Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15.1K subscribers
9.37K photos
1.96K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Ҳисобрақамдан розиликсиз пул ечиб олинса...

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13876

Ушбу лойиҳанинг қонун сифатида қабул қилиниши O‘zLiDePнинг асосий электорати бўлган тадбиркорлар ва фермерлар фаолиятининг жадал ривожланиши, хусусий мулкни ҳар томонлама муҳофаза қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилаш, мулк ҳуқуқи дахлсизлиги таъминланишига хизмат қилади.

#uzlidep #deputat #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Аёлнинг билимли, ҳунарли бўлиши оиланинг катта ютуғидир

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13873

Бугун биз катта аҳил жамоамиз билан эркаклар, аёллар ва болалар учун 50 турдан ортиқ трикотаж маҳсулотларини “Elegance SM” бренди остида ишлаб чиқараяпмиз. Сифатли, бежирим маҳсулотларимизнинг асосий қисми экспортга йўналтирилган.

#uzlidep #ayollar #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
☑️ ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИГА ЮКЛАТИЛГАН МАЖБУРИЯТЛАР КАМАЙТИРИЛАДИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига дахлдор, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга доир муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Дастлаб депутатлар “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини партиянинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб муҳокама қилдилар.

Қайд этилишича, таклиф этилаётган қонун лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида фермер хўжаликларига юклатилган мажбуриятлар камайтирилиб, оптималлаштирилади. Фракция аъзолари мамлакатимизда ушбу ҳужжатнинг бугунги кундаги аҳамияти ва заруратини эътиборга олган ҳолда, уни маъқулладилар.

📌 "XXI asr" газетасининг 2023 йил 2 февралдаги 5-сонида фракция йиғилишда муҳокама этилган масалалар билан батафсил танишишингиз мумкин.

@a_xaitov
☑️ СИРДАРЁ ИШСИЗЛИК ЙЎҚ ҲУДУДГА АЙЛАНЯПТИ

Жорий йилнинг 25 январь куни Президентимиз раислигида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам айнан Сирдарё вилоятида олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида сўз борди.

Шундан сўнг давлатимиз раҳбари берган топшириқ ва вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида партия ходимлари ва ҳамкор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ мазкур вилоятга йўл олди.

Улар Сирдарё вилоятини ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш учун ишсизлар ва банд бўлмаган аҳоли вакилларини мономарказларда ўқитиш, касб-ҳунар ўргатиш, томорқа ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш мақсадида туманларда бўлишди.

📌 "XXI asr" газетасининг 2023 йил 2 февралдаги 5-сонида Ишчи гуруҳнинг Сирдарё вилоятидаги фаолияти билан танишишингиз мумкин.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Республика ишчи гуруҳи Гулистон ва Сирдарё туманларида

🍅 “Ахмад Яссавий” маҳалласи яшовчи Қосимов Толибжон ака иситиш тизимисиз 5,5 сотих иссиқхонада редиска, исмалоқ, помидор ва булғор қалампирини “Феррари” навини экиб, йилига уч марта ҳосил олмоқда.

“Намунали томорқачи” кўкрак нишони соҳиби шу йилги аномал совуқ вақтида иссиқхонадаги кўчатларни сақлаб қолиш мақсадида, иссиқхона ичидан кичик бурчак ажратиб, салафан билан ажратиб, стилажлар остига электрон “тёплый пол” иситиш тизимини тўшаб, кўчатларни сақлаб қолиб, янги мавсумда экишга тайёрламоқда.

🥬 Тадбиркор Сапарбаев Отабекга тегишли “Yallama Mega Export” жамиятнинг катта хажмда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга мўнжалланган музлатгич омморхонасида ҳозирги кунда - 1000 тонна пиёз, 400 тонна картошка, 300 тонна каром, 200 тонна сабзи, 200 тонна лавлаги ва 100 тонна “туруп” заҳираси сақланмоқда. Музлатгич омборхонасида маҳсулотлар цельсий бўйича +20 дан -20 гача хароратда сақлаш имконияти мавжуд.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
☑️ Қуеш ва шамол станциялари лойиҳалари амалга оширилади.

Шу йилнинг 1 февраль куни давлатимиз раҳбари Андижон вилоятига ташрифи давомида Янги Андижон шаҳарчасида қайта тикланувчи энергия манбаларини оммалаштириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чоралари бўйича йиғилиш ўтказдилар.
Ушбу йиғилишда мен ҳам иштирок этдим.

Йиғилишда қуёш ва шамол станциялари лойиҳаларига эътибор қаратилди.

Бу йил Поп ва Фарғона туманларида 600 Мегаваттли 2 та қуёш станцияси қурилиши режалаштирилган. Андижонда 41 та, Наманганда 32 та ва Фарғонада 27 та микро гидроэлектр станция қуриш имконияти борлиги кўрсатилди.

Давлатимиз раҳбари йирик корхоналарда ҳам қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш, умуман, уларни электр билан ўзини ўзи таъминлашга ўтказиш кераклигини таъкидлади.

Ижтимоий объектларда қуёш энергиясидан фойдаланиш учун алоҳида компания ташкил этилади. Унга 200 миллион доллар маблағ берилади. Компания қуёш панеллари ва сув иситиш қурилмаларини ўзи ўрнатади ҳамда бюджет корхонасига “яшил энергия” сотади. Шунингдек, ижтимоий объектлардаги 3 мингта эскирган қозонларни замонавий ускунага алмаштириш зарурлиги қайд этилди.

Энергия ресурсларини иқтисод қилиш чоралари кўрсатиб ўтилди. Аҳолининг қуёш энергиясидан фойдаланиши учун жозибадор тизим яратиш вазифаси қўйилди.

@a_xaitov
☑️ Устувор вазифалар белгиланди ва ишчи гуруҳлари ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбарининг Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларига ташрифи давомида белгилаб берилган устувор йўналишлар бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзоларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этилди.

Ишчи гуруҳлар қуйидаги йўналишларда иш олиб боради:

👉 энергия ресурсларини иқтисод қилиш, муқобил энергетикани ривожлантириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини оммалаштириш;

👉 аграр соҳада тадбиркорликни  ривожлантириш, хусусан пахта-тўқимачилик саноатини ҳамда кластер, фермер ва дехқон хўжаликларини ривожлантириш;

👉 тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш;

👉 аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш;

👉 ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш кабилар.

Ҳар бир ишчи гуруҳи ўз йўналишидан келиб чиққан ҳолда амалий ишларни ташкил этади.

@a_xaitov
Audio
☝️ Endilikda yer uchastkalariga bo‘lgan huquqlar yuzasidan davlat manfaatlari bilan bog‘liq ishlarning muhokamasida prokuror ham ishtirok etishi belgilanmoqda.

👉 Bugun Qonunchilik palatasidagi fraksiyalar yig‘ilishida muhokama qilingan qonun loyihalaridan biri aynan shu haqda.

Mazkur qonun loyihasining qisqacha mazmun-mohiyati bilan “Sharh plyus” podkast loyihasi orqali tanishishingiz mumkin👆

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| Twitter| ParlamentTV
Banklarning investitsiyaviy jozibadorligi oshadi

Yig
‘ilishda dastlab O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining hududlar iqtisodiyoti, aholi bilan muloqot qilish maqsadida Andijon, Farg‘ona va Namangan viloyatlariga tashrifi davomida bergan topshiriqlari ijrosi yuzasidan partiya va fraksiya oldidagi ustuvor vazifalar atroflicha muhokama qilindi.

👉BATAFSIL

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| Twitter| ParlamentTV
☑️ Приверженность углублению партнерства

Многовековая история соседства, общие культурные и духовные традиции, партнерство, основанное на взаимопонимании, служат прочным фундаментом узбекско-кыргызских отношений.

Прошедший визит продемонстрировал, что Узбекистан и Кыргызстан имеют политическую волю к продолжению доверительного и открытого диалога во всех сферах взаимодействия. Стороны в ходе переговоров выразили твердую приверженность и готовность совместно работать над углублением двустороннего стратегического партнерства.

Из 19 номера газеты «Народное слово» от 28 января 2023 года.

@a_xaitov
☑️ СТРАТЕГИК ВАЗИФАЛАР БИЛАН МУСТАҲКАМЛАНГАН ДЎСТЛИК

Ҳудудий қўшничиликнинг кўп асрлик тарихи, халқлар ўртасидаги ўзаро бир-бирини англашга асосланган умумий маданий ва маънавий алоқалар ҳамда шериклик ўзбек-қирғиз муносабатларининг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда.

Ташриф доирасида бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича имзоланган декларация икки томонлама муносабатлардаги кенг қамровли стратегик шерикликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқади.

Умуман олганда, Президентимизнинг Қирғизистонга давлат ташрифи мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларнинг барча соҳаларида ишончли ва очиқ мулоқотни давом эттириш учун сиёсий иродага эга экани ва кенг кўламли ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилиш кучайганини яна бир бор намойиш қилди.

📰 «Янги Ўзбекистон» газетасининг 2023 йил 1 февраль кунги 21-сонидан

@a_xaitov
#Yalpi_majlis

☝️Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining navbatdagi majlisi boshlandi. Majlis Qonunchilik palatasining rasmiy veb-sayti, youtubedagi kanali orqali jonli efirga uzatilmoqda.
_______________________

☝️ Началось очередное заседание Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан. Заседание транслируетсяв прямом эфире на официальном веб-сайте и YouTube-канале Законодательной палаты.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| Twitter| ParlamentTV
☑️ Deputatlar banklarning investitsiyaviy jozibadorligini oshirishga qaratilgan qonun loyihasini qabul qilishdi.

Qonunchilik palatasi yalpi majjlisida bugun 7 fevral kuni “Banklar va bank faoliyati to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Qonuniga o‘zgartishlar kiritish haqida”gi  qonun loyihasi ikkinchi o‘qishda ko‘rib chiqildi va qabul qilindi.

“Banklar va bank faoliyati to‘g‘risida”gi Qonunga tegishli o‘zgartishlar kiritilmoqda.

Jumladan:

▪️banklar ustav kapitalining eng kam miqdorini bosqichma-bosqich besh yuz milliard so‘mgacha oshirish;

▪️ norezidentlarga bank aksiyalarini sotib olishga bo‘lgan taqiqni saqlagan holda, ularning aksiyadorlari va benefitsiarlari uchun mazkur taqiq bekor qilish belgilanmoqda.

Qonun loyihasining qabul qilinishi:

👉 banklarning kapitallashuv darajasini yanada oshirish va resurs bazasini ko‘paytirish;

👉 bank faoliyatini amalga oshirish uchun ruxsat berish tartib-taomillarini takomillashtirish;

👉 banklarning investitsiyaviy jozibadorligini oshirish orqali bank sektoriga strategik xorijiy investorlarni jalb etish maqsadlariga xizmat qiladi.

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️O'zLiDeP ва партия фракциясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президентнинг водий вилоятларига ташрифи давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан партия томонидан амалга ошириладиган вазифалар атрофлича муҳокама қилинди. Ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда партияда ишчи гуруҳлар тузилиши таъкидланди.

Батафсил видеолавҳада 👆

#uzlidep #ishchiguruh

O'zLiDeP расмий канали
Диққат жамоатчилик муҳокамаси!

2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да
амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

"Тараққиёт стратегияси" маркази барча фуқаролардан 2023 йилги Давлат дастури лойиҳасининг муҳокамасида фаол иштирок этиб, мамлакатимиз тараққиётига хизмат қиладиган таклифларни Марказнинг махсус 2023.strategy.uz ҳамда davlatdasturi.uz порталлари ёки ижтимоий тармоқлардаги @dscuzbekistan ва @YangiTaraqqiyotStrategiyasi телеграмм каналлари орқали билдиришларини сўраб қолади.

МУҲОКАМАЛАР 2023 ЙИЛНИНГ 6 ФЕВРАЛИДАН 17 ФЕВРАЛИГАЧА ДАВОМ ЭТАДИ.

Каналимизга обуна бўлинг
👉🏻
https://t.iss.one/dscuzbekistan

Марказ расмий саҳифалари
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️СИРДАРЁ ИШСИЗЛИК ЙЎҚ ҲУДУДГА АЙЛАНЯПТИ

Президентимиз раислигида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида айнан Сирдарё вилоятида олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида ҳам тўхталиб ўтган эди.

Давлатимиз раҳбари берган топшириқ ва вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида O‘zLiDeP етакчиси бошчилигида Қонунчилик палатаси депутатлари, партия ходимлари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва ҳамкор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ мазкур вилоятда ўрганишлар олиб борди.

Ишчи гуруҳ вакиллари Сирдарё вилоятини ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш учун ишсизлар ва банд бўлмаган аҳоли вакилларини мономарказларда ўқитиш, касб-ҳунар ўргатиш, томорқа ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш мақсадида туманларда бўлишди.

❗️Бу бўйича "Ўзбекистон 24" телеканалида махсус репортаж эфирга узатилди.

📹👉 YouTube ва Facebook'да

#uzlidep #Sirdaryo

O'zLiDeP расмий канали
O’zLiDeP, партиянинг кўп миллионли фаоллари ва тарафдорлари Туркиянинг бир қанча вилоятларида кўплаб қурбонлар ва катта вайронагарчиликларга сабаб бўлган кучли зилзила ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилди.
Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз.

УзЛиДеП, многомиллионные активисты и сторонники партии, с чувством глубокой скорби восприняли известие о сильном землетрясении в нескольких регионах Турции, повлекшем за собой многочисленные жертвы и большие разрушения.
Выражаем соболезнования родным и близким покойных, желаем скорейшего выздоровления пострадавшим.

UzLiDeP, multi-million activists and supporters of the party, with a feeling of deep sorrow, perceived the news of a strong earthquake in several regions of Türkiye, which caused numerous casualties and great destruction.
We express our condolences to the families and friends of the deceased and wish a speedy recovery to the injured.

@uzlidep
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Фермер ва томорқа ер эгалари қўллаб-қувватланмоқда
#7feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur