Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14.9K subscribers
9.43K photos
1.98K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Davlat yoshlarni qo'llab-quvvatlash majburiyatini olmoqda...

O'zLiDePdan Oliy Majlis Qonunchilik palatasi huzuridagi Yoshlar parlamentiga 58-Oqdaryo saylov okrugidan saylangan a'zosi Komiljon Suyarov Samarqand viloyati Toyloq tumani yoshlari ishtirokida navbatdagi tashviqot uchrashuvida ishtirok etdi

Uchrashuv davomida hayotimizga farovonlik olib kelayotgan bu o‘zgarishlarning barchasi Bosh Qomusimizda muhrlab qo‘yilayotganligi, shuning uchun, 30-aprel kuni referendumda faol ishtirok etib, Konstitutsiyaviy qonun loyihasini qo‘llab ovoz berishlariga chaqirildi.

Uchrashuv so‘ngida sanʼatkorlar tomonidan ijro etilgan kuy va qo‘shiqlar, dilrabo raqslar yig‘ilganlarga bayramona kayfiyat baxsh etdi.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP yoshlari
Барчаси ёшлар ва уларнинг ёрқин келажаги учун

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14310

Навоий давлат кончилик технологиялари университетида “Конституция – барчамизники!” шиори остида ёшлар билан ўтган учрашувда ана шулар, хусусан янгиланаётган бош қомусимизда ёш авлод вакилларининг ҳукуқ ва манфаатлари ҳимояси нечоғли кучайтирилаётгани хусусида сўзланди.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
☑️ Ўзаро манфаатли ҳамкорлик ривожлантирилади.

Шу йилнинг 25 апрель куни давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳрида расмий ташриф билан бўлиб турган Чехия бош вазири Петр Фиала бошчилигидаги ҳукумат делегациясини қабул қилди.

Ўзбекистон-Чехия муносабатларини янада ривожлантириш ва икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликни устувор йўналишларда кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Қазиб чиқариш тармоғи, энергетикани модернизация қилиш, энергетик машинасозлик, электротехника, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва чарм саноати, транспорт ва логистика, тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш, транспорт йўлакларини ривожлантириш ва бошқалар устувор йўналишлар сифатида қайд этилди.

Ҳамкорликнинг ҳар бир йўналиши бўйича ишчи гуруҳлар тузиш ва “йўл харита”ларини ишлаб чиқишга қарор қилинди.

Бундан ташқари, Ишбилармонлар кенгашининг фаолияти қайта йўлга қўйилмоқда, унинг доирасида Ўзбекистон ва Чехия пойтахтлари ва ҳудудларида бизнес-форумларни мунтазам ўтказиб борилади.

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда бўлиб ўтган янгиланаётган Конституциямиз тарғиботига бағишланган тадбир лавҳаси. Тоғ ён-бағридаги Китоб тумани Қайнар қишлоғида тарғибот ва шоу дастури минглаб воҳадошларимизни тўплади. Яйраб хордиқ чиқаришган кўринади, кўз тегмасин!
☑️ Бугун - 26 апрел куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Видеоконференция шаклида ташкил қилинган тадбиримизда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумидаги партия иштирокининг ҳозирги босқичида турган устувор вазифалар белгиланди.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Конституция – тинч ва осуда кунлар кафолати

Ғиждувон туманида очиқ майдонда O‘zLiDeP ташаббуси билан ташкил этилган эвент тадбир байрамона ва кўтаринки руҳда ўтди.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
☑️ Шу йилнинг 27 апрель куни давлатимиз раҳбари иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг очилиш маросимида нутқ сўзлади ҳамда ялпи мажлиси ишида иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги янги имкониятларга тўхталиб ўтди.

Биринчиси, “яшил иқтисодиёт”. Мамлакатимизда жаҳоннинг энг нуфузли компаниялари қуёш ва шамол электр станциялари лойиҳаларини амалга оширмоқда. Шу йилнинг ўзида 2 минг Мегаваттдан зиёд, кейинги йилда эса, 8 минг Мегаваттли қувватлар ишга тушади.

Иккинчи йўналиш, давлат-хусусий шериклик. Ислоҳотлар натижасида, олдинлари “ёпиқ” бўлган тармоқларга хусусий инвестициялар фаол кириб келмоқда. Масалан, аввал 100 фоиз давлат тармоғи ҳисобланган авиация соҳасида хусусий секторга кенг йўл очилди. Шу билан бирга, тез ўсиб келаётган ахборот технологиялари, туризм, таълим, тиббиёт каби соҳаларда Ўзбекистон минтақавий хабга айланиб бормоқда.

Умуман, бу йил давлат-хусусий шерикликни жорий қилиш бўйича 14 миллиард долларлик алоҳида дастурлар ишлаб чиқилган. Улар давлат учун муҳим бўлган транспорт, коммунал ва сув хўжалиги, соғлиқни сақлаш каби тармоқларни қамраб олган.

Учинчи йўналиш, давлат мулкини хусусийлаштириш. Жорий йилда бу бўйича “1 минг, 1 минг, 40” дастури қабул қилинди. Яъни, мингта корхонадаги давлат улушлари ҳамда яна мингта давлатга тегишли кўчмас мулк объектлари очиқ аукцион савдоларига чиқарилади, 40 та стратегик корхона “IPО”га олиб чиқилади.

Тўртинчи йўналиш
, индустриал ривожланиш. Бугунги кунда Ўзбекистон тўқимачилик, чарм-пойабзал, қурилиш материаллари, электр техникаси, машинасозлик тармоқларида етарли хомашё ва малакали кадрларга эга. Бу соҳаларда ишлаб чиқариш ва экспортни 2 баробар ошириш учун етарли имкониятлар бор. Бунинг учун йирик брендлар билан ҳамкорлик, ташқи бозорларга чиқиш, инновация ва замонавий технологиялар керак.

Бешинчи йўналиш, қўшни давлатлар билан ҳамкорлик. Ҳозирда қўшма инвестиция фондлари ташкил қилиниб, саноат, энергетика, транспорт ва сув хўжалиги соҳаларида йирик минтақавий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Мамлакатларимиз иқтисодиёти бир-бирини тўлдиришини инобатга олиб, саноат ва агро кооперацияларини давом эттириш зарур.

Президентимиз Ўзбекистон инвесторлар учун ҳуқуқий кафолат, алоҳида технопарк ва саноат зоналари, қўшимча имтиёзлар беришга тайёрлигини билдирди.

@a_xaitov
Фуқаролар танлов асосида давлат ҳисобидан олий маълумот олишга ҳақли

Олий таълим ташкилотлари академик эркинликка эга бўлмоқда

Давлат ўқитувчиларга ғамхўрлик қилади
ижтимоий ва моддий фаровонлигини оширади

Интеллектуал мулк қонун билан муҳофаза қилинади

Ҳар кимга етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиши мумкин

Батафсил инфографикаларда

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
Давлат инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар учун шарт-шароитлар яратади

Аҳолининг эҳтиёжманд тоифалари ҳуқуқлари давлат ҳимоясида бўлади

Давлат хотин-қизлар ва эркакларга тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлайди

Солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши керак
Фуқароларга тўсқинлик қилмаслиги керак

Қонунда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятга рухсат берилади

Монополистик фаолият чекланади
Молиявий маблағлар эркин ҳаракатланади

Батафсил инфографикаларда

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали