Aktam XAITOV | rasmiy kanal
12.6K subscribers
9.67K photos
2.02K videos
22 files
5.47K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP депутатлари бугунги ялпи мажлисда қандай фикрларни ўртага ташлади? (1 қисм)

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар бир қатор қонун лойиҳаларини муҳокама қилишди.

Муҳокамалар давомида O'zLiDeP фракцияси аъзолари фаол иштирок этиб, ўзларининг таклиф ва фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Батафсил видеода 👆

Ялпи мажлис видеоси

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Депутат Ақшагул Тўлегенова билан суҳбат

Видеони YouTube ва Facebook'да томоша қилиш.

#uzlidep #deputat #intervyu

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Депутат ташаббуси билан энг олис ҳудуддаги 80 нафар аёллар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11324

#uzlidep #ayollar #tibbiykorik

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
9 февраль – Алишер Навоий таваллуд топган кун

#uzlidep #bugungikun #Navoiy

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​Бугун ватанимизда буюк бобомиз Алишер Навоийнинг 581 йиллиги кенг нишонланаяпти.

Тарихда буюк инсонлар кўп ўтган. Аммо Алишер Навоийдек ўзининг бутун ҳаётини инсоннинг бахт-саодати учун курашга, халқнинг осойишталиги ва фаровонлигини таъминлашга, ободончилик ишларига, адабиётга бағишлаганлари кам.

Умрида бир марта бўлсин улуғ аллома ижодидан лоақал бир сатр ўқимаган ёки эшитмаган, Навоий ҳикматларига амал қилиш ҳақида ўйлаб кўрмаган юртдошимиз бўлмаса керак.

Шоирлар султонининг шеъру ғазалларида, достонларида аввало, инсон улуғланганини, инсон – ҳаёт гултожи, чексиз гўзаллик ва буюк қудрат соҳиби дея таърифланганини кўрамиз. Навоий инсон шахсини юксакларга кўтаради, инсонпарварликни улуғлайди. Қаранг, бугунги кунда давлатимиз юритаётган сиёсат даҳо аждодимиз ўгитлари, орзуларига нақадар ҳамоҳанг!

Мамлакатимизда учинчи Ренессанс пойдевори қўйилаётган ҳозирги даврда Навоий асарлари миллий ғоя атрофида жипслашишга, юртимизда кечаётган янгиланиш жараёнларига дахлдорлик ҳисси билан яшашга ундаяпти.

Алишер Навоий асарларида илгари сурилган халқпарварлик, мардлик, ҳамжиҳатлик, меҳнатсеварлик каби ғоялар барчамизни янги-янги марраларга чорлаб тураверади.

@a_xaitov
☑️ Чорвадорлар учун янги имкониятлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан:

🔸 пахта ва ғалла етиштирувчи субъектлар томонидан 2 миллион гектар суғориладиган ер майдонининг 10 фоизига алмашлаб экиш таъминланадиган ер майдонлари ҳажми ҳамда

🔹 2022-2024 йилларда пахта-тўқимачилик, ғаллачилик ва шоличилик кластерлари томонидан ташкил этиладиган чорвачилик комплексларида чорва бош сонини кўпайтириш ва чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди.

❗️Кооперация усулида гўшт ва сут маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни йўлга қўйган хўжалик юритувчи субъектларга:

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан чорвачилик бўйича, шу жумладан, чорва комплексларини қуриш, йирик ва майда шохли наслдор чорва молларини харид қилиш, чорва маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган 20 миллиард сўмгача миқдордаги кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 8 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмига компенсация ҳамда кредит суммасининг 50 фоизи миқдорида кафиллик тақдим этилади;

чорвачилик йўналишида жалб қилинадиган халқаро молия институтларининг кредит маблағлари 10 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан ажратилади.

📌 2022 йил 1 январдан бошлаб 2023 йил 31 декабрга қадар:

🔸 қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган чорвачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларида ва аҳоли хонадонлари билан биргаликда кооперация усулида етиштирилиб, гўшт учун реализация қилинган йирик ва майда шохли қорамоллар тирик вазнининг ҳар бир килограмми учун субсидиянинг миқдори 2 000 сўмдан 4 000 сўмга ҳамда сутнинг ҳар бир литри учун 200 сўмдан 400 сўмга оширилади. Бунда, субсидия қўшилган қиймат солиғидан вақтинчалик озод қилиш бўйича имтиёз амалда бўлган давр учун ҳам тўланади;

🔹чорвачилик хўжаликлари томонидан кредит ва лизинг шартлари асосида харид қилинган қишлоқ хўжалиги техникалари кредит ва лизинг фоизи харажатларининг 10 фоиз пунктидан ортиқ қисми Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан республика бюджети ҳисобидан қоплаб берилади;

🔸 озуқа экин ер майдонларида ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш технологияларини жорий этган чорвачилик хўжаликларига унинг ҳар бир гектари учун 8 миллион сўм миқдорида республика бюджети ҳисобидан белгиланган тартибда субсидия ажратилади;

🔹 гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилиш харажатининг 20 фоизи республика бюджети ҳисобидан қоплаб берилади. Бунда, мазкур ускуна қийматининг 100 миллион сўмдан ошмаган қисми қопланади.

📌 Тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган, ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошмаган озуқа экинларини экиш, йиғиш ва озуқа тайёрлаш қишлоқ хўжалиги техникалари, уларнинг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмлари, истисно тариқасида, 2025 йил 1 мартга қадар божхона тўловларидан ва утилизация йиғимидан озод қилинмоқда ҳамда тадбиркорлик субъектларига “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғини 180 кунгача бўлган муддатга кечиктириб тўлашга рухсат берилмоқда.

@a_xaitov
Forwarded from Nuriddin Ismoilov
Парламент қуйи палатаси Спикери Қозоғистон
Республикаси Президенти билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов бошчилигидаги парламент делегацияси Қозоғистон Республикасида расмий ташриф билан бўлиб турибди.

Ташриф доирасида 2022 йил 9 февраль куни парламент қуйи палатаси Спикери Н.Исмоилов Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Токаев билан учрашди.

@nurdinjonismoilov

Батафсил:https://parliament.gov.uz/uz/international/37096/
Forwarded from Nuriddin Ismoilov
Парламентлараро ҳамкорлик Кенгашини ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди

2022 йил 9 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов бошчилигидаги делегация Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси Раиси Ерлан Кошанов билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов ҳамда Қозоғистон Республикаси парламенти Мажилиси раиси Е.Кошанов парламентлараро ҳамкорлик Кенгашини ташкил этиш тўғрисида битим имзолади.

@nurdinjonismoilov

Батафсил: https://parliament.gov.uz/uz/international/37098/
Қарши туманидаги фермер хўжаликлари ва томорқачилар фаолияти ўрганилди

Аҳоли қўлидаги томорқа ерларини даромад манбаига айлантиришнинг бирдан бир йўли бу – томорқа хизматини намунали йўлга қўйишдир. Қарши туманида бу борада муҳим янгиликка қўл урилди. Яъни тадбиркор Дилшод Зиёятов томонидан кўптармоқли “Дил зиё томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамияти барпо этилди.

Мазкур МЧЖ фаолиятини Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Хаитов кўздан кечириб, бу томорқа хизматининг бошқаларидан фарқли жиҳати токорлик цехи, артезиан қудуқ қазиб бериш хизмати, кўчатчилик ва бошқа хизмат турлари намунали йўлга қўйилгани ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

- Бу ерда иссиқхонада помидор, бақлажон, булғор қалампири ва бошқа кўчатлар етиштирилиб, арзон нархда аҳоли хонадонларига етказиб берилаётгани тақсинга сазавор, - деди. А. Хаитов. - Фаолиятни янада кенгайтириш керак. Аҳоли йилнинг қайси вақтида маҳсулот чиқарса, уни сотишга кўмаклашиш, ўрнига экин экиш учун уруғлик бериш, паррандачилик, балиқчиликни ривожлантиришга ёрдам қўлини чўзиш лозим. Энг муҳими, аҳоли томорқа хизмати мавжудлигини, у кўмакчи ва мададкор эканини ҳар қадамда сезиб туриши муҳимдир.
Шунингдек А. Хаитов Қарши туманидаги “Потрон” МФЙ хонадонлари томорқаларини кўздан кечирди. Хусусан Собир Рўзиев хонадонида 6 бош қорамол, 2 бош соғин сигир ва 40 бошдан зиёд парранда боқилмоқда, плёнка остида помидор кўчатлари етиштирилиб, маҳалладошларини ва ички бозорни таъминламоқда.

-Помидор кўчати етиштириб, сотиш эвазига 50 млн сўм даромад топаяпман, - дейди Собир Рўзиев. - Уйим ёнидаги лоток ости, йўл ёқаларига пиёз, саримсоқпиёз, ошқовоқ ва карам экиб, яхшигина даромад оляпман. Мен бир фикрни баралла айта оламанки, томорқа даромад манби. Ишнинг кўзини билган одам бир парча ердан ҳам оиласини бемалол боқса бўлади.

Спикер ўринбосари вилоятнинг бошқа туманларидаги томорқа ер эгалари, деҳқон хўжаликлари ва фермерлар билан учрашиб, уларга зарур тавсия ва кўрсатмалар берди.

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати

https://everyday.uz/society/9306-news.html
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP депутатлари ялпи мажлисда қандай фикрларни ўртага ташлади? (2 қисм)

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида кенг муҳокамаларга сабаб бўлган “Стандартлаштириш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига O'zLiDeP фракцияси аъзоларининг муносабатлари.

Ялпи мажлис видеоси

#uzlidep #yalpimajlis #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
“Хонбалиқ” кластери кўмагида хонадонларда форель балиғи етиштирилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11340

Актам Хаитов мазкур кластер фаолияти билан танишди. Форель балиқлари етиштиришни кўпайтириш ва бу жараённи аҳоли хонадонларида ҳам жорий этиш борасида тавсиялар берди.

#uzlidep #Xaitov #klaster

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Қарши туманидаги фермер хўжаликлари ва томорқачилар фаолияти ўрганилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11335

💬 - Бу ерда иссиқхонада помидор, бақлажон, булғор қалампири ва бошқа кўчатлар етиштирилиб, арзон нархда аҳоли хонадонларига етказиб берилаётгани тақсинга сазавор, - деди. А. Хаитов. - Фаолиятни янада кенгайтириш керак. Аҳоли йилнинг қайси вақтида маҳсулот чиқарса, уни сотишга кўмаклашиш, ўрнига экин экиш учун уруғлик бериш, паррандачилик, балиқчиликни ривожлантиришга ёрдам қўлини чўзиш лозим. Энг муҳими, аҳоли томорқа хизмати мавжудлигини, у кўмакчи ва мададкор эканини ҳар қадамда сезиб туриши муҳимдир.

#uzlidep #Xaitov

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Тараққиёт стратегияси: Рақамли иқтисодиётни “драйвер” соҳага айлантириб, унинг ҳажми камида 2,5 баробар оширилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11341

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзоларидан таркиб топган ишчи гуруҳнинг ишчи йиғилиши бўлиб ўтди.

#uzlidep #taraqqiyotstrategiyasi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш энг муҳим масаладир

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11342

Ҳақиқатдан ҳам ижтимоий соҳани амалга оширишда яъни хотин-қизлар масаласи энг муҳим йўналишлардан бири деб ўйлайман.

Ушбу вазифаларни партиямиз ва депутатларимиздан таркиб топган ишчи гуруҳимизни шакллантириб, олдимизга қўйилган вазифаларни сидқидилдан бажаришга астойдил киришдик.

#uzlidep #ayollar

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube