Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14.4K subscribers
9.71K photos
2.02K videos
22 files
5.48K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
☑️ АИ-80 автобензин нархи йил якунига қадар ўзгармайди.

Президент қарори билан жорий этилган ва 2022 йил 10 декабрдан бошлаб амал қилаётган АИ-80 русумли автобензин учун акциз солиғини “ноль” ставкада қўллашнинг амал қилиш муддати эртага, 2023 йил 1 март куни якунига етиши керак эди.

Давлатимиз раҳбари томонидан бугун имзоланган қарорга мувофиқ, истеъмолчиларнинг нефть маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ҳамда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун акциз солиғини “ноль” ставкада қўллаш муддати 2023 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар парламентига O'zLiDePдан сараланган 53 нафар муносиб номзодларни Ёшлар масалалари бўйича комиссиясига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тавсия этилди.

#uzlidep #YoshlarParlamenti

O'zLiDeP расмий канали
☑️ Мамлакат ҳаётига доир муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилишида кун тартибига киритилган масалалар қизғин муҳокама қилинди.

Дастлаб Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 24 февраль куни Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан партия ва фракция олдидаги устувор вазифаларга эътибор қаратилди.

Ушбу вазифалар ижроси юзасидан фракция аъзолари томонидан энергия ресурсларини иқтисод қилиш, муқобил энергетикани ривожлантириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини оммалаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш каби масалаларда тарғибот-ташвиқот, депутатлик назорати олиб борилиши қайд этилди.

Шундан сўнг “Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Депутатларнинг айтишича, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши:

👉 тупроқлар унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш;
👉 тоза тупроқда сифатли ва хавфсиз маҳсулот етиштириш;
👉 яйлов ўсимликлари биохилма-хиллигини оширишга хизмат қилади.

Муҳокамалар давомида депутатлар партия мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Узоқ давом этган савол-жавоблардан сўнг қонун лойиҳаси қўллаб-қувватланди.

Йиғилишда фракция ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди
.

https://parliament.gov.uz/news/mamlakat-hayotiga-doir-muhim-qonun-loyihalari-muhokama-qilindi-2

@a_xaitov
☑️ Тадбиркорларга нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга уч йиллик мораторий ўрнатилади.

Давлатимиз раҳбари 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” йили дастури тасдиқланган.

Жумладан:

👉 мамлакатимизнинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб амалга оширилади;

👉 тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида 2023 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга уч йиллик мораторий ўрнатилади;

👉 уй-жой ипотекаси ривожлантирилади, хусусан ўттиз мингдан ортиқ фуқароларга бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари ажратиш учун маблағлар  шунингдек 11 ажратилади, бунла алоҳида  тоифадаги фуқароларга  бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга субсидиялар ажратилади; 

👉 жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштиришга маблағлар сезиларли даражада кўпайтирилган, хусусан 2023 йилда давлат бюджетидан 8 трлн сўм, шундан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари учун 4 трлн сўм йўналтирилади.

Дастурда қонунчиликни такомиллаштириш, инсон қадри учун ислоҳотларни,  иқтисодиёт тармоқларини жадал ривожлантириш, ижтимоий масалалар, ёшлар, аёллар ва бошқа тоифаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган кўплаб муҳим тадбирлар назарда тутилган.

ЎзЛиДеП инсон қадри учун ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” дастурини амалга оширишда Хукумат идоралари билан фаол ҳамкорлик қилади.

@a_xaitov
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси янада кучайтирилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14032

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида 2023 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга уч йиллик мораторий ўрнатилади.

#uzlidep #tadbirkorlik

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Парламентдаги қизғин муҳокамалар жараёнидан лавҳа.

Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлис муҳокамасига "Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида" қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама этилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Она тупроғимизни асраб-авайлаш ва унинг унумдорлигини ошириш орқали халқимиз дастурхонини тўкин ва фаровон қилиш мумкин.
Бу айни хақиқат.
Шу боисдан депутатларимиз бу қонун лойиҳасини атрофлича муҳокама қилишди, такомилига етказиш юзасидан ўз таклифларини беришди.

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ва экспортини амалга ошириш учун катта имкониятлар яратилган.

Айниқса икки ва уч марта ҳосил олиш орқали фермер, дехқон ва томорқачиларимиз даромад олишмоқда.

Ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экиш орқали дуккакли ва полиз экинларидан мўл ҳосил етиштиришмоқда, ички ва ташқи бозорларга чиқарилмоқда.

Хусусан 2022 йилда Ўзбекистондан 30 та давлатга қиймати 93,5 млн АҚШ долларга тенг бўлган 123 минг тонна мош ва шу давр ичида, 21 та давлатга қиймати 11 млн АҚШ долларга тенг қалампир экспорт қилинган.

@a_xaitov
☑️ Шу йилнинг 1 март куни давлатимиз раҳбари Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Энтони Блинкен бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, таълим ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги долзарб масалаларнинг кенг доираси ҳамда минтақавий ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари кўриб чиқилди.

Суҳбат аввалида Давлат котиби Энтони Блинкен давлатимиз раҳбарига Қўшма Штатлар Президенти Жо Байденнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги кўп қиррали муносабатларда юксак даражага эришилгани катта мамнуният билан таъкидланди.

Савдо-иқтисодий, инвестицион ва инновацион ҳамкорликни ривожлантириш, Америка етакчи компанияларининг Ўзбекистон бозоридаги фаолиятини кенгайтириш, кооперация лойиҳаларини, энг аввало, юқори технологик тармоқларда амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Минтақавий ҳамкорликнинг энг муҳим масалалари юзасидан фикр алмашилди. Куни кеча “АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатлари” (“С5+1”) форматида ўтган вазирлар учрашувининг амалий натижалари ижобий баҳоланди.

Минтақа мамлакатларининг барқарор тараққиётига кўмаклашиш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини такомиллаштириш, “яшил” энергетикани ривожлантириш, қўшма таълим дастурларини амалга ошириш каби йўналишлар кўрсатиб ўтилди.

Шу ойда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Савдо ва инвестициялар бўйича ҳадли битим (TIFA) йиғилишига муҳим аҳамият берилмоқда.

Афғонистонда тинчлик ўрнатиш борасида кенг халқаро ҳамкорликка оид масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Ушбу мамлакатдаги вазиятнинг кескинлашишига ва гуманитар инқирознинг авж олишига йўл қўйиб бўлмаслиги, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш алгоритмини ишлаб чиқиш учун БМТ майдонидан фаол фойдаланиш зарурлиги, шунингдек, тинчлик жараёнига ва Афғонистон иқтисодиётини тиклашга кўмаклашиш учун минтақавий инфратузилма лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш муҳимлиги тўғрисида якдил фикр билдирилди.

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Боку шаҳрига келди ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл с рабочим визитом в город Баку и провел встречу с Президентом Азербайджана Ильхамом Алиевым

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
☑️ Манфаатли ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади.

Шу йилнинг 1 март куни давлатимиз раҳбари Озарбайжон Республикасига амалий ташрифи давомида Боку шаҳрида ушбу мамлакат Президенти Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди.

Озарбайжон етакчиси Қўшилмаслик ҳаракати саммитини қўллаб-қувватлагани ва унда шахсан иштирок этаётгани учун давлатимиз раҳбарига самимий миннатдорлик билдирди. Давлатимиз раҳбари ўз навбатида, Озарбайжон ушбу тузилмага самарали раислик қилаётганини алоҳида таъкидлади.

Президентлар олий даражада эришилган келишувлар ижросининг боришини батафсил кўриб чиқдилар. Тизимли ва самарали мулоқотлар туфайли Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатлари сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилгани, амалий мазмун билан бойигани катта мамнуният билан қайд этилди.

Ўтган йили икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш 50 фоиздан зиёдга ошди. Автомобилсозлик, тўқимачилик саноати ва ипакчилик каби устувор тармоқлардаги кооперация лойиҳалари фаол паллага кирди. Нефть-газ, транспорт ва логистика соҳаларида истиқболли лойиҳалар тайёрланмоқда.

Жорий йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳрида ўтган биринчи Ҳудудлар форуми доирасида қўшма Инвестиция фондини ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди.

Мамлакатларимиз эркин иқтисодий зоналарни ва солиқ маъмуриятчилиги тизимини ривожлантириш борасида ўзаро тажриба алмашишдан манфаатдорлиги таъкидланди. Маданий-гуманитар алмашинувни янада кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Давлат раҳбарлари долзарб халқаро ва минтақавий масалаларни муҳокама қилиб, бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

@a_xaitov
Янги иқтисодий имкониятлар яратувчи ташаббуслар

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14058

Ўзбекистон пухта ўйланган, оқилона ташқи сиёсат олиб боряпти. Мамлакатимиз бутун дунёда тинчлик, барқарорлик ва тараққиётга эришилиши тарафдори. Республикамиз жаҳонда юзага келаётган барча низо ва можаролар фақат халқаро ҳуқуқ меъёрлари асосида ҳал қилиниши лозим деб ҳисоблайди.

Инициатива по открытию экономических возможностей

👉 https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/14058

Узбекистан соблюдает взвешенную, нейтральную позицию в своей внешней политике. Наша страна заинтересована в обеспечении мира, стабильности и устойчивого развития во всем мире. Все возникающие споры и разногласия в мире должны решаться исключительно на основании норм международного права, считают в нашей республике.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Forwarded from Аngor tumani hokimligi |Rasmiy kanal| (GAVHAR JUMAYEVA I MATBUOT KOTIBI)
Asalari – yetti xazinaning biri, qolaversa, mo‘may daromad manbai

Angor tumanidagi “Qoraqir” mahalla fuqarolar yig‘inida istiqomat qiluvchi Bozorgul Xushboqova turmush o‘rtog‘i hamda farzandlari bilan birgalikda 6 yildan buyon asalarichilik bilan shug‘ullanib keladi. Hozirda ular 100 ta asalari oilasini parvarishlashmoqda.

Ushbu oila a’zolari uchun ishdan bo‘sh vaqtlarida asalari parvarishi foydali mehnat va qo‘shimcha daromad olish imkoniyatini bermoqda.

Kanalga ulanish 👉https://t.iss.one/athmx

✍🏻 Angor tumani hokimligi Axborot xizmati

📱Telegram 🌐Facebook 🎞 YouTube 🌐 Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Таълим сифати аввало ўқитувчиларнинг билимига, дунёқарашига, фидойилигига боғлиқ

Шу йилнинг 24 февраль куни давлатимиз раҳбари Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида 2021 йилда ташкил топган Янги Батош маҳалласи ҳамда янги қуриб битказилган мактаб фаолияти билан танишди.

Мамлакатимизда ёшларни камида иккита чет тили ва битта замонавий ҳунарга ўргатиш мактаб таълимидаги асосий йўналиш сифатида белгиланган. Янги мактабда ҳам бунга шароит яратилган. Махсус жиҳозланган хоналарда ўқувчилар тикувчилик, заргарлик, пазандачилик, сартарошлик, электрсозлик, компьютер ва мобил телефонларга хизмат кўрсатиш, робототехника бўйича касб сирларини ўрганади.

Давлатимиз раҳбари ўқувчилар билан мулоқотда бўлди.

Президент шу ерда қашқадарёлик ўқитувчилар билан суҳбатлашди. Учрашувда педагоглар ўз фаолияти ҳақида сўзлаб, фикр ва таклифларини билдирди.

@a_xaitov
☑️ МАНТИҚИЙ ЁНДАШУВ ЖАМИЯТНИ ЎЗГАРТИРАДИ

Президентимиз Қашқадарёга ташрифида даставвал мактабга киргани кун тартибини тузишдаги тасодифми? Асло йўқ! Масалалар моҳиятига мантиқий ёндашув ҳосиласи бу! Ҳар қандай ўзгариш сифатли таълимга бориб тақалишини теран англаш ҳақиқати бу!

“ДЎКОНДА ПРЕЗИДЕНТНИ КЎРДИМ, СЎРАШДИМ”
Шу сарлавҳага чиқарилган гапни маҳалладошингиз ёки бирор танишингизга айтсангиз, “Қўйсангиз-чи” дейди дарров. Сабаби давлат раҳбарлари супермаркетдаги одамлардан ҳол-аҳвол сўраши ноёб ҳодиса. Лекин Шавкат Мирзиёев учун эмас. Президентимиз жойларга чиққанда халқ ичига кириб, аҳоли турмуш даражасини яқиндан ўрганади. Бунда ички бозордаги маҳсулотларнинг нарх-наволарини ўз кўзи билан кўриш энг холис мезон эканини бошқалардан чуқурроқ билади.

📌 "XXI asr" газетасининг 2023 йил 2 мартдаги 9-сонида давлатимиз раҳбарининг Қашқадарё вилоятига ташрифи бўйича қизиқарли мақола билан танишишингиз мумкин.

@a_xaitov