☑️ Қўшимча чоралар кўрилмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритишни назарда тутувчи “Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни таъминлашнинг қўшимча чоралари тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини муҳокама этиб, маъқулладилар.
Унга кўра жорий йил 1 майдан 31 декабрга қадар айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қўшилган қиймат солиғидан озод қилинмоқда. Булар:
👉Республикамиз ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш;
👉ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма.
Тезкорлик билан депутатлар томонидан ишлаб чиқилган ва маъқулланган мазкур қонун лойиҳаси коронавирус пандемияси даврда мамлакатимиз аҳолисининг ўсимлик ёғи маҳсулотларига эҳтиёжини инобатга олиб, нарх-навонинг ошишига асоссиз йўл қўймасликка қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Шунингдек, мамлакатимизда ўсимлик ёғига талабни ҳисобга олиб, жорий йилда соя, кунгабоқар ва бошқа мойли экинлар экиш ҳажмлари сезиларли даражада кўпайтирилди, бунинг учун зарур уруғликлар фермер ва дехқонларга етказиб берилган.
@a_xaitov

Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
✋Сенаторлар “Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қонунни маъқуллади
✅ Ички бозорларда ўсимлик ёғи нархи кескин ошишининг олдини олиш мақсадида мазкур Қонун билан Солиқ кодексига ўзгартиш киритилиб, унга кўра 2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар:
➖ мамлакатимиз ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек, соя данагини олиб кириш ҳамда;
– ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича маблағлар айланмаси ҚҚСдан озод қилинмоқда.
☝️Қолаверса, 2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар бўлган даврда:
➖кунгабоқар ва пахта уруғлари, кунгабоқар ёғи ва пахта ёғи маҳсулотларига нисбатан мазкур Қонун билан экспорт божи жорий этилмоқда.
➖Мазкур Қонуннинг маъқулланиши орқали мойли экинлар экилиши устидан ҳам қатъий мониторинг ўрнатилиши кутилмоқда.
#uzlidep #narxnavo
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube

O'zLiDeP ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ўртасида Бош битим имзоланди
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8940
❗️Бош битимнинг асосий мақсади юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни, аҳолига, айниқса хотин-қизларга яратилаётган имкониятлар ва шарт-шароитларни кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилиш мақсадида республика миқёсида ҳурматга сазовор бўлган маҳалла фаоллари, тадбиркор, фермер, ишбилармон хотин-қизларни жалб этиш орқали “O‘zLiDeP аёллари – Янги Ўзбекистон бунёдкори!” лойиҳаси доирасида ҳар бир маҳалла қошида “O‘zLiDeP фаоли - ислоҳотлар тарғиботчиси!” клубини ташкил этишдан иборат.
#uzlidep #hamkorlik
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8940
❗️Бош битимнинг асосий мақсади юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни, аҳолига, айниқса хотин-қизларга яратилаётган имкониятлар ва шарт-шароитларни кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилиш мақсадида республика миқёсида ҳурматга сазовор бўлган маҳалла фаоллари, тадбиркор, фермер, ишбилармон хотин-қизларни жалб этиш орқали “O‘zLiDeP аёллари – Янги Ўзбекистон бунёдкори!” лойиҳаси доирасида ҳар бир маҳалла қошида “O‘zLiDeP фаоли - ислоҳотлар тарғиботчиси!” клубини ташкил этишдан иборат.
#uzlidep #hamkorlik
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббуслари қўллаб-қувватланади
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8941
Жорий йилда ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш, тадбиркорлик ғоя ва ташаббусларини рағбатлантириш, улар муносиб даромад олиши учун қўшимча шароитлар яратиш бўйича жуда катта марра ва муҳим вазифалар белгилаб олинган бўлиб, бу борада O'zLiDeP ва унинг парламентдаги фракцияси Президентимиз томонидан белгилаб берилган аниқ вазифалар ижросини таъминлашга қатъий бел боғлаган.
#uzlidep #Xaitov #munosabat
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8941
Жорий йилда ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш, тадбиркорлик ғоя ва ташаббусларини рағбатлантириш, улар муносиб даромад олиши учун қўшимча шароитлар яратиш бўйича жуда катта марра ва муҳим вазифалар белгилаб олинган бўлиб, бу борада O'zLiDeP ва унинг парламентдаги фракцияси Президентимиз томонидан белгилаб берилган аниқ вазифалар ижросини таъминлашга қатъий бел боғлаган.
#uzlidep #Xaitov #munosabat
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Forwarded from Sherzodbek Rafikdjanovich
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Асакадаги паррандачилар маҳалласи: улар жўжа боқиб миллионлар ишлашмоқда
Асакада яшаш уйининг кичик хонасини ажратиб, жўжа боқиб даромад топаётган оилалар ҳақида эшитишимиз ҳамоно туманидаги «Бахрин» МФЙга ташриф буюрдик. Маҳалла вилоятда ўзининг зотдор товуқлари, турли хилдаги жўжалари билан донг таратган.
👉 https://kun.uz/64028676
⬇️ Андижон хабарлари
👉 @KunuzAndijonvil

Forwarded from Samarqandliklar 🇺🇿
🍉 Қашқадарёдаги иссиқхонада экилган тарвуз кўчатлари ҳосилга кирибди. 15 кундан сўнг тарвузлар пишиб етилади экан.😳
Деҳқонларнинг маълум қилишича, улар тарвуз етиштиришда ўзига хос усулдан фойдаланиб, ер қаъридан сизиб чиққан иссиқ сув ёрдамида иссиқхонада тарвуз етиштиришган.
(Самарқандликларга қўшилинг)
👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE9LVsniYmDmrFe-vA
Деҳқонларнинг маълум қилишича, улар тарвуз етиштиришда ўзига хос усулдан фойдаланиб, ер қаъридан сизиб чиққан иссиқ сув ёрдамида иссиқхонада тарвуз етиштиришган.
(Самарқандликларга қўшилинг)
👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE9LVsniYmDmrFe-vA
Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☑️ ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР КЕНГАЙДИ
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар давлатимиз раҳбарининг шу йил 21 апрелдаги қарорида назарда тутилган.
❗️Мазкур қарор билан 2021 йил 1 майдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги қўшимча чоралари жорий этилмоқда:
👉Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан:
Марказий банк асосий ставкасининг 1,75 бараваридан ошмаган миқдордаги фоиз ставкаси билан кичик тадбиркорлик субъектларига миллий валютада бериладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация, унинг белгиланган миқдорларини сақлаб қолган ҳолда, тақдим этилади;
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган фуқароларга тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш учун кредит миқдорининг 75 фоизигача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан ортиқ бўлмаган тижорат банклари кредитлари бўйича кафиллик берилади;
тадбиркорлик субъектларига банк кредитлари бўйича компенсация ва кафилликлар кредит шартномалари сонидан қатъи назар берилади. Бунда, компенсациялар тақдим этилаётган кредитларнинг умумий суммаси 10 млрд сўмдан, кафилликларнинг умумий суммаси эса 8 млрд сўмдан, бироқ умумий кредит суммасининг 50 фоизидан ошмайди;
👉 Экспортни рағбатлантириш агентлиги экспорт қилувчилар томонидан товарлар улар бўйича тўловларни кечиктириб тўлаш шарти билан экспорт қилинганда, уларнинг айланма маблағларини тўлдириш учун револьвер кредитларни молиялаштиришга тижорат банкларига молиявий ресурслар тақдим этади.
🧷Бунда, ушбу ресурслар ҳисобидан кредитлар тўловлар кечиктирилган муддатга ва экспорт қилинаётган маҳсулотлар қиймати миқдорида, бироқ 3 миллион АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда, йиллик 4 фоизли ставка (шундан, 2 фоизи банк маржаси) билан ажратилади.
Якка тартибдаги тадбиркорлар ҳам Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллик ва компенсацияларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлиги алоҳида қайд этилди.
❗️Маълумки оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун мамлакатимизда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар ва хотин-қизларни даромадли меҳнат билан банд қилиш дастурлари доирасида жорий йилда республика бўйича 9 трлн сўм маблағ йўналтириш белгиланган. Хусусан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилаётган кредитларнинг 70 фоизи кичик бизнес лойиҳаларига, 30 фоизи устувор равишда ўзини ўзи банд қилишга (томорқадан унумли фойдаланиш, уй шароитида ҳунармандчиликни ва касаначиликни ривожлантириш) йўналтирилади.
✔️“Халқ овози” бўлган депутатларнинг ваколати ошиб бораётгани ҳам алоҳида эътиборга молик. Хусусан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига олис ва чекка ҳудудларда жойлашган ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукционга қўйишда уларнинг бошланғич нархини 50 фоизгача камайтириш ваколати берилаяпти.
✔️Шунингдек, эндиликда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукционга қўйишда бошланғич нархга чегирма белгиланадиган олис ва чекка ҳудудлар чегараларини белгилайди.
❗️Инвесторлар учун яхши янгилик: 2021 йил 1 июндан бошлаб инфратузилмага яқин жойларда, шу жумладан, республика аҳамиятидаги йўлларга туташ бўлган, белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхат бўйича унумдорлиги паст, фойдаланишда бўлмаган қишлоқ хўжалиги ерларини саноат ва хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш учун лойиҳа асосида инвесторларга “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали ажратишга рухсат берилганидир.
✅Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг аъзолари бўлган кўплаб тадбиркорлар яратиб берилаётган шароитларга муносиб жавоб қайтаришади, маҳсулот ишлаб чиқариш ва иш жойларини кўпайтиришиб, ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишади.

✔️Интизомли тадбиркорларга қўшимча имтиёзлар берилди
Давлатимиз раҳбарининг шу йил 21 апрелдаги қарорида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишбилармонлик яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар назарда тутилган.
Жумладан жорий йил 1 июндан бошлаб:
📍уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатаётган ҳамда ҳисобланган солиқларни муддатида тўлаб келган, лекин молиявий аҳволига кўра солиқ қарзини тўлаш имкониятига эга бўлмаётган тадбиркорлик субъектларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш;
📍уч йилдан ортиқ вақтдан буён товарларни импорт қилиш билан шуғулланаётган, божхона тўловлари бўйича мажбуриятларини бажариб келган, лекин молиявий аҳволига кўра тўловларни белгиланган муддатда тўлаш имкониятига эга бўлмаётган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилган.
✅Экспортер ишбилармонларни яна бир муаммоси енгиллаштирилган: 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтирилади.
❕Бунда 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилиб, дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланади.
📌Ўзбекистон либерал-демократик партияси электорати бўлган тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган мазкур қарор бизнес юритиш шарт-шароитларни янада яхшилашга хизмат қилади.
Шу билан бирга тадбиркорликни ривожлантиришга оид ислоҳотларни изчил давом эттириб, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш механизмларини кенгайтиради ва уларни зарур молиявий ва инфратузилмавий ресурслар билан таъминлаш имкониятини кенгайтиришига шубҳа йўқ.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Самарқандга ташрифи давомида белгилаб берган вазифалар юзасидан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда Актам Ҳаитов ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Ҳозирда маҳаллабай, уйма-уй юриш тизими яратилди. Вилоятда 650 мингдан ортиқ аҳоли хонадонлари бўлиб, 70 минг гектар томорқа ерлари мавжуд. Ушбу томорқалардан самарали фойдаланиш бўйича бор куч ва имкониятларимизни сафарбар қилганмиз.
Деҳқончилик яхши ривожланган туманлар тажрибасини бошқа ҳудудларга оммалаштиряпмиз.
35 нафардан ортиқ водийлик тажрибали деҳқонлар, кенгаш вакиллари семинарлар ўтказиш орқали ўз тажрибаларини хонадон эгаларига ўргатишяпти.
Аҳоли гавжум бўлган 150 дан ортиқ маҳаллаларда дала дўконлари ташкил қилиняпти. Бу ишларга Кенгаш ҳузуридаги Жамғармамиз ҳисобидан 35 млрд сўмлик маблағ ажратиляпти.
Сув таъминоти оғир бўлган хонадон эгаларига қазилган артизан қудуқлари учун субсидиялар бериш механизми жорий қилинди.
Шу йилнинг 1-чорагини ўзида 1,5 млрд субсидия маблағлари вилоят фермерларига берилди.
@uzlidep
Ҳозирда маҳаллабай, уйма-уй юриш тизими яратилди. Вилоятда 650 мингдан ортиқ аҳоли хонадонлари бўлиб, 70 минг гектар томорқа ерлари мавжуд. Ушбу томорқалардан самарали фойдаланиш бўйича бор куч ва имкониятларимизни сафарбар қилганмиз.
Деҳқончилик яхши ривожланган туманлар тажрибасини бошқа ҳудудларга оммалаштиряпмиз.
35 нафардан ортиқ водийлик тажрибали деҳқонлар, кенгаш вакиллари семинарлар ўтказиш орқали ўз тажрибаларини хонадон эгаларига ўргатишяпти.
Аҳоли гавжум бўлган 150 дан ортиқ маҳаллаларда дала дўконлари ташкил қилиняпти. Бу ишларга Кенгаш ҳузуридаги Жамғармамиз ҳисобидан 35 млрд сўмлик маблағ ажратиляпти.
Сув таъминоти оғир бўлган хонадон эгаларига қазилган артизан қудуқлари учун субсидиялар бериш механизми жорий қилинди.
Шу йилнинг 1-чорагини ўзида 1,5 млрд субсидия маблағлари вилоят фермерларига берилди.
@uzlidep
Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Илмий ишланмалар ва тадбиркорлик
O‘zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши томонидан Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда “Янги илмий ишланмаларни жорий этиш ва инновацион тадбиркорликни ривожлантириш масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
#uzlidep #tadbirkorlik #innovatsiya
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
O‘zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши томонидан Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда “Янги илмий ишланмаларни жорий этиш ва инновацион тадбиркорликни ривожлантириш масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
#uzlidep #tadbirkorlik #innovatsiya
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
"O'zLiDeP Пресс клуби"нинг навбатдаги сонида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор ижроси муҳокама қилинди.
Видео: https://youtu.be/_2TN5rGF5mc
Видео: https://youtu.be/_2TN5rGF5mc
YouTube
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича ишлар қандай кетмоқда?
"O'zLiDeP Пресс клуби"нинг навбатдаги сонида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор ижроси муҳокама қилинди.
Forwarded from Ўзбекистон фермерлари кенгаши
Ўсимлик ёғи нархи ошишини тўхтатиб бўладими?
Дунёда асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг пасайиш тенденцияси 2020 йил майидан бошлаб ўсиш тенденцияси билан алмашди. Бу ўзгаришлар ўтган йилнинг март-апрель ойларида жаҳонда глобал пандемия эълон қилинган пайтга тўғри келди. Нархларнинг фаол ўсиши ҳозирги кунгача давом этмоқда.
Глобал пандемия мамлакатларда иқтисодий даромадлар ва ялпи талабнинг пасайишига сабаб бўлди. Бироқ бозорда асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг пасайишига таъсир кўрсатмади, бу бутун дунё бўйлаб ушбу маҳсулотлар нархларининг ўсиш тенденцияси билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Айни вақтда юртимизда ҳам бундай нархлар ўсиши, айниқса, кунгабоқар ва пахта ёғи нархи кескин ошганлиги кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда белгиланган санитария қоида ва меъёрларига мувофиқ юртимизда аҳолининг бир йиллик талаби 300 минг тоннадан ортиқ. Ҳозирда тегишли вазирлик ва идоралар ички бозорда ўсимлик ёғи маҳсулотларининг нархларидаги ўзгаришларни мунтазам таҳлил қилиб бормоқда.
– Ички бозорларда нархлар кескин ўсишига, биринчи навбатда, ўтган йили дунё бўйича мойли уруғлар етиштириш ҳажмлари нисбатан камроқ бўлгани сабаб бўлмоқда, – дейди Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бўлим бошлиғи Н.Мирабдуллаев. – Шунингдек, Ўзбекистонга асосий етказиб берувчилардан бўлган қўшни давлатларда кунгабоқар ёғи ва уруғи экспортига юқори божхона божлари белгиланиши ҳам таъсир қилган. Мисол учун, Ўзбекистонга 70 фоиз кунгабоқар ёғи импорт қилинадиган Россияда бир тонна кунгабоқар ёғининг нархи 2020 йил декабрь ойида ўртача 900 долларни ташкил этган бўлса, бу йилнинг март ойида 1 250 долларгача ёки 39 фоизга ошган.
Ушбу ўзгаришлар таъсирида ўтган бир йил давомида Ўзбекистонда кунгабоқар ёғи нархи ўртача 38 фоизга қимматлашган. Жумладан, Россияда бир тонна кунгабоқар донининг ўртача нархи март ойида 42,4 минг рублгача кўтарилди. Бу ҳақда «Зерно Он-Лайн» агентлиги Федерал давлат статистика хизмати (Росстат) таҳлилчиларининг маълумотларига асосланиб хабар берди.
Таъкидланишича, нархлар 2021 йил февралга нисбатан март ойида 7 фоизга ошган. Росстат шунингдек, ҳисобот давридаги энг қиммат кунгабоқар дони Бошқирдистон ва Воронеж вилоятларида сотувга чиқарилганлигини маълум қилди. Бунда ҳар тонна учун ўртача 45,9- 45,4 минг рубль тўланган. Энг арзон кунгабоқар дони эса Новосибирск ва Омск вилоятларида сотилган бўлиб, тоннаси ўртача 30,6- 33,5 минг рубль атрофида.
Дунё миқёсида нарх-наво ошганига қармай, ўсимлик ёғи маҳсулотлари нархининг ички бозорда янада ошиб кетишининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, Сенатнинг ўн тўртинчи ялпи мажлисида «Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни таъминлашнинг қўшимча чоралари тўғрисида»ги қонун маъқулланди.
Мазкур қонун билан Солиқ кодексига ўзгартиш киритилиб, унга кўра 2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар бу борада имтиёз берилади. Яъни, юртимизга ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, соя данагини олиб кириш, ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича маблағлар айланмаси қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади. Шунингдек, бу даврда кунгабоқар ва пахта уруғлари, кунгабоқар ёғи ва пахта ёғи маҳсулотларига нисбатан экспорт божи жорий этилмоқда.
Энг муҳими, ёғ маҳсулотини ўзимизда кўпроқ ишлаб чиқариш чораси кўрилмоқда. 2021 йил ҳосили учун 125,3 минг гектар асосий, 21,4 минг гектар лалми ва 58,3 минг гектар такрорий майдонларда мойли экинлар, 51 минг гектар асосий ва 33 минг гектар такрорий майдонларга картошка, 70 минг гектар асосий ва 62,7 минг гектар такрорий майдонларда шоли экилади.
ЎзА
https://www.uza.uz/uz/posts/osimlik-yogi-narxi-oshishini-toxtatib-boladimi_261290

Uza.uz
Ўсимлик ёғи нархи ошишини тўхтатиб бўладими?
Дунёда асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг пасайиш тенденцияси 2020 йил майидан бошлаб ўсиш тенденцияси билан ал
Forwarded from O'zLiDeP фракцияси янгиликлари
Хизмат кўрсатиш соҳасига 500 миллион доллар йўналтирилади
Хизмат кўрсатиш соҳаси аҳоли бандлигини таъминлашда энг катта захиралардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 36,3 фоизни, соҳада банд бўлганлар сони эса 50,1 фоизни ташкил этади. Ҳозир республикамизда мазкур соҳада иш ўринлари яратиш бўйича катта имкониятлар борлигини ҳисобга олсак, бу ҳали жуда паст кўрсаткичдир.
https://xabar.uz/jamiyat/xizmat-korsatish-sohasiga-500

Forwarded from Ganiyev D
🏠 Ипотека кредитлари бўйича янги тартиб жорий этилади
Бугун мамлакатимизда аҳолини уй-жой билан таъминлаш энг муҳим вазифага айланиб бормоқда. Аҳоли сонининг ортиб, янги оилалар сони йилдан йилга кўпайиб бориши аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини ортишига замин яратмоқда.
Мазкур масалалар юзасидан давлат раҳбарининг, ҳукуматнинг бир нечта қарор ва фармонлари тасдиқланди. Амалга оширилган чоралар натижасида, ўтган йили мамалакат тарихида илк бор ипотека кредитларига давлат субсидиясини ажратиш тартиби жорий қилинди, ипотека фоизлари бир қисмини компенсация тарзида қоплаш йўлга қўйилди, охирги йилларда миилионлаб кв. метр ҳажмда янги хонадонлар ва кўп қаватли уйлар барпо этилди.
Шунга қарамасдан, аҳолининг мавжуд имкониятидан келиб чиқиб, ипотека кредитларини ажратиш тартибини янада соддалаштириш, янада қулайлик яратиш талаб этаетган эди. Бу ҳақда ипотека кредитни сўндиришни аннуитет усулида қайтариш тартиби ҳамда айрим қурилишларнинг сифатсиз тарзда амалга оширилаётганлиги ҳақида аввал тўҳталиб ўтган эдим.
Шу боис, кеча Президентимиз бошчилигида бўлиб ўтган йиғилишда айнан шу мавзу, уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилиниб, соҳадаги мавжуд муаммоларга ечим топиш, ипотека бозорини янада ривожлантириш ҳамда уй-жойга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлашга оид бир қатор ижобий ўзгариш ва янгиликлар эълон қилингани мени жуда қувонтирди.
Хусусан, биргина ипотека кредитларини дифференциал тўлов тартибида амалга ошириш мумкин этиб белгиланиши қарз олувчига 20 йил муддатга ажратилган 300 млн. сўмлик ипотека кредити фоиз тўловларида ўртача 270 млн.сўм тежайди.
Шунингдек, янги тартибга кўра:
✅ Қишлоқ туманларда бир квадрат метр уй нархини 4 миллион сўмдан, шаҳарларда 5 миллион сўмдан ошмайди;
✅ ипотека кредити бўйича 6 ойлик имтиёзли давр киритилади;
✅ шаҳарларда дастлабки бадал миқдори 20 фоиздан 15 фоизга туширилади;
✅ паст даромадли, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга 15 фоизлик дастлабки бадалнинг 10 фоизи субсидия сифатида тўлаб берилади. Яъни, аҳоли уй олиш учун дастлабки бадалнинг атига 5 фоизини тўлайди;
✅ кредит олган аҳоли учун фоиз тўловларининг Тошкент шаҳрида 12 фоизи, бошқа ҳудудларда 10 фоизидан юқори қисмига компенсация берилади;
✅ жорий йилда аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури доирасида 11,5 триллион сўм (ўтган йилга нисбатан 4 баравар кўп) маблағ ажратилади;
✅ субсидия олиш эҳтиёжи мавжуд 23,5 мингта оилага 1 трлн.сўм ажратилади;
✅ субсидия тўлаш жараёнлари автоматлаштирилади;
✅ якка тартибдаги уйларни қуриш ва реконструкция қилиш учун бир йиллик имтиёзли давр билан 20 йилга ажратилиб (ўртача 240 миллион сўм), эҳтиёжманд аҳоли учун фоизнинг бир қисми субсидия сифатида тўлаб берилади.
👉 @D_Ganiyev

Telegram
Doniyor Gʻaniyev
Ипотека кредитларига аннуитет тўловлар тартиби татбиқ этилиши кимга манфаатли?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармони ва 2020 йил 1 майдаги 4701-сон қарори билан аҳоли томонидан уй-жойлар сотиб олиш учун ипотека…