Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сувдан фойдаланиш муносабатлари такомиллашади ва бозор муносабатлари кенг жорий этилади
Ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Таъкидлаш керак, мазкур лойиҳа кеча партия фракцияси йиғилишида ҳам муҳокама қилинган эди. Олий Мажлисдаги тегишли қўмиталари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва атроф муҳитнинг сувга бўлган эҳтиёжини қондириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув инфратузилмасининг ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш каби масалалар қамраб олинган.
Мазкур қонун лойиҳаси билан сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, давлат органларининг сувдан фойдаланиш соҳасидаги ваколатларини аниқ белгилаш, сув етказиб берувчилар ва сувдан фойдаланувчиларнинг масъулияти ошириш, мамлакатнинг сув хавфсизлигига эришиш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш ва технологик модернизация қилишни рағбатлантириш мақсади кўзда тутилган.
Бундан ташқари, халқаро майдонда сув ҳуқуқи нормаларини миллий сув қонунчилигига сингдириш ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имиджини яхшилашга хизмат қилади, шунингдек, сув хўжалигини узоқ муддатли ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини яратади.
Мазкур қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
@a_xaitov

Давлатимиз раҳбарининг жойларга ташрифлари давомида ҳудудларни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш юзасидан белгилаб берилаётган устувор вазифалар ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Қашқадарё вилоятида бўлдик.
Ўрганишлар жараёнида саноат корхоналари, ишлаб чиқариш объектлари ва маҳаллаларда бўлиб, сайловчиларнинг муаммо ва таклифлари ҳам ўрганилди.
"Деҳқонобод Калий заводи” ишчи-хизматчилари билан мулоқотимизда Сайхунобод, Уйчи ва Ғиждувон тажрибалари асосида туман иқтисодиётини юксалтириш, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш орқали одамларни иш билан таъминлаш, томорқа хўжалигидан самарали фойдаланиш орқали аҳоли даромадларини ошириш борасида таклиф-мулоҳазалар билдирилди.
Деҳқонобод туманидаги Акмал Жумақулов раҳбарлик қилаётган “Агротор” хусусий корхонаси муаммоларини ҳам ўргандик. 1 миллион доллар эвазига ишга туширилган корхонада тайёрланаётган қурилиш маҳсулотлари нафақат ички бозорда сотилмоқда, балки хорижга ҳам экспорт қилинмоқда.
“Қарши минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси филиалининг Дехқонобод станциясида корхона ишчилари ва “Чучукқудуқ” МФЙ аҳолиси билан ҳам учрашдик.

☑️ "Ўзбекистон - умумий уйимиз" деган эзгу ғоя юртимиздаги миллий маданий марказларнинг шиорига айланган.
Бу жамиятимизда ҳукм сураётган миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик муҳити, тинчлик ва осойишталикнинг амалий ифодасидир.
Куни кеча давлатимиз раҳбари 30 июль - Халқлар дўстлиги куни муносабати билан кўп миллатли халқимизга табрик йўллади.
Табрикда мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат ҳамда 16 та диний конфессия вакиллари тинч-тотув, аҳил-иноқ, ҳамжиҳат бўлиб яшаётгани ҳамда 157 та миллий маданий марказ ва 38 та дўстлик жамияти фаолият кўрсатаётгани алоҳида таъкидланган.
Кўпмиллатли ва кўпмаданиятли жамиятни оқилона бошқариш соҳасида Ўзбекистон муҳим тажриба тўплади. Бизнинг бу борадаги фаолиятимиз дунё миқёсида катта қизиқиш уйғотмоқда.
ЎзЛиДеП мамлакатимизда нодавлат ташкилотларнинг ролини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш орқали фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, миллати, тили, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, ҳар бир фуқаронинг виждон эркинлигини таъминлаш соҳасидаги сиёсатини қўллаб-қувватлайди.
Партиямиз миллатлар ва конфессиялар ўртасидаги тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш сиёсатини изчил давом эттиришга кўмаклашишни ўзининг устувор вазифаси, деб билади.

Ҳасанбой Дўстматов Олимпиадани ғалаба билан бошлади
Париж Олимпиадасида тажрибали боксчимизларимиз ғалабали юришларини давом эттиряпти. Ҳасанбой Дўсматов илк жангини Пуэрто-Рико вакили Хуан Мануэль Лопес қарши ўтказиб, тўлиқ устинликка эришди.
Ҳамюртимизни кейинги чорак финал жангида ҳамда олтин медал олиш йўлидаги мардона курашида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
@a_xaitov
Париж Олимпиадасида тажрибали боксчимизларимиз ғалабали юришларини давом эттиряпти. Ҳасанбой Дўсматов илк жангини Пуэрто-Рико вакили Хуан Мануэль Лопес қарши ўтказиб, тўлиқ устинликка эришди.
Ҳамюртимизни кейинги чорак финал жангида ҳамда олтин медал олиш йўлидаги мардона курашида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суғурталанган шахсларга ишсизлик нафақаси ва бошқа турдаги тўловлар жорий этилади
Фракция йиғилишида “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Лойиҳанинг мақсади суғурталанган ва меҳнат фаолиятини юритувчи шахсларни кескин даромад йўқотишига олиб келувчи ижтимоий хатарлардан ҳимоялашдан иборат. Таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра, 2025 йил 1 июлдан бошлаб барча суғурталанган аёлларга, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаб берилади.
#uzlidep #fraksiya
Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱 Tik tok|📱Facebook|📱Twitter