Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14.9K subscribers
9.37K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олиниши лозим. Бунинг учун сиёсий партиянинг раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни рўйхатга олишни сўраб Марказий сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат этиши керак.

Сайлов кодекси ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан тасдиқланган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича Календарь режада белгиланган талабларга ва муддатларга амал қилган ҳолда бугун, 31 май куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Марказий сайлов комиссиясига партия томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни рўйхатга олишни сўраб мурожаат этди ва қонунчиликда белгиланган ҳужжатларни топширди.

Хусусан, сиёсий партия юқори органининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги қарори, мажлис баённомаси, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ўз номзоди овозга қўйилишига рози эканлиги тўғрисидаги аризаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари тақдим этилди.

#uzlidep #saylov2023

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 30 май куни Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ўн биринчи съезди бўлиб ўтди.

Съездда Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига номзод Шавкат Мирзиёев ўз дастурининг асосий йўналишлари ҳақида маъруза қилди.

Дастур бешта мақсадни қамраб олган бўлиб, устувор соҳаларга эътибор қаратилди.

Хусусан, саноат соҳасини ривожлантиришда қўшилган қиймат ҳажми 20 миллиард доллардан 45 миллиард долларга етказилиши таъкидланди.

Шунингдек, дастурда кейинги етти йилда қўшимча 1 миллион хонадонли уй-жойлар қуриш ташаббуси ҳам илгари суриляпти.

#uzlidep #saylov2023

@a_xaitov
☑️ Давлат байроғи – ғуруримиз тимсоли

Байроғимиз
, юртимиз тинчлиги, Ватанимиз равнақи йўлида барчамизни бирлаштириб, мамлакатимиз мустақиллигини ҳамиша кўз қорачиғидек асрашга, буюк аждодларимизга муносиб ворис бўлишга, юксак ишонч ва қатъият билан келажакка қадам ташлашга даъват этиб турибди.

Миллий байроғимизнинг кундалик ҳаётимизда доимий ҳамроҳимизга айланиши бизнинг давлатда яшовчи барча миллат ва элат вакилларини жипслаштиришда муҳим ўрин тутади.

Ўтган 2022 йилнинг 18 ноябрь куни айнан O‘zLiDeP фракцияси давлат байроғидан фойдаланишда айрим чекловларни олиб ташлаш, давлат байроғидан фойдаланиш борасида қонун нормаларини янада либераллаштириш лозимлиги бўйича қонун ташаббуси билан чиққан эди.

Мазкур қонуннинг қабул қилиниши натижасида давлат байроғидан тижорий мақсадларда фойдаланган ҳолда устки кийимга безатиш, оилавий байрамлар, яшаш ёки иш жойларида ҳамда уларга туташ бўлган ҳудудларда, транспорт воситаларининг салонида фойдаланишга рухсат берилади.

Қонун лойиҳаси билан қуйида танишишингиз ва ўз таклифларингизни беришингиз мумкин:
👉 https://parliament.gov.uz/oz/regulation/17

@a_xaitov
☑️ Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбари Фармони билан мазкур Агентлик ташкил этилиб, унга раҳбар тайинланган.
Агентлик раҳбари бир вақтнинг ўзида Президентнинг ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади.

Ушбу агентлик бир қатор вазирлик ва идора бажарадиган вазифаларни ўзига жамлаган. Яъни Агентлик камбағаллик, соғлиқни сақлаш, мактаб таълими, молия, ички ишлар, олий таълим вазирликларидаги ижтимоий хизматларни бирлаштиради.

ЎзЛиДеПнинг 30 май кунги съездида давлатимиз раҳбари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилиши ҳақида айтган эдилар. Хусусан Агентлик ходимларидан камида 10 фоизи ногиронлиги бўлган шахслар орасидан танлов асосида ишга олинишига алоҳида урғу берилган эди.

Ижтимоий хизматлар кўрсатиш бўйича ягона орган тузилиши тўғри ва ўз вақтида қабул қилинган деб хисоблаймиз. Инсон салоҳиятини ишга солишга қаратилган ислоҳотларни амалга оширишда ушбу институционал ўзгариш яхши самара беришига ишонамиз ва қўллаб-қувватлаймиз.

@a_xaitov
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14437

O'zLiDePнинг 30 май кунги съездида давлатимиз раҳбари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилиши ҳақида сўз юритаркан, агентлик ходимларидан камида 10 фоизи ногиронлиги бўлган шахслар орасидан танлов асосида ишга олинишига алоҳида урғу берганининг замирида ҳам катта маъно ётибди.

Негаки, агентлик фаолиятининг йўлга қўйилиши билан Ўзбекистонда ҳозирги 6 та вазирликда тарқоқ бўлган ижтимоий хизматлар бирлаштирилди.

Ижтимоий хизматлар соҳаси буткул қайта кўриб чиқиладиган бўлди.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Имконияти чекланган ёшлар матонат билан катта марраларга эришмоқдалар.

ЎзЛиДеПнинг 30 май куни бўлиб ўтган съездида сўз олган паролимпиячи Асила Мирзаёрова бу ҳақида ўзининг мисолида гапириб берди.

Офарин матонатли ва шижоатли ёшларимизга !

@a_xaitov
☑️ Аҳолининг ижтимоий ҳимояси янада кучайтирилади.

Сўнгги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, давлат томонидан фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш кўлами ва турларини кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ижтимоий дастурларни молиялаштириш харажатлари ЯИМга нисбатан 2 бараварга ошиб, кам таъминланган нафақа олувчи оилалар қамрови 5 баробарга кўпайди ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар ва ногиронлиги бўлган болаларнинг парвариши билан банд бўлганлар учун янги нафақа турлари жорий этилди.

Янги таҳрирда қабул қилинган Конституцияда меҳнатга лаёқатсиз ва ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа тоифаларининг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида бўлишининг белгиланганлиги мазкур соҳани ягона ёндашув асосида ислоҳ қилиш зарурлигини тақозо этмоқда.

Хусусан, давлатнинг ногиронлиги бўлган шахсларнинг ишга жойлашиши ва таълим олишига кўмаклашиши бўйича конституциявий мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш мақсадида мазкур йўналишда амалга оширилаётган чора-тадбирларни самарали мувофиқлаштириш тизими жорий этилиши талаб этилмоқда.

Янги таҳрирдаги Конституцияда эълон қилинган ижтимоий давлат тамойилларини инобатга олган ҳолда, фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга оид ҳуқуқларини ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш, аҳолига ижтимоий хизматларни кўрсатиш сифатини тубдан ошириш ҳамда мазкур соҳага илғор халқаро стандартларга асосланган мутлақо янги бошқарув тизимини жорий этиш мақсад қилинган.

Бу борада Президентимизнинг жорий йил 1 июнь куни "Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги  Фармонида устувор вазифа сифатида белгилаб берилди.

Унга кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги шунингдек, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар)ларда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ташкил этилади.

Фармон билан мазкур агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолиятининг устувор йўналишлари аниқ белгилаб берилди.

Ушбу масала юзасидан 30 май куни бўлиб ўтган ЎзЛиДеПнинг съездида Шавкат Мирзиёев сайловолди дастуридаги устувор йўналишлар бўйича сўзлаган нутқида ҳам алоҳида тўхталиб ўтган эди.

https://president.uz/uz/lists/view/6398

@a_xaitov
☑️ Шу йил 7 июндан Ўзбекистон Президентлигига сайловолди ташвиқоти  бошланади.

Марказий сайлов комиссиясининг 5 июнь куни ўтказилган навбатдаги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни рўйхатга олиш ҳамда номзодларнинг сайловолди ташвиқотини ўтказиш масаласи муҳокама этилди.

Президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 2023 йил 7 июндан бошланиши қайд этилиб, қарор қабул қилинди.

ЎзЛиДеП шу йил 30 майда бўлиб ўтган ўн биринчи Съездида ўз номзодини тасдиқлаб, Марказий сайлов комиссиясига тақдим этган.

Съездда партиямизнинг номзоди этиб, амалдаги Президент, ҳурматли Шавкат Миромонович Мирзиёев номзоди якдиллик билан тасдиқланган.

Партиямиз сайловолди ташвиқотини Марказий сайлов комиссияси белгилаган муддатдан - 7 июндан бошлаб амалга оширади.

@a_xaitov
Ўзбекистон кўп қиррали ҳамкорлик йўлида

👉
https://uzlidep.uz/news-of-party/14444

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” етакчиларининг учрашувидаги иштироки Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан конструктив сиёсий мулоқотни ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга бўлган интилиши ифодасидир.

Инициативы Узбекистана в отношении диалога с ЕС

👉 https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/14444

Участие Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в работе встречи лидеров «Центральная Азия - Евросоюз» является проявлением стремления Узбекистана развития конструктивного политического диалога и многогранного сотрудничества с ЕС.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Budjet jarayonining ochiqligi ta’minlanadi

Oxirgi yetti yilda mamlakatimizda barcha sohalarda sezilarli yutuqlarga erishildi. Ayniqsa, budjet ma’lumotlarining ochiqligi va shaffofligini yanada oshirish, budjet mablag‘larining shakllanishi va sarflanishi ustidan parlament va jamoatchilik nazoratini kuchaytirish bo‘yicha ulkan ishlar qilindi.

👉BATAFSIL

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| ParlamentTV
☑️ Шу йилнинг 6 июнь куни Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг музокаралари бўлиб ўтди.

Дипломатик муносабатлар тарихида биринчиси бўлган ушбу олий даражадаги ташриф икки томонлама ҳамкорликда янги босқични бошлаб бериши ҳамда уни кенг қамровли шериклик даражасига кўтаришга хизмат қилиши қайд этилди.

Томонлар ўзаро савдо кўрсаткичларини бир неча баробарга ошириш, қўшма инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини амалга оширишга тайёр эканликларини таъкидладилар.

Қатарнинг етакчи компаниялари энергетика, газ-кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма, логистика, туризм ва бошқа тармоқларда умумий қиймати 12 миллиард доллардан зиёд йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этиши юзасидан келишувга эришилди.

Истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида шу йил сентябрь ойида Ўзбекистон-Қатар инвестиция форумини ўтказиш ҳамда қўшма лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини яратиш масаласини кўриб чиқиш таклиф этилди.

Давлат раҳбарлари Марказий Осиёни Кўрфаз мамлакатлари билан боғлайдиган энг қисқа, ишончли ва хавфсиз йўлакларни шакллантириш муҳимлигини қайд этдилар.

Глобал ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Томонлар Афғонистонга нисбатан прагматик сиёсат юритилиши, мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш ва афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатилиши муҳимлигини таъкидладилар.

Шу маънода, Трансафғон темир йўлини барпо этиш бўйича стратегик лойиҳани амалга оширишни биргаликда илгари суриш истиқболлари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Президенти ва Қатар амири ҳузурида савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган 15 та икки томонлама ҳужжатни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

@a_xaitov
Устувор мақсадимиз – инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароит яратиш!

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14453

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг XI съездида номзодимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев узоқ йиллар давомида йиғилиб қолган, жамиятда ўз ечимини кутаётган тизимли муаммолар ва воқеликни чуқур таҳлил қилиб, тарихан қисқа вақтда Ўзбекистон давлатчилигидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш борасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар билан бир қаторда, келгуси етти йил ичида амалга оширилиши лозим бўлган устувор мақсад ва йўналишлар, стратегик вазифаларни баён этди. Улар, шубҳасиз, бугундан қурилаётган келажагимиз, барпо этиладиган эртанги кунимиз қиёфасини аниқлаб беради.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir

O'zLiDeP расмий канали
Ўзбекистон–Қатар: ўзаро муносабатларда муҳим босқич бошланмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14450

Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг Ўзбекистонга ташрифи, шубҳасиз, Қатар ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларда муҳим босқич бўлиб, у турли соҳалар, айниқса, энергетика ва қишлоқ хўжалигидаги ҳамкорлик учун янги имкониятларни очади.

Важная встреча в Самарканде

👉 https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/14450

Визит эмира Катара шейха Тамима бин Хамада Аль Тани в Узбекистан безусловно является важной вехой в двусторонних отношениях между Катаром и Узбекистаном, открывающую новые возможности для сотрудничества в различных областях, особенно в энергетике и сельском хозяйстве.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
"Ўзбекистон 24" телеканалида O'zLiDePнинг XI съездидан тайёрланган махсус репортаж эфирга узатилди
👇👇👇

https://youtu.be/_W68V9u-voE
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мақсадимиз - бир!

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Миромонович Мирзиёевга овоз беринг!

#uzlidep #maqsadimizbir #MirziyoyevgaOvozBering

O'zLiDeP расмий канали
Халқимизнинг орзу-ниятларини рўёбга чиқарувчи ҳаётий дастур

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14447

Партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоди кўрсатилган Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури ташвиқотига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди.

#uzlidep #saylov2023 #saylovoldidastur

O'zLiDeP расмий канали