Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15.8K subscribers
9.41K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Forwarded from EVERYDAY.UZ
Навбатдаги чора-тадбирлар: Инвестиция дастури доирасида 34 мингдан ортиқ иш ўрни яратилади

👉 https://everyday.uz/politics/6136-news.html

👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEcUhdWSPQOh0QdmUg
Forwarded from Салоҳиддин
Навбатдаги чора-тадбирлар: Инвестиция дастури доирасида 34 мингдан ортиқ иш ўрни яратилади https://parliament.gov.uz/uz/events/opinion/33299/
Ўзбекистон Республикаси Президенти қишлоқ хўжалигини тубдан ислоҳ қилиш масалаларига тўхталди

2020 йил декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Парламентга 2021 йил учун Мурожаатномасининг энг муҳим қисмини қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, рақамлаштириш, ерларнинг унумдорлигини ошириш, замонавий қишлоқ хўжалиги технологияларини жорий этиш ва қишлоқ хўжалигига инвестицияларни кўпайтириш ва бу орқали қишлоқ аҳолисининг даромадини ошириш масалаларига бағишланди.

Хусусан, Президент қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва самарадорликни кескин ошириш камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришнинг энг тез натижа берадиган омил эканлигига эътибор қаратди. Бунинг учун давлатимиз раҳбари 2021 йилда қишлоқ хўжалигига сувни тежаш, биотехнология ва уруғчилик соҳасида энг илғор технологияларни жорий этишни давом эттириш ва такомиллаштириш вазифасини қўйди.
Бундан ташқари, илм-фан ва инновация ютуқлари қишлоқ хўжалиги самарадорлигини оширишга хизмат қилиши кераклиги таъкидланди.

Президентимиз Мурожаатномасида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга оид жуда муҳим масалага, яни ердан фойдаланиш ҳуқуқларини кафолатлаш ва уларни бозор активларига айлантиришга бағишлади. Шунингдек, давлатимиз раҳбари 2021 йилда барча ҳудудларда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар марказлари яратиш тўғрисида кўрсатма берди. Бу ерда 100 дан ортиқ агроҳизматлар кўрсатиш, шу жумладан, ерларнинг сифатини яхшилаш, касалликларга қарши курашиш, уруғларни танлаш ва бошқа хизматлар “ягона дарча” тамойили асосида амалга оширилади.

Шуни айтиш керакки, биринчи марта қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, рақамлаштириш, ернинг унумдорлигини ошириш, замонавий агротехнологияларни жорий этишга илк бор 600 миллион доллардан зиёд кредит ва грант маблағлари жалб қилинади.

Албатта, қишлоқ хўжалиги тўғрисида гап кетганда аҳоли томорқасидан фойдаланиш йўналишини алоҳида тармоқ сифатида кўрсатмасдан иложи йўқ. Кейинги йилларда юртбошимиз ташаббуслари билан томорқалардан фойдаланиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Деҳқон хўжаликлари ва томорқаларда экишни ташкил этиш бўйича 2020 йил баҳорида 4,5 млн дан зиёд аҳоли томорқаларида
306,1 минг гектар эртаки экинлар, 228,7 минг гектар майдонга такрорий (ўртаки) экинлар, 162,6 минг гектар майдонларига тўқсонбости усулида сабзавот экинлари экилиши таъминланиб, жами 10,1 млн тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилди.

Аҳоли томорқаларида 1128 гектар майдонга 73819 та
1-1,5 сотихли ихчам иссиқхонлар (намунавий лойиҳа бўйича 40706 та, маҳаллий ҳом ашёдан 33113 та) ташкил этилди.
“Бир маҳалла – бир маҳсулот тамойили” асосида жорий йилда Амударё, Балиқчи, Андижон, Бухоро, Ғиждувон, Янгиобод, Шахрисабз, Кармана, Хатирчи, Наманган, Учқўрғон, Булунғур, Пахтачи, Сирдарё, Сариосиё, Денов, Қўштепа, Бағдод, Чиноз, Урганч ва Боғот туманларида ҳамда барча ҳудудлардаги 1639 та маҳалла фуқаролар йиғинлари хонадонларида муайян турдаги маҳсулотлар етиштиришга ихтисослаштириш, икки ва уч марта ҳосил олиш йўлга қўйилди.

Сув таъминоти оғир бўлган қишлоқ ва овулларида 6894 та артезиан қудуқлари қазилди, ҳудудларда 20 та “Томорқа хизмати” кластери ташкил этилди, 1,2 мингдан ортиқ кичик сиғимли музлаткичга эга бўлган дала дўконлар қуриб битказилди, ушбу ишларни амалга ошириш ҳамда фермерлар, томорқа ер эгалари ва “Томорқа хизмати” МЧЖларнинг бошқа лойиҳаларини амалга ошириш учун Кенгаш ҳузуридаги Жамғарма маблағлари ҳисобидан 201,6 млрд. сўм маблағлар ажратилди.

Қисқа қилиб айтганда, Президент Мурожаатномасидан Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастлабки босқич эканлигини ва ушбу соҳани самарали ривожланишисиз бошқа мураккаб саноат ва хизматларнинг кейинги ривожланишини тасаввур қилиш қийинлигини ҳамда аҳоли томорқасидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш потенциали юқорилигини аниқ тушуниш мумкин.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
етакчи мутахассиси Д.Мирзакаримов
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси аъзоси Расул Кушербаев ӮзА томонидан эълон қилинган “Йил танлови”да “Йил одами” деб топилди.

👉 https://uza.uz/uz/posts/ozbekistonda-yil-odami-aniqlandi_233099

@uzlidep
👏🎉 O'zLiDeP ЎзА томонидан ташкил этилган танловда “2020 йилнинг энг етакчи партияси” деб топилди.

Батафсил

O'zLiDePнинг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA
8 январь — Прокуратура органлари ходимлари куни

Актам Хаитов: Мамлакатимизда қонунларнинг бир хилда ижросини таъминлашда прокуратуранинг алоҳида ўрни бор

📹Видео: https://www.facebook.com/UzLiDeP/videos/1332945440371099

O'zLiDePнинг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA
Қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва самарадорлик ошади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан “Қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва самарадорликни кескин ошириш — камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришнинг муҳим омили” мавзусида фракциялараро амалий мулоқот ўтказилди.

Батафсил:👇https://parliament.gov.uz/uz/events/committee/33316/

Facebook | Telegram | YouTube |Instagram
ЎзЛиДеП фракцияси Давлат дастури лойиҳасига ўз таклифларини билдирди

– Инсон қачон хотиржам ҳаёт кечиради, қачонки доимий иш жойига эга бўлса, оиласида муаммоси бўлмаса, – дейди А.Ҳаитов. – Шу жиҳатдан бундан буёғига жойларда қандай камчиликлар борлигини билиш учун одамлар билан юзма-юз суҳбатлашиб, турмуш шаротини ўз кўзимиз билан кўриб, мавжуд муаммоларга жиддийроқ эътибор қаратишимиз керак. Бинобарин, бугун Президентимиз томонидан қабул қилинаётган қатор фармон ва қарорлар замирида ҳам халқимиз ҳаётини яхшилаш, ёшларнинг эртанги кунига замин яратиш мақсади мужассам.

Батафсил:👉https://parliament.gov.uz/uz/events/fractions/33317/

Facebook | Telegram | YouTube |Instagram
Forwarded from Xushnudbek.uz
Стипендия ошди, лекин контрактлар ошмас экан. Бунинг тартиби қандай бўлади?

1 февралдан иш ҳақи ва стипендиялар ошиши маълум қилинган эди. Қоидага кўра, ОТМларнинг тўлов-контракт нархлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорларига боғланган эди ва ҳар сафар иш ҳақлари оширилганда, контракт миқдорлари ҳам кўтариларди.

Аммо жорий йилда Ҳукумат пандемия сабаб аҳолининг турмуш даражасини ҳисобга олиб, 2 марта енгиллик бериш тўғрисида қарор қабул қилди. Биринчиси, тўлов-контракт миқдорларига 10% чегирма берилди. Иккинчиси, 1 февралдан иш ҳақлари ошириладиган тақдирда ҳам жорий ўқув йили учун контрактлар миқдори ошмаслиги белгилаб қўйилди.

Бу талабалар ва уларнинг ота-оналари учун сезиларли даражада яхши қарор.

Энди ҳозирги ҳолатдан келиб чиқиб, айрим талабаларда савол пайдо бўлмоқда, яъни стипендия ошсаю, контракт ошмаса, бунинг тартиби қандай бўлади?

Шу бўйича ўз фикримни билдириб ўтмоқчи эдим. Демак, ҳолат қуйидагича:

1️⃣ Давлат грантида ўқийдиганлар учун:

👉 умумий қоидага кўра, давлат грантида ўқийдиганларнинг барчасининг базавий стипендияси 10%га оширилиб, 42 минг 800 сўм қўшилади, яъни 470 минг 800 сўм (аввал 428 минг сўм эди) этиб белгиланади;

👉 агар давлат грантида ўқийдиган талаба семестр якунида барча фанлардан «аъло» (5) баҳо (рейтинг кўрсаткичи 86 балл ва ундан юқори) олса, унда унга стипендиянинг базавий миқдори 20%га оширилган ҳолда, яъни 564 минг 960 сўм (аввал 513 минг 600 сўм эди) миқдорида стипендия тайинланади.


2️⃣ Стипендияли тўлов-контрактни танлаган талабалар учун:

👉 уларнинг тўлов-контракт миқдорлари ўша-ўша сақланиб қолади, ўзгармайди;

👉 умумий қоидага кўра, агар талаба стипендияли контрактни танлаган бўлса, унда ҳар ойлик базавий 428 минг сўм стипендияни ҳисобга олиб, контрактига қўшимча 5 млн 136 минг сўм тўлаган. Шунинг ҳисобига улар 12 ой давомида бўлиб-бўлиб 428 минг сўм стипендия олади. Яъни ўзи тўлаган пулни, ўзи қайтариб олади. Энди гарчи 1 февралдан стипендияларнинг базавий миқдори оширилаётган бўлса-да, лекин мантиқан олганда стипендияли тўлов-контрактни танлаган талабаларнинг стипендияси оширилмайди. Чунки улар 428 минг сўмга мўлжаллаб контракт тўлаган;

👉 бундай вазиятда оширилган стипендия олиш учун, улар контрактига қўшимча тўлов қилишига тўғри келади. Яъни февралдан бошлаб 7 ой учун 42 минг 800 сўмдан ҳисоблаганда жами 299 минг 600 сўм қўшимча тўлов қилиши керак. Ана шунда улар ўқув йили охиригача оширилган стипендия миқдорини — 470 минг 800 сўмни олиши мумкин бўлади;

👉 агар стипендияли тўлов-контрактни танлаган талаба семестрда барча фанларни “5” баҳога ёпса, унда базавий стипендияга нисбатан 20% устама олади. Мана шу 20% қўшимча рағбатлантириш 1 февралдан ошириладиган стипендия миқдоридан ҳисобланади. Бошқача айтганда талаба сессияни “5”га ёпса, стипендиясига қўшимча 94 минг 160 сўм рағбатлантириш олади. Бунинг учун ҳеч қандай қўшимча тўлов қилиш шартмас, фақат сессияни "5" баҳога ёпса кифоя.


3️⃣ Стипендиясиз тўлов-контрактни танлаган талабалар учун:

👉 уларнинг тўлов-контракт миқдорлари ўша-ўша сақланиб қолади, ўзгармайди;

👉 агар стипендиясиз тўлов-контрактни танлаган талаба семестрда барча фанларни “5” баҳога ёпса, унда 94 минг 160 сўм (илгари 85 минг 600 сўм эди) стипендия олади. Демак, 10% кўтарилади. Бунинг учун ҳеч қандай қўшимча тўлов қилиш шартмас;

👉 қолган ҳолларда стипендиясиз контрактни танлаганлар учун ҳеч нарса ўзгармайди, ҳозиргидек қолади.


Каналга уланиш:
👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган вазифалар муҳокамасига бағишланган фракциялараро амалий мулоқот
#8jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
O`zLiDeP “Ёшлар қаноти” Мурожаатномада белгиланган вазифалар асосида комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8050

O'zLiDePнинг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA
Forwarded from Ф. Афруз 345
ИҚРОР

Устоз Хуршид Дўстмуҳаммадга

Йўлингга чироқлар тутади,
Келмасинг билса ҳам кутади,
Қадрсиз, қадрингга етади,
Дунёнинг энг яхши одами.

У борки, тоғларинг кўркамдир,
У борки, ҳар кунинг кўкламдир,
Дарбадар кемангга елкандир,
Дунёнинг энг яхши одами.

Йўғингдан борлиқлар ясайди,
Шонингга ёрлиқлар тўшайди,
Кафтлари отангга ўхшайди,
Дунёнинг энг яхши одами.

Шамолда тебранган анордек,
Ёрилиб тинглайди ёрондек,
Сояси минг йиллик чинордек,
Дунёнинг энг яхши одами.

Юрганда майсалар куларлар,
Сўз айтса, қумрилар тинарлар,
Кўксига ин қурган турналар,
Дунёнинг энг яхши одами.

Дарё у - ирмоқлар шошгувчи,
Тўлқиндир қирғоқдан тошгувчи,
У ишқдир – ҳаддидан ошгувчи,
Дунёнинг энг яхши одами.

Руҳингга қувват ҳам ўшадир,
Энг жонон суҳбат ҳам ўшадир,
Топганинг ҳикмат ҳам ўшадир,
Дунёнинг энг яхши одами.


Фарида АФРЎЗ
6.01.2021. с.2.24.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти Янгийўл туманида аҳоли томорқаларида иссиқхоналарни ривожлантирили банк кредити орқали янада жадаллаштирилмоқда
“Ўзбекистон Агро-ахборот инновация маркази”НТТлар орасида
ЙИЛ ҒОЛИБИ БЎЛДИ

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳузуридаги Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб қувватлаш жамоат Фонди Ўзбекистондаги нодавлат нотижорат ташкилотлар ўртасида “Пандемия даврида ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашда давлат органларига кўмакдош бўлган нодавлат нотижорат ташкилоти” мавзуида 100 дан ортиқ ННТлар иштирокида ўтказилган танлов якунини ЭЪЛОН ҚИЛДИ

–1-ўринга “Ўзбекистон Агро-ахборот инновация маркази” ННТ лойиқ кўрилиб Компьютер (ноутбук) билан тақдирланди;
–2-ўринга “Меҳр мурувват” ННТ лойиқ кўрилиб Планшет билан тақдирланди;;
– 3-ўринга "Аёл ва шодлик" ва “Суғдиёна” НТТлар лойиқ кўрилиб Мобиль телефонлари билан тақдирланишди.

Танлов ғолибларини Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши номидан табриклаймиз.

Бўлим бошлиғи Н.Мирабдуллаев

@info_uzfk
Forwarded from SAFAR
Дунёдаги энг қадимий кўприк - Аньцзи кўприги 605 йилда Суй империяси даврида Хитойнинг Хэбэей провинциясида қурилган. Қарийб 15 асрдан буён хизмат қилаётган қадимий иншоотнинг узунлиги 50 метр. Аньцзи умри давомида 8 бор қуролли ҳужумлар, ўнлаб талофатли сув тошқинлари ва сўнггиси 7.5 баллни ташкил этган зилзилаларга дош берган.

Намангандаги кўприкдан фарқли равишда бу кўприк қурилаётган пайтда металл ва бетон конструкциялар, замонавий технологиялар ҳамда лойиҳа институтлари бўлмаган. Дарвоқе катта эҳтимол билан коррупция ҳам бўлмаган. Шунчаки озгина виждонча бўлган бўлиши мумкин.