Aktam XAITOV | rasmiy kanal
12.9K subscribers
9.64K photos
2K videos
22 files
5.47K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Шерободда эҳтиёжманд ва ишсиз оилаларга ғалладан бўшаган ерлар бериляпти

Сурхондарёнинг Шеробод туманида бу йил ғалладан бўшаган майдонлар 12,2 минг гектарни ташкил этади. Ғалладан бўшаган майдонлар — такрорий экинлар орқали минглаб оилаларга даромад олиш имкони дегани.

Тумандаги мазкур ғалладан бўшаган ерларнинг 20 фоизи такрорий экинлар учун фермер ва деҳқонларнинг ўз эҳтиёжларига сарфланади. Қолган барча ерлар фойдаланиш учун бошқа фуқароларга берилади.

Такрорий экин учун мазкур ерлар биринчи навбатда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга берилади. Шунингдек, эҳтиёжманд ҳамда ишсиз бўлган аҳоли вакилларига ҳам ажратилади.

Оилаларнинг имкониятига қараб бир марталик мавсумий фойдаланиш учун ерлар 20 сотихдан ярим гектаргача берилади. Айни кунларда туманнинг қатор ҳудудларида фермер хўжалиги дала майдонларидан ер ажратиб бериш ишлари бошлаб юборилди.

Жумладан, 4-сектор ҳудудидаги “Ботош” фермер хўжалиги даласида ҳам семинар ташкил этилиб, ушбу даладан яна 51 нафар ишсиз аҳоли вакилларига 20 сотихдан деҳқончилик билан шуғулланишлари учун ер ажратиб берилди.

Семинар давомида ер олган фуқароларнинг саволларига Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари ҳамда соҳа вакиллари жавоб берди. Шунингдек, мазкур тадбирларда туман ҳокими З.Давлатов ва такрорий экин бўйича вилоятдан бириктирилган вакиллар, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тумандан бириктирилган масъуллар ва туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, фермер хўжалик раҳбарлари иштирок этмоқда.

Ажратилган ерларда ҳозирда шудгорлаш ишлари бошланган.

Шерободда эҳтиёжманд, ишсиз аҳоли қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга зарур даромад манбаи яратиш, ўз тадбиркорлик фаолиятларини бошлашлари учун кўмаклашиш мақсадида қилинаётган бу каби ташаббуслар биринчи марта эмас. 2020 йилда ҳам кўплаб аҳоли худди шу йўсинда деҳқончилик қилиб фойда олган.

Хусусан, “ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси асосида ёшларга бир гектардан ер ажратиб берилган ва бу ижобий натижа берган эди.

https://kun.uz/news/2021/06/17/sherobodda-ehtiyojmand-va-ishsiz-oilalarga-galladan-boshagan-yerlar-berilyapti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Учқўрғон туманида ғалладан бўшаган ер такрорий экин экиш учун ишсиз аҳолига ажратиб берилмоқда

Туманда ғалладан бўшаган ерларга такрорий ҳосил экишни тизимли ташкил қилиш, айниқса, ердан фойдаланишда тумандаги "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари"даги фуқаролар шунингдек, ишсиз аҳоли қатламига бериш иш билан таъминлаш ишлари туманда жадал суратларда бормоқда. Жумладан, ҳар бир хонадоннинг оилавий аҳволи ўрганилиб, улар тўғрисида маълумотлар базаси шакллантирилган.
Инсон борки, ҳаётда ҳамиша орзу-умидлар билан яшайди.

Доимий иш жойига, даромад манбаига эга бўлишни, жамиятга, юртига фойдаси тегишни истайди. Қаерда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилса, хатоликлар камаяди, ҳудуд ривожланади. Бундай одамлар эса дунёни янгилашга, ўзгартиришга қодир бўлади. Бу инкор қилиб бўлмас ҳақиқатдир.


https://uza.uz/uz/posts/bosh-maqsad-har-bir-xonadonning-iqtisodiy-barqarorligini-taminlash_277736
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Актам Хаитов Ургут туманида деҳқончилик ва томорқачиликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди

Бугунги кунда туманда 1245 та фермер хўжаликлари ҳамда 76 832 та томорқачилар мавжуд.

Туманда 10дан зиёд “Томорқа хизмати” МЧЖлар ташкил этилган бўлиб, 50 мингдан зиёд аҳоли томорқалари қамраб олинган.

Тумандаги 96 нафар хотин-қизларга Кенгаш ҳузуридаги Жамғарма ҳисобидан 480 млн. сўм кредит ажратилиб, ихчам иссиқхоналар қуриб берилди.

Партия вакиллари тумандаги “Темур Тўлаган кўчат ва ниҳоллари” кўп тармоқли фермер хўжалигида бўлиб, унинг фаолияти билан танишди.

Бу ерда йилига 10 тонна гўшт ва 480 тонна сут етиштирилмоқда. Келгусида сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш корхонасини ташкил қилиб, 10 нафар ёшларни ишли қилмоқчи.

Бундан ташқари, 2 гектар ерда замонавий иссиқхона, 1 гектарга паррандачилик цехи қуриш орқали 25 нафар янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган.

Фермер хўжалигида Томорқачилик кластери ва махсус ўқув маркази ташкил этиш режалаштирилди.

#uzlidep #Xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоятида ғалла ўрими ва такрорий экинлар экишни уюшқоқлик билан ташкил этиш тадбирлари давом этмоқда...
Ўзбек маҳсулотлари Европага чиқишига нима тўсиқ бўлмоқда? — мутахассис билан суҳбат

Ишлаб чиқарилган ёки етиштирилган маҳсулотларни Европага экспорт қилиш. Бугунги кунда тадбиркор учун бундан-да жозибали яна нима бўлиши мумкин? Европага чиқишни режалаштираётган потенциал экспортчиларга қандай тавсиялар бор?

👉 https://kun.uz/69347400

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
☑️ Тадбиркорлик кодекси ишлаб чиқилмоқда

Кодекс лойиҳаси ақлли тартибга солиш (smart regulation) концепциясига мувофиқ қонун ижодкорлигининг замонавий услубларидан ҳисобланган “One in two out”, BPR тамойиллари асосида ишлаб чиқилмоқда.

Кодекс нима учун керак?

1️⃣ Ҳозирда тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари тарқоқ ҳолда ва ниҳоятда кўп миқдорда қабул қилинган. Хусусан, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ 5000 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд.

Уларнинг кўплиги улар ўртасида коллизияларни келтириб чиқариши мумкин, зарур бўлган қонунчилик ҳужжатини топиш ҳамда амалда қўллашда қийинчиликларни келтириб чиқариши табиий. Бу эса тадбиркорлик субъектларининг асосли эътирозларига сабаб бўлади.

2️⃣ Соҳани ҳуқуқий тартибга солишда замонавий тенденциялардан келиб чиқиб бўшлиқларни бартараф этиш зарурияти мавжуд.

янги ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тўлиқ тартибга солиш масаласи турибди.

👉Масалан, “ўрта бизнес” мезонлари, инновацион тадбиркорлик ва электрон тижоратнинг кириб келиши (стартап-корхоналар, инновацион кластерлар, технологик парклар ва б.).

☝️Тадбиркорлик кодексининг қабул қилиниши тарқоқ ҳолда ҳамда турли коллизиялар мавжуд бўлган қонунчилик ҳужжатларини ягона ҳужжатга бирлаштириш, тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини барқарорлаштириш, давлатнинг тадбиркорлик соҳасига аралашувини камайтириш, шунингдек, тадбиркорлик ҳуқуқи соҳасида ягона ёндашувни белгилашга хизмат қилади.

🖥 Лойиҳа сентябрь-октябрь ойларида жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилади.

Лойихани ишлаб чиқишда Адлия вазирлиги, Бизнес омбудсман, Савдо саноат палатаси, ЎзЛиДеП мутахассислари, экспертлар жалб этилган.

#uzlidep #kodeks

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Forwarded from Qahramon Ergashev
Ўзбекистонда 2021 йил якунигача 10та электр станция ишга туширилади
17 июня 2021
Энергетика вазирлигига кўра, бу 10 та станция ишга тушгач, Ўзбекистон энергетика тизимининг умумий қуввати 16 минг мегаваттга яқинлашади ва 2016 йилга нисбатан 52 фоизга ошади.
2021 йил якунига қадар республикада умумий қуввати 1 800 мегаватт бўлган 10 та электр станция (иссиқлик ва қуёш электр станциялари) ишга туширилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати Kun.uz'га маълум қилди.
Қайд этилишича, айни пайтда Тошкент, Бухоро, Хоразм, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида электр станциялари қурилмоқда.
Улар ишга тушгач, Ўзбекистон энергетика тизимининг умумий қуввати 16 минг мегаваттга яқинлашади ва 2016 йилга нисбатан 52 фоизга ошади.
2025 йилгача эса бу кўрсаткич 25 600 мегаваттгача, 2030 йилга қадар 29 200 мегаваттгача оширилиши режалаштирилган. Яъни 10 йил давомида умумий қувватни қарийб икки баробарга ошириш кўзда тутилган.
«Агар дунёда энергия истеъмолининг 23 фоизи уй-жой секторига тўғри келса, Ўзбекистонда бу – 40 фоиз. Хусусан, Европада 1 квадрат метр учун энергия сарфи йилига 120-150 киловатт соатни ташкил қилса, Ўзбекистонда мазкур кўрсаткич 390 киловатт соатдан ошади ёки 240-270 киловатт соат кўпроқни ташкил қилади.
Мутахассислар фикрича, 10 йилдан кам вақт ичида республика аҳолиси ва иқтисодиёт тармоқларидан электр энергиясига бўлган талаб икки баравар кўпаяди. Яъни 2030 йилга қадар 120,1 миллиард киловатт соат электр энергиясини ишлаб чиқаришга эришилади (2020 йилда бу кўрсаткич 66,4 миллиард киловатт соат)», – дейилади вазирлик маълумотида.
Ҳисоб-китобларга кўра, 2016 йилда республикада ўртача кунлик электр энергияси истеъмоли 137,8 миллион киловатт соат бўлса, бу кўрсаткич 2021 йил 1 июнь ҳолатига 183,7 миллион киловатт соат ёки 33,4 фоизга кўпни ташкил қилмоқда.
Қайд этилишича, бугунги кунда электр энергияси истеъмолчилари сони 7 миллион 268,9 минг киши ва бу 2016 йилга нисбатан 947,8 мингтага ортиқдир. Шундан 336,6 минг нафари юридик истеъмолчилар бўлиб, ўтган 5 йил мобайнида улар сони 69,1 мингга кўпайган.
Вазирлик 2021 йил охиригача мамлакатда 26 300 километр паст кучланишли электр узатиш тармоқлари ва 9 мингдан ортиқ трансформатор пунктлари таъмирланишини ҳам маълум қилди.
Шунингдек, 2030 йилга қадар 130 минг километр электр узатиш тармоқлари ва 40 мингдан ортиқ трансформаторлар босқичма-босқич модернизация қилиниши билдирилди.
Ҳозирда Ўзбекистон энергетика тизимининг мавжуд ишлаб чиқариш қуввати 14 131 мегаваттни ташкил қилмоқда. 2000 йилда бу кўрсаткич 7 750 мегаватт, 2016 йилда 10 830 мегаватт эди. Яъни 16 йил ичида деярли 3 минг мегаватт қўшилган бўлса, худди шунча ҳажмдаги қувват сўнгги уч йилда қўшилишига эришилган.
Депутат ёрдамчиси👇

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасида депутат бир нафар депутат ёрдамчисига эга бўлиши мумкинлиги, 18-моддасида эса депутатларни ахборотга оид ва маълумотнома материаллари, мутахассисларнинг маслаҳатлари билан таъминлашни ташкил этиш депутатларнинг тегишли ёрдамчилари томонидан ҳам амалга оширилиши белгиланмоқда.

https://xs.uz/uzkr/58389
Бош мақсад – ҳар бир хонадоннинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш

Халқимизда “Уйи борнинг ўйи бўлмайди” деган нақл бор. Бу – рўзғор бутлиги, кўнгил хотиржамлиги ва фарзандлар камоли учун шахсий турар жойнинг ўрни жуда муҳим эканига ишорадир. Чунки инсон борки, ўз уй-жойи, бошпанаси бўлишини истайди ва шунинг учун интилади.

👉
БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Мўйноқлик O’zLiDeP фаоли “Ташаббус – 2021” танлов ғолиби бўлди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9388

Амина Бегжанова “Энг яхши тадбиркор аёл” йўналиши бўйича биринчи ўринни эгаллаб, унга биринчи даражали диплом ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг совғаси “Nexia - 3” автомобили топширилди.

#uzlidepfaoli #tashabbus

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ошкоралик, шаффофлик бор жойда ноқонуний ҳолатлар барҳам топади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9389

Эндиликда давлат органлари ва ташкилотлари ҳар йили 1 мартга қадар ўз фаолиятига оид ҳисоботни расмий веб-сайтларига жойлаштириб, 10 мартга қадар уни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш жойи ва вақти ҳақида хабар беради.

#uzlidep #deputat #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Бепарво бўлмайлик, пандемия тугагани йўқ!

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9399

Барчамиз кўча-куйда, жамоат жойларида белгиланган карантин қоидаларига нисбатан беписанд муносабатнинг гувоҳи бўляпмиз. Ҳолбуки, хотиржамликка берилишга ҳали эрта.

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
📍Шоли етиштирувчиларга қулай шарт-шароитлар яратилади

2021 йил 10 июндаги Ҳукумат қарори билан шоли экиш учун сотиб олинган замонавий уруғ сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.

☑️ Ҳукуматнинг мазкур қарори Президентимизнинг "Шоли етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2021 йил 2 февралдаги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилди.

☑️ Ҳукумат қарорига кўра, 2021 йил 31 декабрга қадар шоли етиштириш учун замонавий уруғ сеялкалари ҳамда кўчатлаб экиш ускуналарини сотиб олган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига сотиб олинган уруғ сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг 20 фоизгача қисмини қоплаб бериш тартиби белгиланмоқда.

🚜 Шунга кўра, субсидиялар фақат талабгор томонидан сотиб олинган кунда ишлаб чиқарилганига бир йилдан ошмаган қишлоқ хўжалиги техникаси учун ажратилади.

📝 Талабгор субсидия олиш учун тегишли ҳужжатларни туман (Қувасой шаҳри) қишлоқ хўжалиги бўлимларига ёзма ва электрон шаклда тақдим қилади.

Туман (Қувасой шаҳри) қишлоқ хўжалиги бўлимлари ҳужжатларни 3 кун ичида ўрганиб чиқади.

🔎 Ҳужжатлар талабларга мувофиқ бўлса, 1 иш кунида Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборилади ва улар томонидан таҳлил қилинади.

➡️ Шундан сўнг таҳлиллар 1 иш кунида Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига юборилади.

💰 Жамғарма уларни 3 иш куни ичида ўрганиб чиқиб, натижасига кўра субсидиялар ажратилади.

💰Сотиб олинаётган қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 20 фоизгача бўлган миқдордаги субсидия пул маблағларини талабгорнинг аризада кўрсатилган асосий банк ҳисобварағига ўтказиш орқали ажратилади.

🔄 Талабгор субсидия олиш учун қайта мурожаат қилиши мумкин.

➡️ Жамғарма томонидан ажратилган субсидиялардан мақсадли фойдаланишни ва тўловларни ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиш Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

🔰Мазкур қарор республикада шоли етиштирувчиларни рағбатлантириш билан бир қаторда аҳолини арзон ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулоти билан таъминлашга хизмат қилади.

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Деновлик тадбиркор муаммосига ечим топилди

Актам Хаитов Сурхондарё вилояти Денов ва Сариосиё туманларида бўлиб, тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, оилавий корхоналар фаолияти ҳамда бизнес соҳа вакилларининг муаммоларини ўрганди.

Батафсил видеолавҳада ☝️

#uzlidep #Xaitov #tadbirkorgayordam

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
O‘zLiDeP вакиллари Туркия элчиси билан учрашди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9411

О встрече УзЛиДеП с представителями Посольства Турции

👉 https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/9411

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌Президентимизнинг "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида белгиланган вазифалар ижроси ва уларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Янгийулда тадбир ташкил этилди

❗️Актам Хаитов: Бу тарихий фармон бўлиб, шу пайтгача амал қилган ер муносабатларини мутлақо янги шаклда ташкил қилишга имкон беради

Бу фармондан келиб чиқиб қатор қонунларга ўзгартириш киритаяпмиз

Туман ва шаҳар ҳокимларининг ваколатлари чекланди

Ер ажратиш масаласи эндиликда фақат вилоят ҳокимлиги орқали амалга оширилади

Батафсил видеолавҳада ☝️

#uzlidep #Xaitov #yermasalasi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
В Янгиюле организовано мероприятие, направленное на обеспечение исполнения и разъяснение широкой общественности сути и значения указа Президента «О мерах по обеспечению равенства и прозрачности в земельных отношениях, надежной защите прав на землю и превращению их в рыночный актив».

❗️Актам Хаитов: Это исторический указ, предоставляющий возможность для организации абсолютно новой формы действовавших до нынешнего времени земельных отношений.

- В соответствии с указом вносим изменения в ряд законов.

- Ограничены полномочия хокимов районов и городов

- Теперь вопрос выделения земель будет решаться только на уровне хокимията области

#uzlidep #Xaitov

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube