Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15.1K subscribers
9.37K photos
1.96K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида қайта тикланувчи энергия манбаларини оммалаштириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чоралари бўйича йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам расширения использования возобновляемых источников энергии и обеспечения занятости населения в Андижанской области.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #yigilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
☑️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2023 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун камида 13 триллион сўм йўналтирилади.

📌 2023 йил 1 февралдан:

👉 кредитлар аввал кредитлардан фойдаланмаган аҳоли ва тадбиркорларга ажратилади;

👉 деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорлик субъектларига 50 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади;

👉 тадбиркорларнинг маҳаллаларда ишлаб чиқаришни, хизмат кўрсатиш соҳасини ва ҳунармандчиликни ҳамда аҳоли билан кооперация ва касаначиликни кенгайтиришга йўналтирилган лойиҳалари учун ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномаси асосида ажратиладиган кредитлар миқдори амалдаги 225 миллион сўмдан 300 миллион сўмгача оширилади.

@a_xaitov
Давлат дастурининг бажарилиши: Ҳисобот ҳисобот учун бўлмади

👉
https://uzlidep.uz/news-of-party/13867

Таъкидлаш жоизки, ҳукумат ҳисоботи дастлаб OʻzLiDeP фракцияси йиғилишида муҳокама этилди, унда келтирилган ҳар бир рақам ва таҳлиллар депутатлар томонидан атрофлича кўриб чиқилиб, саволларга жавоб олинди. Очиқ қолган саволлар бўйича депутатларга қўшимча маълумотлар берилди. Муҳокамаларда иқтисодиётни ривожлантиришнинг ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишлари бўйича амалга оширилган ишларга партия мақсадлари ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда алоҳида эътибор қаратилди.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
☑️ СИРДАРЁ ИШСИЗЛИК ЙЎҚ ҲУДУДГА АЙЛАНЯПТИ

Жорий йилнинг 25 январь куни Президентимиз раислигида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам айнан Сирдарё вилоятида олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида сўз борди.

Шундан сўнг давлатимиз раҳбари берган топшириқ ва вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида партия ходимлари ва ҳамкор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ мазкур вилоятга йўл олди.

Улар Сирдарё вилоятини ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш учун ишсизлар ва банд бўлмаган аҳоли вакилларини мономарказларда ўқитиш, касб-ҳунар ўргатиш, томорқа ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш мақсадида туманларда бўлишди.

📌 "XXI asr" газетасининг 2023 йил 2 февралдаги 5-сонида Ишчи гуруҳнинг Сирдарё вилоятидаги фаолияти билан танишишингиз мумкин.

@a_xaitov
☑️ ДАВЛАТ ДАСТУРИНИНГ БАЖАРИЛИШИ: ҲИСОБОТ ҲИСОБОТ УЧУН БЎЛМАДИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида Вазирлар Маҳкамасининг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2022 йилда бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботи муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоизки, ҳукумат ҳисоботи дастлаб OʻzLiDeP фракцияси йиғилишида муҳокама этилди, унда келтирилган ҳар бир рақам ва таҳлиллар депутатлар томонидан атрофлича кўриб чиқилиб, саволларга жавоб олинди. Очиқ қолган саволлар бўйича депутатларга қўшимча маълумотлар берилди.

Муҳокамаларда иқтисодиётни ривожлантиришнинг ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишлари бўйича амалга оширилган ишларга партия мақсадлари ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда алоҳида эътибор қаратилди.

📌 "XXI asr" газетасининг 2023 йил 2 февралдаги 5-сонида Давлат дастури ижроси бўйича партия фракциясининг муносабати билан танишишингиз мумкин.

@a_xaitov
☑️ Шу йилнинг 1 февраль куни давлатимиз раҳбари Андижон вилоятига ташрифи давомида Янги Андижон шаҳарчасида қайта тикланувчи энергия манбаларини оммалаштириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чоралари бўйича йиғилиш ўтказдилар.
Ушбу йиғилишда мен ҳам иштирок этдим.

Йиғилишда қуёш ва шамол станциялари лойиҳаларига эътибор қаратилди.

Бу йил Поп ва Фарғона туманларида 600 Мегаваттли 2 та қуёш станцияси қурилиши режалаштирилган. Андижонда 41 та, Наманганда 32 та ва Фарғонада 27 та микро гидроэлектр станция қуриш имконияти борлиги кўрсатилди.

Давлатимиз раҳбари йирик корхоналарда ҳам қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш, умуман, уларни электр билан ўзини ўзи таъминлашга ўтказиш кераклигини таъкидлади.

Ижтимоий объектларда қуёш энергиясидан фойдаланиш учун алоҳида компания ташкил этилади. Унга 200 миллион доллар маблағ берилади. Компания қуёш панеллари ва сув иситиш қурилмаларини ўзи ўрнатади ҳамда бюджет корхонасига “яшил энергия” сотади. Шунингдек, ижтимоий объектлардаги 3 мингта эскирган қозонларни замонавий ускунага алмаштириш зарурлиги қайд этилди.

Энергия ресурсларини иқтисод қилиш чоралари кўрсатиб ўтилди. Аҳолининг қуёш энергиясидан фойдаланиши учун жозибадор тизим яратиш вазифаси қўйилди.

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Республика ишчи гуруҳи Гулистон туманида

↗️Азамов Бобурбек 4 йил олдин қизиқиши сабаб хонадонида, тез кўпаядиган ва қисқа муддатда даромад олиб келадиган – қуёнчиликни бошлаб, ҳозирги кунда 100 бошдан зиёд 30 ҳил жумладан, “Рекс”, “Сатин”, “Баран”қуён зотларини юнг, гўшт, насилчилик ва декоратив йўналишларида боқмоқда

↗️“Ахмад Яссавий” маҳалласида истиқомат қилиб келаётган тажрибали томорқачи Қосимова Қумринсо опа ўз томорқасидан самарали фойдаланиб, 10 сотихли майдонга саримсоқпиёз, швид, помидор, бодринг, маккажўхори ва бошқа экинларни етиштириб 4 мартагача ҳосил олмоқда.

↗️Шу маҳалласи яшовчи “Намунали томорқачи” кўкрак нишони соҳиби Толибжон Қосимов иситиш тизимисиз 5,5 сотих иссиқхонада редиска, исмалоқ, помидор ва булғор қалампирини “Феррари” навини экиб, йилига уч марта ҳосил олади. Қишнинг совуқ кунларида стилажлар остига электрон “тёплый пол” иситиш тизимини тўшаб, кўчатларни сақлаб қолиб, янги мавсумда экишга тайёрламоқда.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
☑️ Аномал совуқдан қийинчилик кўрган тадбиркорларга кредит, солиқ, божхона ва бошқа тўловлар бўйича енгилликлар берилади.

📌 Жумладан:

👉 2 минг нафар кичик ва ўрта тадбиркорларнинг январь-мартда муддати келадиган 4,7 триллион сўм кредит тўловлари 1 июнга қадар узайтирилади;

👉 29 мингта тадбиркорнинг 2 триллион сўм солиқдан қарзини 1 июлга қадар фоизсиз, қўшимча гаровсиз ва “пеня”сиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади;

қуввати пасайган 545 та саноат корхонасига ишлаб чиқаришни тиклаш ва айланма маблағ учун 8 триллион сўм кредит ажратилади;

носоз ускуналарни таъмирлашга кредитлар ажратилади, улар бўйича 2,5 миллиард сўмгача кафиллик берилади ва кредит ставкасининг 4,5 фоизи қоплаб берилади;

27 мингта тадбиркор учун давлат мулки ижара тўлови 1 апрелга қадар ўзгармайди ва уни бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади (тадбиркорларда 52 миллиард сўм қолади);

давлат мулкини сотиб олган тадбиркорлар учун тўловлар, фоиз ва “пеня” 1 апрелга қадар тўхтатиб турилади;

ишлаб чиқариш биноларининг ҳар бир юқори қавати учун тадбиркорларга мол-мулк солиғидан 10 фоиздан чегирма берилади.

@a_xaitov
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари учун яна бир имконият яратилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 январдаги “Пахта хом ашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятига ноқонуний аралашиш, уларнинг таъсисчиларини йиғилишлар ва бошқа тадбирларга чақириш, фермерлар билан бўладиган муносабатларига таъсир ўтказиш қатъиян ман этилиши белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашида бўлиб ўтган йиғилишда шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмаслиги, бундай ҳолатда тенг ҳуқуқли тадбиркорлик субъектлари ҳисобланувчи кластерлар ва фермерлар ўртасидаги шартномавий муносабатларга давлат органларининг ёки маҳаллий ҳокимликнинг аралашуви эса, шартнома тузиш эркинлиги принципига зид ҳисобланиши ҳақида сўз юритилди.

Батафсил Uza.uz

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти Қўштепа туманига ташриф буюриб, “Global textile infinity” кластерининг тўқимачилик корхонаси билан танишди ҳамда водий вилоятларида пахта-тўқимачилик саноатини ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Куштепинский район Ферганской области, где ознакомился с текстильным предприятием кластера “Global textile infinity” и провел совещание по мерам развития хлопково-текстильной промышленности в областях долины.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #sanoat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter