Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15.4K subscribers
9.42K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
“Maroqand Sifat Textile” МЧЖнинг 100 нафар ёш йигит-қизлари O’zLiDePга аъзо бўлиш истагини билдирди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8063

Корхонада айни пайтда 600 нафарга яқин маҳаллий йигит-қиз меҳнат қилмоқда. Бу ерда пахтани қайта ишлаш қувватларидан унумли фойдаланган ҳолда йилига 2000 тоннадан зиёд ип калава тайёрланиб, таъминотчиларга етказиб берилмоқда.

O'zLiDePнинг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA
🔴#LIVE
O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бошланди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8065

Йиғилишда депутатлар “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазолар енгиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонун лойиҳаларини кўриб чиқмоқда.

Шунингдек, “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги ҳамда “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги қонун лойиҳалари ҳам муҳокама қилиниши режалаштирилган.

O'zLiDePнинг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA
☑️Тадбиркорлар учун қулайликлар кенгаяди
▫️Давлатимиз раҳбарининг шу йил 29 декабрдаги Ўзбекистон парламенти ва халқига Мурожаатномасига мувофиқ юртимизда тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш бўйича янада қулай шароитлар яратилади. Ишбилармонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини, айниқса, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш – барча даражадаги давлат органларининг асосий вазифаси бўлади.
▫️Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал демократик партияси бу борада давлатимиз раҳбарининг ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Зеро партиямизнинг сайловолди датсуридаги муҳим дастурий вазифалардан бири ҳам тадбиркорларга енгиллик ва қулайликларни янада кенгайтиришдан иборат.
▫️Айниқса, Мурожаатномада айтилганидек, тадбиркорларга янада қулайлик яратиш мақсадида 105 та лицензия ва рухсатнома турлари бекор қилиниши, 115 таси бўйича эса тартиб-қоидалар соддалаштирилиши тадбиркорларга алоҳида фаолият турлари бўйича бизнесни бошлаш ва юритиш учун катта имкониятлар эшини очади.
▫️Мазкур ташаббусни амалга оширишга йўналтирилган ва Ҳукумат томонидан киритилган “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини шу йил 12 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси депутатлари кўриб чиқдилар ва биринчи ўқишда маъқулладилар.
▫️Ушбу Қонун лойиҳаси лицензиялаш ва рухсат бериш соҳасидаги илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида ҳамда ушбу соҳадаги миллий қонунчиликни тизимлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Қонун лойиҳасида амалдаги“Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги ва “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунлар ягона қонун лойиҳаси сифатида бирлаштирилган.
▫️Қонун лойиҳасининг лицензияланадиган фаолият турлари ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг танқидий таҳлили асосида мазкур ҳужжатларни қисқартиришга қаратилгани билан аҳамиятли.
▫️Қонун қабул қилингач, лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш фақатгина электрон тарзда ихтисослаштирилган махсус электрон тизим орқали амалга оширилиши кўзда тутилаяпти.
▫️Ушбу махсус электрон тизим лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомилларига оид барча жараёнларни қамраб, қуйидагиларга имкон беради:
✔️ ваколатли органлар томонидан мурожаатларни қабул қилиш, кўриб чиқиш,
✔️талабгорлар электрон лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш, қайта расмийлаштириш,
✔️мурожаатни кўриб чиқиш учун давлат божи, йиғим ва барча турдаги тўловларни электрон тўлаш,
фаолиятни бошлаганлик ҳақида ваколатли органни хабардор қилиш учун хабарномалар юбориш ва хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқномалар олиш ва бошқалар.
▫️Шунингдек, банк, тўлов тизимлари операторларининг ва тўлов ташкилотларининг фаолияти учун лицензиялар чақириб олиниши институтини жорий этиш, бунда мазкур лицензияларни чақириб олиш асослари ва тартиби алоҳида қонунлар билан белгилаш назарда тутилаяпти.
☑️Бу Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш, ва мамлакатимизда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини янада яхшилашга хизмат қилади деган умиддамиз
@a_xaitov
​​#LIVE
Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари такомиллаштирилмоқда

Фракция йиғилишида “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Президентимизнинг 2020 йил 24 августдаги тегишли фармонига асосан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида амалдаги “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги ва “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунларни бирлаштириб ягона Қонун қабул қилиш назарда тутилмоқда.

Депутатларнинг фикрича, мазкур қонуннинг қабул қилиниши лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш, ушбу соҳадаги қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш орқали ҳуқуқий тартибга солишни соддалаштиришга хизмат қилади.

Йиғилишда қонун лойиҳасини пишиқ-пухта қилиш мақсадида билдирилган таклиф ва тавсиялар инобатга олиниб, узоқ давом этган тортишувлардан сўнг қонун лойиҳаси маъқулланди.

@uzlidep
Спикер ўринбосари Жомбой туман Кенгаши сессиясида Мурожаатнома мазмун-моҳиятига эътибор қаратди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8071

Деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларига 300 миллиард сўм имтиёзли кредит ва субсидия ажратилгани ҳам қишлоқ аҳолисини ижтимоий қўллаб-қувватлашда янги йўналишга айланди.

O'zLiDePнинг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA
Forwarded from Samarqand | Kun.uz
ЎзЛиДеП раиси Актам Ҳайитов Жомбойдаги корхоналарни «Ургут» ЭИЗ таркибига қўшиб юбориш таклифини билдирди

ЎзЛиДеП раиси, Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Актам Ҳайитов Жомбой туманида бўлиб, тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишиш чоғида тумандаги йирик ишлаб чиқариш корхоналарини «Ургут» эркин иқтисодий зонаси таркибига киритишни таклиф этган. Бу ҳақда Жомбой тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Актам Ҳайитов ўз таклифини:
«Жомбойдаги йирик ишлаб чиқарувчи корхоналар «Ургут» ЭИЗ таркибига ўтса, улар солиқ ва бошқа имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш қувватлари кескин ошиши ҳамда 4 мингдан ортиқ қўшимча иш ўринлари яратилиши мумкин», – деб изоҳлаган.

Маълумот учун, «Ургут» ЭИЗга Ургут туманида 390 гектар («Мерганча» массивида 144 гектар ва «Сариқтепа» массивида 246 гектар), Пастдарғом тумани «Дўстлик» массивида 66 гектар, Нуробод тумани «Сазаған» массивида 360 гектар, Самарқанд шаҳар «Хишрав-2» массивида 102 гектар ер майдони ажратилган.

👉 Самарқанд хабарлари
Тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори камайтириладими?

Ўтказилган таҳлиллар натижасида ҳамда кенг жамоатчиликнинг фикр-мулоҳазаларида, ҳайдовчилар томонидан тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларининг бузилиши, аксарият ҳолларда автотранспорт эгаси ўз бошқарувидаги транспорт воситасини тўхтатишга мажбур бўлган жойларда транспорт воситаларини вақтинча тўхташи учун шарт-шароитлар яратилмаганидан ва бундай жойларда тақиқловчи белгилар мавжудлигидан содир этилаётгани аён бўлди

Батафсил:👉https://parliament.gov.uz/uz/events/fractions/33343/

Facebook | Telegram | YouTube |Instagram
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

👉 https://uzlidep.uz/news-of-uzbekistan/8084

Праздничное поздравление в связи с 29-летием образования Вооруженных Сил Республики Узбекистан и Днем защитников Родины

👉 https://uzlidep.uz/ru/news-of-uzbekistan/8084

👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA
Тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори камайтириладими?

Ўтказилган таҳлиллар натижасида ҳамда кенг жамоатчиликнинг фикр-мулоҳазаларида, ҳайдовчилар томонидан тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларининг бузилиши, аксарият ҳолларда автотранспорт эгаси ўз бошқарувидаги транспорт воситасини тўхтатишга мажбур бўлган жойларда транспорт воситаларини вақтинча тўхташи учун шарт-шароитлар яратилмаганидан ва бундай жойларда тақиқловчи белгилар мавжудлигидан содир этилаётгани аён бўлди

Батафсил:👉https://parliament.gov.uz/uz/events/fractions/33343/

Facebook | Telegram | YouTube |Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☑️Сурхондарёлик партиямиз фаоллари жисмоний тарбия, спорт билан мунтазам равишда шуғулланиб келмоқдалар.

❗️Спорт билан, жисмоний тарбия билан шуғулланиш орқали мускуллар, умумий тонус мустаҳкамланади.
👉Жисмоний машқлар мияга қувват манбаи. Чунки жисмоний машқлар давомида танамиз йўналишни тез англаб олади ва тезда жонланади.
👉Спорт билан мунтазам шуғулланиш инсонга ўзини ҳис қилиш учун ҳаётий куч беради.
👍 Спорт билан мунтазам шуғулланиш, қариш жараёни секинлаштираркан.
Спорт билан шуғулланиш жараёнида қон айланиш жараёни тезлашиб, қон инсонни илҳомлантирувчи қисмларига сезиларли таъсир кўрсатиши барчага аён.
❗️ Спорт, жисмоний тарбия билан ҳар куни мунтазам шуғулланинг азизлар!!!

@a_xaitov
Байрамингиз муборак бўлсин азиз ватандошлар!

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси номидан бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этамиз.

Кейинги йилларда Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида миллий армиямизнинг жанговар салоҳиятини юксалтириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий қурол-яроғ ва аслаҳалар билан таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний, маънавий-интеллектуал тайёргарлигини ошириш, ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, миллий армиямиз сафларида хизмат қилиш, юртимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш ёшларимиз учун шарафли вазифага айланди.

Биз давлатимиз мудофаа қудратини ҳар томонлама ошириш, етук ва малакали ҳарбий кадрларни тайёрлашга, Ватан ҳимоячилари, уларнинг оилалари учун муносиб ҳаёт шароитларини яратишга бундан кейин ҳам алоҳида эътибор қаратиш тарафдоримиз.

Азиз Ватан ҳимоячилари!

Сизларни O‘zLiDePнинг кўп минг сонли аъзолари номидан мамлакатимизда кенг нишонлаётган шарафли айём – Ватан ҳимоячилари куни билан қутлар эканмиз, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, шарафли ва халқимизнинг хавфсизлиги, тинчлиги ва осойишталиги йўлида олиб бораётган масъулиятли фаолиятингизда улкан ютуқлар тилаймиз!

Актам Хаитов,
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия
қўмитаси раиси,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
Спикери ўринбосари
Forwarded from Shahzod
Миллий армиямиз – мустақиллигимиз, ҳудудий дахлсизлигимизнинг ишончли қалқони

Дунёда касблар, ҳунарлар кўп. Лекин улар орасида энг муқаддас шарафли касб бу – она ватанни ҳимоя қилиш, унинг сарҳадларини кўз қорачиғидек асраш, халқимизнинг тинч-осуда, фаровон ҳаётини таъминлашдир. Тинчлик ҳукмрон юртда эса инсон буюк ва эзгу орзуларни кўнглига тугади, ўз истеъдоди ва салоҳиятини тўла намоён этади.

Батафсил:👉https://parliament.gov.uz/uz/events/opinion/33371/
O`zLiDeP вакиллари “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейининг ўқувчи ёшлари билан учрашди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8094

Байрам тадбирида Темурбеклар ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг мусиқа ҳамда рақс ансамбли, эстрада хонандалари иштирокида концерт намойиш ҳам бўлиб ўтди.

O'zLiDePнинг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA