Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15.1K subscribers
9.41K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
📌Мен вакцина олдим, сизга ҳам тавсия қиламан #vaksinaoling

💉Тажрибали шифокорларимизнинг тавсиясига биноан коронавирусга қарши вакцина олдим. Эмланишнинг хавотирли жойи йўқ. Саломатликни асраш учун керак.

❗️Азиз ватандошлар, мутахассисларнинг тавсияларига қулоқ солишимиз, нафақат ўзимиз, балки яқинларимиз ва бошқа инсонларнинг соғлиғини хавф остига қўймаслик учун албатта эмланишимиз лозим.

Барча фуқароларимизни оммавий эмланишда фаол иштирок этишга чақираман. Соғлиғингизга бефарқ бўлманг!

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O‘zLiDeP ОАВ вакилларини касб байрами билан табриклади

#uzlidep #27iyun #Uzbekistan24

@uzlidep
Фарзандликка олиш тартибининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

Кейинги йилларда мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари соҳасида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Натижада барча даражадаги бошқарув идоралари раҳбарлари ОАВ вакиллари, журналистлар билан мунтазам учрашиб, жамият ҳаётига дахлдор муҳим масалаларни эркин мулоқот асосида кенг муҳокама этиб келмоқда.

👉
БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Ўзбекистон қонунчилигида 1 июлдан нималар ўзгаради?

👉 https://uzlidep.uz/news-of-uzbekistan/9439

⬆️ Пенсия ва нафақалар оширилади

💰Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган боғчаларга субсидиялар тўланади

🚗 Давлат органларида хизмат автотранспортлари давлат рақами белгиларининг янги типи жорий этилади

🏥 Онкологик ва гематологик беморларнинг вилоятлардан республика ихтисослаштирилган марказларига келиш харажатлари қоплаб берилади

🖥 Мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан келган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари Очиқ маълумотлар порталига жойлаштирилиб берилади

🏫 Нодавлат таълим ташкилотлари давлат томонидан қўллаб-қувватланади

💻 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳужжатлари «E-qaror» электрон тизими орқали қабул қилинади

🐓 Паррандачиларга субсидия ва солиқ имтиёзлари берилади

🧱 24 та туман (шаҳар) қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади

🛌 Бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини берувчи ордер бериш тизими жорий этилади

🏭 Ифлослантирувчи моддаларни атроф муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш учун компенсация тўловлари миқдори кўпайтирилади

Божхона назоратини олиб боришда янги тартиблар жорий этилади

🛂 ЖШШИР шахсни тасдиқловчи ягона идентификатор деб ҳисобланиши белгиланди

👮‍♂️ Маҳкумларни сақлаш ҳолати устидан назорат олиб бориш жараёнлари тўлиқ автоматлаштирилади

#1iyul #qonunchilikdayangilikar

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Глава Либерально-демократической партии Узбекистана Актам Хаитов вакцинировался от коронавируса
Тошкент шаҳрида қўшимча эмлаш пунктлари ташкил этилди

👉 https://xs.uz/uzkr/59123

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
🚕 Жисмоний шахслар ЯТТ очиб, таксичилик қилиши мумкин

2022 йил 31 декабргача муддатга эксперимент тариқасида якка тартибдаги тадбиркорларга 4 та ўриндиқли енгил автотранспортда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилмоқда.
Асосий талаблар:
ҳайдовчи 21 ёшга тўлган ва бошқарувида 10 йилдан ортиқ бўлмаган муддатда эксплуатация қилинаётган енгил автомобиль бўлиши;
техник хизмат кўрсатиш станцияларида ҳар 6 ойда камида бир маротаба техник кўрикдан ўтиши;
хусусий клиникаларда ёки оилавий поликлиникаларда ойлик тиббий кўрикдан ўтиши лозим.

✍️ Бу борада Президент қарори қабул қилинди. Якка тартибдаги тадбиркорларга такси фаолияти билан шуғулланиш учун бошланғич харажатлар 5 баробарга камайтирилиб 690 минг сўмни, ойлик тўлов 1,5 баробарга камайиб 425 минг сўмни ташкил қилади.

📱 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркор сифатида такси фаолияти билан шуғулланиш фақатгина мижозларни излаш бўйича интерактив хизмат кўрсатувчи компаниялар (агрегаторлар) хизмати орқали амалга оширилади.

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 TOP NEWS'нинг бу галги сонида кўтарилган мавзулар:

💉 Вакцина кимлар учун мумкин эмас?

☝️“Аҳоли даромадларининг пастлигига сабаб монополия”

💵 Банкоматлардан фоиз ечиб олиш қачон йўқ бўлади?

🙅Депутатлар амалдор ҳисоботидан қониқмади

#uzlidep #TopNews

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Пенсия таъминотида қандай ўзгаришлар бўлади?

Президент фармонига кўра 2021 йилнинг 1 июлидан бошлаб:

Белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчи шахсларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий этилади. Бунда:

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда 256 675 сўмдан 400 000 сўмга оширилади;

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 565 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори ҳам 565 000 сўмга етказилади;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа миқдори 315 030 сўмдан 400 000 сўмга етказилади.

🔰Шунингдек, пенсияси олувчиларнинг ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун қўшимча тўлов жорий этилади.

Унга кўра, пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори 256 675 сўмдан 400 000 сўмга оширилади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.

нафақаси олувчи оилаларнинг барча аъзоларини қамраб олиш мақсадида уларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори 400 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун 150 000 сўмдан қўшилиши белгиланди.

болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа ойига 513 350 сўмдан 565 000 сўмга оширилади.

✔️Молия вазирлиги ушбу Фармонда белгиланган чора-тадбирлар билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун зарур маблағларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси қолдиқ маблағлари ҳамда республика бюджети ҳисобидан ажратилишини таъминлайди.

@a_xaitov
Қадрли ёшлар, келажагимиз эгалари!

Сизларни қутлуғ айём – Ёшлар куни билан самимий муборакбод этамиз!

Аввало шуни эътироф этамизки, юртимизда кейинги беш йил ичида Президентимиз саъй-ҳаракатлари туфайли ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим яратилди, навқирон авлод вакилларининг ижтимоий фаоллиги кучайиб боряпти, замонавий, демократик Ўзбекистонни барпо этишда навқирон авлод вакиллари муносиб иштирок этяпти.

Сўнгги бир неча йил мобайнида ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уйғун ривожлантиришга қаратилган бир қанча қонунлар, Президентнинг фармон ва қарорлари, ҳукумат қарорлари қабул қилинди. Олий Мажлис палатаси ҳузурида Ёшлар парламенти тузилди, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар масалалари бўйича идоралараро кенгаш ташкил этилди. Азму шижоатли ёшларимиз учун “Мард ўғлон” давлат мукофоти ҳамда “Келажак бунёдкори” медали таъсис қилинди. Барча давлатлар ҳам ёшларга ана шундай ғамхўрлик қилаётгани йўқ. Шунинг учун ёшларимиз бундай ғамхўрликнинг қадрига етиши, муносиб ворисларимиз бўлиб камол топишларини жуда-жуда истаймиз.

Янги Ўзбекистон ёшлари – мамлакатни модернизация қилишга қаратилган жадал ва кенг кўламли ислоҳотларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ва фаол иштирокчиси бўлиб майдонга чиқишида O‘zLiDePнинг ҳам ўзига хос ҳиссаси борлигини қайд этиш жоиз. Партиямиз “Янги авлод кадрлари”, “Парламентда менинг ўрним”, “Ёш инноватор”, “Ёш фермер”, “Стартап-инновейшн” ва бошқа лойиҳаларни амалга оширяпти, форумлар, семинарлар, кўрик-танловлар ташкил қиляпти.

Ҳар бирингизга эл-юртимиз фахрланадиган, Ўзбекистоннинг муносиб фарзанди, ҳақиқий комил инсон бўлиш бахти насиб этишини тилаймиз.

Актам Хаитов

@a_xaitov
Куни кеча - 2021 йил 30 июнь куни Ёшлар кунига бағишланган тантанали маросимда давлатимиз раҳбари иштирок этиб ёшларга ўз табрикларини йўллади.
Шу тадбирда мен ҳам иштирок этдим. Давлат раҳбари табригидан чиқарган асосий хулосаларим:

📌
Халқ депутатлари кенгашлари тавсияси асосида ёш, ғайратли, фидойи ўғил-қизлар бундан буён Олий Мажлис депутати ва сенаторларига бириктирилади. Маҳаллий кенгашларда ёшлар парламенти вакиллари мактаби ташкил этилади. Иқтидорли ёшлар орасидан янги авлод захира кадрлари – “Келажак лидерлари” шакллантирилади.

🗯Ҳар қандай инвестиция лойиҳасининг бош мақсади, аввало, ёшлар бандлиги масаласини ҳал этишга қаратилиши керак.

🏫Мамлакатимизда юқори билим ва малакага эга бўлган, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш мақсадида олийгоҳлар сони 127 тага етказилди, 26 та хорижий олий таълим муассасасининг филиаллари очилди. Шунингдек, кейинги 5 йилда олий таълимга қабул квотаси 3 баробар оширилиб, жорий йилда 182 минг нафар ёшлар учун талаба бўлиш имконияти яратилди. Бу – умумий қамров 28 фоизга етди, деганидир. Ваҳоланки, 4 йил аввал бу рақам атиги 9 фоизни ташкил этарди.

🎓Бугунги кунда олий маълумот талаб қиладиган 80 мингга яқин бўш иш ўринлари мавжуд. Жорий йилда олий маълумот талаб этадиган касб ва лавозимлар қайта кўриб чиқилади ҳамда уларнинг камида 150 таси бўйича бундай талаб бекор қилинади. Бундай енгиллик туфайли 10 мингдан ортиқ ёшлар ишга жойлашади.

👷‍♂️Мактаб битирувчисига аттестат беришда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган камида битта касб ёки ҳунарни эгаллаш мажбурий қоида бўлади. Бу тизим ДХШ асосида нодавлат таълим ташкилотлари билан бирга йўлга қўйилади.

👨‍🌾 Қишлоқларда яшаётган 230 мингдан ортиқ ишсиз ёшларга деҳқончилик билан шуғулланиш учун 61 минг гектар ер майдонлари ажратилди. Ғалладан бўшаган ерлардан яна 75 минг гектари 170 минг нафар ёшларга такрорий экин экиш учун берилди. Пахта ва ғалладан қисқарадиган майдонларда озиқ-овқат экинлари етиштириш учун ерларни 10 йил муддатга ижарага бериш тизими йўлга қўйилади. Шу тариқа яна 500 минг нафар ёшларни доимий иш билан таъминлаш имконияти яратилади.

📌 Ёшларга бериладиган имтиёзли кредитлар ва лизинг асосида 50 мингдан зиёд енгил конструкцияли замонавий автосервис, маиший хизмат, чакана савдо ва умумий овқатланиш шохобчалари барпо этилади.

📌 Йил якунига қадар Қорақалпоғистон, Андижон, Самарқанд, Сирдарё ва Навоий вилоятларида ёшлар технопарклари фойдаланишга топширилади. Келгуси йили Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Фарғона, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида ҳам шундай технопарклар барпо этилади. Ёшларнинг стартап ғояларини саралаб олишнинг очиқ-ошкора тизими йўлга қўйилиб, энг яхши лойиҳаларни молиялаштиришга бюджетдан 100 миллиард сўм маблағ ажратилади.

📌 Ёшларни бизнесга ўқитиш, “Лойиҳалар фабрика”ларида илгари сурилаётган янги ғоялар асосида инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва молиялаштириш бўйича доимий ишлайдиган ҳамда ёшларга қулай ва қизиқарли бўлган янги тизим яратилади.

💰Иқтидорли, лекин олийгоҳда контракт асосида ўқиш имконияти бўлмаган ёшларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида янги ўқув йилидан бошлаб барча учун таълим кредити имтиёзли шартларда 7 йил муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасида, яъни, жорий йилда 14 фоиз ставкада ажратилади.

💻Жорий йил якунига қадар умумтаълим мактабларини юқори тезликдаги Интернетга улаш ишлари якунланади. Республикамиз бўйича қўшимча 5 мингта компьютер синфлари ташкил этилади. Мактабларда ахборот технологиялари дарслари замонавий “Кэмбриж” дастурлари асосида йўлга қўйилади.

🏠Ипотека дастури доирасида уй-жой сотиб олиш учун ёш оилаларга қўшимча 2 мингта квота ажратилади ва ушбу мақсадлар учун бюджетдан 60 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.

👮‍♂️Мудофаа вазирлиги ҳузурида “Ватан ўғлони” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракатини ташкил этилади. Ҳаракатнинг ҳар бир мактабда тузиладиган отрядлари жами 200 мингдан ортиқ ўқувчиларни қамраб олиб, уларни тарбиялашда асосий кучга айланади.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ШЕРЗОД АСАДОВ;

Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумидан видео дайджест.

@Deputatlar_minbari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чортоқ тумани - Ғалладан бўшаган ерлар такрорий экин учун бўлиб берилмоқда
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент тумани - Бедана тухуми ҳам, гўшт ҳам кони фойда
O'zLiDeP Президентимиз маърузасидан келиб чиқувчи асосий устувор вазифаларни белгилаб олди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9476

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қўшма йиғилишида бу ҳақда сўз юритилди.

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube