Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14.8K subscribers
9.38K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Кашкадарё вилояти Касби туманида томорқадан самарали фойдаланиш, йилига икки ва уч марта ҳосил олиш юзасидан амалий семинар ташкил этилди.
Тадбирда Республика кенгашидан М.Тиловов иштирок этди.
ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси: Ўзбекистон сайлов қонунчилиги яхшиланган

📍https://uza.uz/posts/309282

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
ЕХҲТнинг бюроси сайловчиларни хабардор қилишда замонавий технологиялардан фойдаланишни юқори баҳолади

📍https://uza.uz/posts/309289

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Имконияти чекланган болажонлар учун замонавий МТТ фойдаланишга топширилди

📍https://uza.uz/posts/309263

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
“Геология-қидирув ишларини янада рағбатлантириш ва ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

🔰2022 йил 1 январдан ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини танлов савдоларига чиқаришнинг махсус тартиби ўрнатилади. Бунда:

🔹 сотув суммаси ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи учун бонус суммаси сифатида қаралади ва танлов савдолари ташкилотчиларининг харажатларини чегирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилади;

🔸 танлов савдолари ташкилотчиси ёки танлов савдолари иштирокчилари қонунчиликда белгиланган тартибда фойдали қазилмаларни қазиб олишда (ажратиб олишда) айрим солиқ турлари бўйича солиқ ставкаларини оширилган миқдорда таклиф қилиш ҳуқуқига эга.

2022 йил 1 январдан бошлаб фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқи учун ундириладиган тижоратбоп топилма бонусини ҳамда фойдали қазилмаларни аниқлаш ва разведка қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун ундириладиган имзоли бонусни бекор қилинади.

🔰2022 йил 1 январдан бошлаб:

🔸 геология-қидирув ва (ёки) изланиш ишлари ўтказиш учун ажратилган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи солиш объекти ҳисобланмайди;

🔹ажратилган майдон ва фойдали қазилма турларидан келиб чиқиб, қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган миқдорда ҳисоблаб чиқиладиган, геологик ўрганишлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия тўлови жорий қилинади;

🔸геологик ўрганишлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия тўловининг 70 фоизи республика бюджетига, 15 фоизи – вилоят маҳаллий бюджетига, 15 фоизи – туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига йўналтирилади.

Геология-қидирув ишларини амалга оширувчи юридик шахслар, шунингдек, улар томонидан жалб этиладиган пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари қуйидагилардан озод этилади:

🔸 конларни қидириш, аниқлаш ва ишлатиш даврида геологик қидирувни амалга ошириш учун зарур бўлган махсус техникаларни вақтинча олиб киришда даврий божхона тўловлардан;

🔹конларни қидириш, аниқлаш ва ишлатиш бўйича ишларни бажариш учун зарур бўлган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналар, моддий-техника ресурслари ва махсус техникаларни импорт қилишда божхона божидан.

Геология-қидирув ишларини амалга оширувчи юридик шахсларга қўшилган қиймат солиғи суммасини қоплаб бериш Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда, бироқ ариза берилган кундан бошлаб 30 кундан кечиктирмай амалга оширилади.

❗️ 2021 йил 1 октябрдан бошлаб:

🔸 табиий газни экспортга реализация қилишда акциз солиғи ставкаси ноль фоиз миқдорида белгиланади;

🔹 юридик шахслар табиий газни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божидан озод қилинади.

2022 йил 1 январдан қуйидагиларни назарда тутувчи “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади:

🔸 Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини нефть ва табиий газ бўйича 10 фоизгача, олтин ва мис учун 7 фоизгача, вольфрам учун 2,7 фоизгача ва уран учун 8 фоизгача камайтириш;

🔹ер қаъридан фойдаланувчилар учун рента даромади солиғини жорий этиш;

🔸 янги нефть ва газ қудуқларини, саноат усулида фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб, дастлабки икки йил давомида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ тўлашдан озод қилиш, кейинги уч йилда ушбу солиқ учун белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизига камайтирилган ставкани қўллаш;

🔹норуда фойдали қазилмалар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини унификация қилиш;

🔸рента даромади солиғини тўловчи чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга солиқ ҳисобини АҚШ долларида юритиш ҳуқуқини бериш.

@a_xaitov
🔴 #LIVE

Қашқадарё – қадимий ва табаррук замин, мард, бағрикенг ва ғурури баланд инсонлар юрти– Шавкат Мирзиёев

Қашқадарё – қадимий ва табаррук замин, мард ва бағрикенг, меҳнаткаш ва лафзи ҳалол, ғурури баланд инсонлар юртидир. Бу воҳа ўзининг ноёб табиий бойликлари, улкан саноат салоҳияти билан юртимизнинг бугунги ижтимоий-иқтисодий ривожига беқиёс ҳисса қўшиб келаётгани эл-юртимизга яхши маълум.

2700 йиллик тарихга эга Шаҳрисабз ва Қарши шаҳарлари билан бутун халқимиз фахрланади. Ўрта асрларда Насаф, яъни бугунги Қарши Ислом цивилизациясига беқиёс ҳисса қўшгани учун “Мадина” деган олий мақомга сазовор бўлган.

Бундай юксак мақомга Ислом оламида фақат 8 та шаҳар лойиқ кўрилган.“Илм ва дин қуббаси” номини олган Шаҳрисабздаги Оқсарой, Дорус-саодат, Дорут-тиловат каби меъморий обидалар, Темурийлар Ренессанси даврининг буюк намуналари сифатида беқиёс аҳамиятга эга.

Испания Қироллигидан Амир Темур бобомиз ҳузурига элчи бўлиб келган Клавихонинг: “Парижнинг энг нозик дидли зодагонлари ҳам Оқсаройни кўрганида ҳайратдан лол қолар эди”, деган сўзлари ҳам фикримизни тасдиқлайди.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни Қашқадарё вилояти сайловчилари билан учрашди.

Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди. Бу дастур иқтисодий-ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга қаратилган ўнта устувор йўналишдан иборат.

Шавкат Мирзиёев 11 октября встретился с избирателями Кашкадарьинской области.

Шавкат Мирзиёев выступил с докладом о своей предвыборной программе, которая состоит из десяти приоритетных направлений развития экономических и социальных сфер.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube