☑️ Янги кўп қаватли уйлар томларида қуёш панелларини ўрнатиш талаби жорий қилинади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергия тежовчи технологияларни жорий этишга қаратилган қарорига кўра 2023 йил 1 майдан:
👉 фойдаланишга топшириладиган кўп қаватли уйлар томлари бўш қисмининг камида 50 фоизида қуёш панелларини ўрнатиш талаби жорий қилинади;
👉 янги ташкил этиладиган иссиқхона хўжаликлари ҳамда цемент, ғишт ва оҳак маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга табиий газ тармоқларига уланиш учун техник шартлар берилиши тақиқланади;
👉 республикадаги барча ёқилғи (автобензин, суюлтирилган ва сиқилган газ) қуйиш шохобчаларининг маиший-техник эҳтиёжлари ва ҳудудини ёритиш учун электр энергияси таъминотининг камида 50 фоизи ушбу объектларда ўрнатиладиган қуёш панеллари орқали қопланиши талаб этилади.
@a_xaitov

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Қашқадарёда тадбиркорлар томонидан телевизор ишлаб чиқарилаяпти.
Шу йилнинг 24 февраль куни давлатимиз раҳбари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида Қарши шаҳридаги «Буюк турон» кичик саноати зонасида бўлди.
Ўтган йили фаолият бошлаган “Алп Техно Сервис” масъулияти чекланган жамияти йилига 120 минг дона телевизор ва мониторлар ишлаб чиқариш қувватига эга. Корхона JVC, TCL, Zimmer ва бошқа брендларнинг аудитидан ўтиб, шу номлар остида ташқи бозорга чиқмоқда. Ўтган йили 3 миллион доллар маҳсулот экспорт қилинган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични 6 миллион долларга етказиш режа қилинган.
Бу ерда 70 та иш ўрни яратилган. Яқинда плата териш ҳамда пластик қисмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади ва яна 30 та янги иш ўрни яратилади.
Президент электротехника маҳсулотлари, уларни ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди. Корхона ишчилари билан суҳбатлашди.

☑️ Бош қомусимизга киритилаётган ўзгаришлар инсон эркинлиги кафолатлари кучайишига хизмат қилади.
Шу йилнинг 24 февраль куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарининг қўшма йиғилишида Ҳукумат зиммасига ижро ҳокимияти органларининг ишида очиқлик ва шаффофликни, қонунийлик ва самарадорликни таъминлаш, уларнинг фаолиятидаги коррупция кўринишларига қарши курашиш, давлат хизматларининг сифатини ва очиқлигини ошириш чораларини кўриш вазифаси белгиланаётганлиги қайд этилди.
Конституциямизга киритилаётган ушбу норма мамлакатимизда сўз ва ахборот эркинлигини янада юксалишига, жамиятда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Сариштали хонадонда барака бўлади
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14015
➖Актам Хаитов Миришкор қишлоғидаги фахрий ўқитувчи Қурбон Намозов хонадонида бўлди.
➖Томорқасида 300 туп мевали дарахт, 70 туп ток парвариш қилинмоқда.
➖Томорқа ва боғдан олинаётган соф даромад 50 миллион сўмдан ортиқ. 50 бош парранда, 15 бош қўй, 20 бош чорва моллари бор.
➖5 йиллик 31,5 млн. сўм кредитга 3 КВтли қуёш панеллари ўрнатилган. Ортиқча электр энергиясининг ҳар киловатини давлатга минг сўмдан сотаяпти.
#uzlidep #Xaitov
➖O'zLiDeP расмий канали ➖

☑️ "Яшил энергия" компанияси ташкил этилиб, унга дастлабки 10 миллион доллар йўналтирилди.
Бу ҳақида бугун - 27 февраль куни давлатимиз раҳбари ҳузурида қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш чора-тадбирлари юзасидан етказилган муҳокамада маълум қилинди.
Ўзбекистон Президентининг шу йил 16 февралдаги қарори билан, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишни жадаллаштириш бўйича катта дастур қабул қилинди.
Мазкур дастурга кўра, жорий йилда тадбиркорлар, ижтимоий соҳа ва аҳоли хонадонларида 1 минг 700 Мегаватт қувватли қуёш панеллари ўрнатиш кўзда тутилган.
Йиғилишда мутасаддилар шу борадаги ишларнинг ташкилий ва молиявий жиҳатлари юзасидан ахборот берди.
Хусусан, ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларида 220 Мегаватт, тадбиркорлар томонидан 1 минг 300 Мегаватт ва янги қурилаётган кўп қаватли уйлар томида 15 Мегаватт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилиши айтилди. Бу борада Андижон, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона, Навоий ва Самарқандда фаол иш бошлаган.
Давлатимиз раҳбари жойларда ишларни тўғри ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Forwarded from Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
☝️ 2023 yil 27-fevral kuni Oliy Majlis Qonunchilik palatasi Kengashining navbatdagi yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi. Unda Kengash a’zolari tomonidan parlament quyi palatasi faoliyatiga oid bir qator masalalar ko‘rib chiqildi.
✅ Xususan, Qonunchilik palatasining joriy yil 28-fevral kuni bo‘lib o‘tadigan majlisi kun tartibidan o‘rin olgan masalalar atroflicha ko‘rib chiqilib, majlisning kun tartibi loyihasi tasdiqlandi.
✅ Yig‘ilishda kun tartibidagi masalalar ko‘rib chiqilib, tegishli qarorlar qabul qilindi.
☝️ 2023 yil 28-fevral kuni soat 11:00da Oliy Majlis Qonunchilik palatasining navbatdagi majlisi bo‘lib o‘tadi. Majlis Qonunchilik palatasining rasmiy veb-sayti orqali to‘g‘ridan-to‘g‘ri efirga uzatiladi.
Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV

☑️ Давлат мудофасини билимли, ақлли, иродали ҳарбийлар, муҳандис ва учувчилар таъминлайди
Шу йилнинг 24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Олий ҳарбий авиация билим юрти фаолияти билан танишди.
Билим юртида Парвозга тайёргарлик маркази ва ахборот-ресурс маркази, 4 та мутахассислик ўқув лабораториялари учувчиларнинг профессионаллик даражасини оширишга хизмат қилмоқда.
Президентимиз муассасадаги шароитларни кўздан кечирди. Ёшлар билан суҳбатда қўшимча хорижий тиллар ва замонавий технологияларни пухта ўрганишнинг аҳамияти таъкидланди.
Олий Бош Қўмондон билим юрти ошхонасида курсантлар билан бирга тушлик қилди. Спорт ва ўқув машғулотларини кўрди. Ўқув юрти узра ҳарбий авиация парвозлари намойиш этилди.
Мутасаддиларга дунёдаги хавф-хатарлардан келиб чиқиб, ҳаво мудофаасини янги поғонага кўтариш, тажриба тариқасида учувчисиз қурилмалар йиғишни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Forwarded from Фермер, деҳқон ва томорқачи
#Республика ишчи гуруҳи Миришкор туманида
Миришкор туманидаги “Ҳасанов Бахтиёр” фермер хўжалигида ташкил этилган кўргазмали семинарда - дала четларидан самарали фойдаланиш масаласи муҳокама қилинди.
Унда Қашқадарё вилоятидаги фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакиллари, туман ҳокимликлари вакиллари ва фермерлар иштирок этди.
Кўргазмали семинарда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А. Хаитов, Қишлоқ хўжалиги вазири А. Воитов, Қашқадарё вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари У. Узоқов сўзга чиқиб, соҳада амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.
Атҳам Ҳасанов раҳбарлик қилаётган “Ҳасанов Бахтиёр” фермер хўжалигида
68 гектар ер майдони бўлиб, 20 гектар ерда ғалла майсалари парвариш қилинмоқда.
48 гектар чигит экиш учун сифатли шудгор қилинган. Хўжалик дала четларидан самарали фойдаланиш бўйича ўз тажрибасига эга. Хусусан, зовур ёнлари текисланиб, четига жийда кўчатлари ва тол қаламчалари экилган. 2,7 минг узунликдаги дала четларига 2 минг дона анор қаламчаси, 2,5 минг туп тут кўчати, 980 та шпаллер ўрнатилиб, 2 минг дона ток кўчати ўтқазилди. Бундан ташқари дала четидаги коллектор устидан қўшимча 4,7 гектар ер очилиб, унга 1 гектар картошка, 2 гектар броколли карамлари экилди ва қолган 1,7 гектар пахта экиш учун тайёрланмоқда.
Сайт | Facebook | Instagram | YouTube

☑️ Ўн бир миллиард долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилади.
Шу йилнинг 27 февраль куни давлатимиз раҳбари инвестицияларни жалб қилиш ва саноатни ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди. Унда инвестиция саноат соҳаларидаги устувор йўналишлар, жаҳон молия бозорларидаги вазиятдан келиб чиқиб, соҳа олдидаги муҳим вазифалар белгилаб берилди.
Жорий йилда 11 миллиард долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш, йирик инвесторлар билан манзилли ишлаш зарурлиги уқтирилди.
Инвестицияларни жалб қилишда иқтисодий дипломатияни ва чет элдаги дипломатик ваколатхоналар иштирокини кучайтириш муҳимлиги қайд этилди.
Йил якунигача 304 та йирик ва 3 мингта ҳудудий лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилган. Уларнинг натижасида қўшимча 10 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Билимли инсонлар ўзгариш қила олади.
Давлатимиз раҳбарининг шу йил 24 феврал куни Қашқадаре вилоятига ташрифи давомида Қарши туманидаги мактабда муаллимлар билан учрашганда: " Дала қачон ўзгаради? Ақлли фермер, билимли ветеринар, боғбон, деҳқон бўлса" деган гаплари айни ҳақиқат!
Нафақат қишлоқ хўжалиги, балки барча соҳанинг ривожи илмда, илғор технологияни жорий этишда, яхши мактаб кўрган инсон ўзгариш қилади!

O'zLiDeP ҳузуридаги Фахрийлар кенгашининг ўтган йилдаги фаолияти таҳлил қилинди
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14019
➖“Уч авлод учрашуви” мавзусида шу кунга қадар 54 марта, “Бир зиёли - бир маҳаллага маънавий ҳомий” мавзусида 38 маротаба, “Ҳар бир нуроний - беш нафар ёшга мураббий” мавзусида давра суҳбати 34 марта ташкил этилди ва маҳаллай ОАВда ва партия нашрларида ёритилди.
➖Фахрийлар кенгашининг тўлиқ таркибдаги йиғилиш учрашувлари Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро, Андижон, Наманган вилоятларида ташкил этилди. Бунда ташқари, “Тажрибалар...Ҳаёт манзаралари..Умр мазмуни...” номли телелойиҳа йўлга қўйилди.
#uzlidep #FaxriylarKengashi