Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15.1K subscribers
9.42K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
☑️ Адолатли солиқ тамойили амалга ошмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фаол ишбилармонлик муҳитини шакллантиришни янада рағбатлантириш, солиқ мажбуриятини бажаришда аҳоли томонидан ортиқча харажатларга йўл қўймаслик ҳамда қўшимча иш ўринларини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги  қарори қабул қилинди

📌 Қарорга кўра, 2023 йил 1 июнь ҳолатига қуйидагилар ҳисобдан чиқарилади:

👉 жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғи (нотурар кўчмас мулк объектлари бундан мустасно) бўйича муддатида тўланмаган қарзига ҳисобланган пеня суммалари;

👉 охирги 6 ой мобайнида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ЯТТларнинг қатъий белгиланган миқдорлардаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқдан вужудга келган қарзи, ҳамда уларга ҳисобланган пеня ва жарималар суммаси;

👉 хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги учун қўлланилган жарималар суммаси.

Ушбу солиқ қарзи, пеня ва жарималарни ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади.

2024 йил 1 июнгача ер участкаларидан ҳужжатларсиз фойдаланаётган жисмоний шахсларга ер солиғининг 3 карра оширилган ставкасида солиқ ҳисоблаш тартиби тўхтатилади.

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мақсадимиз - сифатли таълим!

Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг муҳим омилларидан бири - бу сифатли таълим.

Номзодимиз сайловолди дастуридаги беш муҳим мақсаднинг бири - сифатли таълим орқали тараққиётни таъминлаш.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #saylov2023

@a_xaitov
☑️ Шанхай ҳамкорлик ташкилоти  доирасида кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш зарурлигига давлатимиз раҳбари  эътибор қаратди.

ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг бугун - 4 июль куни бўлиб ўтган видеоанжуман шаклидаги навбатдаги мажлисида давлатимиз раҳбари нутқ сўзлади.

Президентимиз ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қатор аниқ таклифларни баён қилди.

Хусусан кўп томонлама сиёсий ҳужжат - ШҲТнинг яхши қўшничилик, ишонч ва трансчегаравий шериклик кодексини ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурди.

Шунингдек, инновацион тараққиёт, рақамлаштириш ва роботлаштириш, сунъий интеллект, биотехнология, фармацевтика ва келажак саноатининг бошқа тармоқларини қамраб оладиган ШҲТнинг янги иқтисодий мулоқоти дастурини қабул қилишни таклиф этди.

https://president.uz/uz/lists/view/6458

@a_xaitov
“Йилига 500 минг ўқувчи ўрни” дастури амалга оширилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14610

Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили Рустам Холмуродов Пастдарғом тумани маданият бўлимида туман фаоллари, халқ таълими аълочилари, педагоглардан иборат сайловчилар билан учрашди.

#uzlidep #ishonchlivakil #saylov2023

O'zLiDeP расмий канали
2030 йилгача барча туман ва шаҳарларда “Истеъдод – интилиш –истиқбол” деб номланадиган мактаб-интернатлар ташкил этилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14623

Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги ишончли вакили Байрамбай Отемуратов қораўзаклик сайловчилар билан учрашди.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #ishonchlivakil

O'zLiDeP расмий канали
Ишончли вакил навоийлик таълим соҳаси вакиллари билан учрашди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14624

Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятидаги ишончли вакили Қувондиқ Санақулов Навоийлик таълим соҳаси вакиллари билан учрашди.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #ishonchlivakil

O'zLiDeP расмий канали
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муносабати билан Президентликка номзодларнинг вакиллари ўртасида ТЕЛЕДЕБАТ бўлиб ўтди.

Ушбу теледебат давлат ва нодавлат телеканаллари орқали эфирга узатилди.

Унда “Давлат ва жамият қурилишини демократлаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш” мавзуси муҳокама қилинган эди.

Теледебатни қуйидаги видео орқали кўришингиз мумкин.
👇👇👇

https://youtu.be/A3XzoXlDk3s
Янги истиқболли вазифалар - ёрқин кежалак сари етаклайди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14628

Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятидаги ишончли вакили Самойдин Хусенов Когон шаҳридаги Темирйўлчилар истироҳат боғида навбатдаги сайловолди ташвиқот тадбирини амалга оширди.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #ishonchlivakil

O'zLiDeP расмий канали
Эндиликда туманларда ижтимоий хизматлар марказлари ташкил этилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14615

Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятдаги ишончли вакили Покиза Аҳмеджанова Оқолтин уманида сайловчилар билан учрашди.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #ishonchlivakil

O'zLiDeP расмий канали