Aktam XAITOV | rasmiy kanal
16.1K subscribers
9.41K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
🔴#LIVE

Парламент қуйи палатаси ялпи мажлиси www.uzlidep.uz сайтида жонли эфирда намойиш этилмоқда
👇👇👇

https://uzlidep.uz/news-of-party/10817
Тинч ва фаровон ҳаётимизнинг муҳим кафолати, жамиятимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлган Бош қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 29 йил тўлди. Ўтган давр мобайнида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш ҳамда аҳоли фаровонлигини юксалтиришда Асосий қонунимиз муҳим ҳуқуқий омил бўлиб хизмат қилмоқда.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10818

#uzlidep #munosabat #Xaitov

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Халқ депутатлари O'zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари ва “Ҳикматилло” МЧЖ раҳбари тадбиркор Акмал Асадов 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан якка тартибда, уйида ўқитилаётган ўқувчилар хонадонига бориб, ҳолидан хабар олди.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10821

#uzlidep #nogironlarkuni

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Инсон қадри улуғланган юртда ҳеч ким эътибордан четда эмас

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10836

Нурафшон шаҳридаги “Тонг” маданият саройида сана муносабати билан ташкил этилган тадбир ҳам мана шундай хайрли ва эзгу мақсадда ўтказилди.

#uzlidep #nogironlarkuni

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Forwarded from Салоҳиддин
Forwarded from Салоҳиддин
☑️ "Имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган фуқароларимизга ҳурмат-эҳтиромимизни билдирамиз. Бу аввало инсон қадри учун тамойилига мувофиқдир.

Давлатимиз раҳбарининг мурожаати катта эътиборга молик, хусусан қуйидаги сўзларга эътибор қаратинг:
"Меҳр-мурувватли ва бағрикенг халқимиз азал-азалдан ёрдамга муҳтож, имконияти чекланган инсонларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишни жамиятда тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган энг муҳим қадриятлардан бири сифатида эъзозлаб келади.

Ана шундай эзгу анъаналаримизни бугунги замон талаблари асосида ривожлантириш мақсадида сўнгги йилларда мамлакатимиздаимконияти чекланган фуқароларимизни қўллаб-қувватлаш, улар учун зарур барча шароитларни яратиш борасидаги давлат сиёсати янги босқичга кўтарилмоқда."...

https://xs.uz/uzkr/68867
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қишда узумни қандай сақлаш мумкин?

Қишнинг совуқ кунларида дастурхонга янги узилган узум бошқача кўрк беради. Узумни қишда сақлашнинг ҳам ўзига хос усуллари бор.

👉 https://kun.uz/88940980

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“OʻzLiDeP PRESS KLUBI”нинг навбатдаги сессиясида депутатлар ва янги иш бошлаётган ҳоким ёрдамчилари ўртасида ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.
☑️ Маҳаллабай ишлаш учун янги тизим жорий этилмоқда

Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари
фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида шу йил 3 декабр куни Президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра ҳоким ёрдамчилари:

👉 маҳалладаги ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш, уларга доимий даромад манбаини яратишга кўмаклашиш учун устувор равишда маҳалладаги муваффақиятга эришган тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда фаолиятини олиб боради;

👉 республика вакиллари билан биргаликда ўзига бириктирилган маҳаллани ривожлантириш бўйича 2022 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқади ва ижросини таъминлайди;

👉 ажратилаётган ресурслардан самарали фойдаланиш юзасидан доимий мониторингни амалга оширади;

👉 амалга оширилган ишлар натижадорлиги юзасидан туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари билан биргаликда доимий равишда ҳокимга ҳисобот бериб боради.

Ҳоким ёрдамчилари ўз вазифаларини амалга оширишда фойдаланадиган молиявий инструментларнинг 2022 йил учун манбалари этиб қуйидагилар белгиланган:

а) оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратиладиган кредитлар – 10 триллион сўм;

б) аҳолининг бандлигини таъминлаш, уларнинг ўзини ўзи банд қилиши, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун ажратиладиган маблағлар – 1 218 миллиард сўм, шундан:

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан иш билан банд бўлмаган аҳолига тадбиркорлик қилиш ва ўзини ўзи банд қилиш учун субсидиялар, кредит ресурслари ва бошқа харажатлар учун – 785 миллиард сўм, иш билан банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга, тадбиркорлик ва ҳунармандчиликка ўқишга йўналтириш учун – 210 миллиард сўм;

Жамоат ишлари жамғармасидан ишсиз аҳолини ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш харажатлари учун – 222 миллиард сўм;

в) Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ажратиладиган субсидиялар – 50 миллиард сўм;

г) ҳоким ёрдамчилари тавсиялари асосида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш учун кўзда тутиладиган маблағлар – 250 миллиард сўм;

д) “Саховат ва кўмак” жамғармаси, “Аёллар дафтари” жамғармаси, “Ёшлар дафтари” жамғармаси – 851 миллиард сўм миқдорида.


Давлатимиз раҳбари сайловолди учрашувларида маҳаллабай ишлаш, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга масъул бўладиган маҳаллада ишловчи ҳоким ёрдамчилари жорий этилишини айтган эдилар. Бу иш амалга ошиши учун мазкур қарорни қабул қилдилар.

Янги тажрибанинг амалга ошиши кўплаб маҳаллаларда муаммоларни ҳал этиш учун катта имконият яратади.

@a_xaitov
Деновда Янги Ўзбекистон боғи барпо этилмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10832

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Актам Хаитов Денов туманида бўлиб, тумандаги халқ таълими ходимлари билан учрашди.

А.Хаитов партиянинг ҳудудий вакиллари билан биргаликда туманда “Янги Ўзбекистон боғи” намунаси асосида ташкил этилаётган ушбу боғга мевали дарахт кўчатларини ўтқазди.

#uzlidep #Xaitov #yashilmakon

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқчил" кўрсатув - излаганга имконият бор!