Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15.1K subscribers
9.37K photos
1.96K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Мақсад Афғонистонда тинчлик ўрнатиш орқали ўзаро савдо алоқаларини янада ривожлантириш

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8250

Умуман олганда, партия депутатлик корпуси фикрига кўра, савдо-иқтисодий ва транспорт алоқаларини ривожлантириш Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ҳамкорликнинг асоси, деб аташ мумкин.

Развитие торговли через мир в Афганистане

👉 https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/8250

В целом, депутатский корпус считает, что развитие торгово-экономических и транспортных отношений является основой сотрудничества между Узбекистаном и Пакистаном.

👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA
Шавкат Мирзиёев: Ҳар бир депутат ‘Депутат деган мақомга муносибманми?’, деган адолатли саволни ўзига бериши керак. Бир йилда нечта савол бердим? Афсуски, у саволларга ижобий жавоб йўқ. Мудраб ўтирадиган вақт ўтди. Замон ўзгаряпти, вақт ўтаверади, аммо биз эртага кечикамиз, замондан орқада қолиб кетамиз. Депутатлар талаб қилмаяпсизлар. Депутат дегани — халқ овози, халқ дарди дегани. Ижро ҳокимиятидан фарғонача эмас, сал аччиқроқ талаб қилишларингиз зарур.

Манба

O'zLiDePнинг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA
Forwarded from OlympicUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Спортни сев, спорт билан яша!”: Вилоятларда финал беллашувларидан лавҳалар

Катта қизиқишларга сабаб бўлаётган “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остидаги Республика оммавий спорт мусобақасининг январь ойи якунланганидан хабарингиз бор. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, ЎзЛиДеП ва бошқа бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан ўтказилаётган мусобақа кўтаринки руҳда ташкил қилинмоқда. Ушбу видеода Андижон, Сирдарё, Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида бўлиб ўтган финал босқичларидан лавҳаларни томоша қилишингиз мумкин:

olympic.uz I YouTube I Instagram I facebook I

👇👇👇
https://t.iss.one/OlympicUz
Кластер фермернинг кўмакчиси

Қизилтепа туманининг Ўртачўл ҳудудида “Валиобод” номли фермер ҳўжалиги пахта ва ғалла етиштиришда пешқадам хўжаликлардан. Раъно Валиева қарийб 25 йилдан буён юз гектарга яқин экин майдонида деҳқончилик қилиб келмоқда. Ҳар йили пахта ва ғалладан мўл ҳосил олинмоқда.
2020 йилдаги меҳнат самарасида даромад ҳам яхши бўлди. Шартнома режасидаги 77 тонна ўрнига кластерга 122 тонна пахта хом ашёси топширилди. Унинг ҳар тоннаси учун 5 миллион атрофида ҳақ тўланди.

– Кластерларнинг афзаллигини ўтган йили пахтачилик йўналишида ҳамкорлик қилиб билдик, – дейди Р.Валиева. – Шу боис, туманимизда яқинда ташкил этилган ғаллачилик йўналишидаги кластер билан 52 гектар майдондаги ғалла ҳосилини етказиб бериш борасида шартнома қилдик. Буғдойимизнинг ривожи яхши, унинг агротехникасини ўз вақтида бажаришга кластер вакиллари яқиндан ёрдам бермоқда. Агар давлатимиз бизни қўллаб-қувватламаса, бугунгидай натижаларга эришмаган, кўзланган ҳосилни ололмаган бўлардик. Кластер тизими яратилгани деҳқонларнинг эртанги кунига бўлган ишончини янада оширди. Хом ашёнинг олувчиси аниқ, териб олиш бўйича ҳам, теримчиларнинг иш ҳақларини беришда ҳам муаммолар, ортиқча бош қотиришлар ўз-ўзидан барҳам топди.

Қайд этиш керакки, аграр соҳани ислоҳ қилиш, унга бозор механизмлари ва замонавий технологияларни жорий этиш мақсадида кластер тизими йўлга қўйилди. Экин турлари замон талаби асосида ўзгартирилмоқда, кўпроқ экспорт қилиш мумкин бўлган харидоргир маҳсулотлар етиштиришга эътибор қаратилмоқда. Бу эса ҳосилдорлик ортишини таъминлаб, мулкдорлар даромадини оширмоқда.

Фермерларнинг кластерларга бириктирилиши уларнинг оғирини енгиллаштирмоқда. Мисол учун, олдинлари фермерлар пахта ва ғалла ҳосилини етиштириш, уни экиш, ёқилғи, техника ва бошқа масалаларда анча қийинчиликка дуч келарди. Энди эса бу борада кластерлар кўмаги боис, ердан самарали фойдаланиш, кўпроқ даромад кўриш, олинган ҳосилни эркин нархда сотиш имкони яратилди. Яъни масулотни етиштиришдан тортиб унинг бозорини топиш, экспорт қилишгача бўлган жараёнда фермерларнинг кўмакчиси бор.

Пахта ва ғалла етиштиришда давлат режаси босқичма-босқич бекор қилинаётгани ҳам мулкдорларнинг меҳнатига яраша даромад топишига кенг йўл очмоқда.

ЎзА

https://uza.uz/uz/posts/klaster-fermerning-komakchisi_239462
☑️Ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш устувор вазифа

Шу йил 5 февраль куни давлатимиз раҳбари иштирокида халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг сессияси бўлди, аҳолини иш билан таъминлаш ва турмуш шароитларини яхшилаш вазифалари белгиланди.
Мен ҳам иштирок этдим.

📉Шаҳар ва туманларни маҳаллабай тизимда ривожлантириш мақсадида вилоятдаги 76 та секторнинг ҳар бирида иқтисодий комплекснинг малакали ходимларидан иборат бошқарув офислари ташкил этилади.

📉 Бу мутахассислар маҳаллага бириктирилган банк ходимлари билан бирга, жойлардаги шароитни ўрганиб, лойиҳаларни шакллантиради ва амалга оширишга кўмаклашади. Зарур бўлганда ишсиз аҳоли, ёшлар ва аёллар касб-ҳунарга ўргатилади.

📉Фарғона вилоятида 2021-2022 йилларда умумий қиймати 17 триллион сўмлик 949 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши таъкидланди. Бунда кимё, тўқимачилик, чарм-пойабзал, қурилиш материаллари, электротехника саноати “драйвер” бўлади.

📉Хусусан, “Фарғона азот” акциядорлик жамиятида жами 537 миллион долларлик 3 та лойиҳа, тўқимачиликда 154 миллион долларлик 14 та лойиҳа амалга оширилади.

📉Вилоятда ер ресурси чеклангани сабабли чўл жойлар, яйлов ва адирликларда 33 минг гектар ер ўзлаштирилади. Бунга сарфланадиган 350 миллиард сўмлик харажатларнинг 110 миллиард сўми субсидия ҳисобидан қоплаб берилади.

📉Ижтимоий соҳаларни, инфратузилмани ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди. Жорий йилда вилоятнинг 11 та жойида 105 та кўп қаватли уйлар барпо этилиши таъкидланди. 312 миллиард сўм марказлашган маблағлар ҳисобидан 503 километр йўлларни таъмирлаш бўйича вазифа қўйилди.

❗️Жорий йилда Фарғона вилоятидаги 19 та туман ва шаҳарларда биттадан Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ташкил этилиши, “Ёшлар: 1+1” лойиҳаси доирасида 8 мингдан зиёд ишсизлар тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитилади.

❗️Хотин-қизларнинг ўз ишини очишига кўмаклашиш, муҳтожларнинг уй сотиб олиши учун бошланғич бадал пулларини тўлаб бериш, ажралишларнинг олдини олиш вазифалари белгиланди.

@a_xaitov
ҚУВАСОЙДА 100 ГЕКТАРЛИК ЯНГИ БОҒ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг куни-кеча Фарғона вилоятига қилган ташрифи вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, фуқароларнинг муаммоларини ижобий ҳал этишда янги саҳифа очди.
Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, хусусан, келгусида Фарғона вилоятида ёшларга фойдаланиш учун ер берилиши натижасида 200 мингдан зиёд ёшларнинг бандлиги таъминланиши бўйича алоҳида кўрсатмалар берилди.
Эндиликда Қувасойда гилосчилик яна ривож топади. Президентимизнинг вилоятга ташрифи чоғида берилган топшириқлардан келиб чиқиб шаҳарда 100 гектарлик янги интенсив боғ ташкил этилмоқда.

@a_xaitov
Forwarded from Human.uz | Rasmiy kanal
Партия аъзолари кластер ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди

Батафсил
: https://human.uz/site/inner/9926

Каналга уланинг:👉 @humanuzofficial
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:
https://youtu.be/oeElM6Pbwhg

www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/449793606208091/

Смотрите передачу “Особый ракурс” о деятельности Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева за прошедшую неделю по следующей ссылке:
https://youtu.be/lYvv8_JGDZQ

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Кластер – аграр секторнинг асосий ўсиш нуқтаси

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8264

Бошқача айтганда, бу тизим деҳқонларимиз, аграр соҳа вакилларига янгича замонавий услубда ишлашни ўргатди. Ҳосилдорлик, даромадни оширди.

O'zLiDePнинг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA
Депутат УзЛиДеП бесплатно принял на курсы профессионального обучения 35 женщин, внесенных в “Аёллар дафтари”

👉 https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/8116

UzLiDeP deputy accepted 35 women included in “Ayollar Daftari” for free vocational training courses

👉 https://uzlidep.uz/en/news-of-party/8116

👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA
🔴 #LIVE O'zLiDeP ва партия фракциясининг қўшма мажлиси бошланди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8265

O'zLiDePнинг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA
🔴 #LIVE Давлат дастури ижросини таъминлашга қаратилган O'zLiDePнинг устувор вазифалари муҳокама қилинмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8266

Хусусан, “Бир депутат - тўрт юз фуқарога мададкор” лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, бунда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига O‘zLiDePдан сайланган депутатларни аҳолига янада яқинлаштириш, шу орқали ёрдамга муҳтож юртдошларимизга кўмак кўрсатиш, уларни доимий даромадга эга бўлиши учун зарур саъй-ҳаракатларни амалга ошириш кўзда тутилган.

O'zLiDePнинг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA
🔴 #LIVE O‘zLiDeP хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашга хизмат қиладиган қатор қонунларни яратишни мақсад қилган

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8267

Сўзга чиққанлар фармонда яна бир муҳим масалага эътибор қаратишди.

O'zLiDePнинг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA
Энди навбат томорқа кластерларига...

«Янгиқўрғон картошка уруғчилик маркази томорқа хизмати» ана шу мақсадда ташкил этилди.
Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани картошка етиштириш учун қулай иқлим шароитига эга ҳудудлардан бири. Ўтган мавсумда тумандаги 51 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 25,6 минг хонадоннинг 1024 гектар майдонига картошка экилган эди.

Айни вақтда туманда хонадонларда картошка экишни кўпайтириш ва сифатли уруғлик ҳисобига ҳосилдорликни кескин ошириш режалаштирилган. Қиймати 4,6 миллиард сўм бўлган мазкур лойиҳа доирасида Нидерландиядан 525 тонна, шундан Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги жамғарма ҳисобидан ажратилган 3 миллиард сўмлик кредит маблағларига 325 тонна супер элита картошка уруғи олиб келинди.

– Картошка етиштиришда тажриба тўплаган 3780 хонадондаги 150 гектарга 525 тонна уруғ экилади, – дейди Наманган вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Азиз Абдусаломов. – Шунда 8 хил нав – «Санте», «Примабелла», «Сагита», «Лизетта», «Констанса», «Арнова» каби юқори навли картошка уруғлари экилади, 5250 тонна биринчи авлодли картошка уруғлари етиштирилади. Бу эса 75 минг хонадоннинг 1540 гектар майдонига етади. Шу тариқа вилоятда қўшимча 101 мингта хонадонда «бир маҳалла – бир маҳсулот» тамойили асосида картошка экиш тизимига ўтилади. Шунда ҳар бир хонадонда ўртача 5 сотихда 1500 килограмм картошка етиштирилиб, 6,0 миллион сўм даромад олинади.

Ушбу ишлар амалга оширилса, йилда 2 марта эртаки ва такрорий усулда картошка экилади. Эртаки картошка эрта баҳорда плёнка остига экилиши ҳисобига маҳсулотнинг нархи ошиш даврига тўғри келиб, маҳсулот қиймати кескин кўтарилишининг олди олинади.

Картошка экини совуқроқ иқлимда яхши ривожланиши сабабли, вилоятнинг иссиқ ҳудудларида (Уйчи, Учқўрғон, Норин, Тўрақўрғон туманларида) тўқсонбости усулида экилиши йўлга қўйилади. Бунда ерларга маҳаллий ўғитлар солиниб, хас-хашаклар тепасига ёпиб қўйилади. Бунинг ҳисобига чилла чиқиши билан, экилган уруғ ҳаракатга келиб, тез униб чиқади.

– Ҳозир бу жараён тажриба сифатида Уйчи туманида 30 гектар майдонда амалга оширилмоқда, – дейди А.Абдусаломов. – Бунинг учун, энг аввало, соҳа бўйича илғор тажрибага эга бўлган малакали мутахассислар жалб этилади. Улардан белгиланган агротехник тадбирларнинг бажарилиши, кимёвий ишлов ўтказиш муддатлари, маҳаллий ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш каби тадбирларни бажаришда фойдаланилади.

Қайд этиш керакки, сифатли картошка уруғи етказиб бериш, белгиланган агротехник тадбирларни амалга ошириш, соҳага илғор тажрибаларни жорий этиш натижасида вилоятда картошка уруғчилик базасини яратиш учун томорқа хизмати корхонаси негизида «Картошкачилик» томорқа кластери ташкил этилади.

Бу лойиҳа учун 10 миллиард сўм, шундан жамғарма маблағлари ҳисобидан 6 миллиард сўм ажратилади. Шунда картошкачилик кластери тизимида уруғ етиштириш иссиқхонаси барпо этилади, маҳсулотларни сақлаш учун музлатгичлар қурилади, аҳоли томорқаларига техника ва агрохизматлар кўрсатилади, уруғ, ўғит, кимёвий воситалар сотиш дўкони ташкил этилади. Энг муҳими, картошкачилик йўналишида «Бир маҳалла – бир маҳсулот» тамойили йўлга қўйилади.

Сайёра Шоева, ЎзА

https://uza.uz/uz/posts/endi-navbat-tomorqa-klasterlariga_239852