Aktam XAITOV | rasmiy kanal
16.2K subscribers
9.41K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Шеробод анори хорижга экспорт қилинмоқда

Шерободлик Тожи Расулов 200 гектар ер майдонда анор кўчатларини эккан. Кўп йиллик меҳнат ва парваришдан сўнг, бугун ушбу кўчатлар мўл ҳосил бермоқда. Анор боғнинг 1 гектаридан 25 тонна ҳосил олинади. Муҳими, воҳанинг иссиқ иқлимида етиширилган анорлар Россия Федерациясига, қўшни Тожикистон ҳамда Қирғизистон давлатларига ҳам экспорт қилинаётир.

O'zLiDeP раҳбари Актам Хаитов ушбу анорзорда ҳам бўлди. Боғбон билан анор кўчатларининг парвариши қандай олиб борилаётгани ҳақида суҳбатлашди. Келгусидаги режалар ҳақида ҳам қизиқди ва бу борада ўз тавсияларини берди.

#uzlidep #tomorqa

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Конун лойиҳаси билан қандай нормалар белгиланяпти?

Қонун лойиҳаси Президентимизнинг “Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб ишлаб чиқилган.

👉 БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
☑️ Шу йилнинг 29 сентябрь куни мамлакатимиз Президенти томонидан “Электрон тижорат тўғрисида”ги Қонун имзоланди

Қонунга мувофиқ, электрон тижоратда шартнома тарафлар ўртасида шартнома шартларини электрон ҳужжатлар ва (ёки) хабарларни тасдиқлаш йўли билан келишиш орқали электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади.

Электрон тижоратдаги электрон ҳужжатлар қоғозда расмийлаштирилган ва ўз қўли билан имзоланган ҳужжатларга тенглаштирилади.

📌 Электрон тижоратда сотувчилар қуйидагилардан иборат:

👉 Электрон савдо майдончасида товарларни (ишларни ва хизматларни) чакана ва (ёки) улгуржи сотиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;

👉 Электрон савдо майдончасида товарларни (ишларни, хизматларни) чакана сотиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ўзини ўзи банд қилган шахслар.

📌 Соҳада тўловлар қуйидаги усулларда амалга оширилади:

▪️ Нақд пул маблағлари билан – нақд пул маблағлари тўлов воситаси тарзида виртуал терминаллар (E-POS) орқали қабул қилинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни ҳамда сотувчи ва сотилган товар тўғрисидаги ахборотни ўзида акс эттирадиган ҳужжатларни харидорга тақдим этиш орқали;

▪️Пул маблағларини банк ҳисобварағидан ўтказиш орқали – пул маблағларини банк ҳисобварағидан ўтказиш воситасида, шу жумладан шахсий кабинет орқали ёки тўлов ташкилотининг тизими орқали ўтказиш;

▪️Электрон пуллардан фойдаланган ҳолда – электрон пуллар тизимида очилган электрон ҳамёндаги пул маблағларини ўтказиш воситасида.

Савдо майдончаларининг операторлари, тўлов хизматларини етказиб берувчилар ва товарларни етказиб бериш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар ўз ахборот тизимларига ёки банк ҳисобрақамларига “эскроу” хизматини жорий этиши мумкин.

Товарлар учун харидор томонидан тўловни амалга ошириш чоғида “эксроу” хизматини кўрсатувчи тўланган пул маблағларини харидор товарлар олинганлигининг тасдиғи олингунига қадар сақлаш ҳуқуқига эга. Агар товар етказиб берилмаса ёки тавсифга мос келмаса, “эксроу” хизматини кўрсатувчи пул маблағларини харидорга қайтаради ёки, агар товар хоридор томонидан қабул қилинган бўлса, пул маблағлари сотувчининг ҳисобварағига ўтказилади.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Анорчиликни ривожлантириш истиқболлари

Жорий йилнинг 5 октябрь куни Шеробод туманида бўлиб ўтиши режалаштирилган “Ўзбекистон анорчилар куни” республика фестивали доирасида:

Мамлакатимизда етиштириладиган анор кўргазмаларини ташкил этиш, замонавий янги корхонанинг иш жараёнлари билан танишиш, “Ўзбекистонда анор етиштириш ва уни қайта ишлаш истиқболлари” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказиш ҳамда анор парваришлайдиган энг тажрибали фермер, боғбон ва тадбиркорларнинг иш усуллари билан яқиндан таништириш режалаштирган.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қува туманидаги “Асад водий гуллари” фермер хўжалиги раҳбари Алишер Тожибоев 22 гектар майдонда 350 ҳил турдаги гул ва кўчатларни парваришлаб, сотувга тайёр, 6 гектар майдонда гулларни павариш ишлари якунламоқда. Фермер хўжалигида 20 нафар фуқаро доимий иш билан, 40 нафари эса мавсумий иш билан таъминланган.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
Улкан ўсиш салоҳиятига эга муносабатлар

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13164

Шу кунларда Хитой Халқ Республикаси ташкил топганининг 73 йиллигини нишонламоқда. Шуни ишонч билан айтиш мумкинки, бугунги кунда Хитой қашшоқликка барҳам бериш ва ҳар томонлама фаровон жамият қуриш борасида тарихий муваффақиятларга эришди. Ҳатто 2021 йилда, дунёда пандемия тарқалган ва мураккаб халқаро шароитда ҳам Хитой иқтисодиёти жаҳон иқтисодиётининг муҳим ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб қолган ҳолда, ижобий ўсиш суръатини сақлаб қолди.

Жорий йилда мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги ва стратегик шериклигимизнинг 10 йиллиги нишонланмоқда. Олий даражадаги мунтазам алоқалар самарасида, давлатлараро ҳамкорлик мисли кўрилмаган даражага чиқди, мукаммал ва жадал тус олди.



Отношения, имеющие большой потенциал роста

👉 https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/13164

В эти дни в Китайской народной республике празднуют 73-ю годовщину своего образования. Можно с уверенностью утверждать, что на сегодня Китай добился исторических успехов в ликвидации абсолютной бедности и всестороннем построении среднезажиточного общества. В 2021 году, даже в условиях распространения пандемии в глобальном масштабе и сложной международной обстановки, экономика Китая сохранила положительную динамику развития, оставаясь важной движущей силой мировой экономики.

В этом году отмечается 30-летие установления дипломатических отношений и 10-летие стратегического партнерства между двумя государствами. Благодаря регулярным контактам на высшем уровне достигнут беспрецедентный уровень межгосударственного сотрудничества, приобрели зрелый и динамичный характер. Активно реализуются масштабные программы и проекты торгово-экономического и культурно-гуманитарного взаимодействия.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
☑️ Ўзаро манфаатли ҳамкорлик кенгаяди.

Давлатимиз раҳбари Венгрия томонининг таклифига биноан 3-4 октябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди.

Венгрия – Европанинг иқтисодий жиҳатдан ўсиб бораётган мамлакатларидан бири, қишлоқ хўжалиги, савдо, туризм, молия ва ахборот технологиялари соҳаларида улкан салоҳиятга эга давлат.

Икки мамлакат президентлари Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш, жумладан кўп қиррали стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Икки томонлама ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани, сиёсий мулоқот чуқурлашиб, ўзаро кўмак давом эттирилаётгани, парламентлараро ва жамоатчилик алоқалари кенгайиб бораётгани мамнуният билан таъкидланди.  

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш устувор аҳамиятга эга. Кейинги йилларда товар айирбошлаш ҳажми қарийб уч баробар ошгани қайд этилди. Бу борадаги ишларни фаоллашади.

Томонлар Ўзбекистон Европа Иттифоқининг GSP+ преференциялар тизимига қўшилгани ўзаро савдони салмоқли даражада кўпайтириш ва диверсификация қилиш учун янги имкониятлар очишини таъкидладилар.

Президентимиз ташриф давомида Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан ҳам музокаралар ўтказди.

Унда Ўзбекистон – Венгрия стратегик шериклигини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилган, ўзаро манфаатли келишувлар амалга оширилди.

Давлатимиз раҳбари  Будапешт шаҳрида Венгриянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашиб, уларни мамлакатимизда бизнес юритишга чорлади.

Бундай учрашув ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш, мамлакатимизнинг савдо-иқтисодий йўналишдаги муваффақиятларини илгари суриш, чет эл сармоядорларини ўзаро манфаатли лойиҳаларга жалб этишга хизмат қилади.

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг Венгрияга ташрифи: стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга қаратилган самимий мулоқотлар ва самарали музокаралар

Визит Президента в Венгрию: искренний диалог и плодотворные переговоры во имя дальнейшего укрепления стратегического партнерства

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шерободда анорчилар сайли бугун 5 октябрь куни бўлиб ўтди. Тадбирда мен ҳам иштирок этдим.

Тадбир "Ўзбекистон анорчилар куни” республика фестивали шаклида ўтказилди.

Асосий ташкилотчилар Ўзбекистон анорчилар уюшмаси ва Сурхондардарё вилоят ҳокимлиги.

Мамлакатимиз бўйича соҳа мутахассислари, деҳқонлари иштирок этишди.

Шунингдек Корея, Туркия ва бошқа давлатлардан мутахассислар, тадбиркорлар ҳам қатнашди.

Анорчиликни ривожлантириш холати, муаммолари ва вазифалари муҳокама қилинди.

Тадбир иштирокчиларига:
👉 мамлакатимизда етиштириладиган анор кўргазмалари тақдимот қилинди;
👉 замонавий янги корхонанинг иш жараёнлари билан танишишга имкон берилди;
👉 “Ўзбекистонда анор етиштириш ва уни қайта ишлаш истиқболлари” мавзусида илмий-амалий конференцияда иштирок этиш имконияти яратилди.

Энг муҳими анор экадиган, парваришлайдиган тажрибали фермер, боғбон ва тадбиркорларнинг иш усуллари билан яқиндан таништирилди, тажриба алмашилди.

@а_xaitov
☑️ Маҳсулот етиштириш ва экинларни зараркунандалардан сақлаш муаммолари бўйича мулоқотлар ўтказилди.

Бугун 5 октябр куни Шерободда фермерлар билан, Жарқўрғонда томорқа ер эгалари билан учрашиб, мулоқот қилдик.

Кўтарилган масалалардан бири - бу заракунандаларга қарши кураш борасида муаммолар. Жарқўрғонлик Искандар ака томорқаларда помидор етиштириш ва парваришлашда зараркунандалар жиддий зарар етказаётганини айтиб, амалий ёрдам сўради.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича агроном мутахассислар келиб ўрганади ва аниқ тавсияларни беради.

Яна бир масала - имтиёзли кредитларни олишда қийинчилик борлигини гапиришди. Айниқса иссиқхона парникларга талаб борлигини айтишди.

Кенгаш ҳузуридаги Жамғармадан қўшимча ресурс ажратилиб, амалий ёрдам берилади.

@a_xaitov
Ўзбекистон-Венгрия: ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар

👉 Батафсил

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу ҳафтада Венгрияга расмий ташрифи Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтиришдан ҳар икки томоннинг ҳам манфаатдор эканининг ёрқин далили бўлди ҳамда икки мамлакат ишбилармон доиралари ва ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликнинг янги йўналишлари ва алоқалари йўлга қўйилишини белгилаб берди.

#uzlidep #munosabat

@uzlidep