Aktam XAITOV | rasmiy kanal
12.9K subscribers
9.64K photos
2K videos
22 files
5.47K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан самимий табриклаймиз!

@uzlidep
Forwarded from "ISHTIXON OVOZI"
#TUMANDA

Sohibkor MFY Tinibek qishlogʻi dehqonlari Abdullajondagi tarvuzni yetishtirishdi. Og'irligi 45-50kg.

@ishtixonovozi
Ўзбекистон Президенти етакчи халқаро консалтинг компаниялари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳим эканини таъкидлади

📍 https://uza.uz/posts/306972

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
☑️ Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги индекси жорий этилади


Мамлакатимизда 2022 йилдан Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги индекси жорий этилади.

Бу индекс орқали тадбиркорларга маъмурий босим даражаси аниқланади.

Тадбиркорларга босимни енгиллаштириш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни кўриб бориш мақсадларига хизмат қилади.

Мазкур индекс шу йил 15 сентябрда қабул қилинган “Тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий ва солиқ юкини янада камайтириш, бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6314-сонли Президент Фармонида назарда тутилган.

Бундан ташқари Фармонга кўра, 2021 йил 1 октябрдан қуйидагилар:

👉қатъий белгиланган миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчиси бўлган ЯТТ томонидан солиқ органларига солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти;

👉алоҳида тайёр импорт истеъмол товарларининг божхона декларацияси расмийлаштирилган санадан кейин 12 ой ўтгач сотувга қўйилиши ҳамда чакана савдода реализация қилинишига қўйилган тақиқ бекор қилинган.

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ишончли вакил Миллий паралимпия қўмитаси вакиллари, спортчилари ва мураббийлари билан учрашди

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ишончли вакил ҳарбийлар билан учрашди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10232

Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилояти бўйича ишончли вакили Байрамбек Узаков ҳарбийлар билан учрашди

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Теримчиларга кунлик пуллар ўз вақтида тўлаб берилмоқда

Шу кунларда юртимиз далаларида пахта терими қизғин кечмоқда. Ҳамиша пахта терими даврида турли шов-шувлар авж олади.
Яқинда ижтимоий тармоқларга теримчилар ва пахта масаласи билан боғлиқ хабар тарқалди.

Бу маълумотларнинг қанчалик тўғрилиги ва айни вақтдаги теримнинг бориши ҳақида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари Абдушокир Раҳимов қуйидагиларни сўзлаб берди.

– Ўзбекистонда пахта хом ашёсини тўлиқ бозор механизмлари асосида етиштирилмоқда, – дейди А.РАҲИМОВ. – Фермер хўжаликларининг давлат буюртмаси асосида пахта етиштириши бекор қилинди. Унинг ўрнига пахта етиштириш бўйича фьючерс шартномалари кластерлар билан бозор муносабатлари асосида имзоланмоқда. Бунда нархлар бозор конъюктурасидан келиб чиқиб белгиланмоқда. Шунингдек, фермер хўжаликларига пахтачилик кластерларини танлашб шартнома тузиш имконияти берилган.

Энг муҳим янгиликлардан яна бири пахта етиштириш жараёнида барча ёқилғи мойлаш материаллари ва минерал ўғитлар биржа савдолари орқали эркин нархларда харид қилимоқда. Бунда ҳеч қанақа тўсиқлар мавжуд эмас. Шу тариқ

пахта экиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш жараёни либераллашмоқда.

Кўпчилик сезган бўлса керак кейинги йилларда етиштирилган пахта хом ашёсини йиғиб териб олиш учун теримчиларни мажбурий жалб қилиш тизимидан воз кечилди. Ҳозирда уюшмаган аҳоли пахта йиғим-теримига ихтиёрий асосда жалб қилиниб терилган пахта учун шу куннинг ўзида пул тўлаб берилмоқда.

Пахта йиғим терими давомида Бош вазир ўринбосари селекторлар ўтказиши, вилоят ҳокимларининг аҳолини пахта йиғим-теримига жалб қилиш юзасидан таъсирчан чоралар кўрилаётгани ҳақидаги важлар юзасидан ушбу йиғилишлар пахта йиғим теримини самарали ташкил этиш, йиғим теримга жалб этилаётган уюшмаган аҳолига қулай шарт шароитлар яратиб бериш жараёнини мувофиқлаштиришни ташкил қилиш учун эканини айтишимиз мумкин.

Селектор мажлисларида нафақат пахта йиғиб териб олиш, балки буғдой экиш, ерларни шудгор қилиш борасидаги ишлар самарадорлиги муҳокама қилиб борилмоқда.

Халқимизда "Кенгашли тўй тарқамас", нақли бежизга айтилмайди. Ҳар бир ишни маслаҳат билан қилганган нима етсин.
https://uza.uz/uz/posts/terimchilarga-kunlik-pullar-oz-vaqtida-tolab-berilmoqda_307382
Наманган вилояти Учқўрғон туманида пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларида фаол иштирок этаётган бир гуруҳ хашарчи-ташаббускорлар Наманган вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан қимматбаҳо ва эсдалик совғалар билан рағбатлантирилди.