Forwarded from UzA | Расмий канал
Forwarded from UzA | Расмий канал
☑️ Тинчлик учун курашиш бугун ҳар қачонгидан ҳам муҳим!
📉 Ғалаба боғидаги амфитеатрда 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда мен ҳам иштирок этдим.
❗️Энг катта сабоқ - бугунги тинч-осойишта ҳаётга қандай оғир синов ва машаққатлар эвазига эришилганини чуқур ҳис этиш. Бу йўлда қурбон бўлган юртдошларимиз хотирасига таъзим қиламиз.
📉Давлатимиз раҳбари Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги билан барча фахрийларни, бутун халқимизни табриклади.
Жумладан "бугунги шонли санани биз доимо чексиз қувонч ва чексиз изтироб билан нишонлаймиз, – деган пурмаъно сўзлари чуқур мулоҳаза қилишга ундайди.
📉Уруш фожиаларидан сабоқ чиқариб, тинчлик учун курашиш бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарб эканини чуқурроқ англаймиз.
❗️Янги Ўзбекистонда халқимиз эркин ва фаровон яшаши учун тинчлик ва барқарорлик, миллатлар ва динлараро тотувликни асраш, давлат мустақиллигини янада мустаҳкамлаш - энг тўғри йўл эканига шак шубҳа йўқ.
@a_xaitov

Forwarded from Депутатлар минбари.
АБДУЛЛО АСЛОНОВ;
ХОТИРА БОР ЭКАН – МИЛЛАТ БАРҲАЁТ.
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан, мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйилди.
Депутатлар ва Сенаторлар, ҳарбий хизматчилар, ватанимиз қаҳрамонларининг оила аъзолари, яқинлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари Хотира майдонига ташриф буюрдилар.
Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, тинчлик учун, авлодлар келажаги учун жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.
Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari

Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
“Тинчлик ва осойишталик йўқ жойда юксалиш бўлмайди” – Наврўз Ризаев “Муносабат” кўрсатувининг навбатдаги сони меҳмони бўлди
👇👇👇
https://www.youtube.com/watch?v=FY8ADP21vCs

YouTube
“Тинчлик ва осойишталик йўқ жойда юксалиш бўлмайди”–Наврўз Ризаев “Муносабат”нинг навбатдаги меҳмони
Депутат Наврўз Ризаев “Муносабат” кўрсатувининг навбатдаги сони меҳмони бўлди
Forwarded from Салоҳиддин
Тинчлик йўлидаги жасорат ҳеч қачон унутилмайди
Ватан озодлиги, ҳозирги тинч-омон кунлар учун жанг майдонларида ҳалок бўлган ота-боболаримизни муқаддас хотирасини ёд этиб, бугунги кунда эл ардоғида умргузаронлик қилаётган кексаларга алоҳида ҳурмат-эътибор кўрсатиш юртимизда эзгу анъанага айланган.
Масалан, оловли жанггоҳлардан омон қайтган, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган фахрийларимизга юксак эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш давлатимизнинг ҳамиша эътибор марказида бўлиб келмоқда. Чунки улуғ ва табаррук ёшларга етиб, бугун орамизда соғ-саломат, дуогўй бўлиб юрган нуронийларимизни ҳар қанча эъзозласак, шунча кам.
https://xs.uz/uzkr/post/tinchlik-jolidagi-zhasorat-hech-qachon-unutilmajdi

Forwarded from Daryo — LIVE
Ўзбекистон 2021 йилнинг дастлабки уч ойида хорижга 20,5 минг тонна помидор экспорт қилди
Ўзбекистон 2021 йилнинг биринчи чораги давомида қиймати 15,6 миллион долларга тенг бўлган 20,5 минг тонна помидор экспорт қилди. Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 5,5 минг тоннага кўп.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, помидор Россия (11,7 минг тонна), Қозоғистон (5,9 минг тонна), Қирғизистон ( 2,1 минг тонна), Тожикистон (766,2 тонна), Афғонистон (12,0 тонна) ва Украина (3,4 тонна) давлатларига экспорт қилинди.
Ушбу давлатларга помидор экспорт қилган вилоятларнинг ҳудудлар кесимида улуши қуйидагича:
Тошкент вилояти — 5,2 минг тонна;
Бухоро вилояти — 3,7 минг тонна;
Сирдарё вилояти — 3,1 минг тонна;
Хоразм вилояти — 2,3 минг тонна;
Сурхондарё вилояти — 1,6 минг тонна;
Андижон вилояти — 838,6 тонна;
Фарғона вилояти — 830,1 тонна;
Қашқадарё вилояти — 723,4 тонна;
Навоий вилояти — 547,3 тонна;
Наманган вилояти — 523,5 тонна;
Тошкент шаҳри — 510,5 тонна;
Жиззах вилояти — 362,2 тонна;
Самарқанд вилояти — 268,2 тонна;
Қорақалпоғистон — 157,1 тонна.
@daryo_live

EТТБ Самарқандда қуёш электростанциясини қуришга салкам 90 млн евро ажратади
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EТТБ), Европа инвестиция банки (ЕИБ) ва Proparco (Agence Française de Développement шўъба компанияси) Ўзбекистондаги биринчи Total Eren лойиҳасини қўллаб-қувватлаш учун 87,4 миллион евро ажратмоқда. Ушбу маблағлар Самарқанд яқинида 100 мегаватт қувватга эга қуёш электр станциясини қуриш ва ишга тушириш учун сарфланади. Бу ҳақда EТТБ матбуот хизматига таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.
Лойиҳа компанияси Tutly Solar (Total Eren’га тегишли) томонидан ажратилаётган молиялаштириш тўплами 43,7 миллион евро миқдоридаги ЕИБ кредити ҳамда EТТБ ва Proparco компанияларининг тахминан 21,8 миллион евро миқдоридаги кредитларидан иборат.
«Бу мамлакатдаги қайта тикланадиган энергетиканинг биринчи хусусий лойиҳаларидан биридир. Ҳозирда қазилма ёқилғи электр станциялари устун бўлган Ўзбекистонда энергия балансини диверсификация қилишга ёрдам беради», — дейилади баёнотда.
Лойиҳа ҳар йили чиқарилаётган зарарли газларнинг CO2 эквивалентини 160 минг тоннага камайтиришга ва қўшимча 270 ГВт/соат электр энергиясини ишлаб чиқаришга ёрдам бериши кутилмоқда.
Ишга туширилгандан сўнг Tutly Solar томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси 25 йил муддатдаги электр энергиясини сотиб олиш шартномаси асосида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари»га сотилади.
Франциянинг Total Eren компанияси ва «Ўзбекэнерго» Самарқанд вилоятида фотоэлектростанция қуриш бўйича лойиҳани биргаликда амалга ошириш тўғрисида келишувга эришгани тўғрисида 2018 йилда хабар берилганди. Ўзбекистонда ўн йил ичида умумий қуввати 5 минг мегаватт бўлган қуёш электр станциялари қуриш режалаштирилган.

🚰Халқимизни рози қилишга қаратилган муҳим тадбирлар
📍Жорий йил «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида 3 минг 400 километр ичимлик ва оқова сув тармоқлари ва 383 та ичимлик ва оқова сув иншоотини қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган.
📍Бугунги кунда 353 та объектнинг лойиҳалаштириш ишлари амалга оширилмоқда ва бир вақтнинг ўзида қурилиш-монтаж ишлари бошланган. Ушбу дастурлар доирасида қурилиш-монтаж ишлари жорий йилнинг август ойи охиригача якунланиб, объектларни фойдаланишга топшириш мўлжалланмоқда. Натижада 963 минг нафар аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланиб, 673 мингдан ортиқ аҳоли илк бор тоза ичимлик суви билан таъминланади.
📍2021 йилда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини ривожлантириш юзасидан 530 объектда 5910,2 километр узунликдаги ичимлик сув тармоғи ва 559 та иншоотда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш режалаштирилган.
📌Жорий йилда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини ривожлантириш бўйича жалб қилинган барча манбалар ҳисобидан шакллантирилган манзилли рўйхат асосида 2 триллион 239 миллиард сўм, шу жумладан, инвестиция дастури доирасида 1 триллион 155 миллиард сўм маблағ ўзлаштирилиши белгиланган.
❗️Ажратилган маблағлар мақсадли ва шаффоф сарфланиши сув таъминотини яхшилашдек эзгу ва савобли ишга хизмат қилади, халқимизни рози қилиш сиесатини амалда руёбга чиқаради.
Шу боисдан жамоатчилик назоратини ташкил этишда маҳаллий кенгашлар депутатларининг фаол иштироки назарда тутилгани бежиз эмас.
@a_xaitov
https://uza.uz/uz/posts/qariyb-bir-million-yurtdoshimizning-ichimlik-suvi-taminoti-yaxshilanadi_266008

Uza.uz
Қарийб бир миллион юртдошимизнинг ичимлик суви таъминоти яхшиланади
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ў
Forwarded from Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
📉Тиббиётда ислоҳотлар изчил давом эттирилади.
“Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги 2021 йил 5 майдан Президент Фармонига кўра:
👉 Ўрта тиббиёт ходимлари учун 2021 йил 1 июлдан бошлаб 10 мингта, 2022 йил 1 январдан эса яна қўшимча 10 мингта штатлар ажратилиши белгиланган. Бундан асосий мақсад оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда “тиббиёт бригадалари” фаолиятини йўлга қўйиш, шунингдек, туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникалар томонидан аҳолига янада сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш қамровини кенгайтиришдир;
👉2021 йил 1 июнга қадар оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ҳамда туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникалар эҳтиёжидан келиб чиқиб, уларнинг янгиланган штат нормативларини тасдиқланади;
👉 Ўрта тиббиёт ходимларининг мақомини ошириш вазифалари белгиланган. Хусусан 2021 йил 1 августга қадар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва етакчи хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда, ўрта тиббиёт ходимлари мақомини ошириш нуқтаи назаридан уларнинг малака талаблари, вазифалари, ваколатлари, жавобгарлиги, ихтисослик йўналишларини кенгайтириш, лавозимларини, шунингдек, ўқув дастурлари ва режаларини тўлиқ қайта кўриб чиқилади;
👉 Шу йил 1 июлдан бошлаб ҳамширалик иши ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилади.
Бунда ҳамширалик иши фаолиятини фақат ўрта тиббийёки олий ҳамширалик иши йўналиши бўйича олий маълумотга эга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли ахборот тизимида 2022 йил 1 январдан бошлаб рўйхатдан ўтган шахслар амалга оширади;
👉2021 йил 1 июлдан бошлаб нодавлат тиббиёт ташкилотларига махсус автотранспорт воситасида ташкил этиладиган “мобиль тиббиёт” хизмати ёрдамида жойига чиққан ҳолда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш, ўрта тиббиёт ходимларидан иборат “тиббий пункт”ларини ташкил этишга рухсат берилди.
❗️Фармонда белгиланган тадбирлар мамлакатимиз тиббиётини ислоҳ қилиб:
🔸 аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш,
🔸 тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш,
🔸 соҳада рақобат муҳитини ривожлантириш,
🔸 нодавлат ташкилотлари иштирокини кенгайтиришга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Азиз юртдошлар!
Сизларни мўътабар ва қадрли айём – Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Яратгандан юртимизга тинчлик, ободлик, оилаларингизга қут-барака, сиҳат-саломатлик тилайман.
Ушбу улуғ байрамнинг жамиятимиз ҳаётида эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат каби қадриятларни қарор топтиришдаги ўрни ва аҳамияти беқиёс. Шу ўринда Президентимиз миллий-диний анъаналаримиз асраб-авайланиши, эъзозланиши, маънавий қадриятларимиз янада юксалишига алоҳида эътибор қаратаётганини яна бир бор таъкидлашни истардим.
Бу йилги рамазон ҳайити пандемия асоратлари тўлиқ барҳам топмаган шароитда бўлиб ўтяпти. Давлатимиз, ҳукуматимиз фуқаролар соғлиги учун қанчалик қайғураётгани, бу борада улкан ишларни амалга ошираётганини барчамиз кўриб-билиб турибмиз. Саъй-ҳаракатлар зое кетмаслиги, коронавирус балоси авж олмаслиги учун доимо масъулият билан иш тутишимиз, ўзимизни ва яқинларимизни асрашимиз ва ҳимоялашимиз лозим.
Ҳайит байрами билан яна бир бор чин юракдан қутлаб, барчангизга хотиржамлик, омонлик, фаровонлик ва оилавий бахт, хонадонларингизга файзу барака тилайман.
Актам ХАИТОВ,
O'zLiDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари - O'zLiDeP фракцияси раҳбари,
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси.