида тури бўлган, корхона, муассаса, ташкилот ходимларининг ихтиёрийлик асосида иш берувчи кўмагида турли ижтимоий лойиҳалар, дастурлар ва волонтёрлик акциясида иштирок этишида намоён бўладиган корпоратив волонтёрлик фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ҳисобланади.

Қонунда “корпоратив волонтёрлик” волонтёрлик фаолияти шаклларидан бири сифатида белгиланиши, корпоратив волонтёр ва иш берувчининг корпоратив волонтёрлик фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланиши назарда тутилмоқда.

Қонун билан волонтёрлик фаолиятини амалга оширишга мажбурлашга йўл қўйилмаслигини, волонтёрлик фаолияти ташкилотчиси билан бирга иш берувчининг ҳуқуқлар ва мажбуриятларини ўрнатишни, иш берувчи томонидан корпоратив волонтёрини рағбатлантириш шаклларини киритишни кўзда тутади.

Қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикасида корпоратив волонтёрлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланишига ҳамда волонтёрликнинг ушбу турини мамлакатимизда ривожлантиришга хизмат қилади.

Корпоратив волонтёрликни ривожлантириш орқали мамлакатимизда волонтёрлик фаолиятини ривожлантириш Ўзбекистон Республикасининг Инсон камолоти индекси (Human development index) халқаро рейтингига ҳам ижобий таъсир этади.

@a_xaitov
Forwarded from ОЛИМ САМИЕВ
Водийдан 22 минг тўп мевали дарахт кўчатлари Касбига келтирилди

Бугун Касби тумани "Қозоқ" қишлоғида Республика Фермерлар Кенгаши раиси ўринбосари Зокир Алламуродов, Фермерлар Кенгаши қошидаги жамғарма раиси Тўлқин Сатторов ва Кенгашнинг вилоят бошқармаси бошлиғи Игорь Турсунов туманда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда кўчат экиш юзасидан мастер класс ва дала семинари ўтказишди.

Семинар давомида қишлоқ аҳолисининг хонадонларида кирилиб, томорқага экилган тўқсонбости ва эртаки баҳорий экинларга қўшимча ишлов бериш, унумдор ҳосил олиш ва қишлоқ деҳқончилигини вилоят бўйлаб татбиқ этиш лозимлиги таъкидланди.

Семинар иштирокчилари Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманидан келтирилган 10 турдаги 22 минг тўп мевали дарахт кўчатларини иссиқ юқори бўлган ва шўр ерда кўкартириш бўйича тавсиялар олишди, шу билан бирга раҳбарлар ва ҳоким ёрдамчилари аҳоли билан биргаликда кўчат экиш бўйича ҳашар уюштиришди.

👉@Kasbi_tuman_hokimligi
☑️ Ҳар бир маҳаллада аёллар масалалари билан ишлайдиган тизим бўлади.

Давлатимиз раҳбари раислигида баҳорнинг биринчи кунида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими ҳамда уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда мен ҳам қатнашдим.

Хотин-қизларнинг оғирини енгил қилиш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш мақсадида сўнгги йилларда бир қатор қонунлар, фармон ва қарорлар қабул қилингани қайд этилди.

Жумладан 2021 йилда аёллар тадбиркорлиги дастурлари доирасида 200 мингдан зиёд лойиҳаларга 2 триллион сўм кредит ва субсидиялар ажратилиб, 320 минг хотин-қиз доимий иш ўрнига эга бўлди. 190 минг нафар аёл касб-ҳунарга ўқитилди. 4 мингдан зиёд хотин-қизларга уй-жой тўловининг бошланғич бадалига маблағ ажратилган.

Икки минг нафар қиз алоҳида грант асосида олий таълимга қабул қилинди. Натижада, ўтган йили олий ўқув юртларига кирган талабаларнинг 60 фоизини хотин-қизлар ташкил этгани алоҳида таъкидланди.

2020 йилдан бошлаб, “Аёллар дафтари” тизими йўлга қўйилиб, унга киритилган 900 мингга яқин хотин-қизларга ижтимоий-иқтисодий, тиббий, ҳуқуқий ва психологик кўмак берилган.

Мажлисда бу борадаги навбатдаги долзарб муаммолар ва вазифалар муҳокама қилинди, давлатимиз раҳбари томонидан мутассадиларга аниқ топшириқлар берилди.

Бу борада муаммолардан бири - бу Аёллар дафтари”да 630 мингдан зиёд хотин-қиз рўйхатда тургани, улардан 200 минг нафари ишсиз эканлиги. Аёллар ўртасида жиноятчилик, оилада зўравонлик ва тазйиқ ҳолатлари ҳали ҳам борлиги афсус билан таъкиндланди.

Давлатимиз раҳбари бугунги фаровон ҳаётимиз ҳам, ёруғ келажагимиз ҳам аёлларга боғлиқ экани, халқимиз биздан рози бўлишини хоҳласак, аввало, мўътабар оналаримиз, опа-сингилларимиз учун муносиб турмуш шароитлари яратишимиз кераклиги уқтирдилар.

Президент фармони билан “Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси” ташкил этилганини айтдилар. Қўмита раиси айни пайтда Бош вазир ўринбосари ва Сенат аъзоси сифатида фаолият юритади. Қўмитанинг вилоят, туман ва шаҳар бошқармалари раҳбарлари эса, ҳоким ўринбосари ҳисобланади.

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда “Аёллар дафтари” жамғармаси мазкур қўмита томонидан бошқарилади.

Юртимиздаги 9 минг 309 та маҳалла раисининг хотин-қизлар ва оила бўйича ўринбосари лавозимлари ҳам қўмита тизимига ўтказилади ҳамда ҳар бир маҳаллада хотин-қизлар фаоли лавозими янгидан жорий қилинади.

❗️Давлатимиз раҳбари эндиликда ҳар бир маҳаллада аёлларнинг дарди билан яшайдиган тизим бўлади. Қайси аёлга нима кераклиги, ўқиши, даволаниши, болалари тарбияси бўйича менинг столимда адолатли рақам бўлади деб таъкидладилар.

Маълумки, хотин-қизлар масалалари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тизимида эди. Алоҳида қўмита тузилиши муносабати билан, бу вазирлик ҳам Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди.

Бу соҳада ҳам янги тизим яратилиши белгиланди. Жойларда бу вазифа бевосита ҳокимларнинг зиммасига юклатилади, ҳоким ўринбосари лавозими қисқаради. Маҳалла раиси ўз ҳудудида ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаолининг ҳамжиҳатликда ишлашни таъминлайди. Шу билан бирга Халқ қабулхоналарининг вазифалари ҳам энди шаҳар ва тумандан маҳалла миқёсига тушади.

Бу ўзгаришлар Инсон қадри тамойилини амалда рўёбга чиқаришга, мамлакатимизда яшаётган 17 млндан ортиқ хотин қизларнинг турмушини яхшилаш, саломатлигини мустаҳкамлаш ва ҳаётда муносиб ўрин эгаллаб, жамиятмизда мавқеини янада оширишга хизмат қилади.

@a_xaitov