Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15.1K subscribers
9.37K photos
1.96K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
☑️ Яшил макон дастури доирасида кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик эълон қилинди.

Давлатимиз раҳбари раислигида бугун 11 октябр куни ўтказилган видеоселектор мажлисида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасида масъулларга ишларни жадаллаштириш топшириғи берилди.

Мажлисда мен ҳам қатнашдим.

“Яшил макон” доирасида йил якунига қадар 75 миллион дона ва 2023 йил баҳор ойларида яна 125 миллион дона мевали ва манзарали кўчатлар экиш бўйича ишларни ташкил этиш вазифаси белгиланди.

Ўтган йилги тажрибадан келиб чиқиб, 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик эълон қилинди.

Аҳоли хонадонларида ва дала четларида кўпроқ мевали дарахтлар ва сабзавот экишни фаол тарғиб қилиши кераклиги таъкидланди. Бу борада Маҳалла ва оилани қўллаб - қувватлаш вазирлиги ҳокимликлар билан биргаликда ишларни мувофиқлаштиради.

Мажлисда "дарахт ҳавас билан экилиши, халқимиз, маҳаллаларимизнинг маданиятига айланиши лозим" деди давлатимиз раҳбари.

Куз мавсумида кам таъминланган 500 минг хонадонга 10 тупдан мевали дарахтлар кўчатини бепул тарқатиш бўйича топшириқлар берилди.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👉 Фракция йиғилишида масалалар танқидий рухда кўриб чиқилди

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📽 O'zLiDeP "Аёллар қаноти"нинг "ОЛАМ" номли янги лойиҳаси

👉 Лойиҳанинг мақсади - жамиятда аёлларнинг ўз ўрнини топиши ва фаоллиги, гендер тенглик, турли тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўргатиш, бандлигини таъминлаш каби қатор долзарб масалалар хусусида суҳбатлашилиб, ечим топишдан иборатдир.

🙋‍♀️ Лойиҳанинг илк сонида Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази фаолиятига тўхталиб ўтилган.

👨‍👩‍👧 Мазкур марказ бугунги кунда оилада тазйиқ ва зўравонликка учраган ҳамда ўз жонига қасд қилиш мойиллиги бўлган аёллар билан ишлайди. Лойиҳа давомида сиз шу ва бошқа масалаларга оид тўлиқ маълумотга эга бўласиз.

#uzlidep #olam #ayollarqanoti

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Нукус шаҳридаги тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13225

Актам Хаитов Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик субъектлари, кластерлар, томорқачилар фаолияти билан яқин танишмоқда.

Партия етакчиси Нукус шаҳридаги “Муратбек мебель” масъулияти чекланган жамияти фаолиятини кўздан кечирди.

Спикер ўринбосари ушбу корхона фаолияти билан яқиндан танишар экан, унда ишлаётган ишчи ходимлар учун яратилган шароитлар, маҳсулот сифати ва харидорбоплиги, тадбиркорнинг муаммо ва таклифлари билан қизиқди.

#uzlidep #tadbirkorlik

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
☑️ Аҳоли кайфияти – ислоҳотларимиз ва сиёсатимизнинг кўзгуси.

Шу йилнинг 11 октябрь куни давлатимиз раҳбари раислигида маҳаллаларни обод қилиш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Унда мен ҳам иштирок этдим.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллаларда  тизимли муаммоларни ҳал қилиш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.

Тадбир аввалида бошланган ислоҳотлар, амалга оширилаётган лойиҳаларнинг барчаси инсон қадрини таъминлаш орқали аҳолини рози қилишга қаратилгани яна бир бор таъкидланди.

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига мувофиқ ҳудудларга ишчи гуруҳлар юборилиб, улар 9 370 та маҳалланинг ҳар бирига кириб, аҳолининг кайфиятини ўрганиб, уни қийнаётган муаммолар рўйхатини шакллантирди.

Аҳоли томонидан йўл, ичимлик суви, суғориш тизими, электр, таълим ва тиббиёт билан боғлиқ 12 мингта масала ва таклиф кўтарилган.

Катта-кичик бўладими, аҳолимиз кўтарган ҳар бир муаммога ўз вақтида муносабат билдириш, уларни босқичма-босқич ҳал қилиш барча даражадаги раҳбарларнинг энг устувор вазифаси бўлиши шарт ва зарур”, деди Президент.

Маҳаллаларни обод қилиш ва уларга инфратузилма олиб бориш дастурларини ишлаб чиқишда аҳоли кўтарган 12 мингта масалани ҳам ҳал қилишни ўз ичига оладиган янги тизим яратилади.

Энг аввало, 4 979 та маҳалладаги ички йўллар, ичимлик суви ва оқова тизими, электр энергияси ва газ таъминоти, боғча, мактаб ва спорт объектлари, ободонлаштириш, суғориш, кўчаларни ёритиш ва бошқа масалаларни ҳал қилишга бир ой муддатда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” жамғармаларига 1,7 триллион сўм йўналтириш топширилди. Эҳтиёжга қараб, йил якунига қадар яна 1 триллион сўм ажратилиши таъкидланди.

@a_xaitov
Тадбиркорларни фаол қўллаб-қувватлаш – устувор мақсадимиз!

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/13226

Партия мутасаддилари ҳамиша мамлакат таянчи бўлган тадбиркорларни эшитишга, уларни қийнаб турган муаммоларни ижобий бартараф этишда яқиндан бевосита кўмаклашишга тайёр эканликларини билдирди.

#uzlidep #ishchiguruh

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Популяризация опыта Гулсум опа

👉 https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/13162

Гулсум опа Исакулова пять лет назад стала выращивать цветы на своем дворе и не думала, что это станет источником дохода. В последние годы благодаря вниманию, уделяемому развитию приусадебных земель, она с членами семьи серьезно стала заниматься цветоводством. За прошедшее время накопила опыт в выращивании цветов в местных условиях, организовала небольшую теплицу.

#uzlidep

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Қариси бор уйнинг париси бор

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13223

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан жорий йилнинг 3-9 октябрь кунлари “Кексалар ҳафталиги” деб эълон қилинди ва барча ҳудудларда турли тадбирлар ташкил этилиб, нуронийлар ҳолидан хабар олинди.

#uzlidep

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Республикамиз бўйлаб, “Карантин хизмати-дехқонга кўмакчи!” шиори остида “Долзарб 30 кунлик” эълон қилинган.

Термиз тумани “Янги Ҳаёт” маҳалласида ўтказилган тарғибот тадбирлари озиқ-овқат хафсизлигини таъминлаш чораларини кенгайтириш, томорқа ер эгаларига яқиндан ёрдам бериш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ўсимликларни ҳар хил зарарли органималардан сақлаш каби масалаларда аҳолига муҳим тавсиялар бериш мақсад қилинган.

https://t.iss.one/tvsurxon

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from Қарақалпақстан Фермерлер Кеңеси (Байназарова Гулжахан Абдрасулйевна)
Өзбекистан  Республикасы Алий Мәжлис нызамшылық палатасы Спикери орынбасары, Өзбекстан фермер, дийқан хожалықлары ҳәм тамарқа жер ийелери кеӊеси баслығы, ӨzLiDeP фракциясы баслығы Актам Хаитов Қарақалпақстан Республикасына келди.
Нөкис қаласында неше жыллардан бери ислеп киятырған  ишки базарларда өз брэндине ийе «Муратбек мебелъ» жуўапкершилиги шекленген жәмийетиниӊ  жумыслары менен танысты.
2009-жыл шөлкемлестирилген «Муратбек мебелъ» кәрханасы 13-жылдан бери ислеп келмекте, кәрханада кесиў, таярлаў ҳәмде қайта ислеў, жыйнаў, жумсақ мебеллер цехи, темир устаханасы, бояў ҳәмде бул кәрхана 50 ден зиёд адамларды жумыс пенен тәминлеген.
Жумысшыларын мийнет ҳәмде техника қәўипсизлигин тәминлеў ушын  шараятлар жаратылған. Материяллары қурғақ ҳәмде жыллы жерлерде сақланған.
Бүгин ишки базарларда  «Муратбек мебел» болса өз брэндин жаратты.Нөкислик Муратбек Таӊирбергенов  исбилерменликти заман менен теӊ басқарады.
Бул ушрасыўда Қарақалпақстан фермер, дийқан хожалықлары ҳәм қыйтақ жер ийелери кеӊеси баслығы  Қ.Нурымбетов ҳәмде қәнигелери қатнасып жумысшыларына ҳармасын айтып алдағы жумысларына табыс тилеп өз саўғаларын тарқатты.
Спикер орынбасары Актам Хайитов бул кархана халықтыӊ биринши нәўбете жумыс пенен тәминлениўи ақимийетли екенин айтып өтти.

каналымызға ағза болың! 👉 https://t.iss.one/qr_fermerlerkenesi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Республика ишчи гуруҳи Хоразмда

Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Гурлан тумани “Пахтачи” МФЙ да истиқомат қилиб келаётган Рахмонбой Шомурадов хонадонида бўлиб, намунали томорқачи фаолияти билан яқиндан танишишди.

Рахмонбой аканинг қўйчиликда янгича ёндашув натижадорлигини кўрсатгани ва томорқадаги иссиқхонада бодринг, помидор, пиёз ва полиз маҳсулотларини етиштириб, бир хўжаликдан йилига 3-4 марта ҳосил олаётганлиги ҳақида ва аҳоли томорқаларида тўқсонбости экинларини ўз муддатларида экилиши бўйича яқин маҳаллалар аҳолиси, МФЙ раислари ва ҳоким ёрдамчилари учун семинар ташкил этилди.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ишчи гуруҳлари жойларда аҳоли вакиллари билан амалий ишларини давом эттиради.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
☑️ Экспортбоп маҳсулотлар етиштириш кўлами ва сотиш бозорлари кенгаймоқда.

Аграр соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳоли даромадларини оширишга, янги иш ўринларини яратиш, ички бозор тўкинлиги ҳамда мева-сабзавотлар экспортининг ортишига хизмат қилмоқда.

Статистик маълумотларга кўра, 2021 йилда 2,7 миллион тонна мева-сабзавот экспорт қилинган, бу 2020 йилга нисбатан 11 фоизга кўп. Бу йил тўққиз ойда Ўзбекистон қиймати қарийб 760,2 миллион долларга тенг бўлган 1,2 миллион тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 169 минг тоннага ошган.

Шу йилда 10 турдаги маҳсулотлар экспорти учун фитосанитар рухсатномаларнинг олингани экспорт кўрсаткичлари янада ортишига имкон яратаяпти.

Бугунги кунда юртимиздан 23 та давлатга 86 турдаги, 56 давлатга барча турдаги мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти амалга оширилмоқда.

Жорий йилда Ҳиндистонга янги узилган узум, Иорданияга олма, лимон, гилос, саримсоқ, пиёз, Перуга олхўри ва Хитойга ловия ва қуритилган мевалар экспорт қилиш учун фитосанитар рухсатномалар олинган.

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти салоҳиятининг ошиб боришида қишлоқ хўжалиги соҳасида яратилаётган имконият ҳамда имтиёзлар катта имкониятлар эшигини очаяпти

@a_xaitov

https://uza.uz/uz/posts/ozbekistonning-sarxil-meva-sabzavot-mahsulotlari-eksporti-yildan-yilga-oshib-bormoqda_415056
☑️ Шу йилнинг 13 октябрь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгашининг олтинчи саммити доирасида давлатимиз раҳбари ўз нутқида иқтисодиётларимизни глобал инқирознинг ўсиб бораётган салбий оқибатларига мослаштириш зарурлигини кўрсатиб ўтди.

📌 Бу ўринда:

▪️ протекционизмнинг кучайишига, глобал бозорларни беқарор қиладиган омилларни, жумладан янги чекловларнинг жорий этилишига йўл қўймаслик;

▪️ Осиё қитъасида ўзаро боғлиқликни, биринчи галда, ишлаб чиқариш-логистика занжирини, Марказий Осиёни Жанубий ва Шарқий Осиё, шунингдек, Яқин Шарқ билан самарали боғловчи транспорт йўлакларини яратиш ҳисобига кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.

📌 Шунингдек давлатимиз раҳбари томонидан яна бир қатор таклифлар билдириб ўтилди. Хусусан:

👉 Инновациялар трансфери салоҳиятини янада тўлиқроқ ишга солиш, рақамлаштиришни фаол рағбатлантириш, юқори технологиялар, сунъий интеллект, Интернет тизимларини ривожлантириш;

👉 озиқ-овқат ишлаб чиқаришнинг барқарор тизимларини ва уни етказиб беришнинг оптимал занжирини шакллантириш;

👉 ички минтақавий савдо ўсиши учун техник регламентларни уйғунлаштириш;

👉 Осиёда озиқ-овқат хавфсизлигини мониторинг қилиш яхлит тизимини яратиш;

👉озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларини ФАО шафелигида келгуси йили Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда муҳокама қилиш;

👉  экология ва иқлим ўзгариши муаммоларини ҳал қилиш, экотизимлар боғлиқлигини қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича “Яшил Осиё” концептуал дастурлари доирасида доимий эксперт маслаҳатлашувларини йўлга қўйиш.

Президентимиз сўзининг якунида замонавий таҳдидларни фақат мулоқот, бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш, умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ меъёрларига амал қилиш орқали самарали енгиб ўтиш мумкинлигига ишонч билдирди.

@a_xaitov
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш мажлисидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на заседании Совещания по взаимодействию и мерам доверия в Азии

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
☑️ Озиқ-овқат хавфсизлиги борасида муҳим ташаббуслар илгари сурилди.

Давлатимиз раҳбари бугун 13 октябр куни Астана шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш мажлисида нутқ сўзлади.

Давлатимиз раҳбари нутқида халқаро ҳамкорлик, глобал иқтисодиётдаги муаммоларга ҳам тўхталди.

Хусусан дунёдаги инқирозли ҳолатлар Марказий Осиё давлатларига ҳам тўғридан-тўғри дахл қилаётганига эътибор қаратди.

Умумий хавфсизлик манфаатлари, тараққиётимизга таъсиридан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбари олтита устувор йўналишлар бўйича ўндан ортиқ нафақат Ўзбекистон, балки Осиё қитъаси ва бутунжаҳон учун муҳим аҳамиятли таклиф ва ташаббусларни илгари сурдилар.

Мазкур устувор йўналишлардан бири сифатида озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларига саммит иштирокчилари эътиборини қаратдилар.

Давлатимиз раҳбари нутқида қитъамизнинг кўплаб давлатлари истеъмол маҳсулотларининг асосий импорт қилувчилари ҳисобланиши, шу боисдан озиқ-овқат инқирозининг оқибатларини жуда ўткир ҳис қилишини таъкидладилар.

Бутунжаҳон озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, очликдан азият чекаётган сайёрамиз аҳолисининг ярмидан кўпи Осиё қитъасида яшамоқда.

Мамлакатимиз Президенти мазкур ўткир муаммо ечими юзасидан қуйидаги янги ёндашувларни баён этди:

👉 озиқ-овқат ишлаб чиқаришнинг барқарор тизимларини ва уни етказиб беришнинг оптимал занжирини шакллантириш;

👉 ички минтақавий савдо ўсиши учун техник регламентларни уйғунлаштириш;

👉 Осиёда озиқ-овқат хавфсизлигини мониторинг қилиш яхлит тизимини яратиш.

Ушбу барча масалаларни ФАО шафелигида келгуси йили Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда муҳокама қилишни таклиф этдилар.

Ушбу таклифлар инсоният учун ўта муҳим бўлган озиқ-овқат масаласида тўғри ва оқилона ечимлар ишлаб чиқилишига йўналтиради.

@a_xaitov
Томорқадаги миллионлар

Томорқа – ризқ-насиба, мўмай даромад манбаи. Унинг дастурхонларимиз тўкинлиги, аҳоли турмуш фаровонлиги, юрт ободлигини таъминлашдаги ўрни беқиёс. Ҳамма гап ундан нечоғли оқилона фойдалана олишда.

📍 https://uza.uz/posts/415377

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube
Озиқ-овқат хавфсизлиги борасида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

👉 Батафсил

Давлатимиз раҳбари нутқида халқаро ҳамкорлик, глобал иқтисодиётдаги муаммоларга ҳам тўхталди. Хусусан дунёдаги инқирозли ҳолатлар Марказий Осиё давлатларига ҳам тўғридан-тўғри дахл қилаётганига эътибор қаратди.

Умумий хавфсизлик манфаатлари, тараққиётимизга таъсиридан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбари олтита устувор йўналишлар бўйича ўндан ортиқ нафақат Ўзбекистон, балки Осиё қитъаси ва бутунжаҳон учун муҳим аҳамиятли таклиф ва ташаббусларни илгари сурдилар.

Мазкур устувор йўналишлардан бири сифатида озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларига саммит иштирокчилари эътиборини қаратдилар.

#uzlidep #Munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
☑️ Конструктивный подход и неделимость

В целом очередной саммит СВМДА в Астане наглядно показал востребованность данной структуры в качестве важной площадки для широкого и открытого диалога по вопросам обеспечения безопасности, укрепления взаимного доверия и устойчивого развития в Азии.

Из 221 номера газеты «Народное слово» от 14 октября 2022 года.

@a_xaitov