Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
#ИшончлиВакил #ТошкентВилояти
1️⃣ Раъно Турдибоева Тошкент тумани ҳудудида жойлашган “Bahor Gullari” боғ марказида бўлди.
—
2️⃣ Раъно Турдибоева Тошкент тумани Маданият саройида фаоллар, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилбар Усмонова, маҳаллий Кенгашдаги партия депутатлари, аҳоли ҳамда хайрихоҳ ёшлар вакиллари билан сайловолди ташвиқот тадбирларини ўтказди.
—
3️⃣Ишончли вакил Раъно Турдибоева 2020 йилда қуриб, фойдаланишга топширилган Болалар ва ўсмирлар спорт мактабига қарашли мажмуа фаолияти билан яқиндан танишди. Бу ерда 1538 нафар ўқувчи-ёшлар 8 та олимпия, 4 та миллий ҳамда 2 та аралаш спорт турлари билан шуғулланиш имкониятига эга бўлишларининг гувоҳи бўлди.
#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube

Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши саммитида Президентимиз халқимиз манфаатларига мос ташаббусларни илгари сурди
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) дунёдаги бешта энг йирик иқтисодий блоклардан бири саналади. Бугунги шиддатли глобаллашув жараёни эса миллий иқтисодиётларнинг шу сингари ташкилотлар билан самарали ҳамкорлигини тақозо этмоқда. Шу маънода олганда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг кеча ЕОИИнинг олий органи – аъзо давлатлар раҳбарлари таркибидан ташкил топган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклидаги навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этиши эътиборга молик.
Мазкур тадбир Ўзбекистон 2020 йил декабрда Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини олганидан буён ушбу интеграциявий бирлашманинг давлатимиз раҳбари иштирокида ўтган учинчи саммити бўлди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида Ўзбекистоннинг табиий савдо ва иқтисодий ҳамкорлари – ЕОИИ мамлакатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.
Президентимиз, жумладан, савдо-иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш борасидаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш муҳим эканини алоҳида қайд этиб, ўзаро савдода мавжуд тўсиқларни бартараф этиш, техник регламент ва стандартларни уйғунлаштириш, божхона тартиботларни рақамлаштириш бўйича қўшма “йўл харита”сини ишлаб чиқиш таклифини илгари сурди.
Шунингдек, Ўзбекистон томонидан Россия ва Қозоғистон билан биргаликда йўлга қўйилаётган зарур товарларни тез фурсатда ўзаро етказиб бериш бўйича “Агроэкспресс” лойиҳасига қўшилишга таклиф этди.
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалаларининг алоҳида долзарб аҳамиятини ҳисоб олиб, Ўзбекистон етакчиси бу борадаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва қўшма ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш орқали соҳадаги ҳамкорликнинг янги нуқталарини излаш муҳим эканини таъкидлади.
Хулоса қилиб айтганда, Президентимизнинг кўпқиррали ва прагматик сиёсати, оқилона ёндашуви ва саъй-ҳаракатлари Ўзбекистоннинг турли халқаро ташкилотлар билан муносабатлари ижобий йўналишда ривожланишини таъминлаяпти. Бу эса ўз навбатида, мамлакатимиз сиёсий, иқтисодий салоҳияти ўсишига, халқимиз турмуши фаровонлиги янада юксалишига мустаҳкам замин яратмоқда.
@a_xaitov

Forwarded from Ўзбекистон фермерлари кенгаши
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24
Наманган вилояти Поп туманида тўқсонбости сабзавотлар экиш орқали ердан самарали фойдаланиш бўйича амалий семинар бўлиб ўтди.
Наманган вилояти Поп туманида тўқсонбости сабзавотлар экиш орқали ердан самарали фойдаланиш бўйича амалий семинар бўлиб ўтди.
Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
"Бу мутлақо асоссиз гаплар" - Шавкат Мирзиёев мигрантларга даромад солиғини солиш бўйича мулоҳазасини билдирди:
- Вилоятдан чет элга кетиб, меҳнат қилаётган фуқароларимиз имкон қидириб кетишган. Имкон қидирган одам фидойи одам бўлади. Ижтимоий тармоқларда четда юрадиганларни даромад солиғини тортиш ҳақида гап чиқди. Бу мутлақо асоссиз гаплар. Мен, Худо насиб қилиб, раҳбар бўлиб ишласам, бундай бўлмайди. Улар ўзига ва оиласига имкон яратяпти, ўзини иш билан таъминлаяпти, оиласини боқяпти. Уларни мен ўз фарзандларим деб биламан. Ўтган вақтда биз ҳам уларни қўллаб-қувватлаш учун чоралар кўряпмиз.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида алоҳида департамент очилди. Уларнинг ҳаёти ва шароитини яхшилаш, касбга ўргатиш учун ҳаракатлар қилиняпти.
Аҳолимизга мурожаат қилиб айтмоқчиман: кўнглингиз тўқ бўлсин, Ўзбекистонда сизга имкон яратиш, (хорижда) тўлаётган cолиқларингизни камайтиришга ҳаракат қиламиз. Миграция масаласи бўйича Россия ҳукуматига кўп мурожаат қиляпмиз.
Давлат, миллат, президент уларга оталик қилиши вазифадир. Уларнинг оғирини енгил қилишга ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, бу адолат намунаси бўлади.

🔴#LIVE
Шавкат Мирзиёев Пскентда яшаётган оилани бағрикенглик намунаси сифатида тилга олди
Ҳаммамиз яхши биламиз, Тошкент вилояти ўзининг сўлим табиати, кўҳна ва бой тарихи, иқтисодий, маданий-маънавий салоҳияти билан мамлакатимиз тараққиётида алоҳида ўрин тутади.
Вилоятнинг олтин, кумуш, мис, мармар, кўмир, қўрғошин, алюминий каби ўнлаб қимматбаҳо ва ноёб қазилмаларга бой конлари, энергетика, машинасозлик, кон-металлургия, кимё, озиқ-овқат, қурилиш материаллари, тўқимачилик тармоқларидаги йирик корхоналари саноатимиз ривожи учун муҳим аҳамият касб этади.
Бу диёрнинг энг асосий бойлиги – аслида, унинг меҳнаткаш, бағрикенг, кўпмиллатли халқидир. Вилоятда юздан ортиқ миллат ва элат вакиллари аҳилликда яшаб, баҳамжиҳат меҳнат қилмоқдалар.
Шу борада, эътиборга лойиқ бир ҳаётий мисолни келтирмоқчиман. Пскент туманининг “Оқтепа” маҳалласида истиқомат қиладиган Жонсаидовлар оиласи ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Тожик ота, қозоқ онанинг етти нафар келини – ўзбек, қозоқ, рус, уйғур, грузин, чечен миллатларига мансуб бўлиб, улар аҳил ҳаёт кечирмоқда. Мана сизга бағрикенглик намунаси, мана сизга тотувликнинг ёрқин ифодаси.

Мен ҳам бир шифокорнинг 5 нафар фарзандидан бириман – Шавкат Мирзиёев
Тошкент вилояти аҳли билан очиқ мулоқот қилгани келдим. Мен ҳам лавозимимга қарамай бир инсонман. Оддий шифокорнинг 5 нафар фарзандидан бириман. Президент бўлсамда, ҳалигача оёғим ердан узилгани йўқ. Қишлоққа бориб тураман, барча вазиятдан хабардорман.
Ҳозир сиз билан Тошкент вилоятининг тараққиёти бўйича 5 йиллик дастурни муҳокама қиламиз. Бу масалада фаоллик бўйича сизлар бошқа вилоятларга ўрнак бўлишларингизни истайман.

Шавкат Мирзиёев 20 млн сўм ойлик олаётган жарроҳ ҳақида гапирди
Менга бир ўқитувчи айтяпти, 3 йил олдин 1,1 млн сўм ойлик олардим, ҳозир 5,5 млн оляпман. Сиз мени илмга қайтардингиз, деди.
Андижондаги клиникада хирургия кафедраси мудири мен билан учрашувда шундай деди: “Мен фан докториман, кафедра мудириман, жарроҳман. 5 йил олдин 1,7 млн сўм ойлик олардим. Одамлар қўлига қарашга мажбур эдим. Ҳозир 20,5 млн сўм ойлик оляпман. Юзим ёруғ бўлди, қўлга қарашимга ҳожат қолмади”.
Мен аввал ҳам айтганман – ўқитувчилар маошини 1000 долларга етказмагунча тинчимайман. Бир сўм пул топсам, эллик тийини шуларники.

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги муаммоларни санади
Янги Ўзбекистонни қуришни мақсад қилиб қўйган эканмиз, Тошкент вилояти бўйича ҳам олдимизга янада катта марраларни белгилашимиз керак. Айниқса, саноат салоҳияти, қулай географик жойлашуви, бой табиий ресурслари, малакали ва меҳнаткаш аҳолиси етарли бўлган пойтахт вилоятини энг ривожланган ҳудудга айлантириш бўйича барча шарт-шароитлар мавжуд. Шу билан бирга, Тошкент шаҳри билан биргаликдаги уйғун ривожланиши ҳам вилоят учун кенг ва улкан имкониятдир.
Шундай бўлса-да, ишсизлик даражаси, аҳолининг саломатлик кўрсаткичлари, тоза ичимлик суви таъминоти, қишлоқ хўжалигини самарадорлиги бўйича вилоят мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларига нисбатан анча орқада қолмоқда. Мисол учун, вилоятда 130 минг аҳоли ишсиз, келгуси беш йилда 270 минг ёшлар меҳнат бозорига кириб келади. Вилоят ичимлик суви манбаларининг “бошида” тургани билан, салкам 1 миллион аҳоли тоза ичимлик сувига муҳтож.
Аҳолининг олий таълим, мактаб ва касб-ҳунар тизимларидаги ўқитиш сифати, мактабгача таълим қамрови бўйича ҳам вилоят республикада пастки ўринларда. Жумладан, айни пайтда вилоятда 8 минг нафар малакали педагог, 11 минг муҳандис ва технологлар, 3 минг агроном ва ветеринар, 7 мингдан зиёд Ай-Ти, геология ва қурилиш-лойиҳалаш соҳаларида кадрлар етишмайди. Тошкент вилоятининг хизматлар, савдо, туризм, логистика борасидаги салоҳияти 50 фоизга ҳам ишга солинмаган десак, бу ҳам ҳақиқат.
Шу боис, келгуси беш йилда Тошкент вилоятида иқтисодиёт қандай ривожланади, аҳолининг ҳаёти қандай ўзгаради, одамларимиз учун нималар қилиб берамиз, уй-жой, даромад, иш ўринлари нимани ҳисобига бўлиши тўғрисида, бугун сиз азиз сайловчилар билан маслаҳат қилиб олмоқчиман.
Умуман, вилоятдаги кенг кўламли ислоҳотларимизнинг таянч нуқтаси бу – “инсон қадри”ни улуғлаш, аҳолининг келажакка ишончини янада мустаҳкамлаш бўлади.
Шунинг учун, бугун кўриб чиқиладиган беш йиллик дастур марказида: вилоятнинг 100 минг ёшларини энг замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш; барча соҳаларда камида 450 минг иш ўринларини яратиш; аҳоли даромадини камида 2 баробарга ошириб, камбағалликни кескин қисқартириш; ҳар бир маҳалла ва қишлоқда аҳолимиз учун, муносиб турмуш шароитларини яратиш бўлади.

6та шаҳар «саноатнинг таянч шаҳарлари»га айлантирилади
Мамлакатимизнинг янги саноат сиёсатини амалга оширишни, биринчи бўлиб Тошкент вилоятидан бошлаймиз. Бу дегани, мавжуд табиий ресурслар негизида йирик, энг замонавий жиҳозланган корхоналарни ташкил этиш, саноат зоналарида кооперация асосида талаб юқори бўлган ва рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, ўзаро боғлиқ бўлган тармоқлар ўртасида илм-фан, инновация, инжинирингни қамраб оладиган саноат кластерларини ташкил этиш, саноатнинг барча тармоқлари учун, замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган, малакали кадрларни тайёрлаш ва танлаш тизимини йўлга қўйишдан иборат.
Вилоятда келгуси беш йилда умумий қиймати 20 миллиард доллар бўлган 8 мингта йирик, ўрта ва кичик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, 180 мингдан зиёд доимий иш ўринлари яратилади. Биринчи навбатда, Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Бекобод, Оҳангарон ва Янгийўл шаҳарлари “саноатнинг таянч шаҳарлари”га айлантирилади. Бунда, Олмалиқ, Ангрен ва Оҳангаронда “йирик мис кластери” корхоналари ташкил этилади.
Эътиборингизга битта рақамни келтирмоқчиман. Нуфузли халқаро компаниялар билан олиб борилган геологик изланишлар натижасида, Олмалиқда мис ва бошқа хомашёнинг 45 миллион тоннадан ортиқ ёки 700 миллиард долларлик ялпи захираси аниқланди. Бу аниқланган захиралар бўйича биз дунёдаги энг етакчи давлатлар қаторидан ўрин эгалладик. Шу боис, Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан қиймати қарийб 8 миллиард доллар бўлган лойиҳа доирасида 3- ва 4-мис бойитиш фабрикалари, карьер ва мис эритиш заводи қурилиб, йилига 160 миллион тонна рудани қайта ишлаш ва 400 минг тонна мис ҳамда олтин, кумуш, молибден ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Шунингдек, Ангренда 160 гектар майдонда йирик саноат зонаси барпо этилади. Унда 200 минг тонна мис қайта ишланиб, мис фольгаси, аккумулятор, қуёш ва шамол энергетикаси, электромобиллар учун бутловчи қисмлар ҳамда тоғ-кон саноати учун асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади ва 3 мингта иш ўрни яратилади. Умуман, ташкил этиладиган бу “мис мега кластерида” ишлаб чиқариш ҳажми 13 миллиард долларни ташкил этиб, мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши қарийб 10 фоизга етади.
Ушбу саноат шаҳарларида йилига 10 минг ёшларни бевосита кластер корхоналарига боғлаган ҳолда, касбга ўқитиш ва иш билан таъминлаш тизими йўлга қўйилади. Бунда, олий таълим ва касб-ҳунарга ўқитиш Олмалиқ кон-металлургия комбинати ва кластер корхоналари буюртмаси асосида ташкил этилади.
Оҳангарон ва Пскент туманларида рангли металлар захираларини аниқлаш ва кўпайтириш бўйича 35 та геологик изланишлар амалга оширилади ва бунга 2 триллион сўм ажратилади. Чирчиқ ва Олмалиқ шаҳарларини инновацион кимё саноати марказига айлантирамиз. Унда “Химград” иқтисодий зонаси ташкил этилиб, хорижий инвесторлар билан бирга, 500 миллион долларлик 35 та лойиҳа амалга оширилади.
Олмалиқ шаҳрида 1 миллиард доллар инвестиция эвазига, “яшил технологиялар” асосида, аммиак, карбамид ва аммофос ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилади. Улуғбек шаҳарчасида 8 минг талабага мўлжалланган 3 та олийгоҳ, яъни Россиянинг Менделеев кимё университети, Венгриянинг Дебрецен университети ва Тошкент кимё технологиялари институти, нуфузли илмий ташкилотлар ва лабораторияларни ўз ичига олган кимё-саноати илмий кластери ташкил этилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бу мутлақо асоссиз гаплар" - Шавкат Мирзиёев хориждагиларнинг даромадини солиққа тортиш бўйича ўз фикрини билдирди
#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
🔴#LIVE
15 минг талабага мўлжалланган Нурафшон давлат университети ташкил этилади
Келажакда ушбу шаҳарлар мамлакатимиз пойтахти билан узвий боғланган ҳолда ривожланади. Авваламбор, Нурафшон шаҳри яқин 10 йилда камида 200 минг аҳоли яшайдиган, замонавий ва аҳоли учун қулай, таълим, тиббиёт ва бизнес маркази бўлган шаҳарга айлантирилади.
Бунинг учун, шаҳарда 30 минг аҳолига мўлжалланган замонавий “Янги Ўзбекистон” турар жой массиви барпо этилиб, унда 5 та мактаб, 12 та боғча, 2 та оилавий поликлиника ва жамоат парки қурилади. Шунингдек, 15 минг талабага мўлжалланган Нурафшон давлат университети ташкил этилади. Давлат-хусусий шериклик асосида 150 миллион долларлик замонавий кўп тармоқли тиббиёт маркази барпо этилади.
Нурафшон шаҳридан пойтахтга олиб борувчи йўллар кенгайтирилиб, алоҳида йўлакда тезюрар электробуслар қатнови ташкил этилади. Бу орқали 2 та шаҳар ўртасида иш ва ўқишга қатнайдиган аҳоли учун қулай ва мунтазам транспорт қатнови йўлга қўйилади.
Шунингдек, Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Бекобод, Оҳангарон ва Янгийўл шаҳарлари ҳудуди кенгайтирилиб, ҳар бирида “Янги Ўзбекистон” уй-жой массивлари, ижтимоий объектлар ва “яшил майдонлар” барпо этилади.
Бугунги кунда Чирчиқ шаҳрининг “Ифтихор” маҳалласида барча зарур қулайликлар ва ижтимоий инфратузилмага эга янги турар-жой мавзеси бунёд этилиб, 2,5 минг хонадонли 39 та кўп қаватли уй қурилмоқда. Кейинги босқичда бу ерда яна 3,5 минг оилага мўлжалланган, 56 та замонавий уйлар барпо этилади. Ушбу тажрибани вилоятнинг бошқа шаҳарларида ҳам давом эттирамиз.

Тошкент вилояти «маҳаллабай» ишлаш бўйича намуна бўлиши шарт - Шавкат Мирзиёев
Ушбу имкониятлардан самарали фойдаланиш учун ёшларни янги бизнес кўникмаларига ўргатиш, маҳаллаларда ишларни тизимли ташкил этиш зарур. Сайловолди дастури доирасида мен ҳар бир вилоятга борганимда янги “маҳаллабай” ишлаш тизимини тушунтириб келяпман. Бу борада Тошкент вилояти “маҳаллабай” ишлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича намуна бўлиши шарт.
Ҳар бир маҳаллада жорий этилаётган ҳоким ёрдамчилари лавозимига кўзи ёнадиган, ишбилармон, янгиликларни жорий этишдан қўрқмайдиган, шашти баланд ёшларни танлаб оламиз ва ойлик маошини муносиб қилиб берамиз. Уларда зарур маблағ, ваколат ва механизмлар бўлади.
Биринчи бўлиб, ҳоким ёрдамчилари: маҳаллада уюшмаган ёшлар, ишсизлар, бўлажак тадбиркорлар рўйхати ва эҳтиёжларини аниқлайди; уларни касб-ҳунарга ўқитишни ташкил қилади ва пулини тўлаб беради; ўз ишини бошлаётганларга зарур ускуналар олишга кўмаклашади; банклар билан бирга, оилавий тадбиркорлик лойиҳаларини ишлаб чиқиш, кредит олиш ва ишга тушириш бўйича ёрдам беради. Туманни кўрмаган одам қандай қилиб раҳбар бўлади? Одамларни рози қиладиган, ишсизликни камайтирадиган, беморларни даволанишига кўмаклашадиган, таълимга эътибор берадиган – энг муҳими, маҳаллада ўзини кўрсатган одамни мен жамоамга оламан. Бўлмаса керак эмас! Қоғозда мақтаб ишга оладиган вақт ўтиб бўлди.
Умуман олганда, вилоятда кичик бизнес лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш кескин кўпайтирилади. Жумладан, оилавий тадбиркорлик дастурлари учун ҳар йили 1 триллион сўм имтиёзли кредит ресурслари ажратилади, халқаро молия ташкилотларидан 60 миллион доллар жалб қилинади, тадбиркорларга кредит фоизини компенсация қилишга қўшимча яна 100 миллиард сўм ажратилади. Ушбу маблағлар, лойиҳалар амалга оширилишига қараб, ҳар йили кўпайтириб борилади.
Ишсизлик юқори бўлган Бўка, Пскент, Оққўрғон, Бекобод туманларида янги тадбиркорлик субъектлари учун, 2025 йил 1 январга қадар ер, мол-мулк, айланмадан олинадиган солиқлар 1 фоиз, фойда солиғининг амалдаги ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгиланади. Бекобод ва Оққўрғон туманларини ривожлантириш дастурлари қабул қилиниб, уларга бюджетдан йилига 100 миллиард сўм ажратилади.

«Бундан буён барча ерлар фақат очиқ электрон танлов асосида ажратилади» - Шавкат Мирзиёев
Хабарингиз бор, жорий йилда ер муносабатларида янги давр бошланди. Очиғини айтадиган бўлсак, шу кунга қадар ердан фойдаланишда тадбиркорлар, фермерлар ва деҳқонларнинг эртанги кунга ишончи йўқ эди. Бундай ҳолатда деҳқон ер унумдорлигини ошириш, қўшилган қийматни яратиш, янги технологияларни жорий этишдан манфаатдор эмас эди. Шунинг учун ер ажратиш ва олиб қўйиш бўйича ҳокимларнинг ваколатлари бекор қилинди. Бундан буён барча ерлар фақат очиқ электрон танлов асосида ажратилади. Бу орқали Тошкент вилоятида илдиз отиб кетган коррупциявий ҳолатларга, “ер олди-сотдиси”га, ерни ўзбошимчалик билан эгаллашга барҳам берилмоқда. Ҳалигача ер сотиш бор. Камида иккита ер сотилади. Сотиб олган одам ҳам дарров шлакаблок билан ўраб олади. Нима, ернинг эгаси йўқми?
Янги тартиб асосида, вилоятда 14,5 минг гектар пахта ва ғалла ҳамда самарасиз боғ-токзорлар майдонлари қисқартирилиб, аҳолига 50 сотихгача узоқ муддатга ижарага берилади ва 30 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилади. Бу майдонларда маҳсулот ишлаб чиқариш кооперация асосида ташкил қилинади. Бунинг учун 100 миллиард сўм ажратилади.
Энг муҳими, ишлаб чиқаришни тизимли ташкил қилган ҳолда, ҳосилдорлик пахтада 60-65 центнерга, ғаллада 80-90 центнерга етказилади. Бунинг учун, биринчи навбатда, вилоятда 30-40 йил давомида экиб келинаётган эски ғўза ва ғалла навлари юқори ҳосилдор ҳамда эрта пишар янги навларга алмаштирилади. Шунингдек, 65 минг гектар пахта ва 50 минг гектар ғалла майдонларида сув тежовчи технологиялар жорий қилинади ҳамда йилига 20 минг гектар майдонда лазерли текислаш йўлга қўйилади. Бу ишларга келгуси беш йилда жами 1 триллион сўмга яқин субсидия маблағлари ажратилади.
Ўрта Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ, Оҳангарон, Оққўрғон, Бўка, Пскент туманларини кафолатли сув билан таъминлаш мақсадида, Оҳангарон сув омбори сиғими 100 миллион метр кубга оширилади. Шунингдек, 80 миллион доллар жалб қилиниб, 38 та насос станцияси модернизация қилинади.
Бундан ташқари, пахтачиликда механизация даражасини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Эсимда, пахта йиғим-терими ташкил қилишда “Тошкент технологияси” деган тажриба бўлар эди. Ўша пайтларда пахтанинг асосий қисми машиналарда териб олинган. Келгуси беш йилда бу тизим қайта тикланиб, камида 70-80 фоиз пахта ҳосили машиналар ёрдамида териб олинади. Бунда, машина терими харажатларининг 30 фоизи бюджетдан қоплаб берилади.
Интенсив технологияларни қўллаш ва ҳосилдорликни ошириш ҳисобига, мева-сабзавот ишлаб чиқариш ҳажми камида 2 баробар кўпайтирилади. Хусусан, Зангиота, Қибрай ва Тошкент туманларида 2 минг 700 гектар ғалла ва Юқори Чирчиқда 4 минг гектар пахта майдонлари босқичма-босқич қисқартирилиб, мева-сабзавотчилик ҳудудларига айлантирилади. Бу туманларда 50 та кластер корхоналари ташкил қилиниб, кооперация усулида экспортбоп маҳсулотлар етиштириш йўлга қўйилади.
Сабзавотчиликда энг асосий масала - уруғ тайёрлаш тизимини тўғри йўлга қўйиб олишимиз шарт. Бунинг учун, юқоридаги туманларда 200-300 гектардан ер майдонлари ажратилиб, алоҳида уруғчилик кластерлари фаолияти йўлга қўйилади.
Тошкент вилоятининг илмий салоҳиятидан тўғри фойдаланган ҳолда, вилоятдаги илмий муассасалар билан ҳамкорликда, ҳар бир кластер қошида илмий марказ ташкил этилади. Бундай кластерларга ишлаб чиқарилган уруғликни экспорт қилишга ҳам рухсат берилади.
Паркент, Қибрай, Пискент, Юқори Чирчиқ, Янгийўл, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида 50 минг гектар боғ ва токзорларнинг иқтисодий самарасиз бўлган 60 фоизи тўлиқ янгиланади. Шунингдек, янги ўзлаштириладиган ва лалми ерлар ҳисобидан ушбу туманларда 20 минг гектар майдонда интенсив боғ ва токзорлар барпо этилади.
Боғдорчилик илмий-тадқиқот институти ва Аграр университетнинг “ин-витро” лабораторияларидан самарали фойдаланган ҳолда, Тошкент, Паркент ва Қибрай туманларида йилига 5 миллион дона мева ва ток кўчатларини етиштириш ташкил қилинади. Бунга 10 миллион доллар ажратилади.