Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15.2K subscribers
9.44K photos
1.98K videos
22 files
5.44K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
#Munosabat #Murojaatnoma

Йирик корхоналарга иқтисодий эркинлик берилиши тараққиётимизнинг муҳим мезонидир

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/7986

Жумладан, келгуси йилда Навоий кон-металлургия комбинати, Ўзбекнефтгаз, Ўзбекгидроэнерго, Ўзавтосаноат халқаро молия бозорига чиқиб, давлат кафолатисиз маблағ жалб қилиш имкониятига эга бўлиши таъкидланди.

O'zLiDePнинг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA
Тадбиркорлик ривожи йўлида муҳим қадам

Бугун барчамиз мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги том маънода тарихий ва унутилмас воқеага гувоҳ бўлдик. Конституциямизнинг 93-моддаси 7-бандига мувофиқ, Президентимиз мамлакат тарихида тўртинчи маротаба Олий Мажлис палаталарига Мурожаат йўллади. Ушбу тарихий ҳужжатда жорий йил давомида барча соҳаларда амалга оширилган ишлар, келгуси йилга мўлжалланган устувор йўналишлар, давлатимиз ички ва ташқи сиёсати учун асосий вазифалар баён этилиб, долзарб қонунчилик ташаббуслари илгари сурилди. Халқимизнинг эҳтиёжлари ва орзу умидлари, амалга оширилаётган ислоҳотлардаги кескин муаммолар ҳамда келгуси йилда уларни ҳал қилишга оид аниқ режалар белгиланди.

Батафсил:👉https://parliament.gov.uz/uz/events/opinion/33238/

Facebook | Telegram | YouTube |Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси (+ВИДЕО)

👉 https://uzlidep.uz/news-of-uzbekistan/7998

Послание Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева Олий Мажлису

👉 https://uzlidep.uz/ru/news-of-uzbekistan/7998

👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA
O‘zLiDeP Президент Мурожаатномасидан келиб чиқувчи асосий устувор вазифаларни белгилаб олди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8006

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

***

УзЛиДеП определила приоритетные задачи, исходящие из Послания Президента

👉 https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/8006

Состоялось совместное заседание Исполнительного комитета Политического Совета УзЛиДеП и фракции партии в Законодательной палате Олий Мажлиса.

👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA
O‘zLiDeP фракциясининг 2020 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8007

Таъкидланганидек, O‘zLiDeP фракцияси 2020 йилдаги фаолиятини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва фракциянинг иш режалари, дастурларида белгиланган муҳим вазифалардан келиб чиққан ҳолда амалга оширди.

O'zLiDePнинг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA
Тадбиркорлик ривожи йўлида муҳим қадам 

👉 https://xs.uz/uzkr/47414

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
Ҳурматли ҳамкасблар,
азиз дўстлар!

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши номидан Янги йил байрами билан самимий табриклашдан, Сизга мустаҳкам соғлиқ тилашдан мамнунман.

Янги йил мўъжизавий тарзда ўтмишни, ҳозирни ва келажакни, ёрқин орзулар, янги мақсадлар ва чексиз бахт-қувончни ҳамда эртанги ёруғ кунга интилишни бир-бирига боғлайдиган айёмдир.

Ушбу ёрқин байрам ҳар доим ҳаётбахш умидлар, янги ташаббуслар рамзи бўлган ва шундай бўлиб қолади.

Азиз фермерлар, деҳқонлар, томорқачилар ва барча халқимиз дастурхонига маҳсулот етиштириб берувчи инсонларга алоҳида самимий ҳурмат-эҳтиромимизни изҳор этамиз.

Янги йил оилангизга яхшилик ва фаровонлик, бахт ва қувонч келтирсин! Хонадонингизда доимо тинчлик ва осойишталик ҳукм сурсин, кўзлаган мақсадларингиз доимо эришиш бахтини ато этсин!

@a_xaitov
Азиз ҳамюртлар, қадрли партиядошлар!

Саноқли дақиқалардан кейин янги йилга қадам қўямиз. Айтиш керакки, якунига етаётган йил нафақат мамлакатимиз учун балки, бутун дунё аҳли учун унутилмас воқеаларга бой бўлди десак тўғри бўлади. Инсоният жуда катта қийинчилик ва синовларни бошдан кечирди.

Лекин шунга қарамасдан мамлакатимизда Президентимиз бошчилигида ўз вақтида олиб борилган амалий ислоҳотлар натижасида бу синовларни матонат билан, катта талафотларсиз енгиб ўтмоқдамиз. Қанчалик қийин бўлмасин мамлакатимиз салоҳияти ва рақобатбардошлигини ошириш йўлида янги қадамлар қўйишга эришилди.

Партиямиз ҳам 2020 йилда ўз олдига қўйган асосий вазифаларни озми кўпми бажара олди. Тўғри бу йўлда хато ва камчиликларимиз ҳам бўлди. Иш бор жойда камчилик бўлиши табиий ҳол, албатта. Сайловолди дастурида белгиланган ваъдаларни амалга ошириш бўйича қатор ишлар қилинди. Хусусан, Тадбиркорлик соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш ва либераллаштириш мақсадида ягона Тадбиркорлик кодексини ишлаб чиқиш олдимизда турган энг муҳим вазифалардан бири эди. Ҳозирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, соҳага оид қатор вазирлик ва ташкилотлар вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ тузилган ва улар фаол иш олиб бормоқда. Кодекснинг дастлабки лойиҳаси тайёрланди.

Шунингдек, инвестиция жараёни билан боғлиқ амалдаги қонун ва қонуности ҳужжатларни унификация қилиш орқали янги Инвестиция кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиб, қатор вазирлик ва ташкилотлар, тадбиркорлар иштирокида кенг муҳокама қиляпти. Тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда алоҳида Ишчи гуруҳлар тузилган ва у мунтазам фаолият олиб бормоқда.

2020 йилда партиямиз Сайловолди дастурида илгари сурилган ташаббус амалга ошди. Яъни Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунувчи ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари олдида ҳисобдор Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди.

Янги шаклланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фракцияси томонидан ҳам қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида партия Сиёсий Кенгаши ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши билан ҳамкорликда «Томорқа хўжалиги тўғрисида»ги ҳамда «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги (янги таҳрирда) қонун лойиҳалари тайёрланиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилди.

Албатта эришилган ютуқлар ҳақида яна узоқ гапириш мумкин. Лекин бу хотиржамликка асос бўла олмайди. Олдимизда қилиниши лозим бўлган масъулиятли ишлар жуда кўп. 2021 йилда ҳозиргидан кўра икки карра кўпроқ масъулият билан ишлашимиз зарур. Негаки, келгуси йил сиёсий жараёнларга бой йил бўлиши кўпчиликка яхши маълум. Ана шундай бир пайтда халқимизни, сайловчиларимизни меҳрини, ишончини кўпроқ амалий ишлар партияси сифатида оқлашимиз лозим. 2021 йилда партиямизнинг ҳар бир фаоли ишга ана шундай катта масъулият, шахсий жавобгарлик билан ёндашишига ишончим комил.

Фурсатдан фойдаланиб партиямизнинг кўп минг сонли аъзоларини, фаолларини, хайрихоҳларини яқинлашиб келаётган Янги йил билан чин қалбдан табриклайман. 2021 йил барчамизга қут-барака, бахт ва омад олиб келсин! Барча эзгу ниятларимиз амалга ошсин.

Янги йилингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат билан, 

Актам ХАИТОВ,

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия

қўмитаси раиси, Олий Мажлис

Қонунчилик палатаси Спикери

 ўринбосари, фракция раҳбари

@a_xaitov
Азиз ҳамюртлар, қадрли партиядошлар!

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8008

Фурсатдан фойдаланиб партиямизнинг кўп минг сонли аъзоларини, фаолларини, хайрихоҳларини яқинлашиб келаётган Янги йил билан чин қалбдан табриклайман. 2021 йил барчамизга қут-барака, бахт ва омад олиб келсин! Барча эзгу ниятларимиз амалга ошсин.

Янги йилингиз муборак бўлсин!

O'zLiDePнинг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA
Ҳурматли ҳамкасблар,
азиз дўстлар!

Янги йил байрами билан самимий табриклашдан, Сизга мустаҳкам соғлиқ тилашдан мамнунман.

Янги йил мўъжизавий тарзда ўтмишни, ҳозирни ва келажакни, ёрқин орзулар, янги мақсадлар ва чексиз бахт-қувончни ҳамда эртанги ёруғ кунга интилишни бир-бирига боғлайдиган айёмдир.

Ушбу ёрқин байрам ҳар доим ҳаётбахш умидлар, янги ташаббуслар рамзи бўлган ва шундай бўлиб қолади.

Азиз фермерлар, деҳқонлар, томорқачилар ва барча халқимиз дастурхонига маҳсулот етиштириб берувчи инсонларга алоҳида самимий ҳурмат-эҳтиромимизни изҳор этамиз.

Янги йил оилангизга яхшилик ва фаровонлик, бахт ва қувонч келтирсин! Хонадонингизда доимо тинчлик ва осойишталик ҳукм сурсин, кўзлаган мақсадларингиз доимо эришиш бахтини ато этсин!

@a_xaitov
Махсус комиссия қарорига мувофиқ Ўзбекистон дунёнинг 8 мамлакати билан авиақатновларни вақтинча тўхтатгани бежиз эмаслиги кун сайин ўз исботини топмоқда. Дунёдаги эпидемиологик вазият ҳамон беқарор, айрим мамлакатларда янги вирусга чалиниш бўйича кўрсаткичлар ошиб бораётганини эса тобора баландроқ чалинаётган огоҳлик қўнғироғи сифатида баҳолаш мумкин.

Масалан, сўнгги 24 соатда Буюк Британияда 53 минг, Италия 22 минг, Жанубий Африка Республикасида 18 минг, Германияда 12 мингдан кўпроқ киши коронавирусга чалинган. Бу дегани — ушбу мамлакатлар аллақачон қизил рангда ва ўзаро алоқаларда ўта эҳтикорлик зарур эканини кўрсатади.

Сўнгги бир ҳафтада Ўзбекистонга кириб келган 21 йўловчида коронавирус аниқланди. Бу — ана шунча касаллик манбаи ўз вақтида аниқланди ва энг муҳими, инфекция занжири шу ернинг ўзида узилади, деганидир.

Республика бош эпидемиологи Нурмат Отабеков айтганидек, «Эпидемиологиянинг олтин қоидаси — касаллик манбаини жиловлаш. Касаллик манбаини жиловласак, эпидемиологик занжирни уза оламиз. Асосий мақсадимиз ҳам шу».

Маълумот учун, Ўзбекистонга учиб келаётган йўловчилардан экспресс тест олинади. Таҳлил натижалари 10 дақиқа мобайнида паспортларга штрих кодларини қўйиш орқали маълум қилинади. Нархи — 95 минг сўм, талабалар учун 50 минг сўм.

Бугун юртимизда эпидемиологик вазият барқарор. Уни издан чиқармасликнинг ягона шарти — ҳушёрлик ва эҳтиёткорликдир.

Каналга уланиш: 👇

@xs_uz
Ҳудуддаги муаммоларнинг бартараф этилиши доимий назоратда бўлади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8005

2021 йил бошидан ҳар бир вазирлик ўз ишини туман, шаҳар, қишлоқ ва маҳалла кесимида режалаштиради ва ташкил этади.

O'zLiDePнинг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA
Экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (826-сон, 31.12.2020 й.) билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📝 Низомга кўра, молиявий ёрдам олиш учун экспорт қилувчи ташкилотлар Экспортни рағбатлантириш агентлигига (Агентлик) ариза ва буюртманома-анкета тўлдириб тақдим этади.

Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Агентлик томонидан ариза қабул қилинган кундан бошлаб 7 иш куни давомида кўриб чиқилади.

🏦 Молиявий ёрдам ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, тўловлар Агентлик томонидан белгиланган тартибда тузилган шартномаларга мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларнинг банк ҳисобварағига, амалга оширилган харажатлар бўйича эса қарор қабул қилинган кундан бошлаб 5 иш куни ичида экспорт қилувчи ташкилотларнинг банк ҳисобварағига ўтказиб берилади.

🔰 Агентлик томонидан бериладиган молиявий ёрдам миқдорлари, жумладан:

👉 стандантларни жорий қилиш ва мувофиқлаштириш сертификатларини олиш йўналишида – 100 фоиз, лекин битта халқаро стандантни жорий қилиш ва сертификатни олиш учун 20 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда;

👉 халқаро тендер ва танловларда иштирок этиш йўналишида – 100 фоиз миқдорда;

👉 хорижий ваколатли органларда маҳаллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказиш йўналишида – 100 фоиз, лекин бир экспорт қилувчи ташкилот учун 10 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда.

🔎 Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича Агентлик фаолияти самарадорлигини мониторинг қилади.

Манба: huquqiyaxborot