Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14.9K subscribers
9.44K photos
1.98K videos
22 files
5.44K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
☑️ Маҳаллада вертикал ўсадиган саноат бинолари ташкил қилинади

Президентимиз раислигида ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида маҳаллабай ишлаш орқали саноат биноларини ташкил қилиш вазифаси белгиланди.

Тадбиркорлар билан маҳаллабай ишлаш бўйича “Ғиждувон тажрибаси”
асосида туман ҳокимларига йил якунига қадар 1 мингта маҳаллада вертикал ўсадиган саноат биноларини ташкил қилиш топширилди.

Бундай биноларда хонадонларда ташкил қилинган, лекин кенгайиш имкони бўлмаган ишлаб чиқаришлар учун шароитлар яратилади. Ушбу саноат марказларининг иккинчи ва ундан юқори қаватларида ишлаётган тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади.

Шунингдек, туман даражасида катта лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган “Зарбдор тажрибаси” асосида саноат, савдо, хизмат ва замонавий агротехнологиялар соҳасида камида 5-7 тадан “драйвер” лойиҳа ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди.

Улар туманлардаги саноат зоналари, бўш турган давлат объектларига жойлаштирилади. Энг яхши лойиҳаларга жорий йилда 500 миллиард сўм ажратилиши белгиланди. Бу орқали яна 150 минг иш ўрни яратиш мумкин.

Умуман, айтилган 4 та тажрибани қўллаган ҳолда йил якунигача 2 миллион 416 минг аҳоли бандлигини таъминлаш режасини тасдиқлаш топширилди.

@a_xaitov
☑️ Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари янада мустаҳкамланади.

Президентимизнинг таклифига биноан Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров давлат ташрифи билан мамлкатимизда бўлиб турибди.

Ташриф доирасида қайта тикланувчи энергия манбалари, автомобилсозлик ва тўқимачилик соҳаларида кооперация лойиҳалари ишга туширилиши кўзда тутилган.

Стратегик аҳамиятга эга минтақавий лойиҳаларни, жумладан, "Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон" темир йўли ва Қамбарота ГЭС-1 қурилишини тез фурсатда амалга ошириш масалаларига устувор эътибор қаратилди.

Транспорт ва энергетика инфратузилмасини ривожлантириш бўйича янги лойиҳа таклифлари кўриб чиқилди.

Қишлоқ ва сув хўжалиги, экология, хавфсизлик ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинган.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Биринчи ярим йилликдаги иқтисодий натижалар ва йил якунигача мўлжалланган устувор вазифалар муҳокама қилинди

Президентимиз раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлил қилинди ҳамда йил якунига қадар устувор вазифалар белгилаб олинди.

Барча соҳалар қатори қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Соҳада таннархни камайтириш, ҳосилдорликни кўтариш, шу орқали фермерлар ва деҳқонларни манфаатдорлигини ошириш лозимлиги бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Давлатимиз раҳбари экспортни кўпайтириш учун янги уруғ навларини ўзимизда яратиш кераклигини таъкидлади. туманларда 75 минг гектар самарасиз боғлар борлиги, ҳар йили 1 минг гектардан боғни тиклаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бу борада янги тизим жорий қилиниб, унга кўра ҳокимликлар саноатлашган боғларни яратиш учун буюртма беради, лойиҳаларини ишлаб чиқиб, тадбиркорларга 30 йилга ижарага беради.

Саноатлашган боғларни яратиш учун Қишлоқ хўжалиги жамғармаси орқали имтиёзли кредитлар ажратилади. Шу сабабли 75 минг гектар самарасиз боғлар ҳамда 100 минг гектар паст ҳосилли пахта, ғалла ва бошқа экин ерлари ўрнида саноатлашган боғ ва токзорлар барпо қилиш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Яна бир муҳим масала Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон тажрибалари ўзини оқлаганини ҳисобга олиб, уларга янги суръат бағишлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Умуман олганда, ушбу тизим орқали аҳоли даромадлари ошириб борилади, фуқаролар бандлиги таъминланади.

@a_xaitov
Эндиликда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни қайта ижарага бериш мумкин

🎥 https://youtu.be/OdhJ8VV6KrI

Батафсил: https://uza.uz/posts/617825

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ижарачиларига ижарага берилган ер участкалари бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказишга, яъни қайта ижарага беришга рухсат этилмоқда. Бу кўзда тутилган қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқилиб, учинчи ўқишда қабул қилинди.

Қонун лойиҳаси билан Ер кодекси, “Ижара тўғрисида”ги ва “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Хусусан, Ер кодексининг ер участкаси ижараси тўғрисидаги 24-моддасига ўзгартириш киритилиб, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага бериш белгиланмоқда.

Шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ижарачиларига ижарага берилган ер участкалари бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказишга, яъни қайта ижарага беришга рухсат этиш назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасида ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи кредит олиш учун гаровга қўйилган ва кредит мажбурияти бажарилмаган тақдирда, кредиторлар томонидан мазкур ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқини ердан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби белгиланмоқда.

Бундан ташқари, лойиҳада ижарага олинган ер участкалари ердан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказишга, яъни ижарачилар ерларга нисбатан ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини сотиш орқали қишлоқ хўжалиги ерларини бозор активига айлантириш нормалари кўзда тутилмоқда.

@a_xaitov
"Матонатли деҳқон тажрибаси"

🎥 https://youtu.be/dv6nv1-AFeg

Батафсил: https://uza.uz/posts/617803

Оёғим ишламай қолгандан кейин тўшакда бир йил ётдим, – дейди Тинчлик Муаитбасов. – Кўп жойларда даволандим, Навоий, Тошкентга бордим. Йилдан-йилга яхшиман. Уйда ўтиргим келмайди. Деҳқончиликка, кўкаламзорлаштиришга қизиқаман. Помидор, сабзи, картошка, пиёз, қовун, тарвуз етиштиряпман. Боғим ҳам бор, бу йил ҳосилга кирди.

Ишласанг, меҳр берсанг, ҳар қандай шароитда ҳосил олса бўлади. Бизнинг ерлар қумлик. Сувни кўп истеъмол қилади. Кечаси суғормасангиз, кундузи ер қайнаб кетади. Меҳнат, ҳаракатнинг орқасидан йилдан-йилга соғлигим яхшиланиб бормоқда. Эрта тонгда соат 4 да туриб, ҳовлига чиқиб меҳнат қиламан. Экинларга қарайман. Гуллардан баҳра оламан. Хурсанд бўламан. Кайфиятим кўтарилади. Агар соғлигим яхшиланиб, юриб кетсам бир гектар ер майдонида боғ қилишни режалаштирганман.

Биринчи гуруҳ ногирони бўлган отахоннинг сўзлари ибратли, излаган инсон ҳамиша имкон топишини яна бир карра кўрсатади.

@a_xaitov
Давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрами кенг нишонланади

Батафсил: https://uza.uz/posts/617692

Барчамиз инсон қадри олий мезон бўлган янги ҳаёт, янги жамият қуриш йўлида қўлга киритган зафарларимизни мустақил тараққиёт ғоясига ҳамиша содиқ, мард ва матонатли халқимизнинг фидокорона меҳнати, ақл-заковати ва бунёдкорлик салоҳияти маҳсули деб биламиз ва ана шундай олижаноб элнинг фарзандлари эканимиздан чексиз фахрланамиз.

Шу боис бундан ўттиз уч йил олдин ўта оғир ва мураккаб тарихий вазиятда қўлга киритилган миллий истиқлолимизни Саодат байрами сифатида нишонлашга тўла ҳаққимиз бор.

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида мазкур санани юқори кайфиятда нишонлаш учун мутасадди идораларга қатор топшириқлар берилди.

Қарорга кўра, меҳнаткаш ва бағрикенг халқнинг бунёдкорлик салоҳияти билан эришилаётган улкан натижаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида маҳаллалар, таълим муассасалари, меҳнат жамоаларида маърифий учрашув ва суҳбатлар ўтказилади.

Мустақиллик байрами муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларини ҳар томонлама эъзозлаш, “Меҳрибонлик”, “Саховат” ва “Мурувват” уйларида яшаётган шахслар, ижтимоий ҳимоя дафтарларига киритилган ҳамда кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий ёрдам бериш билан боғлиқ хайрия тадбирлари ўтказилади.

@a_xaitov
Ғалабали юришлар давомли бўлсин!

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Олимпиада олдидан сўнгги назорат учрашувида иштирок этди.

Олимпия ўйинлари стартидан аввал ўтган иккинчи назорат ўйинида футболчиларимиз Янги Зеландияга қарши майдонга тушиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бор эътиборини “Париж-2024” Олимпия ўйинларига қаратади.

Ёшларимизни Париж Олимпиадасида катта муваффақиятларга эришишда, улкан ютуқларни қўлга киритишда тилак билдирамиз.

@a_xaitov
☑️ Эндиликда дала четларидаги ер майдонлари иккиламчи ижарага берилиши мумкин

Жорий йил 17 июль куни қабул қилинган ЎРҚ-936-сон қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, Ер кодексига ҳамда “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, эндиликда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг дала четларидаги каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонлари 10 йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага берилиши мумкин бўлади.

Шунингдек ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар томонидан мазкур ер участкаларида ҳамда боғлар ва токзорларнинг қатор ораларига мақбул экинлар экилишини ёки тут кўчатлари ўтқазилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Бундан ташқари Ер кодексига пиллачилик ва тутчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларига, агросаноат кластерларига ва бошқа юридик шахсларга майдони 10 гектаргача бўлган ер участкалари ажратилиши мумкинлиги тўғрисидаги қўшимча киритилди. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, илгари бундай норма мавжуд эмас эди.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш ва қўшимчага кўра, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияларига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга доир ваколатлар берилди.

@a_xaitov
Ўзбекистон ва Қирғизистон: кенг қамровли стратегик ҳамкорликнинг янги босқичи

👉https://uzlidep.uz/uz/leads/otnoeni-vseobemlego-

Қирғизистон Президентининг Ўзбекистонга бу галги давлат ташрифи тарихий воқеа бўлди ва мамлакатларимиз кўп қиррали ҳамкорлигида янги даврни бошлаб берди.


Отношения всеобъемлющего стратегического партнерства

👉https://uzlidep.uz/ru/leads/otnoeni-vseobemlego-

Нынешний государственный визит Президента Кыргызстана в Узбекистан стал историческим по многим параметрам, знаменуя собой начало новой главы в многоплановом узбекско-кыргызском сотрудничестве.

#uzlidep #munosabat

@uzlidep
☑️ Тармоқлардаги ўсиш ва иқтисодиётни ривожлантириш партиямизнинг устувор вазифаси саналади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда дастлаб давлатимиз раҳбарининг ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ҳамда йил якунига қадар устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказган видеоселектор йиғилишидаги муҳим ташуббуслари ҳақида сўз юритилди.

Таъкидланганидек, жорий йилнинг олти ойида ялпи ички маҳсулот 6,4 фоизга кўпайган. Саноат 7,8 фоизга, қурилиш 10,1 фоизга, хизматлар 12,9 фоизга, қишлоқ хўжалиги 3,8 фоизга ўсган. Бюджет даромадлари ҳам 113 триллион сўмга етиб, 14 фоиз ошган.

Йиғилишда иқтисодиёт, саноат, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий, маданият соҳалари ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг ижроси танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди, келгусидаги муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Аҳоли даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш борасидаги тизимли ислоҳотлари ҳам ўз натижасини бераётганлигини кўришимиз мумкин. Хусусан, Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон тажрибалари бошлангани, иқтисодий комплекс маҳаллага туширилгани ҳисобига 4 мингдан ортиқ маҳалла саноат ва қишлоқ хўжалигига ихтисослашди, 1 миллион 600 минг аҳоли расмий банд бўлди.

Айтиш жоизки, тармоқлардаги ўсиш ва иқтисодиётни ривожлантириш партиямизнинг устувор вазифаси саналади. Йиғилишда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бюджет даромадларини ошириш бўйича партиямиз фракцияси ва маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳларимиз имкониятлари ва ваколатларидан кенгроқ фойдаланишга келишиб олинди.

@a_xaitov
☑️ Маҳаллий Кенгаш ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлиги таъминланади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ҳокимлар ҳамда маҳаллий Кенгашларнинг ваколатларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Хусусан, қонун лойиҳасида маҳаллий Кенгашлар фаолиятига депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилиши, Халқ депутатлари Кенгаши раиси ўз вазифаларини бажариш даврида доимий ва бошқа комиссиялар, партия гуруҳлари таркибига кириши мумкин эмаслиги, кенгашлар йиғилишларида ҳоким номзоди кўриб чиқилаётганида номзод маҳаллий Кенгаш депутатларига ҳудудни ривожлантириш дастурини тақдим этиши шартлиги белгиланмоқда.

Бундан ташқари, маҳаллий Кенгаш ва ҳоким қабул қиладиган ҳужжатлар Ягона электрон тизимда рўйхатдан ўтказилиши ва тизимга жойлаштирилиши, рўйхатдан ўтказилмаган ҳужжатларнинг ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши белгиланмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши маҳаллий Кенгашлар фаолияти самарадорлигини янада оширишга, ҳокимларнинг халқ вакиллари олдидаги масъулиятини кучайтиришга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.

@a_xaitov
Йил якунига қадар хорижий инвестицияларнинг умумий ҳажмини 37,5 млрд долларга етказиш режалаштирилган

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ҳукумат соати” йиғилишида Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратовнинг “Иқтисодиёт тармоқларига хорижий инвестицияларни жалб қилишни кенгайтириш орқали ҳудудларда саноат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда таъкидлаганидек, кейинги йилларда қабул қилинган 8 та қонун ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг 60 га яқин қарорлари, олий ва юқори даражадаги 50 дан ортиқ хорижий ташрифлар давомида эришилган муҳим келишувлар мамлакатимиз инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва инвестициялар оқимининг кескин кўпайишига туртки бўлди.

Ўтган етти йилда 6 291 та йирик лойиҳа ишга туширилиб, 538 минг янги иш ўринлари яратилди. Инвестицияарни ўзлаштиришнинг юқори ўсиш суръатлари жорий йилда ҳам давом этмоқда.

Жумладан, ўтган 6 ойда ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ҳажми 15,5 млрд долларга етди ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 бараварга ўсди. Йил якунига қадар хорижий инвестицияларнинг умумий ҳажмини 37,5 млрд долларга етказиш режалаштирилган.

Йиғилиш давомида вазирнинг ташқи савдо ва саноат ишлаб чиқариши йўналишида жалб этилаётган инвестициялар ҳақидаги ахбороти ҳам тингланди.

Шу ўринда инвесторлар билан мунтазам мулоқотни йўлга қўйиш, мамлакатимиз иқтисодиётига хорижий инвестицияларни янада кенгроқ жалб этиш ЎзЛиДеПнинг ҳам устувор вазифаси эканини таъкидлаб ўтмоқчимиз. Шу боис партиямиз хорижий инвестицияларни кўпайтириш учун мутасадди идоралар билан ҳамкорлик қилиш, инвестицион муҳитни яхшилаш учун янада кўпроқ эркинлик ва имтиёзлар беришни қўллаб-қувватлайди.

@a_xaitov
☑️ Омбудсманга ижро этилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиш ҳуқуқи берилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида”ги қонун лойиҳаси концептуал жиҳатдан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Омбудсман томонидан инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш бўйича қонун ҳужжатларининг бузилишига йўл қўймаслик тўғрисида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларини ёзма равишда огоҳлантириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарларига аниқланган қонунбузилишлар бўйича уларни содир этишга имкон яратган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, Омбудсман лавозимига олий маълумотли, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида зарур тажрибага ва юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган, сайланиш куни 30 ёшдан кичик бўлмаган ва бевосита сайловгача камида беш йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкинлигини белгиловчи қоида киритилмоқда.

Бундан ташқари қонун лойиҳаси билан инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ва ҳимоя қилиниши ҳолати тўғрисида Омбудсман томонидан жамоатчиликни хабардор қилиш тартиби ва механизми белгиланмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Омбудсман фаолиятини янада такомиллаштиришга, унинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, халқаро ҳамкорликни амалга оширишдаги иштирокини кенгайтиришга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

@a_xaitov
Бухоролик тадбиркорлар ҳамда аҳоли вакиллари билан учрашув ташкил этилди

Шу кунларда партиямиз электорати бўлган тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш, соҳага оид қонунчиликдаги ўзгаришлардан хабардор қилиш мақсадида жойларда учрашувлар, мулоқотлар ташкил қиляпмиз.

Партиямиз фаоллари билан Бухоро вилоятидаги “Шернур” МЧЖда бўлиб, корхона фаолияти билан яқиндан танишдик. Мебелсозликка ихтисослашган мазкур корхонада 10 дан зиёд йигит-қиз меҳнат қилмоқда.

Мулоқотда давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик ҳақида сўз юритилиб, соҳага оид қонунчилик такомиллаштирилиб борилаётгани таъкидланди.  

Таъкидлаш жоизки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётимизнинг асосий драйверларидан бирига айланиб бормоқда. Ўтган ҳафтада давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтган ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ва йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам мазкур масалага алоҳида эътибор қаратилди.

Соҳа ходимлари ва партиямиз фаоллари олдида турган бугунги асосий вазифа ҳам Президентимиз тавсия ва кўрсатмалари асосида тадбиркорликни ҳар томонлама ривожлантиришга ҳисса қўшишдан иборат.

Учрашув якунида тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммолари ҳақида гапиришди. Уларнинг мурожаатларини ҳал қилиш бўйича тегишли таклиф-тавсиялар берилди. 

@a_xaitov
Бугун муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев таваллуд топган кун!

Барчамиз, Янги Ўзбекистоннинг улкан муваффақиятлари ҳамда Учинчи Ренессанс пойдевори жадаллик билан барпо қилинаётгани айнан Президентимиз бошчилигида инсон қадри учун олиб борилаётган ислоҳотлар самараси эканини чуқур англаймиз.

Давлатимиз раҳбарининг мамлакатимизни ҳар жиҳатдан равнақ топтиришга йўналтирилган саъй-ҳаракатларига халқаро ҳамжамият ҳам юксак баҳолаётгани бизни қувонтиради.

Президентимизнинг ўта масъулиятли фаолиятига Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин! Мамлакатимиз раҳбарига мустаҳкам соғлиқ, оилавий тинчлик-хотиржамлик, беқиёс ирода, куч-ғайрат тилаймиз.

Инсон қадри учун олиб борилаётган ислоҳотлар бардавом бўлсин!

@a_xaitov
УЗБЕКИСТАН - КЫРГЫЗСТАН: укрепление всеобъемлющего стратегического партнерства

Государственный визит Президента Кыргызстана в Узбекистан стал историческим по многим параметрам, знаменуя собой начало новой главы в многоплановом узбекско-кыргызском сотрудничестве. Так, к визиту была совместно проведена серьезная подготовительная работа. Плодотворно прошли очередное заседание Межправительственной комиссии, Бизнесфорум, Форум ректоров и Диалог поколений. В регионах нашей страны также организованы мероприятия в рамках Дней культуры Кыргызстана.

👉 № 146 (30455) газеты «Правда Востока», от 23 июля 2024 года


@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
26 июль – 11 август кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида XXXIII Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади. Жорий Олимпиадада Ўзбекистондан 19 та спорт тури бўйича жами 90 нафар спортчи қатнашади.

Таъкидлаш жоизки, бу йил Олимпиадага йўлланмани қўлга киритган спортчиларимиз сони кескин ортди.

Яна бир катта тарихий натижа сифатида футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси биринчи марта Олимпиада ўйинларида қатнашаётганини эътироф этиш ўринли. Бугун терма жамоамиз Испания жамоасига қарши майдонга чиқади. Мазкур ўйинга футболчиларимизга омад тилаймиз.

Умуман, Париж Олимпия ўйинларида барча спортчиларимизга омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаймиз, Ватанимиз байроғини юксакларга кўтариб, шода-шода медаллар билан қайтиш шарафига муяссар бўлишсин.

#қонимда_ғалаба
#Ўзбекистон_олға

@a_xaitov
Партиямиз нашрида Қирғиз Республикаси Президентининг мамлакатимизга давлат ташрифи, Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров ўртасидаги самарали музокаралар якунида ўзаро ҳамкорликнинг муҳим йўналишларида салмоқли битимлар тўплами қабул қилингани ҳамда партиямиз фракциясида муҳокама қилинган қонун лойиҳалари, тадбиркорлик, хотин-қизлар ва ёшлар йўналишадаги муҳим тадбирлар юзасидан таҳлилий мақолалар, муносабатлар чоп этилган.

👉 “XXI asr” газетасининг 2024 йил 25 июлдаги сонидан

@a_xaitov