Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14.2K subscribers
9.41K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
"Ўзбекистон 24" телеканали "Халқчил" лойиҳасининг навбатдаги сони Тошкент тумани "Гултепа" маҳалласида жонли олиб борилди. Ушбу маҳаллада томорқачиликнинг сир-асрорлари, ундан самарали фойдаланиш ҳолатлари таҳлил қилинди.
👇👇👇

https://youtu.be/7cS6nFiQ8k8
2022 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури кўрсаткичлари муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10871

Пресс-клубда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Маҳаллий Кенгашлар депутатлари, вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди.

#uzlidep #pressklub

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Аварийный”нинг ҳам “аварийный” ҳолатида: Пресс-клубда кўтарилган масала ўз ечимини топди

#uzlidep #deputat #pressklub

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллигига бағишлаб “Конституция – фаровон ҳаётимизнинг асосий мезони!” мавзуида давра суҳбати ташкил қилинди.

#uzlidep #konstitutsiya

@uzlidep
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати”

Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси ташаббуси билан ташкил қилинган "Ҳукумат соати"да “Транспорт-логистика соҳасини ривожлантириш, юкларни божхона орқали ўтказишни соддалаштириш ва рақамлаштириш, транспорт харажатларини қисман қоплаш тизимини йўлга қўйиш, юк вагонлари хизматига бозор тамойилларини жорий этиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги масала муҳокама қилинди.

Ушбу масала юзасидан депутатларнинг саволларига Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири ўринбосари Абдусамад Мўминов ҳамда Давлат божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлоновлар жавоб берди.

#uzlidep #hukumatsoati

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
#СПИКЕР_ЎРИНБОСАРИ
#АКТАМ_ХАИТОВ_ХУДУДДА

Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.А. Хаитов Сирдарё вилоятида ахолига парранда, қуён, бошқа махсулотлар етказиб берувчи таъминотчилар билан яқиндан танишиб Сирдарё , Мирзаобод , Оқолтин ва Гулистон туманларида амалий семинарларда қатнашди.
Ушбу семинарлар оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб борилди.


@Deputatlar_minbari
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Хоразм вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши Хоразм вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси билан ҳамкорликда Кенгаш томонидан ҳар куни 5000 (беш минг) донадан узум ва мевали дарахтлар кўчатларни аҳолига тарқатиш тизими йўлга қўйилди. Ушбу тадбир кунлик давом қилдирилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтган навбатдаги йиғилишида иштирок этди.

@Deputatlar_minbari
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на заседании Высшего Евразийского экономического совета

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
☑️ Кўп тармоқли эндокринология маркази ташкил этилади.

Давлатимиз раҳбари раислигида шу йил 10 декабрь куни эндокринология хизматини такомиллаштириш ва қамровини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Сўнгги беш йилда эндокрин касалликлар 20 фоизга ортиб, ёшлар орасида ҳам кўпайган. Ўтказилган хатловлар натижасига кўра, юртимиз бўйича 2 миллион аҳолининг 6 фоизида бу каби касалликлар аниқланган.

Эндиликда оилавий ва эндокрин шифокорлари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилади. Бунинг учун жойларда ташкил этилган тиббиёт бригадалари, ҳамшира кўриги хоналари ва Саломатлик мактаблари роли кучайтирилади. Бирламчи шифокор кўриги жараёнида 10 турдаги таҳлилни йўлга қўйиш орқали вилоят марказларига мурожаатларни 50 фоизга қисқартириш мумкинлиги айтилди.

Эндокрин касалликларни эрта аниқлаш мақсадида келгуси йилдан 40 ёшдан ошган барча аҳоли йилига камида бир марта манзилли скирингдан ўтказилади. Эндокрин касаллик аниқланган аҳолининг ягона электрон реестри ишга туширилади. Ҳар бир тиббиёт бригадаси экспресс-тестлар ўтказиш учун глюкометр билан таъминланади.

Келгуси йил 1 июлдан ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар, 3-15 ёшдаги болаларга бепул йод препарати берилади. Қандли диабет учун метформин дорилари 200 мингдан зиёд эҳтиёжманд аҳолига бепул тарқатилади. Маҳалладаги беморлар ва диабетга мойиллиги бор аҳолига касалликни бошқариш ўргатилади.

Йиғилишда тиббиёт муассасаларида лаборатория хизматлари кўрсатишни янги асосда йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, туманларда энг зарур лаборатория текширувларини йўлга қўйиш орқали кўрсатиладиган хизматларни 5 тадан 17 тага етказиш ва республикага мурожаатларни 20 фоизга камайтиришга эришиш мумкин.

Туманларда оилавий ва марказий поликлиника, марказий шифохона ҳамда шошилинч тиббий ёрдам бўлими лабораториялари мақбуллаштирилиб, туну-кун ишлайдиган марказий лабораториялар ташкил этилади. Улар оилавий поликлиника ва шифокор пунктларидан материалларни йиғиб олиш учун транспорт воситалари билан таъминланади.

Эндокринология марказининг туманлараро бўлимлари сони ҳозирги 29 тадан 50 тага етказилиши белгиланди. Ҳудудлардаги филиаллар янги тиббий ускуналар билан жиҳозланади ва кўрсатиладиган хизматлар сони 15 тадан 40 тагача етказилади.

Янги кўп тармоқли эндокринология марказида 20 дан зиёд юқори технологик амалиётлар йўлга қўйилади. Бунда, гормонал ва минерал бузилишлар (остеопороз), эндокрин гинекология, репродуктив, онко-, нейро- ва офтальмо-эндокринология, нефрология, кардио-диабет ва интервенцион хирургия каби йўналишлар ташкил этилади.

Марказ ўз йўналишида илмий-инновацион муассасага айлантирилади, докторантурага квоталари 2 бараварга оширилади.

@a_xaitov
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимларига

📍 https://uza.uz/posts/328541

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
ҚУТЛОВ👇

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни - касб байрами билан мамлакатимиздаги барча томорқа ер эгалари, деҳқону- фермерлар, сувчилар, механизаторлар, кластерлар ва қишлоқ хўжалигига хизмат қилаётган соҳалар ходимларини самимий табриклаймиз!

Келгуси йилда хирмонингиз баракали, ҳосилингиз мўл, даромадингиз юқори бўлсин азиз томорқа ер эгалари, деҳқон ва фермерлар!

Барчага мустаҳкам соғлиқ, бахтли ва фаровон ҳаёт, хонадонингизга тинчлик ва хотиржамлик тилаймиз!

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"O'ZBEKISTON" телеканалининг "Қишлоқ хўжалиги" таҳририятида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов
"Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни" муносабати билан соҳа эгаларига байрам табриги йўллади

Ўз навбатида, Кенгаш томонидан фермерлар, деҳқонлар ва томорқа ер эгаларининг манфаати йўлидаги ҳаракатлар, яъни уларнинг ҳуқукий манфаатини ҳимоя қилиш, кредит маблағлари, сув таъминотини яхшилаш, "Томорқа хизмати" МЧЖлари орқали минерал ўғитлар, кўчатлар етказиб бериш каби фаолият давом эттирилади. Шунингдек, уларнинг илмий-амалий салоҳиятини юксалтириш йўналишида ҳам ўқувлар ташкил қилинади.
☑️ Депутатларга ер участкасининг бошланғич нархини 50 фоизгача камайтириш ваколати берилмоқда.

“Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

📌 Унга кўра 2022 йилда қуриладиган “Янги Ўзбекистон” массивларининг манзилли рўйхати тасдиқланди.

📌 “Янги Ўзбекистон” массивларида кўп қаватли уй-жойлар, муҳандислик-транспорт коммуникацияси, ижтимоий соҳа, ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари комплекс тарзда қурилади.

Бунда:

🔸кўп қаватли уй-жойларнинг қурилиш ости ер участкалари тадбиркорлик субъектларига электрон онлайн-аукцион орқали ижара ҳуқуқи асосида реализация қилинади;

🔹кўп қаватли уй-жойларга туташ ер участкалари уй-жой қуриб битказилганидан кейин маҳаллий ижроия ҳокимлик органининг тегишли қарори билан кўп қаватли уй-жой мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиб берилади;

🔸массивларда ташкил этиладиган ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини қуриш учун ер участкалари тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион орқали мулк ва ижара ҳуқуқлари асосида реализация қилинади;

🔹электрон онлайн-аукционда ғолиб деб топилган тадбиркорлик субъектларига кўп қаватли уй-жойлар қурилиши учун “ССС” ва ундан юқори рейтингга эга бўлган қурилиш ташкилотларини жалб қилишга рухсат этилади.

✔️Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига олис ва чекка ҳудудларда жойлашган ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқини электрон онлайн-аукционга қўйишда ер участкасининг бошланғич нархини 50 фоизгача камайтириш ваколати берилмоқда.

❗️“Янги Ўзбекистон” массивларида:

🔸массивларни қуриш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, ташқи автомобиль йўллари, ичимлик ва оқова сув таъминоти тармоқларини қуриш – Давлат бюджети маблағлари, ҳудудларда ташкил этиладиган тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;

🔹ташқи электр ва газ таъминоти тармоқларини қуриш – “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖларнинг ўз маблағлари ҳамда асосланган ҳисоб-китобларга кўра Давлат бюджетидан ажратиладиган қисқа муддатли фоизли ссудалар ҳисобидан;

🔸кўп қаватли уй-жойларни қуриш – тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари, тижорат банкларининг кредитлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;

🔹ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини бажариш – маҳаллий бюджет маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;

🔸ижтимоий соҳа объектларини қуриш – Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

@a_xaitov