Aktam XAITOV | rasmiy kanal
16.2K subscribers
9.41K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
❗️Изчил ислоҳотларга мос рамзимиз бор

6 сентябрда бўлиб ўтган OʻzLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги VIII мажлиси рамзни ўзгартириш масаласи кўриб чиқилди ва бир овоздан тасдиқланди.

Рамз ромб ичига жойлаштирилган 4 та геометрик шаклдан иборат уйғунлашган ҳолда яхлит яратувчанлик ва бирлаштирувчи саккиз қиррали юлдуз композициясини акс эттирган.

Бунда 4 та мақсад ва партия номи қисқартмасидан олинган 4 ҳарф – OLDP синергия ҳосил қилиб, геометрик шаклларга айланган.

Янгиланган рамзда тим кўк рангнинг икки хил туридан: тим (тўқ) кўк, оч тим кўк рангдан фойдаланилган.

Демак, партия рамзи тасвирида фойдаланилган рангларни шундай тавсифлаш мумкин:
👇

👉оқ ранг – поклик, беғуборлик, софликни, орзу ва хаёллар тозалиги, ички гўзалликка интилиш тимсоли;

👉оч тим кўк ранг – мовий, беғубор ва тиниқ сув рамзи бўлиб, ҳаётнинг асосий манбаларини ифодалайди;

Батафсил: https://uzlidep.uz/news-of-party/10050

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Yangi O'zbekiston - Yangi imkoniyat!

24 октябрь - Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни

👉🏻Telegram - Facebook - Instagram - You Tube - Twitter - Портал
❗️Изчил ислоҳотларга мос рамзимиз бор

6 сентябрда бўлиб ўтган OʻzLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги VIII мажлиси рамзни ўзгартириш масаласи кўриб чиқилди ва бир овоздан тасдиқланди.

Рамз ромб ичига жойлаштирилган 4 та геометрик шаклдан иборат уйғунлашган ҳолда яхлит яратувчанлик ва бирлаштирувчи саккиз қиррали юлдуз композициясини акс эттирган.

Бунда 4 та мақсад ва партия номи қисқартмасидан олинган 4 ҳарф – OLDP синергия ҳосил қилиб, геометрик шаклларга айланган.

Янгиланган рамзда тим кўк рангнинг икки хил туридан: тим (тўқ) кўк, оч тим кўк рангдан фойдаланилган.

Демак, партия рамзи тасвирида фойдаланилган рангларни шундай тавсифлаш мумкин:
👇

👉оқ ранг – поклик, беғуборлик, софликни, орзу ва хаёллар тозалиги, ички гўзалликка интилиш тимсоли;

👉оч тим кўк ранг – мовий, беғубор ва тиниқ сув рамзи бўлиб, ҳаётнинг асосий манбаларини ифодалайди;

Батафсил: https://uzlidep.uz/news-of-party/10050

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Янги Ўзбекистонга янги ютуқ ва муваффақиятлар билан кириб борамиз

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10064

#uzlidep #Mirziyoyev #yangikitob #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Китоб тақдимоти ёшларда катта таассурот уйғотди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10066

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ташаббуси билан Наманган муҳандислик қурилиш институтида Президентининг яқинда нашрдан чиққан “Янги Ўзбекистон стратегияси” номли китоби тақдимоти бўлди.

#uzlidep #Mirziyoyev #yangikitob #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Forwarded from platforma.uz
Ўзбекистон Президенти чет элдаги афғон активларини музлатишни тўхтатишни таклиф қилди

ШҲТ саммитида маъруза қилган Шавкат Мирзиёев чет элдаги афғон активларини музлатишни тўхтатишни таклиф қилди. Бу Афғонистондаги гуманитар инқирознинг олдини олиш ва қочқинлар оқимини камайтиришга хизмат қилади деб ҳисоблайди Ўзбекистон етакчиси.

Президентнинг сўзларига кўра, Афғонистондаги бугунги ҳолат мамлакатнинг янги ҳукумати билан мулоқотни ривожлантиришга олиб келади.

Мирзиёев, шунингдек, ШҲТ-Афғонистон форматида олий даражадаги учрашувларни ўтказишни таклиф қилди. Бу жараёнда Тошкент асосий минбарга айланиши мумкин.

@platformauzb
Forwarded from SAFAR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир вақтлар Орол балиқчилар, дам олувчилар, маҳаллий аҳоли учун сўлим гўша бўлган. Аммо йиллар ўтиб бу улкан сув ҳавзасидан юз минглаб гектар чўллар, зарарли туз майдонлари қолди.

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё учун катта фожеалардан бири бўлган Орол муаммоси учун доимий равишда қайғуриб келган. БМТ Ассамблеясида сўзлаган нутқида ҳам бутун дунё эътиборини инсониятнинг мана шу фожеасига қаратган ва ҳозиргача Орол келтираётган зарарни камайтириш йўлида ҳаракат қилиб келмоқда. Ўтган йиллар давомида қумли, тузли чўл бағрига саксовуллар экиш акцияси ҳам президент ташаббуси билан амалга оширилганди.

@SafarBlog
“Тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий ва солиқ юкини янада камайтириш, бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

Унга кўра, 2021 йил 1 октябрдан қуйидагилар бекор қилинади:

🔹 қатъий белгиланган миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчиси бўлган ЯТТ томонидан солиқ органларига солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти;

🔸 алоҳида тайёр импорт истеъмол товарларининг божхона декларацияси расмийлаштирилган санадан кейин 12 ой ўтгач сотувга қўйилиши ҳамда чакана савдода реализация қилинишига қўйилган тақиқ.

❗️2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар республика туманларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларига белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси 2 бараварга пасайтирилган ҳолда БҲМнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади.

2021 йил 1 октябрдан тегишли давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг назорат функциялари бекор қилинади.

2022 йил 1 апрелдан босқичма-босқич мажбурий талабларнинг электрон реестри жорий қилинади.

🔰 2022 йил 1 январдан:

назорат қилувчи органлар тадбиркорлик субъектлари фаолиятини белгиланган тартибда тасдиқланган саволнома бўйича текширади;

Савдо-саноат палатаси аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектининг фаолиятини текширишда ушбу тадбиркорлик субъекти розилиги билан Савдо-саноат палатаси ходимлари иштирок этади;

Текширишларни рўйхатга олиш китобининг ҳисоби электрон тарзда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан юритилади;

тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувларни ўтказишга қонунбузилишларга йўл қўйилишининг олдини олиш бўйича профилактика тадбирлари белгиланган тартибда ўтказилгандан сўнг йўл қўйилади (солиқ текширувлари, жиноят ишлари ва тезкор-қидирув фаолияти доирасидаги текширувлар бундан мустасно).

💻 2022 йил 1 апрелгача тадбиркорлик соҳасида давлат назорати билан боғлиқ катта ҳажмдаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш имконини берувчи “Ягона давлат назорати” ахборот тизими ишга туширилади.

📈2022 йилдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига маъмурий босим даражасини аниқлаш ва енгиллаштириш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги индекси жорий этилади.

@a_xaitov
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Ўзбекистон Либерал-деморатик партиясининг тарғибот тадбири
#18sept #saylov2021 #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти – Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома ташкилоти” форматидаги учрашувдаги нутқи

📍
http://uza.uz/posts/302993

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Агросаноат бозори портали тузилади

Шу йил 19 сентябрдаги Ҳукумат қарорига кўра (574-сонли) "Электрон агросаноат бозори портали" ташкил этилади.

Мазкур портални Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Агросаноатни рақамлаштириш маркази” давлат муассасаси ташкил этади.

Электрон портал 2021 йил 1 октябрдан 1 декабргача “тест режими”да ишлаб, 2022 йил 1 январдан тўлиқ ишга туширилади.

Электрон портал қуйидагиларни назарда тутади:

✔️ ички бозорни асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш даражаси доимий баҳоланади;

✔️ хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида онлайн режимда кооперация алоқалари йўлга қўйилиб, электрон савдолар ташкил этиш имконияти яратилади.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида муаммолардан бири - бу экин экиш, маҳсулот етиштириш хақида тезкор ахборот берадиган, тез янгиланиб турувчи маълумотлар етишмаслиги.

Порталнинг ишга тушиши бу муаммони ечишга қаратилган муҳим қадам бўлади деган умиддамиз.

@a_xaitov
#Фоторепортаж

Сирдарёлик ёшлар парламент фаолияти
билан яқиндан танишди

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram