Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14.9K subscribers
9.44K photos
1.98K videos
22 files
5.44K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Ваъда эмас, натижа. Эртага эмас, бугун...

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг XVII мажлиси шиори шундай.

Батафсил: https://uza.uz/posts/620137

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоролик тадбиркорлар ҳамда аҳоли вакиллари билан учрашув ташкил этилди

Шу кунларда партиямиз электорати бўлган тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш, соҳага оид қонунчиликдаги ўзгаришлардан хабардор қилиш мақсадида жойларда учрашувлар, мулоқотлар ташкил қиляпмиз.

Партиямиз фаоллари билан Бухоро вилоятидаги “Шернур” МЧЖда бўлиб, корхона фаолияти билан яқиндан танишдик. Мебелсозликка ихтисослашган мазкур корхонада 10 дан зиёд йигит-қиз меҳнат қилмоқда.

Мулоқотда давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик ҳақида сўз юритилиб, соҳага оид қонунчилик такомиллаштирилиб борилаётгани таъкидланди.  

Таъкидлаш жоизки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётимизнинг асосий драйверларидан бирига айланиб бормоқда. Давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтган ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ва йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам мазкур масалага алоҳида эътибор қаратилди.

Соҳа ходимлари ва партиямиз фаоллари олдида турган бугунги асосий вазифа ҳам Президентимиз тавсия ва кўрсатмалари асосида тадбиркорликни ҳар томонлама ривожлантиришга ҳисса қўшишдан иборат.

Учрашув якунида тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммолари ҳақида гапиришди. Уларнинг мурожаатларини ҳал қилиш бўйича тегишли таклиф-тавсиялар берилди. 

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дадил ғалаба муборак!

Парижда ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова дзюдо бўйича амалдаги чемпион, Япониялик Ута Абенинг елкасини ерга теккизди ва чемпионлик сари курашни давом эттиради.

Айтишларича, Япония вакили Абе беш йил давомида мағлубиятга учрамаган экан.

Диёра Германиялик рақибини ҳам муддатидан олдин мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Франциялик рақиби устидан ҳам ишончли ғалаба қозониб, финалга чиқди!

Спортчи қизимизга олтин медал учун курашда омад тилаймиз!

@а_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Вазифа ва ижро: маҳаллаларда Сайхунобод тажрибаси оммалашаяпти.

Сайхунобод тажрибаси асосида маҳаллаларда хонадонларни танлаб олиб, уларни даромадини ошириш чораларини кўрилаяпти.

Бу борада Наманган вилоятида ҳам намунали тажрибалар оммалашмоқда.

Тўрақўрғон туманининг "Хўжанд" маҳалласида ҳам аҳоли даромадларини ошириб бориш борасидаги ишлар тизимли ташкил қилинган. Мазкур туман узумчиликка ихтисослашган.  Маҳаллада ҳар бир хонадон деҳқончилик ортидан фаровонлик кўряпти.

Ушбу маҳаллада 600 дан ортиқ хонадон бўлиб, аксарияти узумчиликдан даромад топади. Бунда энг кам даромад 50 миллиондан бошланса, тажрибали хонадонларнинг даромадлари 200-300 миллион сўмдан ортади.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Состоялось XVII заседание Политического совета УзЛиДеП

27 июля текущего года состоялось XVII заседание Политического совета Движения предпринимателей и деловых людей – Либерально-демократической партии Узбекистана. В нем приняли участие члены Политического совета, территориальных партийных организаций, представители депутатских групп в местных кенгашах, активисты партии.

Члены Политического совета, полностью осознавая свою ответственность, единогласно приняли решение о необходимости активного участия УзЛиДеП в предстоящих выборах.

В ближайшие дни УзЛиДеП внесет в Центральную избирательную комиссию Обращение, отражающее решение Политического совета об участии партии в выборах, и приступит к сбору подписей избирателей.

На этой основе было определено, что УзЛиДеП будет участвовать в парламентских выборах 2024 года с совершенно новой стратегией. Особо было подчеркнуто, что в рамках стратегии, предусматривающей совершенно нового подхода к выборам УзЛиДеП намерена ещё более сблизиться с народом, с помощью подомового обхода посетить более 3 миллиона домохозяйств и донести идеи партии до каждого избирателя, получить их мнение и предложения.

Было отмечено, что прежде чем разработать свою предвыборную программу, партия должна постараться тщательно изучить проблемы, вникнуть в суть вопросов, которые волнуют наш народ, для этого организовать всесторонние общественные слушания и работать вместе с экспертами над решением проблем.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЎзЛиДеП бўлажак сайловда фаол қатнашади

Шу йил 27 июлда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгашининг XVII мажлиси бўлиб ўтди. Партия Сиёсий Кенгаш аъзолари, ҳудудий партия ташкилотлари, маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари вакиллари, партия фаоллари иштирок этган йиғилишда партиянинг сайловда фаол иштироки билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Сиёсий Кенгаш аъзолари масъулиятни тўла ҳис қилган ҳолда, ЎзЛиДеПнинг бўлажак сайловда фаол қатнашиши лозимлиги тўғрисида бир овоздан қарор қабул қилинди.

ЎзЛиДеП яқин кунларда Марказий сайлов комиссиясига Сиёсий Кенгашнинг партиянинг сайловда иштирок этиши тўғрисидаги қарорини ўзида акс эттирган мурожаатномасини топширади ва сайловчилар имзоларини йиғишга киришади.

Шу асосда ЎзЛиДеП 2024 йилги парламент сайловларига ўзининг мутлақо янги стратегияси билан кириб келиши белгиланди. Сайловларга тубдан янгича ёндашишни кўзда тутган стратегия дорасида ЎзЛиДеП халқнинг ичига янада фаолроқ кириб бориши, уйма-уй юриб, 3 миллиондан ортиқ хонадонга кириб чиқишни, ҳар бир сайловчига партия ғояларини етказишни, уларнинг таклиф-мулоҳазаларини олишни мақсад қилган.

Партия ўз сайловолди дастурини ишлаб чиқишдан олдин халқимизни қийнаётган муаммоларни атрофлича ўрганиш, одамларни ўйлантирган масалаларнинг моҳиятига етишга ҳаракат қилиши, бунинг учун кенг қамровли жамоатчилик эшитувларини ташкил этилиши ҳамда муаммоларнинг ечими устида экспертлар билан бирга ишлаши кўзда тутилган.

Йиғилишда партиянинг сайловда иштироки билан боғлиқ барча масалаларни атрофлича мувофиқлаштириб борадиган сайловолди штабини ташкил этиш, партиянинг I Конгрессини чақириш ва шу муносабат билан ҳудудий партия ташкилотларининг конференцияларини ўтказиш бўйича топшириқлар берилди.

@a_xaitov
Ердан фойдаланишга оид қонунбузилишлар учун жавобгарлик кучайтирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида ер участкаларидан самарали фойдаланиш, соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.


Батафсил: https://uza.uz/posts/620477

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбек Баҳодирининг зафарли юриши бошланди

Париж шаҳри мезбонлигида ўтаётган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларининг навбатдаги жангида боксчимиз Баҳодир Жалолов дастлабки жангида норвегиялик Омар Шиха устидан ишончли тарзда ғалаба қозонди.

2 август куни Жалолов чорак финал жангини ўтказади.

Ҳамюртимизнинг олтин медал олиш йўлидаги мардона курашида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сувдан фойдаланиш муносабатлари такомиллашади ва бозор муносабатлари кенг жорий этилади

Ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Таъкидлаш керак, мазкур лойиҳа кеча партия фракцияси йиғилишида ҳам муҳокама қилинган эди. Олий Мажлисдаги тегишли қўмиталари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва атроф муҳитнинг сувга бўлган эҳтиёжини қондириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув инфратузилмасининг ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш каби масалалар қамраб олинган.

Мазкур қонун лойиҳаси билан сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, давлат органларининг сувдан фойдаланиш соҳасидаги ваколатларини аниқ белгилаш, сув етказиб берувчилар ва сувдан фойдаланувчиларнинг масъулияти ошириш, мамлакатнинг сув хавфсизлигига эришиш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш ва технологик модернизация қилишни рағбатлантириш мақсади кўзда тутилган.

Бундан ташқари, халқаро майдонда сув ҳуқуқи нормаларини миллий сув қонунчилигига сингдириш ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имиджини яхшилашга хизмат қилади, шунингдек, сув хўжалигини узоқ муддатли ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини яратади.

Мазкур қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбарининг жойларга ташрифлари давомида ҳудудларни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш юзасидан белгилаб берилаётган устувор вазифалар ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Қашқадарё вилоятида бўлдик.

Ўрганишлар жараёнида саноат корхоналари, ишлаб чиқариш объектлари ва маҳаллаларда бўлиб, сайловчиларнинг муаммо ва таклифлари ҳам ўрганилди.

"Деҳқонобод Калий заводи” ишчи-хизматчилари билан мулоқотимизда Сайхунобод, Уйчи ва Ғиждувон тажрибалари асосида туман иқтисодиётини юксалтириш, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш орқали одамларни иш билан таъминлаш, томорқа хўжалигидан самарали фойдаланиш орқали аҳоли даромадларини ошириш борасида таклиф-мулоҳазалар билдирилди.

Деҳқонобод туманидаги Акмал Жумақулов раҳбарлик қилаётган “Агротор” хусусий корхонаси муаммоларини ҳам ўргандик. 1 миллион доллар эвазига ишга туширилган корхонада тайёрланаётган қурилиш маҳсулотлари нафақат ички бозорда сотилмоқда, балки хорижга ҳам экспорт қилинмоқда.

“Қарши минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси филиалининг Дехқонобод станциясида корхона ишчилари ва “Чучукқудуқ” МФЙ аҳолиси билан ҳам учрашдик.

@a_xaitov
☑️  "Ўзбекистон - умумий уйимиз" деган эзгу ғоя юртимиздаги миллий маданий марказларнинг шиорига айланган.

Бу жамиятимизда ҳукм сураётган миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик муҳити, тинчлик ва осойишталикнинг амалий ифодасидир.

Куни кеча давлатимиз раҳбари 30 июль - Халқлар дўстлиги куни муносабати билан кўп миллатли халқимизга табрик йўллади.

Табрикда мамлакатимизда 130 дан ортиқ  миллат ва элат ҳамда 16 та диний конфессия вакиллари тинч-тотув, аҳил-иноқ, ҳамжиҳат бўлиб яшаётгани ҳамда 157 та миллий маданий марказ ва 38 та дўстлик жамияти фаолият кўрсатаётгани алоҳида таъкидланган.

Кўпмиллатли ва кўпмаданиятли жамиятни оқилона бошқариш соҳасида Ўзбекистон муҳим  тажриба тўплади. Бизнинг бу борадаги фаолиятимиз  дунё  миқёсида катта қизиқиш уйғотмоқда.

ЎзЛиДеП мамлакатимизда нодавлат ташкилотларнинг ролини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш орқали фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, миллати, тили, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, ҳар бир фуқаронинг виждон эркинлигини таъминлаш соҳасидаги сиёсатини қўллаб-қувватлайди.

Партиямиз миллатлар ва конфессиялар ўртасидаги тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш сиёсатини изчил давом эттиришга кўмаклашишни ўзининг устувор вазифаси, деб билади.

@a_xaitov
Ҳасанбой Дўстматов Олимпиадани ғалаба билан бошлади

Париж Олимпиадасида тажрибали боксчимизларимиз ғалабали юришларини давом эттиряпти. Ҳасанбой Дўсматов илк жангини Пуэрто-Рико вакили Хуан Мануэль Лопес қарши ўтказиб, тўлиқ устинликка эришди.

Ҳамюртимизни кейинги чорак финал жангида ҳамда олтин медал олиш йўлидаги мардона  курашида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

@a_xaitov