Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15.6K subscribers
9.41K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
​​🔴 #LIVE

Шавкат Мирзиёев: Бухоро шаҳри ҳудуди атроф туманлари ҳисобидан 3,5 минг гектарга кенгаяди

Ҳар йили 16 мингдан зиёд янги оила қурилмоқда. Шу боис, келгуси беш йилда 20 мингдан ортиқ хонадонли уй-жойлар қурилади.

Жорий йилдан бошлаб, “Боғдод тажрибаси” асосида уй-жойлар, ишлаб чиқариш, саноат ва ижтимоий инфраструктура объектларини ўз ичига олган Янги Ўзбекистон массивлари барпо этилади. Биринчи босқичда вилоятнинг Ғиждувон ва Бухоро туманларида, иккинчи босқичда Ромитан, Вобкент, Когон ва Қоракўл туманларида қурилишлар амалга оширилади. Бунда эҳтиёжманд оилаларга бошланғич ва фоиз тўловлари учун, йилига 120 миллиард сўм субсидия ажратилади.

Бухоро шаҳри ҳудуди атроф туманлари ҳисобидан 3,5 минг гектарга кенгаяди. Вилоятдаги 620 та кўп квартирали уйлар таъмирланади ва шу орқали 146 минг нафар аҳолининг турмуш шароити яхшиланади.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​🔴 #LIVE

Бухорода аҳолини марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминлаш қамрови 62 фоиздан камида 90 фоизга етказилади. Бунга 600 миллион доллар жалб қилиниб, 2 минг километр ичимлик суви, 600 километр канализация тармоғи, 110 та сув иншоотлари қурилади ва таъмирланади. Энг муҳими, 700 мингдан зиёд аҳоли илк бор тоза ичимлик суви билан таъминланади, 165 мингдан зиёд аҳолининг оқова сув хизматини яхшилашга эришилади.

Кейинги беш йилда 3,5 минг километр автомобиль йўллари ва ички кўчалар, 412 та кўприкни қуриш-таъмирлаш учун қарийб 3,5 триллион сўм йўналтирилади.

Шунингдек, 6 минг километр электр тармоқлари ва 1,5 минг дона трансформатор янгидан қурилади ва таъмирланиб, 334 та маҳалла аҳолисининг электр таъминоти яхшиланади. Бу ўтган беш йилга нисбатан икки баробар кўп.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида келгуси беш йилда 130 та қишлоқ ва маҳаллада кенг кўламли ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиб, бунга 1,2 триллион сўм маблағ йўналтирилади.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​Бухоро шаҳрида «тиббиёт шаҳарчаси» ташкил этилади - Шавкат Мирзиёев

Вилоятда тиббий хизматлар сифатини тубдан ошириш мақсадида, Бухоро шаҳрида илмни амалиёт билан бирга олиб борадиган “тиббиёт шаҳарчаси” ташкил этилади.

Бунда вилоятнинг 10 та тиббиёт муассасаси билан бирга, Бухоро тиббиёт институтининг энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган клиникаси барпо этилади. Бу ерда нейрохирургия, онкология ва кардиохирургия йўналишларида махсус бўлимлар очилади ҳамда мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Ҳомиладор аёллар ва чақалоқларга юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш учун эса Ғиждувон, Ромитан, ва Қоракўлда перинатал марказлари фаолияти йўлга қўйилади.

Бирламчи бўғинда 40 ёшдан ошган 500 мингдан зиёд аҳоли диабет, юрак-қон томир ва онкологик касалликлар бўйича манзилли тиббий кўриклардан ўтказилади.

Келгуси беш йилда яна 14 та оилавий шифокорлик пункти ва 6 та оилавий поликлиника ташкил этилади, 100 та тиббиёт муассасаси тўлиқ таъмирланади.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Шавкат Мирзиёев: Бухорода қўшимча 17 мингдан ортиқ ёшлар олий таълимга қабул қилинади

Таълим тизимида ҳам қатор ислоҳотларни амалга оширамиз. Энг аввало, келгуси беш йилда мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлмаган 22 та маҳаллада 507 та оилавий боғча ташкил этилади.

Шунингдек, қамров кўрсаткичи паст бўлган ҳудудларда, 92 та давлат ва давлат-хусусий шериклик, 586 та оилавий боғча ташкил этилади. Натижада, вилоят бўйича мактабгача таълим қамрови 91 фоизга етказилади. Бухоро вилоятида бу борада ўзига хос тажриба шаклланган.

2026 йилга бориб мактаб ёшидаги ўқувчилар сони 390 минг нафарга етишини инобатга олиб, вилоятда 50 мингга яқин янги ўқувчи ўрни яратилади. Бунинг учун 24 та янги мактаб қурилади, 262 таси реконструкция қилинади ва капитал таъмирланади.

Келгуси беш йилда вилоятда ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 50 фоиздан оширилади ва қўшимча 17 мингдан ортиқ ёшлар олий таълимга қабул қилинади.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun

@uzlidep
O'zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 12 октябрь куни Қоракўл шаҳрида бухоролик сайловчилар билан учрашув ўтказди.

Шавкат Мирзиёев аҳолини ўзининг сайловолди дастури билан таништирди. Бу дастур иқтисодиёт, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, таълим, тиббиёт, ҳудудлар ривожи, давлат бошқаруви, қонун устуворлиги, ташқи сиёсат, маданият соҳаларига оид ўнта устувор йўналишни қамраб олган.

Кандидат в Президенты Республики Узбекистан от УзЛиДеП Шавкат Мирзиёев 12 октября провел в городе Каракуле встречу с избирателями Бухарской области.

Шавкат Мирзиёев ознакомил собравшихся со своей предвыборной программой, которая охватывает десять приоритетных областей: экономика, предпринимательство, сельское хозяйство, образование, здравоохранение, региональное развитие, государственное управление, обеспечение верховенства закона, внешняя политика и культура.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
#ИшончлиВакил #Самарқанд

1️⃣ Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятидаги Ишончли вакили Рустам Холмуродов Жомбой туманидаги сайловчилар билан учрашди.

2️⃣Ишончли вакил Рустам Холмуродов Нарпай туманидаги 27-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида сайловчилар билан учрашди.

3️⃣Рустам Холмуродов Самарқанд шаҳридаги “Нурафшон” санъат саройида халқ таълими соҳаси вакиллари билан учрашди.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube