Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15.8K subscribers
9.45K photos
1.98K videos
22 files
5.44K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суғурталанган шахсларга ишсизлик нафақаси ва бошқа турдаги тўловлар жорий этилади

Фракция йиғилишида “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Лойиҳанинг мақсади суғурталанган ва меҳнат фаолиятини юритувчи шахсларни кескин даромад йўқотишига олиб келувчи ижтимоий хатарлардан ҳимоялашдан иборат. Таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра, 2025 йил 1 июлдан бошлаб барча суғурталанган аёлларга, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаб берилади.

#uzlidep #fraksiya

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱 Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
Ваъда эмас, натижа эртага эмас, бугун!

O'zLiDeP Сиёсий Кенгашининг XVII мажлиси бир қатор телеканалларда ёритилди

#uzlidep #majlis #saylov

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱 Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
O‘zLiDePнинг ваколатли вакилига сайловчилар имзосини тўплаш учун имзо варақалари топширилди

👉 Батафсил

Марказий сайлов комиссияси томонидан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ваколатли вакилига партиянинг сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватловчи сайловчилар имзосини тўплаш учун белгиланган намунадаги имзо варақалари топширилди.

#uzlidep #saylov

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱 Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
☑️ Энергия тежамкорлиги ва ундан оқилона фойдаланиш муҳим вазифа.

Яқинда Қонунчилик палатаси энергия тежамкорлиги бўйича муҳим қонунларни қабул қилди, Сенат маъқуллади.

Гап энергия тежамкорлиги ҳақида борар экан, аввало, энергиядан фойдаланиш маданиятини ошириш ва тежамкорлик кун тартибида бўлади. Иккинчидан, таннархни пасайтириш, бунинг учун технологик янгиланиш ва соҳада рақобат муҳитини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этади.

Бу борада янги ГЭСлар қуриш, мавжудларини модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни жадаллаштириш зарур деб хисоблаймиз.

@a_xaitov
Ҳурматли сайловчилар!

🗳 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайловлар ўтказилиши муносабати билан жорий йилнинг 1 август кунидан сайловда иштирок этиш ва депутатликка номзодлар кўрсатиш учун Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси имзо йиғиш жараёнларини бошлаб юборганини маълум қилади.

Партиямизни қўллаб-қувватлаб, имзо қўйишни хоҳлаган сайловчилар бизнинг ушбу жараён учун ташкил этилган махсус жойларга келишлари мумкин.

Имзо қўйишга келган шахслар ўзлари билан паспортларини олиб келишлари сўралади (электрон варианти ҳам мумкин).

🔹 Имзо тўплаш жараёнлари 15 август кунига қадар давом этади.

👉 Имзо тўплаш учун ташкил этилган жойлар билан бу ерда танишишингиз мумкин.

🔗 Батафсил

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
ВАЪДА ЭМАС – НАТИЖА, ЭРТАГА ЭМАС – БУГУН! ана шундай ҳаётий шиор остида O‘zLiDeP сайлов жараёнига кирмоқда

27 июлда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал­демократик партияси Сиёсий Кенгашининг XVII мажлиси бўлиб ўтди. Унда Сиёсий Кенгаш аъзолари, ҳудудий партия ташкилотлари, маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари вакиллари, партия фаоллари иштирок этди.

Йиғилишда Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов бошланиши эълон қилингани туфайли ушбу сиёсий жараёнда партиянинг иштироки масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

👉 “XXI asr” газетасининг 2024 йил 1 августдаги сонидан

@a_xaitov
Бронза муборак!

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ғазнаси яна бир бронза медали билан бойиди. Мазкур медалга дзюдочимиз Алишер Юсупов муаллифлик қилди.

+100 кг вазн тоифасида иштирок этган полвонимиз бронза медали учун кечган беллашувда япониялик Татсуро Саитони мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Иштирок этаётган барча спортчиларимизга омад тилаб қоламиз.

@a_xaitov
Ўзбек Баҳодирининг зафарли юриши давом этмоқда

Париж шаҳри мезбонлигида ўтаётган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларининг навбатдаги жангида боксчимиз Баҳодир Жалолов чорак финалда австралиялик Теремоана устидан ишончли тарзда ғалаба қозонди.

Ҳамюртимизнинг олтин медал олиш йўлидаги мардона курашида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

@a_xaitov