Aktam XAITOV | rasmiy kanal
11.9K subscribers
9.37K photos
1.96K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
☑️ Сирдарё вилоятини ишсизлик йўқ ҳудудга айлантириш бўйича ташаббус бошланди

Шу йилнинг 6 октябрь куни давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалигидаги ишлар ҳолати, аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.

Бу йил вилоятда 75 минг гектар майдонда пахта етиштирилди. Айни пайтда қарийб 80 минг гектар ерга ғалла экилмоқда.

Давлатимиз раҳбари Сирдарё туманидаги “Арслон бобо” ва “Омонбой ўғли Тугал” фермер хўжаликлари даласини кўздан кечирди.

Шу ерда соҳа вакиллари ва фаоллар билан суҳбат бўлди. Мен ҳам қатнашдим.

Бу қўшни хўжаликларда ерлар лазерли ускуна ёрдамида текислангани натижасида сув аввалгига нисбатан 30-40 фоиз тежалмоқда, суғориш вақти ҳам қисқарган. Насослар қуёш панеллари қувватида ишлайди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дала четларига тут, ток, қоратол ва бошқа кўчатлар экилган.

Президентимиз шу ерда сирдарёлик фермерлар, нуронийлар билан суҳбатлашди.

Фермерлар қишлоқ хўжалигида имкониятлар кенгайиб, манфаатдорлик ошгани, мажбурий меҳнат тугатилгани, қўшимча маҳсулотлар етиштирилаётганини айтишди.

- Ер - халқимиз ризқ-рўзи манбаи. Бир пайтлар пахта майдонидан бир гектар ажратиш жиноят эди, такрорий экин эккан таъқиб қилинарди. Мана, ҳозир 80 минг гектар пахта ва ғалла майдонларини аҳолига бердик, ҳали яна берамиз. Улардан олинган маҳсулот ҳам халқимизники-ку. Бозорга маҳсулот, оилаларга даромад бўлади-ку. Бугун республикадан келган раҳбарлар ва ҳокимлар яна 7,5 минг гектар ер ажратилса, Сирдарё вилоятида ишсизликни йўқ қилиш бўйича таклиф бераяпти. Мен буни, албатта, қўллаб-қувватладим, - деди Президент.

Давлатимиз раҳбари шу ерда деҳқончилик қилаётган ёшлар билан ҳам суҳбатлашди. Улар мазкур фермер хўжаликлари даласидан 0,5 гектардан ер олиб, мош, сабзи, пиёз, саримсоқпиёз етиштираётганини сўзлаб беришди. Бундан олган даромади ҳисобидан университетда ўқиш, уйини бутлаш режаларини маълум қилишди.

Президентимиз Сайхунобод туманидаги “Шукроналик мўжизалари” фермер хўжалиги даласида ҳам бўлди.

Мамлакатимизда қайси маҳсулот кўпроқ даромад келтирса, ўшани экишга эътибор ортаётгани ҳам қишлоқ хўжалигида яхши самара бермоқда. Бу фермер хўжалиги ҳам ғалладан бўшаган майдондан яхши даромад олади. Хусусан, бу йил 45 гектар майдонга такрорий экин сифатида мош экилган. Хўжалик фаолияти билан танишув чоғида ушбу экинни етиштириш бўйича чет эл тажрибасини ўрганиш, ҳосилдорликни ошириш учун илмий асосланган ёндашувларни қўллаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу ерда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари ва мутасаддилари билан мулоқот бўлди. Давлатимиз раҳбари инновация ва нав эвазига ҳосилдорликни ошириш, сувдан оқилона фойдаланиш ва ҳисобини юритиш зарурлигини таъкидлади. Фермер ва ишчиларнинг маиший шароитларини яхшилаш, хусусан, улар учун кичик, арзон уйлар қуриш бўйича кўрсатма берилди.

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Халқчил Конституцияни яратиш учун шошилмаслик керак

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
☑️ Кластерлар ва фермерлар ҳамкорлиги натижадорликни оширади.

Шу йилнинг 6 октябрь куни давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалигидаги ишлар ҳолати, аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида Сирдарё вилоятига ташрифи давомида Сайхунобод туманидаги “Политекс Сирдарё” пахта-тўқимачилик кластери корхонасини бориб кўрдилар.

Илгари Сайхунобод туманида саноат умуман йўқ эди, фақат пахта экиларди. Қишлоқ хўжалигидаги янгиланишлар, кластер тизими натижасида бу ерда ҳам саноат пайдо бўлди. Ҳозир биргина пахтадан ип, калава, мато, тайёр кийимлар, чигитдан ёғ, совун, озуқа ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Хусусан, тумандаги “Политекс Сирдарё” кластерининг тўқимачилик корхонасида ип-калава ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Германия технологияси келтириб ўрнатилиб, 700 та иш ўрни яратилган. Корхонанинг йиллик қуввати 7000 минг тонна бўлиб, жорий йилнинг ўтган даврида Хитой, Туркия ва Бангладеш давлатларига 2,5 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинган.

Шунингдек, кластер қошида йилига 30 минг тонна ёғ-мой тайёрлайдиган корхона ҳам мавжуд. Унда 100 нафар аҳоли бандлиги таъминланган.

Давлатимиз раҳбари “Политекс Сирдарё” корхонаси ип-калава ишлаб чиқариш жараёни билан танишди, ишчилар билан мулоқот қилди.

Шу ерда Сирдарё вилояти тўқимачилик корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар намойиш этилди. Бугунги кунда вилоятда 9 та пахта-тўқимачилик кластери фаолият кўрсатмоқда. Бу йил 268 минг тонна пахта хомашёси етиштириш режалаштирилган. Унинг юз фоизи ҳудуднинг ўзида қайта ишланади.

Президентимиз оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ҳам суҳбатлашди.

- Бугун Сирдарёга келишдан асосий мақсадимиз – вилоятни аҳолиси тўлиқ иш билан таъминланган ҳудудга айлантириш мезонларини белгилаш, - деди Шавкат Мирзиёев. - Биринчи мезон, Сирдарё шароитида, бу - ер. Кластер эгаларининг дунёқараши ўзгаряпти, сифатга ҳаракат қиляпти, даромади ошяпти. Энди улар халқ манфаатига хизмат қилиши керак.

- Бу манфаат биринчи навбатда иш ўрни. Масалан, аҳолига деҳқончилик учун ер ажратиш орқали 100 минг иш ўрни яратиш мўлжалланяпти. Иккинчидан, бу ерларга нима даромадли бўлса, шуни экиш бўйича эркинлик берилади. Ким бозорни тушуниб, кўпроқ меҳнат қилса, нақд даромад олади. Яна бир муҳим томони, агар Сирдарё вилоятида ишсизликни тугата олсак, бу бошқа ҳудудлар учун намуна бўлади - деди давлатимиз раҳбари.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👉 Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам алмашлаб экишни йўлга қўйиш, ҳам асосий тармоқлар бўлмиш пахтачилик, ғаллачилик соҳасида манфаатдорликни оширишга жуда катта эътибор қаратилган.

Ушбу соҳага айнан инновацион лойиҳаларни жорий қилиш, пахтачилик соҳасида ҳам суғоришда интенсив технологиялар, яъни томчилатиб суғориш, ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий қилишда катта аҳамиятга эга бўлиб боряпти.

Бу борада давлатимиз раҳбари ҳам ўзларини қатор тавсияларини бердилар. Уста-деҳқонлар билан учрашган ҳолда ҳосилдорликни янада ошириш, аҳолини, айниқса фермерларимизни даромадини кўтариш масалалари бўйича масъулларга тегишли топшириқларни ҳам бердилар.

Президентимиз қарорлари билан 80 минг гектар пахтачилик ва ғаллачиликдан ерларни заҳирага олиб, уларни электрон танлов асосида ишсиз аҳолига ҳамда яхши даромад қилиш имкониятига эга бўлган фуқароларга тарқатиб бериляпти. Ҳозирда шуни ҳисобидан Республика бўйича 480 мингдан ортиқ одамлар банд бўлиш имкониятига эга бўлди. Буларнинг ичидан 100 мингга яқини хорижда ишлаб келган фуқароларимиз, ёшларимиздир.

#uzlidep #sirdaryo #tashrif

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шеробод туманидаги “Sherobod Anor Impex” МЧЖ ҳудудида “Ўзбекистон анорчилар куни” республика фестивали бўлиб ўтди

Ташкил этилган тадбирда “Энг мазали анор нави”, “Энг катта анор”, “Энг мазали анор шарбати”, “Энг чиройли тозаланган анор” каби номинациялар бўйича кўрик танлов ташкил этилиб, ғолиблар муносиб рағбатлантирилди.

Маъулумот учун: ҳозирги кунда мамлакатимизда анорнинг 19 та нави етиштирилиб, ҳудудда деҳқон ва фермер хўжаликлари 1000 гектар, аҳоли томорқасида эса 3400 гектардан ортиқ майдонда анор парваришланмоқда. Қўшимча ўтган йилнинг ўзида яна 1200 гектар зиёд майдонда янги анорзорлар барпо этилди.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from АОКА | Сурхондарё (Заҳириддин Тўраев)
Бугун Шеробод туманида ўтказилаётган “Ўзбекистон анорчилар куни” республика фестивали туманда анор парваришлайдиган энг тажрибали боғбонларнинг иш усуллари билан яқиндан таништириш, юртимизнинг турли ҳудудларидан келган меҳмонларнинг ўзаро тажриба алмашишида муҳим аҳамият касб этмоқда. 

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo

Telegram | Facebook | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎥 O'zLiDeP депутатлари ёшлар етакчилари билан ҳамкорликда 200 нафардан ортиқ талабаларни уйларга жойлаштирди

#uzlidep #talabalar

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
☑️ ОҚ ПАХТАМИЗНИ “ОҚЛАШ” ОСОН КЕЧМАДИ

"XXI asr"
ижтимоий-сиёсий газетасининг 2022 йил 6 октябрдаги 40-сонида  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Мадина Баратованинг яқинда АҚШ Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон пахтаси ва ундан тайёрланган маҳсулотларга қўйилган чекловлар бекор қилиниши, мамлакатимизда мажбурий, шу жумладан болалар меҳнатига барҳам берилганлиги бўйича мақола билан танишингиз мумкин.

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сердаромад ва экспортбоп экинлар экишга эътибор ошиб бораяпти. Хусусан брокколи карамига катта талаб борлиги туфайли республиканинг барча ҳудудларида экиб, парваришланмоқда.

Бўстонлиқ туманида ўн гектар дала майдонида синов тариқасида брокколи карами экилган. Йилига 1 гектар майдондан 15 тоннагача ҳосил олиниб, экспорта чиқарилаяпти.

@a_xaitov
☑️ ТАРБИЯ БИЛАН БУГУН БИЗ ШУҒУЛЛАНМАСАК... ЭРТАГА ЎЗГАЛАР ШУҒУЛЛАНИШАДИ

"XXI asr"
ижтимоий-сиёсий газетасининг 2022 йил 6 октябрдаги 40-сонида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Ғайрат Абдиевнинг ўсиб келаётган навқирон авлодни ёт ғоялар ва мафкуравий хуружлар таъсиридан ишончли муҳофазалаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мавзулари бўйича мақоласи мулоҳазага чорлайди.

@a_xaitov
☑️ Масофавий таълим тизими жорий этиш тартиби белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим ташкилотларида масофавий таълим шаклини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги "қарори қабул қилинди.

Қарор билан масофавий таълим орқали олий таълим ташкилотларида бакалавриат ва магистратура босқичларида кадрларни тайёрлашни ташкил этиш тартиби белгиланди.

📌 Бунинг учун таълим ташкилотида қуйидагилар бўлиши талаб этилади:

👉 масофавий таълимни бошқариш учун “Learning Management System” платформаси;

👉 интернетга уланиш ва фойдаланиш учун ахборот-коммуникация инфратузилмаси;

👉 ўқув йили учун мўлжалланган ўқув контенти;

👉 фанларнинг электрон ўқув-методик мажмуалари ҳамда илмий ва ўқув адабиётларининг электрон базаси;

👉 компьютер техникаси билан жиҳозланган алоҳида бино ёки аудиториялар;

👉 техник ва дастурий компонентлар ишлашини таъминлайдиган муҳандис-техник ходимлар;

👉 таълим ташкилотига тегишли бўлган, мамлакат ҳудудида жойлашган сервер қурилмаси;

👉 таълим ташкилоти тўғрисидаги барча ахборотлар жойлаштирилган расмий веб-саҳифа.

Масофавий таълим жорий этиш мумкин бўлмаган
бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ҳар йили 1 апрелгача эълон қилинади.

Бундан ташқари, масофавий таълим асосида кадрлар тайёрлашда бир бакалавриат таълим йўналиши 300 нафар, бир магистратура мутахассислиги 30 нафар талабадан ортиқ бўлмаслиги лозим. 

Бунда мазкур талаб ахборот-коммуникация технологиялари йўналишларига татбиқ этилмайди. Талабалар сонини аниқлашда хорижий давлат фуқароси бўлган талабалар ҳисобга олинмайди.

Масофавий таълимда ўқишга қабул қилинган талаба
ўқув жараёни бошланишидан аввал – LMS платформасида рўйхатдан ўтиш учун ва ҳар семестр якунида – якуний назорат топшириш учун олий таълим ташкилотига келиши шарт.

Шунингдек, якуний давлат аттестацияси, битирув малакавий ва магистрлик иши ҳимояси бевосита олий таълим ташкилотида анъанавий тарзда амалга оширилади, уларни синхрон ёки асинхрон режимида қабул қилишга йўл қўйилмайди.

Масофавий таълим шакли фақат тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

@a_xaitov