Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15K subscribers
9.37K photos
1.96K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
☑️ КУНДУЗИ ЮРИБ, ТУНДА ТУРИБ МУҲРЛАНАДИГАН ВОҚЕЛИКЛАР

Мамлакатнинг эртанги ривожини маърифатли кадрлар, билимни инновацияга айлантирадиган мутахассислар белгилайди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига ташрифи тафсилотларини кузатган киши бу ҳақиқатнинг ҳаётий тасдиғига яна бир бор ишонч ҳосил қилгани табиий.

Президент қаерга ташриф буюрмасин, кун тартиби қанчалик тиғиз бўлмасин ОАВ вакиллари билан суҳбатлашишга, журналистларнинг фикр-мулоҳазаларини эшитишга албатта вақт топади. Шавкат Мирзиёев вилоят саноатини ривожлантириш учун нега Хитой модели танланганини атрофлича изоҳлади. Бунда Чин юрти тадбиркорларининг Мирзачўл ҳудудида фойдаланилмаётган имкониятларга қизиқиши кучлилиги ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Хитой қанчалик тез тараққий этган бўлса, Сирдарёни шунчалик илдамликда обод ва фаровон масканга айлантиришга асослар етарли.

"XXI asr" ижтимоий-сиёсий газетасининг 2023 йил 13 апрелдаги 15-сонидан

@a_xaitov
☑️ Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига 7 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан кредит ажратилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалиги корхоналари дала четларидаги ер майдонларида маҳсулот етиштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори  билан Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан қуритиш цехи ва совиткичли омборхоналарни харид қилишга 50 миллиард сўм маблағ ажратилади, ушбу маблағлар:

👉 қишлоқ хўжалиги корхоналарига 36 ойгача имтиёзли давр билан 84 ой муддатга йиллик 14 фоиз ставкада ажратилади.

Яна бир муҳим жиҳати мазкур қарорга биноан имтиёзли кредитлашда совиткичли омбор ва қуритиш ускуналари 60 фоиз қийматда, қолган 40 фоизига суғурта полиси гаров таъминоти сифатида олиниши белгиланган. Бу орқали гаров таъминотидаги муаммо ҳал этилади.

@a_xaitov
☑️ Хусусий мулк дахлсизлиги ҳақидаги норма иқтисодий ислоҳотлар жараёнидаги ўзгаришларни мамлакатимиз бош қонунида акс эттиришда инсон манфаатларини таъминлаш масаласи бирламчи ўринда эканлигидан далолат беради.

Андижон шаҳридаги “Samoinurakfa LTD” маъсулияти чекланган жамияти ишчи-ходимлари иштирокида ўтказилган тадбирда шу ва шу каби янгиликлар батафсил айтилди.

Ушбу тадбирда мен ҳам иштирок этдим, янги таҳрирдаги конституциямизнинг мазмун-моҳиятини электоратимиз бўлган тадбиркорлар, ишбилармонлар, фермерларимизга кенгроқ тушунчалар бериб ўтдик.

Конституция лойиҳасида давлатнинг бозор муносабатларини ривожлантириш, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш, ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратиши бўйича мажбуриятлари белгиланаётгани, шунингдек, банк омонатлари, банк амалиётлари ҳамда ҳисобварақлар ҳам сир тутилиши кафолатланаётганлиги ҳам айтиб ўтилди.

Марҳамат туманидаги “Буюк маскан” дам олиш масканида очиқ осмон остида йирик тарғибот тадбиримиз ҳам ўтказилди.

https://kun.uz/68172435

@a_xaitov
☑️ Бу менинг танловим – бу менинг Конституциям

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгарлар” маданият саройи ҳовлисида ушбу шиор остида тадбир ўтказилди.

Очиқ осмон остида ўтказилган навбатдаги эвент-тадбирда мен ҳам қатнашдим. Шунингдек Олий Мажлис Сенати аъзоси Маҳмуд Тоир, парламент қуйи палатаси ва маҳаллий кенгаш депутатлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Бобур Бобомурод, “Maxam chirchiq” АЖ бошқарув раиси Хотам Сайидаҳмедов, Чирчиқ давлат Педагогика университети ректори Гафуржан Мухаммедов, кенг жамоатчилик вакиллари, илм-фан ва маданият арбоблари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этишди. 

Иштирокчилар янги таҳрирдаги Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, унинг халқимиз ҳаётидаги ўрни ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Конституциявий ислоҳотни фуқароларимиз фикри ва қўллаб-қувватлаши асосида, референдум орқали амалга оширилиши халқимиз хоҳиш-иродасининг ифодаси – ҳақиқий халқ Конституцияси бўлишига пухта замин яратгани қайд этилди. 

https://uza.uz/uz/posts/bu-mening-tanlovim-bu-mening-konstituciyam_472926

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги таҳрирдаги Конституцияда аграр соҳа вакиллари учун ҳам кўплаб ҳуқуқий имкониятлар яратилмоқда.

Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги “Тилло” фермер хўжалигида фермерлар билан мулоқот қилдик.

ЎзЛиДеП депутатлари, фаоллари билан биргаликда соҳа мутахассислари, томорқа ер эгалари, тажрибали деҳқон ва чорвадорлар билан учрашиб, бўлажак референдум ҳамда янгиланаётган Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар, соҳадаги янгиликлар хақида маълумот берилди. Шу йил 30 апрелда бўладиган Конституциявий референдумда фаол қатнашиш тарғиб қилинди.

https://uzlidep.uz/news-of-party/14254

@a_xaitov
☑️ Фермер ва деҳқонларнинг дала четларига экинлар экиб, фойдаланишлари рағбатлантирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалиги корхоналари дала четларидаги ер майдонларида маҳсулот етиштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигига дала четларида ишларни тўғри ва сифатли ташкил қилиш, ер эгаларига экишдан бошлаб маҳсулотни реализация қилишгача бўлган даврда амалий ёрдам бериш учун 2023 йилда ҳар бир туманга 4 нафаргача, жами 672 нафаргача мавсумий агрономларни ишга қабул қилишга рухсат берилди.

Бунинг учун Агентлик тизимида қишлоқ хўжалиги корхоналари дала четларидаги ер майдонларида маҳсулот етиштиришни жорий қилишга масъул бўлган директор ўринбосари штати жорий қилинади.

Қарор доирасида Агентликнинг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига 2023 йилда ажратилиши кўзда тутилган 400 миллиард сўм бюджет ссудаси ҳисобидан 100 миллиард сўм йиллик 10 фоиз ставкада қуйидаги мақсадлар учун сарфланиши белгиланди:

👉 дала четини ўзлаштириш ва маҳсулот етиштириш учун зарур бўлган уруғ, кўчатлар, минерал ўғитлар, кимёвий препаратлар, моддий-техник ресурслар билан таъминлаш;

👉 сув билан таъминлаш учун насос ва қувурларни ўрнатишга 6 ойгача имтиёзли давр билан 12 ой муддатга йиллик 14 фоиз ставкада қарз ажратиш. Бунда, берилаётган қарз маблағлари олинаётган даромаднинг 50 фоизидан ошиб кетиши мумкин эмас.

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Конституциямиз референдум бўйича партиямиз фаоллари жойларда тарғибот тадбирларини ўтказишаяпти.

Чирчиқ шаҳридаги тадбиримиз кўп миллатли халқимиз вакиллари, зиёлилар, ёшлар, аёллар, тадбиркорлар, фермер ва электоратимиз вакиллари иштирокида ўтди.

Конституциямиздаги асосий янгиликлар ва ўзгаришларнинг мазмуни тушунтирилди.

@a_xaitov
O'zLiDeP фракцияси аъзоси Пастдарғом туманига ҳоким бўлди

Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ҳокимлигида ўтказилган халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди. Унда депутатлар томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси аъзоси Ваҳобжон Абдуғаниевич Муродқобилов номзоди Пастдарғом тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

В. Муродқобиловни янги ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан партиядошларимиз номидан табриклаймиз ҳамда кейинги фаолиятига омад тилаймиз!

#uzlidepdeputatihokimboldi

O'zLiDeP расмий канали
Обновляемая Конституция – гарантия мирной и благоустроенной жизни

👉 https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/14239

The renewed Constitution – a guarantee of peaceful and tranquil days

👉 https://uzlidep.uz/en/news-of-party/14239

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
"Пахта терилмайдиган кунлар келишини хаёлимизга ҳам келтирмаганмиз" – булунғурлик ўқитувчи

Яқин-яқин йилларгача ҳам жамиятимизда мактаб ўқувчилари, ўқитувчи ва шифокорлар энг арзон, аниқроғи текин ишчи кучи бўлиб хизмат қилди. Айниқса, пахта ва ғалла мавсумида энг кўп уларнинг меҳнатидан фойдаланилди. Ҳар янги ўқув йили бошланиши билан, уларнинг вақти кўпроқ мактабда эмас, пахта далаларида ўтди. Ўз устида ишлаш ўрнига, пахта терди, пахта терди, тераверди.

📹 ВИДЕОНИ САЙТИМИЗДА КЎРИНГ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги таҳрирдаги Конституция тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича референдум олдидан O'zLiDeP ташвиқоти тобора қизғин тус олмоқда.

📍Хоразм вилояти.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
☑️ Шу йилнинг 17 апрель куни давлатимиз раҳбари озиқ-овқат тармоқларини қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

Мамлакатимизда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг мўл ва арзон бўлишини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Фермер ва тадбиркорларга яратилган имкониятлар натижасида маҳсулот етиштириш ҳажми ошмоқда.

Аграр тармоқларда озуқа ва ер етишмаслиги, айланма маблағлар билан боғлиқ бир қанча муаммолар бор. Шу боис соҳа вакилларининг фикрлари ўрганилиб, таклифлар ишлаб чиқилди.

Йиғилишда мутасаддилар мазкур тармоқларда жорий йилга мўлжалланган чора-тадбирлар ҳақида ахборот берди.

Хусусан, Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармасининг грант маблағлари ҳисобидан ҳудудларда сут йиғиш марказлари ташкил этилади. Уларга камида 100 та аҳоли хонадони бириктирилиб, кооператив тизим йўлга қўйилади.

Кластерлар томонидан 64 та чорвачилик комплекси барпо этилади. Жаҳон банкининг маблағлари жалб қилиниб, чорва молларини идентификация қилиш тадбирлари бошланади.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Референдум олдидан O'zLiDeP фаоллари томонидан ташвиқот тадбирлари олиб бориляпти

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
Бугунидан рози халқнинг эртаси порлоқ

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14276

Денов туманидаги экобоғда янгиланаётган Конституция ташвиқотига бағишланган эвент тадбири ўтказилди.

Сўзга чиққанлар янги таҳрирдаги Конституциямизда илгари амал қилиб келинган “давлат – жамият – инсон” тамойили “инсон – жамият – давлат” деб ўзгартирилаётгани, унда жамиятнинг барча қатламлари манфаатлари инобатга олинганини таъкидлашди. Қолаверса, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид қоидалар бир неча каррага ортаётгани, ўз навбатида давлатнинг ҳам халқ олдидаги мажбурияти бир неча бараварга кўпаяётганига алоҳида урғу беришди.

Шунингдек, тадбирда Конституцияда тадбиркорлик фаолияти кафолатларини кучайтириш, бозор муносабатларини ривожлантириш, ҳалол рақобат учун шарт-шароит яратиш, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш, адолатли солиқ тизимини йўлга қўйиш, монополистик фаолиятни чеклаш орқали том маънода эркин бозор иқтисодиётини шакллантириш учун барқарор асослар яратилаётгани ҳам айтиб ўтилди.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O‘zLiDeP: Эртанги муваффақиятни бугунги тўғри танлов белгилайди

Ўзбекистонда бугун ҳар бир ишбилармон давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган, янги танишувлар, янги ҳамкорликларга етаклайдиган, кичик бизнес янги босқичларни забт этадиган ва ҳар бир ташаббус тингланиб, имконият бериладиган давр. Бу имкониятларни амалда қўллаш учун тўғри қарор қабул қила олиш керак.

Бугун ҳар бир фуқаро келажакка ва иқтисодиётга ижобий таъсир ўтказа олиши мумкин.

Kun.uz расмий канали
Forwarded from Zafarbek Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЛиДепнинг видеоролиги зўр чиқибди. Ролик келажакка бефарқ бўлмаслик, қилинган ислоҳотларга бир назар ташлаб қўйиш ва албатта референдум куни ўз танловингизни қилишингиз кераклигига чорлайди. Кўп гапирмай, бир кўринг.

👉 @Zafarbek_Solijonov
☑️ Одамларни рози қилиш сиёсати - янгиланаётган Конституциямизда ўз ифодасини топмоқда.

Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг биринчи моддасидаёқ Ўзбекистон ижтимоий давлат деб эълон қилинмоқда.

Давлатнинг ижтимоий мажбуриятларига оид нормалар қарийб уч бараварга ортмоқда.

Мазкур фикрлар Бувайда туманида конституциявий қонун лойиҳаси ва референдум ташвиқотига бағишланган тадбиримизда алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Мулоқот очиқ осмон остида, 1,5 мингдан ортиқ турли соҳа вакиллари, депутатларимиз, партиямиз фаоллари иштирокида бўлди.

Таъкидлангидек, ҳар кимнинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи белгиланмоқда. Ушбу норманинг амал қилиши ҳар бир фуқаро, жумладан, ёш оилаларнинг ўз бошпанасига эга бўлишини таъминлаб, кишиларнинг ҳаётдан розилик даражасини оширади.

Яна бир муҳим масала, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда (бозор қийматида) қопланиши таъминланиши кафолатланмоқда.

Тадбирда сўз олган партиямиз фаолари барчани бўлажак референдумда янги таҳрирдаги Конституциямизни қўллаб-қувватлаш учун овоз беришга чақирди.

https://daryo.uz/k/2023/04/12/ozlidep-vakillari-aholini-referendumda-faol-bolishga-chaqirdi

@a_xaitov